NAMOZ O'QISH TARTIBI
4.21K subscribers
189 photos
414 videos
10 files
596 links
Assalomu alaykum Namoz o'qish tartibi kanaliga xush kelibsiz.
Kanal admini bilan bog'lanish uchun: @Namoz_Jannat_Kalitibot ga yozing
Download Telegram
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани қачондан бошлаб тутилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутган афзал. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Манба: @DiniySavollar telegram kanali

📚 BIZGA QO'SHILING ⤵️

📚
@Nomoz_organamiz
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уч ракатли витр намозини ўқиганда иккинчи ракатни ўқиб, салом бериб, кейин учинчи ракатни ўқиш ҳақида суннатда келганми? Шундай ўқиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳадисларда витр намози сиз айтган кўринишда ҳам келган. Ким қайси мазҳабда бўлса анашу мазҳабда кўрсатилгандай ибодат қилиши лозим. Мазҳабларни аралаштириш “талфиқ” дейилади ва бу ҳаром амал саналади. Ҳанафий мазҳабида Витр намози уч ракат бўлиб, бир салом билан ўқилади. Витр намозининг аввалги икки ракати бошқа икки ракатли намозлар каби адо этилади. Учинчи ракатнинг рукусидан олдин такбир айтиб, қўллар қулоқлар баробар кўтарилади ва яна киндик остига боғланади. Шу ҳолатда Қунут дуоси ўқилади. Витр намозининг ҳар бир ракатида Фотиҳа сурасидан сўнг бирор сура қўшиб ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Манба: @diniysavollar

📚 БИЗГА КÕШИЛИНГ ⤵️
📚
@Nomoz_organamiz

📚
https://t.me/joinchat/UbNy8iHxridYU0ys
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўзанинг рукн (фарз)лари нималар?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзанинг рукни – рўзани бузувчи нарсалар (ейиш, ичиш ва жинсий алоқа)дан сақланишдир. Бу тонг отгандан қуёш ботгунча давом этади. Уламолар бунга иттифоқ қилганлар. Қуръони каримда: “Шунингдек, тонггача, яъни оқ ипнинг қора ипдан (тонгнинг тундан) ажраладиган вақтигача еб-ичаверингиз. Сўнгра, рўзани кечгача (қуёш ботгунча) мукаммал тутингиз!...”, деб буюрилади (Бақара сураси 187-оят). Рўзада ният ҳам шарт. (“Мавсуъатул фиқҳия”).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Манба: @diniysavollar

📚 БИЗГА КÕШИЛИНГ ⤵️
📚
@Nomoz_organamiz

📚
https://t.me/joinchat/UbNy8iHxridYU0ys
ЖАҲРИЙ НАМОЗЛАРНИ ЁЛҒИЗ ЎҚИГАНДА ОВОЗ ЧИҚАРИБ ЎҚИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бомдом, шом ва хуфтон намозларининг фарзини ёлғиз ўқиганда овоз чиқариб ўкишим шартми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, шарт эмас. Мазкур намозларни якка ўқиган киши ихтиёрли. Хоҳласа жаҳрий ўқийди, хоҳласа махфий. Лекин, намоз асносида бошқа киши қўшилиши эҳтимоли бўлса, жаҳрий ўқигани афзал бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Манба: diniysavollar

📚 БИЗГА ҚЎШИЛИНГ ⤵️
📚
@Nomoz_organamiz 
КИТОБГА ҚАРАБ НАМОЗ ЎҚИШИМ ТЎҒРИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз ўқишни бошлаганимга бир ой бўлди. Сураларни китобга қараб ўқияпман. Китобга қараб ўқишим тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Китобга қараб намоз ўқиш намозни бузади. Сиз гарчи битта кичик сурани ёдлаб бўлса ҳам намозни адо этинг. Имкон қадар намозда ўқишга кифоя қиладиган миқдорда оят ва сураларни ҳамда дуоларни тезроқ ёдлаб олишга ғайрат қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Манба: diniysavollar

📚 БИЗГА ҚЎШИЛИНГ ⤵️
📚
@Nomoz_organamiz