КИТОБГА ҚАРАБ НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз #Қуръон
❓1007-CАВОЛ: Баъзан ижтимоий тармоқларда гувоҳ бўлиб қолябмиз: Намозда Қуръонга қараб ўқияпди, шу иш тўғри бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Китобга қараб намоз ўқиш намозни бузилишига сабаб бўлади. Чунки уламоларимиз намоздаги киши китобга қараб қироат қилишини намоз ўқимаётган кишидан бир нарсани ўрганиб, уни қироат қилишга ўхшатганлар ва бу билан намоз бузилади деб фатво берганлар. Бу ҳақида “Дурарул ҳукком” китобида қуйидаги матн келтирилган:
وَيُفْسِدُهَا ( قِرَاءَتُهُ مِنْ مُصْحَفٍ )؛ لِأَنَّهُ يَتَلَقَّنُ مِنْ الْمُصْحَفِ فَأَشْبَهَ التَّلَقُّنَ مِنْ غَيْرِهِ
яъни: “(Намоз ичида) мусҳафга қараб ўқиш – намозни бузади. Чунки бу мусҳафдан ўрганиш ҳисобланиб, намоз ўқимаётган кишидан нарса ўрганишга ўхшайди”.
Мулла Алий Қори раҳматуллоҳи алайҳ “Фатҳу бобил иноя” китобида ва Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ ҳам “Нафъул муфтий” китобида намоз ичида туриб китобга қараб ўқиганда – намоз бузилишини баён қилганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Манба: diniysavollar
📚 БИЗГА ҚЎШИЛИНГ ⤵️
📚 @Nomoz_organamiz ✅