Nematillo Ochilov
1K subscribers
337 photos
124 videos
383 files
685 links
Buxoro viloyati Gʻijduvon tumanida istiqomat qiluvchi dasturchi, @Nematillo_Ochilov

youtube.com/c/nematilloochilov
@NematilloOchilov - blog
@pythonuz - Python darslari
@js_uz - Java Script
@MQLUZ - Savdo robotlari
@sjtbot - Test kalitlarini tekshirish
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ:

👉 Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиётни жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича ваколатли орган қилиб белгиланди;

👉 крипто-активлар соҳасида майнинг, смарт-контрактлар, "блокчейн" технологиялари жорий қилинади;

👉 "блокчейн" технологияларини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш соҳасида малакали кадрлар тайёрланади;

👉 жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги крипто-активлар айланмаси ва улардан олинган даромадлар солиққа солиш объектлари бўлиб ҳисобланмайди.

Қарор ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Президент соврини учун “Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап” танлови ўтказилади

Ҳукумат қарори (66-сон, 15.02.2023 й.) билан Президент соврини учун “Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап” (President Tech Award) танловини ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

🔰 Низомга кўра, танлов 2023 йил майдан ҳар йили қуйидаги 5 та асосий ҳамда 1 та махсус йўналиш бўйича ўтказилади:

🔹сунъий интеллект технологиялари;
🔹ижтимоий йўналишда рақамли технологиялар;
🔹ахборот ва киберхавфсизлик технологиялари;
🔹тадбиркорлик ва молиявий технологиялар;
🔹компьютер ва мобил ўйин дастурлари.

📝 Танловнинг асосий йўналишларида 30 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқаролари бир жамоа таркибида (3–8 киши) қатнашади.

Махсус йўналишда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резиденти бўлган ташкилотларда ишлаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам (3–5 киши) иштирок этиши мумкин.

Танлов ғолиблари қуйидаги тартибда аниқланади:

🔸асосий йўналишлар бўйича – жамоатчилик томонидан махсус порталда овоз бериш орқали;
🔸махсус йўналиш бўйича – ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар томонидан.

💰Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:

▫️5 та асосий йўналиш бўйича:

👉 1-ўрин учун – 100 минг АҚШ доллари;
👉 2-ўрин учун – 50 минг АҚШ доллари;
👉 3-ўрин учун – 30 минг АҚШ доллари;

▫️Махсус йўналиш бўйича (битта) 100 минг АҚШ доллари.

❗️Танловда иштирок этиш учун пул ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot