Назар ота масжиди
1.12K subscribers
2.35K photos
2.88K videos
26 files
3.29K links
O‘zbekiston musulmonlari idorasi Xorazm viloyati Bog‘ot tumani Nazar ota jome masjidi
Download Telegram
🌙 БУГУН, 17 ФЕВРАЛЬ КУНИ СОАТ 17:00 ДА ИЛМ ВА ОДОБГА ОИД ҲАДИСЛАР ҲАҚИДА ЖОНЛИ СУҲБАТ БЎЛИБ ЎТАДИ

17 февраль куни соат 17:00 да
Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг илм ва одобга оид ҳадислар ҳақидаги суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

🔸Машғулотда ўтган мавзуга оид саволлар берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволларнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига китоблар туҳфа этилади.

▶️ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали навбатдаги суҳбатни кузатинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#ҲАДИС #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Банда дуо қиладиган бундан афзал дуо йўқдир: “Аллоҳим мен сендан дунё ва охиратда саломатлик, офият сўрайман!”.

Ибн Можа ривояти.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️

https://t.me/Nazarotamasjidi
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким бир ўринга ўтирсаю Аллоҳни зикр қилмаса, у учун Аллоҳ томонидан нуқсон етади. Ким бир ўринга ёнбошласаю Аллоҳни зикр этмаса, унга ҳам Аллоҳ томонидан нуқсон етади», дедилар.

Абу Довуд ривоятлари.

Фойда: Ҳар бир мажлисда Аллоҳни зикр қилиб юришга тарғиб ҳамда Аллоҳнинг зикридан ғафлатда қолишдан огоҳлантириш бор.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Илм толиби раҳмат талабидаги кишидир. Илм толиби Ислом рукнидир. Унга Набийлар билан бирга ажри берилур», дедилар.

(Имом Суютий Жомеъида ривоят қилган)


Дўстларга ҳам улашинг ↘️

https://t.me/Nazarotamasjidi
Audio
#Аудио
#Риёзус_солиҳийн
#ҳадис_ва_фиқҳ #солиҳ_амал #дуо

Ғорда қамалиб қолган солиҳлар воқеаси

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗https://t.me/Nazarotamasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ...

#Ҳадис: Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор:

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي، وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика ъалаййа ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди”).

Имом Бухорий ривоятлари.

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#tong #duo #Alloh
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ШУНДАЙ ҲАДИС БОРМИ?
#ҳадис

1258-CАВОЛ: Танишларимдан бири менга “Кимнинг учта фарзанди бўлса-ю, улардан бирортасига Муҳаммад деб исм қўймаса, аниқ жоҳиллик қилибди, деган ҳадис жўнатди. Ҳақиқатда ҳам шундай ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмлари саҳобалар давридан бошлаб ҳозиргача У зот алайҳиссаломга муҳаббат юзасидан фарзандларга қўйиб келинади. Қолаверса, бир қанча ҳадиси шарифларда, уламоларнинг сўзларида бу муборак исмни фарзандларга қўйиш тавсия қилинган ва мақталган. Жумладан Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
سَمُّوا باسْمِي ولا تَكْتَنُوا بكُنْيَتِي
“Исмимни қўйинглар, аммо куням билан куняланманглар”, деганлар.
Ундан ташқари мазкур муборак исмга оид бир қанча уйдирма ҳадислар ҳам китобларга кириб қолганини уламолар аниқлаган ва мусулмонларни огоҳ этиш учун уйдирма ҳадисларга оид ёзган китобларига киритганлар. Саволда айтилган ҳадисни ҳам уламолар уйдирма ҳадис эканини айтганлар.
Жумладан, Ибн Жавзийнинг “Ал-Мавзуъот” асарини Шамсуддин Заҳабий раҳимаҳуллоҳ мухтасар тарзда баён қилиб, китоб ёзган. Китобнинг тўлиқ номи “Талхийсу китаб “Ал - Мавзуъот” ли Ибн Жавзий”дир. Мазкур китобда бир қанча уйдирма ҳадислар қаторида саволда сўралган ҳадис ҳам келтирилган. Ундан ташқари “Кимнинг учта фарзанди бўлса-ю, улардан бирортасига Муҳаммад деб исм қўймаса, бу иши фарзандларига нисбатан жафодир”, деган уйдирма ҳадис ҳам киритилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар намоз сўнгида ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ» ва ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», деб, охирида юзинчисини «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодир», деб айтса, агар гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечиб юборилади», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Дўстларга ҳам улашинг
↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
#Ҳадис

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Болаларингизга уч хислат асосида: Набиййингизга муҳаббатли, у зотнинг аҳли байтига муҳаббатли ва тиловати Қуръонга муҳаббатли қилиб одоб беринглар. Чунки Қуръон ҳомиллари (Қуръони каримни тўлиқ ёдлаганлар) қиёмат куни Аллоҳнинг соясидан бошқа соя бўлмайдиган кунда анбиёлар ва асфиёлар билан бирга бўлурлар”, дедилар”

Имом Табароний ривояти

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
#Ҳадис

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «إِنَّ أَوَّلَ مَا يُحَاسَبُ بِهِ الْعَبْدُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ عَمَلِهِ: صَلَاتُهُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат кунида банда амалидан илк ҳисоб қилинадигани намозидир», - дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.


Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис #duo
Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуту ва илайкан нушур»
(Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз), дер эдилар.

Имом Термизий ривояти.

#tonggi_duo
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қаттиқ ҳожатманд одамга ёрдам берса, Аллоҳ таоло унга етмиш учта ажр беради. Унинг биттаси бутун охиратини обод қилишга етади, қолганлари эса охиратдаги даражаларини улуғ қилади”, – дедилар».
Абу Яъло ва Баззор ривояти.


Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#tong #duo #Alloh
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook