NHRC | НЦПЧ
986 subscribers
5.66K photos
125 videos
5 files
3.2K links
National Center for Human Rights
Download Telegram
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҚАДРИЯТ ВА ПРИНЦИПЛАР ТАЛҚИНИ

Янги таҳрирдаги Конституциямизда миллий давлатчилик ривожининг муҳим босқичига хос бўлган халқчил тараққиёт стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий механизмлари белгиланиши баробарида давлат ва жамият ҳаёти ривожининг устувор принциплари қамраб олинган.

➡️ Батафсил | Batafsil

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube
ХАЛҚАРО МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ

Ўтган ҳафтанинг 18 октябрь куни пойтахтимиздаги Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти (WОСCУ) конференция залида ўз ишини бошлаган Маданий мерос форуми қизғин давом этмоқда. “Шарқ ренессанси феномени: давлатлар, динлар ва цивилизациялар” мавзусида бўлиб ўтаётган мазкур халқаро анжуманда 100 дан ортиқ хорижий олимлар ва мутахассислар, жумладан, халқаро маданий ташкилотлар раҳбарлари, чет эл музейлари ва кутубхоналарининг бошқарувчилари қатнашмоқда.

➡️ Батафсил | Batafsil

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube
ЎЗГАЛАРГА ҚУВОНЧ ВА МЕҲР УЛАШИНГ!

Одамзод насли ер юзидаги барча мавжудотлар орасида энг улуғи, яъни ҳазрати инсондир. Бу улуғлик ва буюклик фақат уни асраб-авайлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш билангина мукаммал бўлиши мумкин.
Бугун дунё миқёсида 29 октябрь – Халқаро ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлаш куни инсонпарварлик ва ижтимоий адолатни мустаҳкамлаш мақсадида нишонланмоқда.

➡️ Батафсил | Batafsil

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube
“ХИТОЙ – МАРКАЗИЙ ОСИЁ” ҲАМКОРЛИК ФОРУМИ:
Янги даврнинг қамровдор стратегик муносабатларини изчил ривожлантириш йўлида

Жорий йил 25-26 октябрь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Иньчуан шаҳрида “Хитой – Марказий Осиё” ХI ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Ушбу минтақавий анжуманда иштирок этган мамлакатимиз делегацияси раҳбари – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал САИДОВ билан Форум тафсилотлари ҳақида суҳбатлашдик.

➡️ Батафсил | Batafsil

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube
ЖАДИДЛАРНИНГ ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ ҲАҚИДАГИ ҚАРАШЛАРИ

Президентимиз таъкидлаганларидек: “Ўз моҳият эътиборига кўра ноёб ижтимоий-­сиё­сий­ феномен бўлган жадидлик ғоясининг шаклланиши ва тараққиётига доир дунёнинг бир қатор мамлакатларида кўплаб тадқиқотлар яратилган бўлса-да, ушбу ҳаракат намояндаларининг Марказий Осиё ҳудудида миллий давлатчилик ва минтақавий ўзига хосликни, фуқаролик жамиятининг ривожланишига қўшган улкан ҳиссасини концептуал ва тизимли асосда атрофлича ўрганиш долзарб масала бўлиб қолмоқда”.

➡️ Батафсил | Batafsil

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube
Бугун – Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ташкил топган кун

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази 1996 йил 31 октябрда ташкил этилган бўлиб, бугун ушбу муҳим санага роппа-роса 28 йил тўлди.
Бугунги кунда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида демократик янгиланишлар йўлидан дадил одимлаётган Янги Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимизни рози қилиш, инсон қадрини таъминлашга қаратилгани билан эътиборлидир.

➡️ Батафсил | Batafsil

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube
Конституция ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази 1996 йил 31 октябрда ташкил этилган бўлиб, бугун ушбу воқеага роппа-роса 28 йил тўлди. Шу муносабат билан А.Саидов Миллий марказ жамоасини муҳим сана билан табриклади.

➡️ Батафсил | Batafsil

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube
Гендерга сезгир жазони ижро этиш муассасалари бошқаруви стратегиялари: илғор тажриба ва асосий муаммолар

31 октябрь куни Тошкент шаҳрида шу мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ва Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти билан ҳамкорликда 2023-2024 йилларда ЕХҲТ лойиҳаларини Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси” доирасида ташкил этилди.

➡️ Батафсил | Batafsil

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube
ЖУРНАЛИСТЛАРГА ЎЗЛАРИНИНГ МУҲИМ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШЛАРИГА ИМКОН БЕРАЙЛИК

БМТ Бош Ассамблеясининг 2013 йил 18 декабрда қабул қилинган резолюциясига мувофиқ, 2 ноябрь – Журналистларга қарши жиноятлар учун жазосиз қолишга барҳам бериш халқаро куни, деб эълон қилинган. Бунда журналистлар фаолиятини чеклаш билан боғлиқ бўлган ва жамиятнинг ишончли ахборот олиш ҳуқуқини топтайдиган хавотирли ҳолатга дунё ҳамжамияти эътиборини жалб қилиш мақсадидан келиб чиқилган.

➡️ Батафсил | Batafsil

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube
Ўзбекистонда бола ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб муаммолари

31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида шу мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир ушбу университетнинг Давлат ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқлари кафедраси томонидан “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинганлигининг 35 йиллигини нишонлашга бағишланган Тадбирлар дастури” ижроси доирасида ташкил этилди.

➡️ Батафсил | Batafsil

🌐 www.nhrc.uz |Telegram |Facebook |Twitter |YouTube