Naqshband.uz
14K subscribers
25.5K photos
9.61K videos
18 files
33.9K links
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 🌐 www.naqshband.uz


Админ: @Buxorovakillik
Download Telegram
#КУН_ҲИКМАТИ

Қуёш нурларини беркитиб бўлмагандек, ҳақиқатни чироғини ҳам сўндириб бўлмайди.

© Абдулқосим Замахшарий

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
#Кун_ҳикмати

Инсон агар ҳар куни: динимни, ўзимни, амалимнинг хотимасини, уйимни, аҳлимни, молимни, яқинларимни ва Аллоҳ таоло менга ато этган жамики неъматларини омонатни зое қилмайдиган зот - Аллоҳ таолога топширдим деса, албатта Аллоҳ таоло уларни Ўз паноҳида асрайди.

(Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий)

👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#Кун_ҳикмати

ҲАР БИР МАЪРУФ САДАҚАДИР

Саъид ибн Абу Бурда ибн Абу Мусо Ашъарий отасидан, у бобосидан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида садақа бор», - дедилар. «Бордию, топа олмаса-чи?» - дейишди. «Қўли билан меҳнат қилади, шунда ўзига ҳам фойда келтиради, садақа ҳам қилади», - дедилар. «Агар бундай қила олмаса-чи (ёки қилмаса-чи)?» - дейишди. «Бошига иш тушган ҳожатмандга ёрдам беради», - дедилар. «Агар шуни ҳам қилмаса-чи?» дейишди. «Яхшиликка (ёки маъруфга) буюради», - дедилар. «Агар шуни ҳам қилмаса-чи?» - дейишди. «Ундай бўлса ёмонликдан тийилади, чунки бу ҳам унинг учун садақадир», - дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#Кун_ҳикмати

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деган:

«Эй одам боласи, ибодатни ортга суриш қачонгача давом этади? Сен бугунги кунинг учунсан, эртанги кун учун эмассан! (Шунинг учун бугун ибодат қилиб ол). Агар сенга эртанги кун ҳам насиб этса, бугун ибодат қилганинг каби яна ибодат қилиб ол. Агар сенга эртанги кун насиб этмаса, ўтказиб юборган бугунинг учун пушаймон бўлмагин. Мен шундай қавмларни учратганманки, улар динору дирҳамидан кўра вақтларини кўпроқ қадрлар эдилар».

"Вақт қадри" китобидан

👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#Кун_ҳикмати

Саъид ибн Мусаййиб раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Шайтон барча нарсадан умиди узилган бўлсада, аёллар тарафидан келиш билан умидини узмагандир”.
Яна дедилар: “Ёшим саксонга етган бўлсада, мен учун аёллардан кўра хавфли нарса йўқдир”. Зеро, у зотнинг кўзлари кўр эди.

“Сияру аъламун нубало” китобидан.

Изоҳ:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўзимдан кейин эркакларга аёллардан кўра зарарлироқ фитнани қолдирмадим”, дедилар.
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#Кун_ҳикмати

Агар ҳаёт қаршисида танг аҳволга тушиб, тушкун қолсангиз, Ҳабибимизга салавот айтишга ошиқинг. Маҳзун кимса у зотга салавот йўллар экан, Аллоҳ унга рўшнолик, ташвишдан қутулиш йўлини насиб
қилади.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#Кун_ҳикмати

Каъб ибн Ужра(р.а.)дан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам олдларидан бир киши ўтиб қолди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари у кишидаги куч ва фаолликни кўриб:
- “Эй Аллоҳнинг расули? Агар бу киши Аллоҳ таоло йўлида ҳаракат қилса ажойиб бўлар эди” - дейишди.
Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Агар у киши ёш фарзандларини боқиш учун кўчага чиқса, у Аллоҳ йўлидадир. Агар кекса ота онасини боқиш учун кўчага чиқса, у Аллоҳ йўлидадир.
Агар бошқалардан сўрамасдан, ўз иффатини сақлаш мақсадида пул топиш учун кўчага чиқса, у ҳам Аллоҳ йўлидадир.
Агар риё ва фахр учун чиқса, у шайтон йўлидадир” - деб айтдилар.

Имом Табароний ривояти

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#Кун_ҳикмати

Бугун ўқиганларим ичида энг ажойиби

Табиатда ҳеч бир нарса ўзи учун яшамайди. Дарё ўзининг сувидан ичмайди, денгиз ўзидаги балиқдан емайди, дарахт ўзининг мевасидан тотинмайди, Қуёш ўзини ёритмайди, гул ўзи учун атрини сочмайди, сут эмизувчилар ўзининг сутини ичмайди.

Шундай, барча махлуқотлар бошқаларга хизмат қилиш учун яратилгандир.

Бу Аллоҳ таолонинг оламни яратишдаги ҳикмати. Келинг, биз ҳам бир-биримизга ёрдамчи бўлайлик. Ташвиш билан келганга мадад берайлик, узр сўраб келганни кечирайлик, муҳтожга эҳсон қилайлик.
Атрофимиздаги ҳамма нарса тезда ўтиб кетади, аммо яхшилик қолади.
Бирор кимса сиздан ёрдам тилаб келса билингки, унга ёрдам беришдан энг аввало сиз кўпроқ фойда топасиз. Зеро, сизнинг ҳузурингизга уни Аллоҳ таоло юборди ва у орқали сизга яхшилик эшигини очмоқчи.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#Кун_ҳикмати

Ҳақиқий бахтиёр одам - дўзахдан нари бўлиб, жаннатга кирадиган одам. Бошқа бахтиёрликларнинг барчаси заволга юз
тутади.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ.
#Кун_ҳикмати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мушрикларни дуоибад қилинг», дейилди.
«Албатта, мен лаънатловчи қилиб юборилганим йўқ. Мен раҳмат қилиб юборилганман», дедилар».
Муслим ривоят қилган.

Шарҳ:
Бировни лаънатлаш уни Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқ бўлишини тилаб, дуо қилишдир. Агар барча мушрикларни лаънатланадиган бўлинса, уларнинг бирортаси ҳам мусулмон бўлмасдан ўлиб кетишини тилагандек бўлади. Албатта, бу нарса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга тўғри келмайдиган бир иш. У зот ҳатто ўзларига озор берган мушрикларга ҳам лаънат айтмаганлар. Балки уларнинг авлодларидан яхши мусулмонлар чиқишини умид қилганлар ва шундоқ бўлди ҳам.
Шу билан бирга, бадбахтлиги аниқ бўлган баъзи мушрикларни лаънатлаш ҳоллари ҳам бўлган.
Шунинг учун ҳам мушрик ва кофирларни омматан лаънатламай, баъзи бадбахтларини лаънатласа мумкинлиги қоидага айланиб қолган.