NamMQI_Prorektori (tadbirlar kanali)
1.97K subscribers
88.8K photos
1.64K videos
81 files
5.63K links
Download Telegram
#Қурилиш
#Тоза ҳаво ойлиги
2024 йил 23 апрел куни Қурилиш факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ш.Юсупов ҳамда Уйчи туман давлат инспектори А.Азимов, Чортоқ туман давлат инспектори К.Исақовлар иштирокида юртимизда “Тоза ҳаво” ойлигининг 1 босқичи 10 апрелдан 10 майгача тадбири ўтказилиши муносабати билан факультет талабалари иштирокида “Хаво мусаффо бўлса” шиори остида семинар тренинг бўлиб ўтди. Тадбир қизиқарли ва саволларга бой тарзда ўтди.
Факультет тютори: У.Хайдаров
#Қурилиш
#Академик_алмашинув
М.Авезов_ЖҚУ Академик_алмашинув 2024 йилнинг 16-20 апрел кунлари “Қурилиш материаллари ва буюмлари” кафедраси профессорлари Б.Ризаев, А.Хамидов, С.Холмирзаев ва “Архитектура ва шаҳарсозлик” кафедраси доценти Б.Дедахановлар Қозоғистоннинг М.Авезов номидаги жанубий Қозоғистон университетининг таклифига биноан, академик алмашинувга асосан талабаларга замонавий ахборот ва компютер технологияларидан фойдаланиб маъруза машғулотларини ўтдилар. Шунингдек, “Қурилиш ва архитектура” кафедрасининг лаборатория базаси билан танишдилар, биргаликда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, илмий мақолалар чоп эттириш тўғрисида кафедра профессор-ўқитувчилари билан келишиб олинди. Ташриф якунида қатнашчиларга университет сертификатлари топширилди.
Декан муовини: Ш.Юсупов
#Қурилиш Қурилиш материаллари ва буюмлар кафедраси янги замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланган ва тажриба ишларида, улардан унумли фойдаланилмоқда. 6 май куни Қурилиш материаллари ва буюмлари фанидан проф А.Хамидов раҳбарлигида ва кафедра ўқитувчиси С.Нўмонова иштирокида 34-ҚМБКИЧ-22 гуруҳи тажриба дарсида янги Вискозиметр приборидан фойдаланиб. Лак бўёқ материалларни қовушоқлиги аниқланди Декан муовини:Ш.Юсупов
#Қурилиш
2024 йил 13 май куни Ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлари бўйича биринчи проректори О.Жакбаров, ректор маслаҳатчиси А.Шокиров, факультет декани М.Мансуров билан биргаликда 3-курс талабалари билан “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз!” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Очиқ мулоқотда О.Жакбаров кириш сўзи билан, Ватанни севиш, ота-она ва устозларга ҳурматда бўлиш, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, диний экстремизм ва ақидапарастлик таъсирига тушиб қолмаслик бўйича фикрлар бериб ўтдилар,
А.Шокиров томонидан талабаларга жамиятда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашишнинг энг муҳим жиҳатлари бўйича тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга, сўнгги пайтда талабалар орасида тез-тез содир этилаётган “Ўзгалар мулкини ўғирлаш”, “Номусга тегиш”, “Қасддан баданга оғир шикаст етказиш”, “Безорилик” ва бошқа бир қатор жиноятлар ва қонунбузарликлар тўғрисида тадбир талабаларга аниқ фактлар асосида тўлиқ маълумотлар берилди.
Декан муовини:Ш.Юсупов
#Қурилиш
     2024-йил 13-май куни Наманган муҳандислик-қурилиш институти Қурилиш факультети навбатдаги илмий кенгашининг 8-сонли йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни факултет декани проф. М.Мансуров олиб борди.
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР      
1.  Ижро интизоми
2.  Контракт тўловларини якунлаш
3.  Битирувчиларни ЯДА га тайёрлаш ва рейтинг дафтарчалари ва қайдномаларни деканатга топшириш.
4.  Малакавий амалиётларни сифатли ташкил этиш ва талабалар билимини баҳолашда шаффофликни таъминлаш.
5.  2-3-курс кундузги ва 3-4-курс сиртқи таълим талабаларини ўзлаштириш кўрсатгичларини яхшилаш ва оралиқ назоратларни Hemis платформасига киритилиши.
6.  2024-2025-ўқув йили учун профориентация олиб борилиши.
7.  2024-йил 23-майда ўтказилиши режалаштирилган Республика миқёсидаги конференцияга тайёргарлик кўриш ва ўтказилиш ҳолати бўйича йиғилишни сунгида ўз тавллуд кунини нишонлаган ва ютуқларга эга бўлган профессор-ўқитувчилар факултет декани томонидан тақдирландилар.
Факултет тьюторлари:   З.Исомиддинов У.Хайдаров
#НамМҚИ
#Қурилиш
   2024 йил 1 июнь куни қурилиш факультетида 10/2-сонли илмий кенгашининг йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни факултет декани проф М.Мансуров олиб борди. Кун тартибида белгиланган қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан таклиф этилган 5 ташаббус ҳамда талаба ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар.
2.Замонавий “лойиҳа ва мақсад”гa йўналтирилган олий таълимни изчил жорий этиш бўйича ТОП-1000 таликкадаги олий таълим муассаларини тажрибасини ўрганиш натижалари.
3.Турли масалалар.
- ижро интизоми
-контракт тўловларини бажарилиш холати ва якунлаш
-битирувчиларни ЯДА га тайёргарлиги ва уни ўтказилиши
-3-Босқич талабаларни ЯНларини ўтказилиш ҳолатлари.
-2024-2025-ўқув йили учун профориентация олиб борилиши
Йигилиш сўнгида бир қатор институт рейтингига ўз хиссасини қўшган профессор-ўқитувчилар факультет декани томонидан фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.
Тьюторлар: З.Исомиддинов У.Хайдаров
Forwarded from Зафар Адилов
#Қурилиш #Малакавий танишув амалиёт 2024 yil 4-iyun kuni qurilish fakulteti “Arxitektura va shaharsozlik” kafedrasi dotsenti Z.R.Adilov rahbarligida 43-44-Arx-23 guruh talabalari bilan Namangan shahrida joylashgan xotira maydoniga tanishuv amaliyotiga bordilar. Amaliyot jarayonida talabalar qator ustunli galereya, 2-jahon urushi qatnashchilari ro‘yxati va motamsaro ona haykali bilan tanishdilar.
#Қурилиш
Стажировка НамМҚИ  ректорининг 2024 йил 22 май кунидаги 168-U  сонли бўйруғига асосан Қурилиш материаллари ва буюмлари кафедраси профессори А.И.Хамидов 2024 йил 10 июндан Наманган вилояти мустақил синов лабораториялар уюшмасида қисқа муддатли стажировкада бўлмоқда. Стажировка даврида, уюшмадаги янги лаборатория жихозлари билан танишиш, мавжуд муаммоларни хал этиш ва мутаҳассислар тайёрлаш сифатини ошириш бўйича режалар белгиланди.
Тьютор: У. Хайдаров
#Қурилиш
#Стажировка
НамМҚИ  ректорининг 2024 йил 22 май кунидаги 168-U  сонли бўйруғига асосан Қурилиш материаллари ва буюмлари кафедраси  доценти М.Мухитдинов 2024 йил 6 июндан Архдизайнлойиха МЧЖда  қисқа муддатли стажировкада бўлмоқда. Стажировка даврида, хозирги кунда лойихалаш жараёнларида биноларни энергосамарадорлигини ошириш максадида ишлатилаётган  иссиклик изоляция материалларини куллаш усуллари билан   танишиш, мавжуд муаммоларни хал этиш ва мутаҳассислар тайёрлаш сифатини ошириш бўйича режалар белгиланди.
Tьютор: У. Хайдаров
#Қурилиш #Стажировка Наманган муҳандислик-қурилиш институти ректорининг 2024 йил 19 майдаги 168-У-сонли буйруғига асосан “Бино ва иншоотлар қурилиши” кафедрасининг профессор-ўқитувчилари, Н.Ходжиев, З.Холбоев, Д.Акрамова ва И.Ковтунлар “Коммуналтаъмирлойиҳа” МЧЖда 2024 йил 19 июндан бошлаб стажировкани бошладилар. Улар масъуляти чекланган жамиятда бажарилаётган лойиҳа ишлари, бино ва иншоотларини техник ҳолатини баҳолаш ишлари, техник баҳолашда қўлланилаётган замонавий қурилмалар билан танишдилар.
Декан муовини; Ш.Юсупов
#Қурилиш факултети
“Маҳалла обод- юрт обод!”

НамМҚИнинг 7-ўқув биноси Қурилиш факультетида “Маҳалла обод- юрт обод!” шиори остидаги умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан бошланди. Факультет профессор-ўқитувчилари ҳамда техник ходимлар бино худудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, спортзал, аудитория хоналар ва атрофидаги худудлар тозаланиб, чиқиндилардан халос этилмоқда. Дарахтларга шакл бериб оқланмоқда, янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда. Қурилиш факултетида умумхалқ хайрия ҳашари давом этмоқда
Декан муовини: Ш.Юсупов
#Қурилиш факультети
“Маҳалла обод- юрт обод!”

Институт ректори бошчилигида ташкил этилаётган ҳашар давомида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда. Қурилиш факултетида “Маҳалла обод-юрт обод!” шиори остидаги умумхалқ хайрия ҳашари давом эттирилмоқда.
Декан муовини: Ш.Юсупов
#Қурилиш
Талабалар турар жойига жойлашган талабалар ҳолидан хабар олинди.
Қурилиш факултети декани М.Мансуров, декан муовини Ш.Юсупов ҳамда ҚМБ кафедраси мудири И.Ахмедовлар томонидан талабалар турар жойига жойлашган талабалари ҳолидан хабар олинди. Талабаларга ошхонадан, ювиниш ва гигиена хоналаридан фойдаланиш ҳамда ички тартиб қоидалари ҳақида батафсил маълумот берилди. Талабаларга эртанги янги 2024-2025 ўқув йили бошланишига омад тиладилар.
#Қурилиш
Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг 7-ўқув биноси, Қурилиш факультетида янги 2024-2025 ўқув йили бошланишига бағишланган , “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида “БИЛИМЛАР КУНИ” тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси билан бошланди.
Қурилиш факультети декани проф. М.Мансуров тадбирни очиб берди ва факультет жамоаси ва талаба ёшларни янги ўқув йили билан табриклади, сўнгра факультет профессор-ўқитувчилари, битирувчи талабалар ва ташриф буюрган меҳмонлар ҳам сўз олиб тадбир иштирокчиларига ўз табрикларини билдиришди. Факултетимизда мустақиллик ва янги ўқув йили тадбирлари давом этмоқда.
#Қурилиш
Мустақиллик дарслари

Қурилиш факультетида янги ўқув йилининг илк сабоқлари анъанага мувофиқ Мустақиллик дарслари билан бошланди.
Факультет декани Мухторжон Мансуров аудиторияларга кириб, Мустақиллик дарслари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун кредит-модул тизими тўғрисида тушунчалар берди.
Маърузалар чоғи истиқлол берган имкониятлар, хусусан, таълим соҳасидаги улкан ўзгаришларга алоҳида эътибор берилди.
Факультетда Мустақиллик дарслари давом этмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қурилиш
#Талаба куни
2024 йил 15 ноябр куни Наманган муҳандислик қурилиш институти 7-ўқув биноси қурилиш факультети хотин-қизлар кенгаши раисаси доц.Д.М.Хатамова томонидан 17 ноябрь халқаро талабалар куни муносабати билан “Менинг-талабалик даврим” шиори остида тадбир ўтказилди.
Факультет хотин-қизлар кенгаши раисаси Д.Хатамова