5-КАЛОНИЯГА ҲЕЧ КИМНИ КУЧИ ЕТМАЙДИМИ?
Ўзбекистон почтасини Россияни компаниясига "совға қилишдан" олдин 50та бинони устав капиталига киритиб беришган экан
Ўзбекистон почтаси Wildberries'га "совға қилинган" бўлиши мумкин.
Қизиғи, "хусусийлаштириш"дан олдин Тошкент шаҳри ҳокимлигига тегишли бўлган 50та бино-иншоот Ўзбекистон почтаси балансига ўтказиб берилган.
Ҳа, азизлар. Буям тарих, азизлар. "Ўзбекча хусусийлаштириш"нинг навбатдаги шармандали саҳифаси.
Ўзбекистон почтаси Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олиш Ягона миллий тизим оператори сифатида устувор мавқега эга компания ҳисобланади.
Отабек Бакиров
Иқтисодчи блогер

"МДҲни ҳарбий блокка айлантириш - имконсиз" - сиёсатшунос
Душанбедаги саммитда имзоланган 19 ҳужжат ичида ҳарбий ҳамкорлик концепцияси ҳам бор. Ташкилотдагиларга кўра, бу учинчи давлатларга қарши қаратилмайди. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга кўра, ростдан ҳам МДҲни ҳарбий блокка айлантириш имконсиз. Балки, ҳарбий қурол-яроқ савдоси назарда тутилаётгани бўлиши мумкин, дея қўшимча қилади эксперт.

Инна лиллаҳи ваиннаа илайҳи рожиъун...
Албатта биз Аллоҳникимиз ва шубҳасиз Унинг ҳузурига қайтгувчимиз...
Жасур инсон, қўрқмас журналист, меҳрибон ва кичиккўнгил устоз НОСИР ЗОКИР бугун ҳақнинг раҳматига қовушди.
Жаноза устознинг қишлоғи Ахсидаги масжидда пешин намозидан сўнг ўқилади.
Аллоҳ маконини жаннат, гуноҳларини мағфират этсин. Барча яқинларига чиройли сабр тилаймиз...
Админ

😢8❤1🙏1
Ҳам НОСИР, ҳам ЗОКИР
Носир ака мақолани радио учун ўқиб бўлгач, таомилга кўра, “Номонгондан Носир Зокир”, деб имзосини ўқиб қўяр, “Носир” билан “Зокир”нинг ўртасида билинар-билинмас пауза ушлар эди. Натижада мақола муаллифи икки кишими, деган фикр уйғонарди ва шунинг учун мен Акамни “ҳам Носир, ҳам Зокир”, деб ҳазиллашар эди.
Ҳазилимиз кўп эди Акам билан. Эслайдиган, эслаб-эслаб ёзадиган саргузаштларимиз кўп. Мана энди уларни ёлғиз ўзим эслайман. Иккаламиз учун умумий бўлган воқеа-ҳодисаларни биргаликда эслаша олмаймиз. Энди ҳам Носир, ҳам Зокир акам йўқ.
Носир ака қазо қилгани тўғрисидаги шум хабар етиб келиши биланоқ Акам билан боғлиқ бир воқеа тўғрисида ёзганим эсимга тушиб кетди. Шошиб, сайтимизга кирдим. Турибди ўша матн. 2009 нинг 6 октябрида ёзган эканман.
Носир ака билан видолашаётганимиз кунда ўша, бундан 16 йил муқаддам ёзилган матнни бироз қисқартириб эътиборингизга ҳавола қилишни тўғри, деб билдим.
Худо Носир аканинг яқинларига сабр берсин.
***
2009, 6 октябрда ёзилган матн:
Прагага, Озодлик радиосига биринчи марта 1999нинг октябрида боргандим. Мендан бир ҳафта олдин Носир Зокир етиб борган, уч ҳафта у билан бирга битта квартирада яшагандик.
Бир куни кечқурун эшик тақиллаб қолди.
Ҳеч кимни кутмаётгандик.
Негадир Носир акани қаттиқ ваҳима босди.
- Ким бўлдийкин, Сарвар?
Носир аканинг саволи охирига етиб-етмаёқ эшикни очдим.
Худо мениям бўйдан қисмагану лекин эшик ортида турган икки полициячининг ҳайбатидан бир мен эмас, от ҳам ҳурккан бўларди.
Носир акадаги ваҳима бир зумда менгаям кўчди.
Формали икки чехнинг бостириб киришини кутдим.
Бостириб киришмади. Лекин бир нарсалар деяверишди, деяверишди, деяверишди.
Охири "чулчит"лигимни тушунди шекилли, имо-ишорага ўтди: юр дегандай қилди. Пастга юр.
Носир акага қарасам рангги оппоқ. Бармоғимни тегизсам гурс этиб қулагудай.
-Юринг-чи, Носир ака, дедим. (Носир ака ўшанда юришга қандай куч топа олганига ҳануз ҳайронман)
Лифтда "ғувв" этиб пастга тушдик. Кўчага чиқдик.
Қамоғига машинада опкетармикан ё пиёда кетамизмикан, деб ўйлаб атрофга секин разм солдим.
Машина йўқ. Демак, пиёда кетамиз.
Туёқлари боғланиб, типирчилай-типирчилай пичоққа тайёр бўлиб индамай қолган қўйдай тақдирга тан бериб турганимда кўнгилда бирдан пайдо бўлган фавқулодда хотиржамликни яна ўша барзанги полициячилар бузди.
Қарасам ўз тилида яна бир нарсалар деяпти, эшикни – домнинг дарвозасини очиб-ёпаяпти, қулфлаяпти, кейин яна очаяпти. Терлаб-пишиб кетишди.
Охири "тушундингми", дегандай бўлганини тушундим.
"Андестанд" деган сўзни кавлаб топиб чиқдим миямнинг қайсидир пучмоғидан.
Полициячилар енгил торди.
"Ҳайрияте", дейишдиёв.
"Бай" дейишди кетаётиб. "Гудбай"ни қисқа айтдиёв деган фикр йилт этди мияда. "Бай" деб қўйдим мен ҳам қўрқа-писа.
Полициячилар кулди. Йўқ, мана бундай: ПОЛИЦИЯЧИЛАР КУЛДИ.
Одамга ўхшаб кулди.
Формалилар кетганидан кейин биттадан чекдик: нафасни ростладик.
Кейин дарвозанинг у ёғига қарадик, бу ёғига қарадик. Қулфлаб кўрдик. Очиб кўрдик.
Ва тушундик.
Формалиларнинг тушунарсиз тилда айтганларини ўзбекча шаклга солдик: "Ҳар сафар уйга кирар экансиз, дарвозани мана бундай қулфлаб юринг".
- Бор-йўғи шуми, Сарвар?!
- Бор-йўғи шуми, Носир ака?!
Квартирага қайтиб киргач, бир пиёла чой устида Носир акадан сўрадим:
- Нега бу қадар даҳшатга тушдингиз, Носир ака?
- Э, сўраманг, Сарвар...
Носир ака оғир тин олди.
- Тўғриси, Прагага ортимдан қандайдир бир хуфя эргашиб келгандай. Сиз келгунингизча кўчадаям аланглаб юрдим. Худди бир муюлишдан чиқадию пақ этиб пешонамдан отиб юборадигандай. Кечқурунлари квартирага бостириб кирсая, деб қўрқиб юрдим. Эшик тақиллашидан олдин ҳам ана ўша, сиз келиб йўқолиб қолган ваҳима, яна қаёқдандир пайдо бўлиб турганди.
- Э-э, восвос бўпқопсизу Носир ака, Наманганга қайтганингиздан кейин ўқитворинг ўзингизни бирон бир азайимхонга, дедим ярим ҳазил, ярим чин қилиб.
Шундан сўнг Носир ака 90-йиллар бошида қамоқда ўтирганини айтиб берди.
Ўшандан бери мелисадангина эмас, матросдан ҳам қўрқишини айтиб берди.
Чунки матроснинг ҳам фуражкаси бор. Айвонсиз бўлсаям фуражка фуражкада...

😢1
2009нинг 6 октябри
P.S.:
Носир Зокир Озодлик радиосининг Намангандаги собиқ мухбири.
1988 йил декабрида Бирлик халқ ҳаракатига қўшилган. Кейинчалик Ҳаракатнинг кўзга кўринган фаолларидан бирига айланган.
1996 йили, Озодлик билан ҳамкорлик қила бошлагач, Ҳаракатдаги фаолиятини расман тўхтатган.
1993 йилнинг 27 ноябрида гиёҳванд ва портловчи моддалар сақлаганликда гумон қилиниб қўлга олинган ва кейинроқ суд уни озодликдан маҳрум қилган.
Ўзбекистон президентининг 1994 йил, 1 ноябрдаги махсус фармони билан бир неча сиёсий маҳбус қатори авф этилган ва 4 ноябрда озодликка чиққан.
2005 йилнинг 26 августида Носир Зокир иккинчи марта қамалган. Бу сафар уни мансабдор шахсни (МХХ ходимини) иш жойида ҳақорат қилганликда айблаганлар.
Жазони ўтаб, 2006 йил, 26 февралда озодликка чиққан.
Ортида турмуш ўртоғи, 5 ўғли, келинлари, набиралари қолди.
Сарвар Усмон

Assalomu alaykum azizlar ! Bugun Turk dunyosi ogir judolikka uchradi ! Ustozimiz , safdoshimiz , haqiqiy Mustaqillik Vatan qahramoni , ijodkor , jurnalist Nosir Zokir omonati topshirdilar ! 1980 - 1990 yillardagi Milliy Mujodalalar faoli , Ozbekiston Birlik halq harakati mardlaridan , Namanganl Birlik harakati raisi , Turkiston halq harakati yonatuvchilaridan , Amerikada tuzilgan Turon Halqaro Tashkiloti adoschilaridan , Butun Jahon Ozbeklar oqsoqollari hay’ati a’zosi , Tarih Omonatdir kanali va gruppasining eksperti , qisqasi millatimizning guli oydinlaridan edi ! Nosir Zokir ustozimizni yaqinlariga sabru jamil tilaymiz ! Turon Halqaro Tashkiloti ! Horijlardagi Turkistonliklar jamiyatlari nomidan !
Фазлиддин Ёқуб
Фазлиддин Ёқуб
🔥1
Носир Зокир умрининг сўнги дақиқасигача ҳақ ва адолатни гапиришдан тўхтамади. У жасоратли инсон эди. "Озодлик" эфирида қўрқмай "Каримов-жаллод" деганди. Шу гапи учун қамалганди. Носир ака ўлиб кетди. Ёшлар вақтида унинг меҳнатини қадрлай олмади. Тиригида елкасига зарбоп тўн кийдириш керак эди. Энди Носир ака йўқ. Тупроққа қўшилди. Зарбоп тўнни тобутининг теппасига ташлайсизлар...
Раҳимжон Раҳмат
Раҳимжон Раҳмат
🔥1
Ўзбек халқи яна бир асл фарзандидан, миллатпарвар, ватанпарвар ўғлонидан айрилиб қолибди. Nosir Zokir ака мени жуда ҳурмат қилар, мақолаларимни ФБдошлар орасида тез-тез ўртоқлашиб, мен ҳақимда жуда кўп илиқ сўзлар айтар ва бу билан ижодимга ижобий туртки бериб борар эди. Минг афсуски, акам билан ҳаётда кўриша олмадик, дийдор кўришиш энди Қиёматга қолди. Оллоҳ ушбу бандасига ҳам Ўз жаннатидан жой берсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
Шокир Долимов
Шокир Долимов
🔥1
Биз учун жуда оғир хабар — “Бирлик” партиясининг салоҳиятли фаоли, фидокор ва жасур инсон, яқин дўстимиз ва ҳам сафдошимиз Носир Зокир оламдан ўтди.
У киши бутун умри давомида халқ манфаати, адолат ва озодлик учун курашди. Носир ака ўзининг ҳақсўйлиги, меҳрибонлиги ва ватанпарварлиги билан кўплаб инсонлар қалбидан жой олган эдилар.
Унинг хотираси доимо дилларимизда яшайди. Биз уни миннатдорлик ва ҳурмат билан эслаймиз.
Носир аканинг оиласи ва яқинларига чин дилдан ҳамдардлик билдирамиз. Аллоҳ таоло сабр ва таскин берсин.
Аллоҳ раҳматига олсин. Носир аканинг жойи жаннатдан бўлсин.
Пўлат Охунов

🔥2
#Таъзия
Наманганлик Носир Зокир акамиз оламдан ўтибдилар. Оллоҳ раҳматига олсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
Носир аканинг халқимизга, ватанимизга, мустақиллигимизга кўп хизматлари сингган.
Ўз вақтида "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаолларидан бири бўлганлар. Бир фахрий ўлароқ, бугунгача ҳам ижтимоий ҳаётда фаол бўлиб келдилар.
Оила аъзоларига, яқинларига, дўстларига чуқур таъзия билдираман.
Оллоҳ таоло Носир Зокир акамизни ҳузурига чиройли қабул этсин. Марҳамати, мағфирати, жаннати ила сийласин.
https://t.me/nurulloh_muhammad_raufxon/1539

Telegram
Nurulloh Muhammad Raufxon
#Таъзия
Наманганлик Носир Зокир акамиз оламдан ўтибдилар. Оллоҳ раҳматига олсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
Носир аканинг халқимизга, ватанимизга, мустақиллигимизга кўп хизматлари сингган.
Ўз вақтида "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаолларидан бири…

Кеча, Наманган шаҳрига йўлим тушиб, таниқли сиёсий фаол, инсон ҳуқуқлари фаоли Носир Зокир акани зиёратларига кирган эдим. Роса мириқиб суҳбат қилдик. Ўтган даврдаги кўп воқеаларни эсладик, ош қилиб турган экан, бирга ош едик. Лекин, бугун эрталаб эшитдим, ўтиб қолибдилар. Аллоҳ рахматига олсин, жойларини жаннатда қилсин! Носир ака жуда яхши одам эди. Инна лиллаҳ ва инна илайҳи рожиъун.
Камолиддин Раббимов
Камолиддин Раббимов
👍2
2025 йил 14 октябрда вафот этган Nosir Zokir Озодликнинг хур саси эди.
1997 йилнинг мартидан Озодликнинг Ўзбекистондаги мухбирлари сафига қўшилган наманганлик журналист ва “Бирлик” халк ҳаракати аъзоси Носир Зокир Озодлик радиосининг энг узоқ ишлаган маҳаллий мухбирлардан.
Ўзбекистоннинг Наманган, Фарғона вилоятларини пойи-пиёда кезган бу мухбир Тошкент бюроси иш бошлаганидан икки йил ўтиб, Озодлик радиоси ва унинг Носир Зокир каби мухбирларига нисбатан шаклланган муносабатни шундай таърифлаган эди.
- Мен янги ишга кирган вақтларда Озодликни ҳали кўпчилик эшитмас эди. Лекин, бюро очилгандан кейин аста-секин эшитувчилар кўпайди. Бора-бора ҳокимиятдагилар ҳам танийдиган бўлиб қолишди. Президентнинг Озодлик мухбирларига айтган гапи бор эди: "Бу раҳбарлар интервю беришга қўрқади. Агар улар бу эшикдан қувса, сиз анави дарчадан киринглар", деган гапи бор эди. Мен раҳбарларга ўша гапларни эслатар эдим, дея хотирлаган эди Носир Зокир тириклигида.
Носир Зокир Озодлик радиоси мухбири сифатидаги фаолияти давомида ҳам мухбирлиги ва ҳам мухолифатдаги фаолияти учун икки бора қамоққа ташланган.
Биринчи бор 1992 йилда 1 ярим йиллик қамоқ жазосини ўтаган мухбир, иккинчи бор 2005 йилнинг 25 августида Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати ходимини ҳақорат қилганлик айби билан 6 ой қамоққа ҳукм этилган эди ва муддатини “қўнғироқдан қўнғироққача” ўтаган.
Носир Зокир 2005 йил 13 майдаги Андижон воқеаси ҳақида биринчилардан хабар берган мухбир.
Андижон фожеаси ва ундан кейинги воқеаларни ёритгани учун Носир Зокир Ўзбекистон ички ишлар ходимлари ва миллий хавфсизлик томонидан таъқиб қилинган.
Нью Йоркдаги журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси, Чегара билмас мухбирлар ташкилоти, Хюман Райтс Уотч ва бошқа халқаро ташкилотлар Носир Зокирнинг ноҳақ қамлганини таъкидлаб баёнот берган эди.
Носир Зокир Озодликдан кетиб умри охирида Наманган вилоятида, оиласи бағрида яшади.

Айрилгандай осмон қуёшдан,
Наманган, ҳам айрилди бошдан.
Фиғон чиқар Ахсида тошдан,
Носир учун йиғлар Намангон.
Чин мард эди у, мардон эди у,
Миллатига ҳамдард эди у,
Номард учун бир гард эди у,
Марди учун йиғлар Намангон.
Ҳурлик туғин кўтарган баланд,
Ва Ҳақ учун этилганди банд,
Бугун номи элда сарбаланд,
Ўғли учун йиғлар Намангон.
Сирот узра қойим айласин,
Маконини жаннат айласин,
Сизу биздан рози айласин,
Дуо қилар аҳли Намангон.
Орифхожи Мелиев
Наманган, ҳам айрилди бошдан.
Фиғон чиқар Ахсида тошдан,
Носир учун йиғлар Намангон.
Чин мард эди у, мардон эди у,
Миллатига ҳамдард эди у,
Номард учун бир гард эди у,
Марди учун йиғлар Намангон.
Ҳурлик туғин кўтарган баланд,
Ва Ҳақ учун этилганди банд,
Бугун номи элда сарбаланд,
Ўғли учун йиғлар Намангон.
Сирот узра қойим айласин,
Маконини жаннат айласин,
Сизу биздан рози айласин,
Дуо қилар аҳли Намангон.
Орифхожи Мелиев
😢3
Носир Зокир билан "Озодлик" радиосида талатўп замонда, қирғин-репрессия росп авжига чиққан пайтлар бирга ишлаганмиз. У пайтлар қамалиб қолмасликнинг ўзи катта ютуқ эди.
Инсоннинг одати шу экан: репрессия пайти ҳамма чақув хатлари ёзишга ишқибоз бўлиб қоларкан. Бу истак ҳамма нарсадан кусли экан, ҳатто отангиз, дўстингизни "донос" ёзиб қаматгингиз келаркан. Худо инсонни биз билгандан мукаммалроқ, тубанроқ яратган экан. Диний ва дунёвий груҳлар орасида ҳам яширин агентлар керагича топиларди.
Репрессия, бу ҳамма бир-бирини сотиш байрамидир. Сиёсатга алоқаси йўқ одамлар ҳам чақув хати ёзишни яхши кўрарди.
Шунақа талатўп замонларда ишлаганмиз. Менга қарши компраматлар ҳам керагича йиғилган. Менинг энг нозик жойим ўша пайтда 4-5 яшар қизимни яхши кўришим экан. Кимдир шунақа деб ёзиб берибди. Ростдан қизимни яхши кўрардим, дунёларга ишонмасдим.
Худога шукр дейман, "донос" ёзмадим, бировнинг қамалишига сабабчи бўлмадим. Юзим ёруғ.
Инсон ҳуқуқлари фаоллари орасида бир-бирини қаматиш авж олганди.
Уффф, ёзишдан чарчадим. Бош оғриб қолди.
Шундай даврда Носир ака билан виждонимизни булғамай ишлаганмиз
Рахимжон Рахмат

👍3
Mardlarning sardori - Nosir Zokir ketdi ! Bu millatning haqiqiy fidoiy ogli ketdi ! Tirik tarih ketdi orangizdan ! Namongon emas - butun Turon yiglamoqda ! Rabbim ohiratlarini obod aylasin InshaAllah ! Bu dunyoda kormagan yahshiliklarini ohiratda korsin ! Inna lillahi va inna ilayhi rojiuun !!!
Фазлиддин Ёқуб
Фазлиддин Ёқуб
💯5😢1
Журналист Носир Зокир вафот этди
14 октябр куни машҳур ўзбекистонлик журналист ва собиқ мухолифат фаоли Носир Зокир 73 ёшда вафот этди. Бу ҳақда унинг ўғли Зоҳиджон Зокиров ўзининг Facebook саҳифасида хабар қилди.
1997 йилнинг мартидан Озодликнинг Ўзбекистондаги мухбирлари сафига қўшилган наманганлик журналист радионинг энг узоқ ишлаган маҳаллий мухбирлардан бири бўлди.
У мухбирлик фаолияти давомида Фарғона водийси ҳамда умумиятла Ўзбекистондаги жиддий сиёсий, иқтисодий, ижтимоий муаммоларни кўтарган. Мунтазам равишда халқ ичида юрган ва воқеаларни жойидан ёритган жасур журналистлардан биридир.
Хусусан, Носир Зокир 2005 йил 13 майдаги Андижон воқеаси ҳақида биринчилардан бўлиб хабар берган мухбир сифатида хотирланади.
Айнан, Андижон фожеаси ва ундан кейин мамлакат бўйлаб воқеа иштирокчилари ҳамда бу ҳақда гапирган фаоллар ортидан ҳукумат бошлаган аёвсиз тақиб-тазйиқларни очиқ ёритгани учун Носир Зокирнинг ўзи ҳам Ўзбекистон ички ишлар ходимлари ва миллий хавфсизлик томонидан мунтазам таъқиб қилинди.
Носир Зокир фаолияти давомида икки бора қамоққа ташланди. Биринчи бор, 1992 йилда 1 ярим йиллик қамоқ жазосини ўтади. Иккинчи бор 2005 йилнинг 25 августида Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати ходимини ҳақорат қилганлик айби билан 6 ой қамоққа ҳукм этилди. Журналист жазо муддатини “қўнғироқдан қўнғироққача” ўтади.
Нью Йоркдаги журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси, Чегара билмас мухбирлар ташкилоти, Хюман Райтс Уотч ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳозирга қадар Носир Зокир ноҳақ равишда - журналистик фаолияти учун қамалган, деб ҳисоблайди.
Озодликда иш бошлагунга қадар Носир Зокир "Бирлик" мухолиф партиясининг аъзоси бўлган. У 1991 йилнинг 9 декабрида юз берган Наманган воқеаларида - Ўзбекистонда ҳокимиятга янги келган президент Ислом Каримовнинг водийда шаклланган радикал диний гуруҳлар етакчисига айланган Тоҳир Йўлдош билан зиддиятли музокараларига гувоҳ бўлганди.
Носир Зокир Наманган воқеаларининг 30 йиллигига бағишланган махсус дастурда ўз фаолияти ҳақида ҳам ҳикоя қилган эди. Қуйида ушбу филмни томоша қилишингиз мумкин:
https://youtu.be/jy-mj8mtAdk?t=670

YouTube
Islom, Karimov va Tohir Yo‘ldosh. Namangan voqealariga 30 yil to‘ldi
Бундан роппа-роса 30 йил муқаддам, 1991 йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон ўзининг янги тарихидаги энг йирик исломий ғалаёнга гувоҳ бўлган эди.
Наманганда Ислом давлати қуришни талаб қилган бир гуруҳ радикал диндорлар ҳокимият биносини босиб олган, исломчилар…

Кечагина биз билан эдилар.
Аллоҳни иродаси, кунимиз битдими хоҳиш, истак ва ризқ бизни тарк этади. Охирги манзилга ,,умрбод путёвка йўлланма,,си берилдими тамом алвидо…
Устоз Nosir Zokir билан тез-тез ёзишиб турар эдик.
Анча суҳбатларидан баҳраманд бўлиш учун вақт етмас эди. Иш, уй —рўзғор битганини ҳеч ким кўрмаган, қачоники кўзимиз юмилгач бари мунчоқдек тизилиб сизу- бизни ўрнимиз билинмай ҳам кетар экан.
Ҳурматли устоз !
Жойингиз жаннатдан бўлсин илоҳим.
Алвидо, алвидо шоирлар,
Алвидо, алвидо устозим.
Қабрингизга гуллар ёғилар,
Фидокор инсонга этгумдир таъзим….
Sabrina Gayibova

👍3🔥1