Бахт ва омадга йўл
110 subscribers
3.25K photos
1.33K videos
92 files
6.65K links
Психолог, Калбшунос, Бизнес Леди Тошпулатова Назокат. Мурожат учун: +998881523339 @Tashpulatova_Nazokat
Download Telegram
#мулоҳаза

‼️Тўкин-сочин ва ажойиб бўлмаган ҳаёт, ҳар қандай соҳа уларда Шукрона йўқлигини билдиради.

✳️Оддий далил: Сиз миннатдор бўлмасангиз, ўрнига бошқа яхши нарса ололмайсиз. Сиз ўз ҳаётингиз Сеҳрли кучини тўхтатиб қўясиз.

🚫Сиз миннатдор бўлмасангиз, энг яхши саломатлик оқимини, энг яхши муносабатларни, катта қувонч ва катта пуллар оқимини тўхтатиб қўясиз ва ишингизни, мансабингиз ёки тижоратингизни яхшилашни тўхтатасиз.

☝️ Ёдда тутинг, “ким Шукроналик келтирмаса, бор нарсасини

Qalban doimo sizlar bilanman 💞💞💞
https://t.me/NBAXTVAOMAD
#мулоҳаза
☯️😇🌟👇👍🌟😇☯️

👆👆👆Эътиборингизга ҳавола қилмоқчи бўлганим самолётда ҳалокатга учраб ўта жиддий жароҳатлар олган, шифокорлар “Тўшакда ётган ҳолида ҳаттоки гапиролмай умри тугайди” дея ташхис қўйган инсон Морис Гудменнинг ҳаётий ҳикоясидир.

🕵️‍♂️Морис инсон онгининг қандай кучга эгалигини, нималарга қодир эканлигини ҳаммага исботлаган. Бу инсон ҳеч қандай ташқи кучлар таъсирида енгилмай, мустаҳкам ирода ва онг кучи ёрдамида оёққа турган.

🌟 Бу иши унга МЎЪЖИЗА ОДАМ дея ном олишига сабаб бўлган.

🕺Морис Гудменнинг соғайиб кетиши дунёдаги минглаб одамларга умид ва руҳ бағишлайди. Улар ҳам ўзларини соғлом деб тасаввур қила бошладилар, буни ҳис қилдилар ва бунга ишондилар.

👼Ушбу ҳикояни ўқиб ажабмас сизнинг ҳам қалбингизда келажакка оз бўлсада умид, соғлом ва бахтли ҳаётга ишонч пайдо бўлса...

https://t.me/NBAXTVAOMAD
#мулоҳаза

“Бир соатлик бахт учун бир оз мизғиб олинг. Бир кунлик бахт учун балиқ овига чиқинг. Бир йил бахтли бўлишни истаган киши катта меросни қўлга киритишига тўғри келади. Модомики, бир умр бахтиёр яшашни истар экансиз, бошқаларга ёрдам беринг.” – Хитой мақоли

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#МУЛОҲАЗА
🔮😇😇😇🔮

💫 BAXTIYORLIKNING SIRLARI

❤️ Sizning baxtingiz hayotga bo'lgan munosabatingizga asoslangan.

❤️ Sizning aqlingiz qay darajada baxtga chog'lansa, o'shancha baxtiyorsiz. Shu lahzadan boshlab o'z aqlingizni baxtni tuyish uchun yo'naltiring.

❤️ Agar yaxshi natijaga umid qilsangiz, unga yetishishga albatta harakat qiling!

❤️ Baxt - bu har qanday lahzada, har qanday joyda, hamma yoqda o'zingiz tanlashingiz mumkin bo'lgan imkoniyat.

❤️ Asl baxtiyorlikning negiza shukronalikdir. Shu lahzadan boshlab shukronalik bildirishga arzigulik narsalarni izlang.

❤️ Zinhor tashqi shart-sharoitlar emas, faqat fikru o'ylaringiz sizni baxtli yoki baxtsiz qiladi.

❤️ O'z fikrlaringizni boshqararkansiz, baxtingizni ham boshqarasiz.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#мулоҳаза
ОИЛА ТИНЧЛИГИ ЎЗ ҚУЛИМИЗДА!

Ҳар қандай аёл эрининг топармон-тутармон, омадли ва бахтли бўлишини истайди. Зеро, оила, фарзандларнинг бахти, келажаги ва фаровонлиги шунга бевосита боғлиқ. Агар истак бўлса, буни ҳар бир аёл уддалаши мумкин.

Аёл – оиланинг қалби. Эркак ҳар қанча мустақил бўлмасин, руҳий-маънавий жиҳатдан ўз аёлига муҳтож бўлади. Шу сабабли бизда ёш қизларни оилага тайёрлаш, уларнинг маънавий хусусиятларини тарбиялашга катта эътибор қаратилган. Умуман олганда, инсонни ўзгартириш қийин. Аммо аёл истаса, турмуш ўртоғини улкан ишларга илҳомлантириши, унга мадад ва ишонч бағишлаши мумкин. Аммо қандай?

❗️Аёл ҳеч қачон эри билан очиқдан-очиқ баҳслашмаслиги, айниқса унга «сизга ишонмайман» демаслиги керак. Кўпчилик эркаклар оиласи учун туну кун меҳнат қилишга тайёр. Улар кўп ҳолларда пул учун ҳам эмас, аёли уни қадрлаши, интилишларининг эътирофи учун ҳаракат қилишади. Буни ўзлари тан олмасалар ёки англамасалар ҳам, ҳақиқат шундай. Шунинг учун эркак аёли ва фарзандлари кўз ўнгида ношуд, қўлдан иш келмайдиган бўлиб қолишни истамайди. Агар аёли уни шундай деб ўйласа ва очиқдан-очиқ бу фикрини айтса, бу эр учун ҳалокат. Эркакнинг ўзига ишониши кўп нарсани белгилайди. Аёллар эса эрларидаги ишончни собит қилишлари мумкин. Фақат эрга ишониш керак.

❗️Эрингизни ортидан ёмонламанг. Ишонмаслигингиз мумкин, аммо ким ортимиздан ёмонлайди, ким бизни аслида яхши кўради-ю, ким иккиюзламачилик ва тилёғламалик қилади – буларни юракдан ҳис қилиб турамиз. Эркак нима учун аёли билан чиқиша олмаслигини ўзи ҳам тушунмаслиги мумкин. Аммо ҳаммасига ғийбат сабаб. Чунки хотини уни онаси ёки дугонасига ёмонлайди. Эр эса буни ҳис этиб туради. Хуллас, жуфтингизни ортидан ҳам сизлаб, мақтаб гапиринг.

❗️Cўзларини диққат билан тингланг.
Турмуш ўртоғингизга у сизнинг ҳаётингизда муҳим инсонлигини англатинг. Хатти-ҳаракатларингиз ва ҳулқингиз билан буни тасдиқланг. Унинг ҳар бир сўзи ва қилаётган иши эътиборингизда эканини билсин. Бу эркакларга қувват ва илҳом бағишлайди.

❗️Ҳурмат билан тилга олинг.
Бошқаларга у ҳақида гапирганда шунчаки «эрим» дейиш билан «дадажониси» деб аташ орасида фарқ бор. Шунингдек, унинг ўзига ҳам «фалончи ака» ёки «дадаси» дегандан кўра, баъзи-баъзида «бегим», «султоним» ё бўлмаса «хўжайин» десангиз, кўнгли кўтарилади. Сиздан нима кетди?!

☝️Унутманг, сиз турмушга чиққан эркак — сизнинг тақдирингиз. Шунинг учун турмуш ўртоғингизга нисбатан ҳурмат ва меҳр-муҳаббат туйғуларини ўзингизда тарбиялашингиз керак. Қийинчиликлар, турмуш ташвишларини биргаликда енгиб ўтиш асносида бу туйғулар янада ривожланиб боради. Фақат тушуниб олинг, шу эркак сизга Яратган томонидан юборилган. Бошқа эмас, айнан сиз уни нимангиз биландир жалб этдингиз, ўзингизга ром қилдингиз. Демак, уни маҳкам ушланг.

❗️Жуфтингиз ғашингизни келтирса, бу туйғуни енгишга ҳаракат қилинг. Агар тил учида эрингизга ҳурмат изҳор этсангиз-у, қалбан унга яқин бўлмасангиз, буни эркаклар ҳис этишади. Ҳаммаси тескари натижа бериши мумкин.

❗️Тасаввурни ишга солинг.
Аёлларда савқи табиий (интуиция) ва туйғулар эркакларга нисбатан яхши ривожланган. Жуфтингизни уддабуррон, тадбиркор, муваффақиятли инсон сифатида тасаввур этинг. Кўрасиз, бу албатта ҳақиқатга айланади. Бордию эрингизни ношуд, қўлидан иш келмайдиган, бекорчи, бир умр шу аҳволда қолиб кетадиган ҳолатда тасаввур этсангиз, шундай бўлади ҳам.

❗️Сабрли бўлинг
Инсоннинг ички сифатлари унинг атрофдагилар билан муносабатларини белгилайди. Ҳаммасидан ҳам худбинлик ва ғазаб ёмон. Бир неча дақиқалик ғазабга берилиш энг уйғун муносабатларни ҳам расво қилиши мумкин.

❗️Норозиликка барҳам беринг.
Бу туйғуни ҳатто ўзингиз ҳам тан олмаслигингиз мумкин, аммо у сизни ичдан емиради. Буни атрофдагилар — фарзандларингиз ва турмуш ўртоғингиз ҳис этишади. Болалар «онам мени яхши кўрмас экан», деган хаёлга бора бошлайди. Турмуш ўртоғингиз эса сизни «ношукур, заҳар» деб ўйлайди.Билиб қўйинг, бузғунчи туйғуни яшириш эмас, у билан курашиш ва енгиш керак.


https://t.me/NBAXTVAOMAD/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза
📌Жуда таъсирли ва тарбиявий аҳамиятга эга ролик! Хулоса ўзингиздан👆👆👆👆👆👆👆👆👆

Бошқаларга тарқатинг👇👇
#МУЛОҲАЗА_УЧУН

Қайнона эндигина якиндагина туширган келинига деди:
Барака топинг, қизим! Ўғлимни намоз ўқийдиган, масжидга ошиқадиган бўлишига сабаб бўлдингиз! Мен 30 йилда қилолмаган ишни, 30 кунда амалга оширдингиз! - деди, кўзёшларини қуйиб...
Келин:
Онажон, тош ва хазина қиссасини биласизми? Бир замонлар каттакон харсанг тош бўлиб, у йўлни ўртасида турар, йўловчиларнинг йўлини тўсар экан. Бир киши уни болта билан уриб майдалашга ҳаракат қилибди. 99 марта зарба бериб чарчаб қолибди. Кучи етмабди! Сўнг у ерга бир киши келиб қолган экан, ундан:
- Эй биродар, тошни майдалашиб юборинг! - дебди.
Йўловчи рози бўлиб тошни қаттиқ урган экан, бир мартадаёқ бўлиниб кетибди. Қарашса, харсанг остида ҳамён тўла олтин бор экан. Бу икки киши уни талашиб қолишибди. Йўловчи:
- Менинг зарбам билан тош бўлинди, хазина меники! - дебди.
Хуллас, улар қозининг ҳузурига боришибди...
Унда менинг ҳам қисман ҳаққим бор! Ахир мен уни 99 марта урдим. Чарчадим. Ўзим бўлаклай олардим! - дебди, аввалги киши...
Йўқ, бунда ҳаққингиз йўқ, тошни мен синдирдим. Хазинанинг ҳаммаси меники, - дебди, иккинчи киши...
Қози:
Сиз тошни 99 марта урганингиз учун 99 қисми сизга. Бир ҳиссаси эса, бўлагнингиз учун сизга, - дебди, иккинчи кишига...
Агар биринчи кишининг 99 та зарбаси бўлмаганда эди, 100 - мартада тош бўлинмасди...
Она 30 йил ҳаракат қилиб ўғлига намоз ўқита олмади. Келинининг таъсирида 30 кунда намоз ўқийдиган бўлаганидан қувонди. Келиннинг гўзал ахлоқини қаранг - ки, натижани ўз меҳнати деб эмас, муштипар онанинг йиллар давомида чеккан заҳмати бесамар кетмаганини эътироф этиб, қайнонасини қувонтирди...
Ҳаётда кимнингдир машаққати эвазига осон обрў қозонадиганлар кам эмас...
Бир бинонинг пойдеворидан, аввалги ғиштларидан бошлаб кўтаради. Лекин, охирги ғиштни кимдир келиб қўяди. Ва муваффақият, обрў унга боқиб кетади. Лекин, Аллоҳ барчанинг амали - ю ниятини билади.
Гўзал ахлоқ асли гўзал инсонлардагина бўлади...

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#Мулоҳаза_учун_мавзу

Сиз нима дейсиз?

Эркакни муваффақияти аёлининг ўй фикрларига боғлиқ. Аёл эрининг ишларига ўзига ишонч билан қараса, турмуш ўртоғининг ишлари гуллаб яшнайди.

💎Агар хотин ўз эрига ишонмаса, у кераксиз иш билан шуғулланаётганига ишонса, унда муваффақиятга эришолмайди. муваффақиятга эришолмаган эркакларнинг аёллари улардан кўра атрофдагилар кўпроқ омадли эканликларини такидлашади.

💰Кучли (муваффақиятли) одамнинг ортида доимо энергия бера оладиган бир аёл туради, у эрини ҳар бир ишда қўллаб қувватлайди.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#Мулоҳаза

Бир киши дўстига уйида жанжал чиқмай, аёли билан йиллаб гўзал умр кечирганини сўзлаб беряпти.

Мен ишдан келарканман, агар кайфиятим яхши бўлса эшикни икки марта, агар жаҳлим чиқиб турган бўлса уч марта тақиллатардим.
Агар уч марта тақиллатсам, аёлим кулиб кутиб олар, менга кундагидан бошқачароқ меҳрибон, эътиборли бўлар эди.
Аёлимни жаҳли чиққанини эса, ишдан келганимда эшикни очибла, мени кутмай ичкарига кириб кетишидан сезардим.
У куни мен унга янаям меҳрибонроқ бўлардим.

Дўсти гапини бўлди ва сўради:

Агар сен эшикни уч марта тақиллатсангу, ҳотинингни ҳам жаҳли чиқиб турган, сени кутмай ичкарига кириб кетсачи?
У ҳолда ташқарига чиқиб қайтадан, икки марта тақиллатардим.

Бир-бирини тушуниб яшашга нима етсин.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/