Бахт ва омадга йўл
119 subscribers
3.25K photos
1.33K videos
92 files
6.65K links
Психолог, Калбшунос, Бизнес Леди Тошпулатова Назокат. Мурожат учун: +998881523339 @Tashpulatova_Nazokat
Download Telegram
БЕҲУДА ГАПНИНГ ТАЪСИРИ

#тафаккур

Агар қалбингда қаттиқликни, баданингда ланжликни ва ризқингда тангликни сезсанг, билгинки, сен қаердадир беҳуда гап гапириб қўйибсан.


👤 Молик ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳ

•┈•┈•┈•┈• ❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Фойдали ва ишончли илмлар каналига обуна

https://t.me/NBAXTVAOMAD
#тафаккур

🔘 Умр оқар кўлдек шувиллаб ўтар,
🔘 Бирдан қарасанг, у соҳилга етар.
🔘 Вақтим келади деб ўйлама сира,
🔘 Билгингки, вақт фақат кетади, кетар...

https://t.me/NBAXTVAOMAD
#ТАФАККУР

Ҳар киши кўрсайди ўз айбин аён,
Ўзни ул ислоҳ этарди ҳар замон.
Жалолиддин Румий

Ҳар бир инсон ўз қилмишини тўла англаб етганда эди, хатоларини тузатган бўларди.

“Оқибат тупроқ бўлурмиз...” китобидан
__

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тафаккур

Ирода Носирова(интервьюдан парча)

ДЎСТЛАРГА УЛАШИШНИ УНУТМАНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#тафаккур_қилинг

Аллоҳ фаришталарга ақл берди, нафс бермади.
Ҳайвонларга нафс берди, ақл бермади.
Инсонга эса иккаласи ҳам берилди.
Аллоҳга тақво қилганлиги учун бизларни олий қилди.

Агар ақлимизга эргашсак фаришталарданда тепароқдамиз.
Агар нафсимизга эргашсак ҳайвонларданда пастдамиз.

Сиз ақлингизга эргашасизми?
Нафсингизга эргашасизми?

Ёки такаббурлик ва кибрингиз ила шайтонга дўст тутинасизми?


#Bintu Muxtor

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#Тафаккур

​​ОЯТАЛ-КУРСИЙ ҲАҚИДА

🌿 Оятал-курсий бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.

🌿 Оятал-курсий Қуръони каримнинг тўртдан бири.

🌿 Фотиҳа билан Оятал-курсийни ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.

🌿 Ётар маҳали оятал-курсийни ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.

🌿 Уйидан чиқаётганида Оятал-курсий ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо этади.

🌿 Уловга минганида ҳам Оятал-курсий ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди.

🌿 Ҳазрати Али «Қабр азобидан қутилиш учун Оятал-курсийни кўп ўқиш керак» деб айтганлар.

🌿 Намоздан кейин Оятал-курсийни ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.

©Жалолиддин Румий

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#тафаккур

Ўтган умр ва лаҳзалар учун ачинманг, уларнинг ҳар бири сизнинг бугунги кундаги донишмандлигингизга сабаб бўлган. Энг гўзал ва хуш лаҳзалар умрнинг бекорга ўтмаганидан, қайғули дамлар эса умрнинг ҳикмат ва сабоқларга тўла бўлганидан далолатдир.

Ҳар не бўлганда ҳам Аллоҳга ҳамд айтишни канда қилманг...

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
БОШҚАЛАР ҲАМ ЭПЛАЙДИ
🍃
Бемор шифокор ҳузурига бориб, безовталикдан Шикоят қилди, қилмаса бўлмайдиган бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётганини, ишлар кутиб турмаслигини куюниб айтди. Доктор сўради:
— Бу ишларни бошқа одам қилолмайдими ёки биронтаси ёрдам берса-чи?
Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди.
– Сизга бир рецепт бераман, деди доктор. Унга тўлиқ амал қилсангиз, соғайиб кетасиз.
Бемор рецептни ўқиб ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш, ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилганди.
– Сайрни-ку тушундим, лекин қабристонга нега бориш керак? – сўради бемор.
Қабристонга бориб, дўппайиб турган гўрларга бир эътибор беринг. У ер ўзини ҳаммадан керакли деб билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат мен қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттираётганига гувоҳ бўласиз...

#Тафаккур
Изох сиздан……..

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#Тафаккур
Ўтган умр ва лаҳзалар учун ачинманг, уларнинг ҳар бири сизнинг бугунги кундаги донишмандлигингизга сабаб бўлган. Энг гўзал ва хуш лаҳзалар умрнинг бекорга ўтмаганидан, қайғули дамлар эса умрнинг ҳикмат ва сабоқларга тўла бўлганидан далолатдир.

Ҳар не бўлганда ҳам Аллоҳга ҳамд айтишни канда қилманг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#Тафаккур

Аёлларнинг кўпчилиги қизини ўқитиш истагида эканини айтади. Бироқ улар ҳамиша сўзини қуйидагича давом эттиради:

— Қиз бола ўқиса яхши-да. Замонни кўряпсиз-ку. Эртага эрини қўлига қараб қолмасин, дейман. Ўзини уддаласин, харажатларни бемалол ўзи қоплай оладиган бўлсин, деб ният қиламан.

Шунингдек, келин олиш режасидаги аёллар ҳам ўқимишли қиз қидираётганини айтишади. Уларнинг сўзи ҳам худди юқоридаги алфозда давом этади:

— Пайпоққаям, памперсгаям ўғлимдан пул сўрайвермайди, дейман-да. Ўқимишли қиз ўзини ўзи уддалайди-да...

Бу сўзлар ва жамиятимиз аҳволи "Амаллар ниятга боғлиқ" эканлигини яна бир бор тасдиқ этаётгандек...

Қаерга қарама, "ўзини уддалаётган" аёлга кўзинг тушади. Бири ҳамшира, бириси ўқитувчи, бири бозорда савдо қилса, наригиси мардикорликка чиқади.

Эҳҳҳ, дейсан, наҳотки одамлар ўз жигарбанди-қизига шундай юкни раво кўрса. Ахир аёл учун ўзини ўзи уддалаш қандай оғир эканини наҳотки билмайсиз?!

Ўзини ўзи уддалаётган аёллар билан яқинроқдан танишиб, дардига қулоқ тутиб кўринг. Юзи кулса-да, кўзлари кулмайди. Лаби табассум қилса-да, чеҳраси ғамгин.

Қизингизни ўқитманг, демайман. Ўқитинг, албатта, ўқитинг!

Лекин зинҳор ўзини ўзи уддалаши учун эмас!

Қизингизни дунёга теран назар сола олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Қизингизни турмушдаги ҳар хил ҳолатларда тўғри қарорлар қабул қилишни ўрганиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Фарзандларига тўғри тарбия бера олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Ҳар хил ҳолатларда турмуш ўртоғига яхши маслаҳатчи бўла олиши учун, ҳалол-ҳаромни фарқига бора олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Ваниҳоят, илми ўсиб, юқоридаги ишлардан ҳам ортиб қолгудек бўлса, жамият ривожига ҳам ҳисса қўша олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Ўзини уддалаб яшашни ҳеч бир аёлнинг бошига солмасин. Уни отаси уддаласин, эри таъминотини қилсин, кексайганида болалари ардоғида бўлсин.

Асло ўзини ўзи уддаламасин аёл...

https://t.me/NBAXTVAOMAD/