Бахт ва омадга йўл
119 subscribers
3.25K photos
1.33K videos
92 files
6.65K links
Психолог, Калбшунос, Бизнес Леди Тошпулатова Назокат. Мурожат учун: +998881523339 @Tashpulatova_Nazokat
Download Telegram
#foydali

#Фарзанд_учун_яшаманг!

Барча ота-оналарга эслатма! Болам учун яшаяпман деб ўзингизни эсдан чиқарманг. Бу бола учун хавфли, бу болага жуда катта зиён келтиради. Қандай дейсизми, унда мана бу мақолани бир ўқиб чиқинг.

Ҳаётимиз давомида кўплаб синган тақдирлар, тушунмовчиликларга гувоҳ бўламиз. Кейин эса ҳамма нарсаси етук бўлсин деб ўлғалтирилган болаларнинг тақдирларига гувоҳ бўламиз.

Она Абдувоҳидни бир ўзи катта қилди. Турмушга чиқмади. Ҳамма нарсани ўғли учун тикди, университетини тўлади. Абдувоҳид ажойиб инсон бўлиб ўлғайди, ўқимишли бўлди. Лекин ҳеч турмуш қурмади, она олдидаги қарздорлик ҳисси уни бутун умр тинч қўймади.

Мунисанинг отаси эртаю кеч ишлар эди. Унинг қизи ҳақидаги орзулари буюк эди, ота қизининг шифокор бўлиши истар эди, лекин Муниса катта бўлиб шифокор бўлишни ҳохламади, ўз ҳаёти билан яшашни афзал кўрди. Ота бундан жаҳли чиқди ва қизига шунча йилдан бери қилинган барча харажатларни тўлаб қўйишни талаб қилди. Шундан бери 30 йил ўтди, ота ва қиз бир-бири билан кўришмайди.

Ироданинг ойиси қизи учун ҳамма нарсадан кечди, турмушидан ажрашгандан сўнг бирор марта ҳам бошқа турмуш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмади. Қиз катта бўлди, лекин ойисини ташлаб кетолмади, умуман ҳеч ким билан учрашувга ҳам чиқмади. Ироданинг ёши қирқда. Бирор марта турмушга чиқмади, болалари ҳам йўқ.

Отабек ва Мафтунанинг ота-онаси жуда иноқ яшашарди, улар фарзандлари учун ҳамма нарсани қилиб беришди, оила доимо тотувдек яшарди, лекин улар турмуш ўртоқдек эмас, ота-онадек яшашди. Уларни бошқа ҳеч нарса боғлаб турмас эди. Улар ота-она сифатида 30 йил яшашди, болалар ўз турмушларини қуришгач улар ҳам ажрашиб кетишди.

Бундай воқеалар ҳамма жойда истаганча топилади. Фарзанд ҳаётнинг мазмунига айланганда, бу у учун жуда ҳам оғир юк бўлади. Худдики, сиз бир хонада ўтирибсиз ва хонада борган сари ҳаво камайиб бораверади. Инсон мана шу муҳаббатдан борган сари буғилиб боради.

Лекин масаланинг бошқа томони бор, бола улғайгач, доимо қарздорлик ҳисси билан яшайди. Шунинг учун болалар учун яшаманг, ўзингиз учун ҳаётдан бошқа бир маьно топинг. Болалар бу дунёга келиб сизнинг уларга бўлган “муҳаббатингиз” асири бўлиб қолмасин.

Қандай хоҳласар, шундай яшасинлар. Уларни у тўгаракдан бу тўгаракка ташиб юрманг, бола ўзи хоҳлаган нарсасини ўргансин. Математикани билмаса, айб эмас, балки унинг ҳаётида бу умуман керак бўлмас.

Турмуш ўртоғингизни севинг, токи болалар катта бўлганда оила қуришни хоҳлашсин. Уларга ўрнак бўлинг, ўзингизни севинг. Косметологни репититорга, дам олишни дарслик китобларга алишманг.
https://t.me/NBAXTVAOMAD/