Бахт ва омадга йўл
123 subscribers
3.25K photos
1.33K videos
92 files
6.65K links
Психолог, Калбшунос, Бизнес Леди Тошпулатова Назокат. Мурожат учун: +998881523339 @Tashpulatova_Nazokat
Download Telegram
Фарзанд тарбиясида етти заҳардан эҳтиёт бўлинг:

1. Бир бирига солиштириш.

Болани бир бирига солиштириб, ажратиш унинг ҳаётини барбод қилади.

2. Жисмоний қўполлик, уриш ёки қўпол, уят сўз ишлатиш.

Булар боланинг ўзига бўлган ишончини барбод қилади.

3. Масхаралаш.

Доим масхара қилинган бола ўзини ҳурмат қилмайдиган бўлиб қолади.

4. Ортиқча эркалатиш.

Кўп эркалатилган, талтайиб кетган бола масъулиятсиз бўлиб қолади.

5. Ортиқча тергаш.

Доимий назорат ва ортиқча изоҳ талаб қилиш бошқалар фикрини қабул қилиш хусусиятидан маҳрум қилади.

6. Бепарволик.

Боланинг дардиаг қулоқ солмаслик, у билан мулоқотга вақт ажратмаслик ундаги хотиржамлик ҳис туйғусини барбод қилади.

7. Шижоатлантирмаслик.

Рағбатлантирилмаган бола янгилик яратишдан, ижод қилишдан маҳрум бўлиб қолади.

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Bolajonlar (BESTMUSIC.UZ)
Yulduz Turdieva
★↣♚↣🎶music time🎶★↣♚

Ширинтойларимиз , бахтимизга доим соғ бўлишсин😘😘😘

https://t.me/NBAXTVAOMAD
🌈OMAD KELTIRADIGAN 10 TA SO'Z🌈
Hayotning quvonchini olish, muammolardan xalos bo'lish va muvaffaqiyat qozonish uchun, sizda katta kuch sarflashning hojati yo'q. Eng muhimi, o'z kuchiga ishonish va o'zingizga ijobiy munosabat bildirishdir. Bu so'zning kuchi bilan amalga oshirilishi mumkin.
Qadim zamonlarda odamlar ishonch bilan va bir necha marta takrorlangan so'zlar insonning hayotiga va taqdiriga kuchli ta'sir o'tkazishga qodir bo'lganligini tushunishgan. Ko'pincha salbiy ma'noda so'zlarni tez-tez ishlatib turish, muammolarning kuchayishiga olib keladi va aksincha, nutqdagi "ijobiy" so'zlarning ustunligi insonga shunday kuch beradi, u eng qiyin vaziyatlardan chiqib, omad tilaydi.
👉 Bizning dono ota-bobolarimiz ushbu kuzatuvni kelishuvlar haqiqatdan ham samarali bo'lish uchun ishlatgan.
👉 Va zamonaviy psixologlar bizning gaplarimiz va o'zimizning fikrimiz va omadimiz o'rtasidagi bog'liqlikni tasdiqladi. Bizning fikrimizcha, so'zlar ko'pincha miyaga yozilib, tanamizning maxsus reaktsiyasiga olib keladi va odatda bizning xatti-harakatlarimizga va hayotimizga ta'sir qiladi. Shuning uchun, agar sizda muammolar tinchlik bermasa, siz qaysi so'zlarni tez-tez tilga olganingiz haqida o'ylash vaqti keldi🤔. Muammolardan xalos bo'lish va omadga ega bo'lishga yordam beradigan 10 ta so'zlar ro'yxati.

Omad - Ha, omad uni nomi bilan aytganingizni yoqtiradi. Lekin bu so'zni ishlatganda ishonchli va faqat ijobiy munosabatda bo'lishi kerak. "Menga ham omad kulib boqsa edi ...". Bu so'zni o'rniga, " bugun omad menga kulib boqadi"deb ayting.
😍 Baxtiyorlik - Baxt baxsh etmoqdasiz. Ushbu maqsadni har kuni eslab, kelajakka ishonch bilan qarash: "Men albatta baxtimni qo'lga kiritaman". Ushbu so'zni takrorlash sizning maqsadingizni yanada yaqinlashtiradi va bir muncha vaqt o'tgach, baxtli odam kabi his qilasiz.
❤️Sevgi - O'zingizni va atrofingizdagi dunyoni sevish. Yaqinlaringizga his-tuyg'ularingiz haqida eslatib turing va dunyoga sevgingizni tan olishdan qo'rqmang. Ayting: "Men bu dunyoni go'zalligi va uning imkoniyatlari uchun sevaman". Va dunyo sizga javob beradi.
🤗Yaxshilik So'zi ikki qismdan iborat bo'lib, agar ularni o'zgartirsangiz, biz "yaxshi qabul" kombinatsiyasini ko'ramiz. Agar siz tez-tez bu so'zni ishlatsangiz va, ayniqsa, boshqalarga yaxshilik qilishni istasangiz, hayotning afzalliklarini olishni boshlaysiz va biz sizga omad tilaymiz.
😊Minnatdorchilik - Agar siz ushbu so'zni uning tarkibiy qismlariga binoan chiqarsangiz, siz "baraka berish" kombinatsiyasini olasiz. o'z navbatida, hech narsa bermasdan faqatgina olgan kishilarga qaytib keladi. Shuning uchun, muvaffaqiyatga erishganingiz uchun minnatdorchilik bildiring. Aùniq odamlarga, yaxshi sharoitlarga, hatto sizga ahamiyatsiz bo'lganlarga yordam berish uchun "rahmat" degan so'zni ayting, keyingi safar esa yana sizning foydangizni inkor etmaydi.
😌Muvaffaqiyat Sizning barcha tashabbuslaringiz muvaffaqiyat qozondi, Shunday qilib, omad tilaymiz va xohlagan narsangizga erishasiz.
😊 Ishonch - baxtli odamlarning asosiy hissiyotlaridan biridir. Agar o'zingizga ishonadigan bo'lsangiz, sizga yaxshilik beradi. Ushbu so'zning tez-tez takrorlanishi sizning o'zingizning ishonchingiz ishonch hosil qilishiga yordam beradi. Hatto dastlab shubhangiz bo'lsa ham. Ishonch. Vaziyatning muvaffaqiyatli rivojlanishi uchun siz hayotga ishonishingiz kerak. Siz uchun muhim ish qilishdan oldin, ko'pincha ishonch haqida gapiring: "Men hayotga ishonchim bor. Bilaman, hayot sharoitlari menga yoqadi
🤩Sog'liq - Muvaffaqiyatning kaliti jismoniy va aqliy salomatlikdir. Salbiy so'zlar, kasalliklar muhokamasi va farovonlikning muntazam shikoyatlari nafaqat muammolarni jalb qilish bilan birga, badanning holatini ham yomonlashtiradi. Biroq, "sog'liq" so'zi ijobiy birikmalarda siz doimo o'zingizni yaxshi his etasiz.
😉Umid - Umid, insonni kuch-g'ayratga aylantirishga va eng qiyin vaziyatlarda ham harakat qilishga sabab bo'ladi. "Men eng yaxshilarga umid qilaman" deb ayting va omad sizni albatta eshita oladi va umidni oqlaydi.
Hayotingizni yaxshi tomonga o'zgartiring!❤️❤️


Ассалому алайкум Қадрлигим!

Хайрли кун ! Бугунги кунингиз, ҳаётингиз энг гўзал лаҳзаларга бой бўлишини ўзингизга таъкидланг.

Ўзингизга бахтли бўлишга, бахт тўлқинига, миннатдорчилик тўлқинига уланишингизга рухсат беринг.

Ахир бу ҳаёт сизники, уни ўзингиз истаганингиздек имкон қадар бахтга йўғрилган холда яшашга интилинг.

Биз қачон нолишни бошласак атрофдагилардан, об-ҳаводан, нарх-наводан ва ҳоказо.

Ана ўша дамдан бошлаб ҳаётимизда нолиш учун вазият кўпаяди ва кучаяди.

Қачон миннатдорчилик туйғуси билан борига миннатдор бўлиб яшашни бошласак, миннатдорчилик ҳаётимизга кўпроқ кириб, уни янада гўзаллаштиради.

Бутун оламни Яратган зот бизсиз ҳам уни ўзи тасарруф эта олади.

Бизни вазифамиз эса бизга неъмат сифатида туҳфа этилган ҳаётимизни миннатдорчилик билан яшаб ўтишдир.

Бизга совға сифатида тақдим этилган ҳар бир яқин инсонимиздан камчилик ахтариш эмас, фазилатларини кўра билиш ва шу инсон ҳаётимизда борлиги учун Яратганга шукрлар айтиш.

Чунки ўша инсонлар вақти келиб сиздан олиб қўйилса ҳам қўлингиздан ҳеч нима келмайди.

Шунинг учун борлиққа фақат МУҲАББАТ, бутун атроф-оламга бўлган ЧЕКСИЗ СЕВГИНГИЗНИ юборинг ва эвазига сизга ҳам муҳаббат қайтсин.

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Хайрли тонг! ☀️

🙏🏻 Дам олиш кунингизни яқинларингиз даврасида ўтказинг! Уларга сизнинг ёрдамингиз ва ширин сўзларингиз керак!

Мароқли ҳордиқ... ☺️

https://t.me/NBAXTVAOMAD
​​ОТА-ОНА

🥖 Бугун ота онангизга икки дона иссиқ нон олиб боринг. Агар имконингиз бўлса манти, сомса, кабоб ҳам олиб боринг.
Уларни ҳолларидан хабар олинг..

📞 Агар узоқда бўлсангиз уларга қўнғироқ қилинг ва уларни яхши кўришингизни айтинг.

💖 Уларни қалбида уйғонган хурсандчилик, илиқлиқ, сизга Аллоҳ тарафидан юксак даражалар, ажру савобларни тақдим қилади. Ва қалбингизга Аллоҳ хотиржамликни қўяди.

💭 Ота онангиз бундай муомалаларингизни умрини охиригача эсларидан чиқаришмайди. Хурсанд бўлиб ҳаққингизга дуолар қилишади.

⌛️ Бир кун келиб сизни ҳам юзингизга ажинлар тушади.
Сиз ҳам фарзандларингизни меҳрига, ширин сўзларига, келиб хабар олишига, қўнғироқ қилиб ширин сўзлар айтишига муҳтож бўлиб интиқ бўласиз.

▪️Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: «Ота-(она)ларингизга яхшилик қилинг. Фарзандларингиз сизга яхшилик қилади...»
(Ҳоким ривояти)

❗️Агар шайтон базиларга ота-онасини хато камчиликларини кўрсатиб бу амалдан тўсишликга ҳаракат қилса. Билингки сиз ҳам қариганингизда хато камчилик ва инжиқликлардан холи бўлмайсиз. Шунда сизни фарзандларингиз шу хатоларингизни баҳона қилиб сиздан узоқлашишликларини яхши кўрасизми? Албатта яхши кўрмайсиз. Унда сиз ҳам ундай қилманг.

🤲 Аллоҳ сизни ўқиганларингизга амал қилишга ҳидоят қилсин!



Фойдали ва ишончли илмлар каналига обуна бӯлинг 👇👇👇
https://t.me/NBAXTVAOMAD
#maslahat

Айнан бугун - хозир ва шу ерда!

1. Мен айнан бугун бахтли бўламан. Бу дегани мен «кўпчилик инсонлар бахтли эканликларига қанчалик қатъият билан ишонсалар шу кадар бахтлидирлар» деб айтган Авраам Линкольннинг сўзларига амал киламан.

2. Айнан бугун истакларимга эмас, мени ураб турган ушбу ҳаётга кўникишга ҳаракат қиламан. Мен оиламни, ишимни ва турмушимдаги шароитларни борича қабул қиламан ва уларга мослашишга тиришаман.

3. Айнан бугун мен ўз организмим ҳакида қайғуришни бошлайман. Организмим барча талабларимга бўйсинадиган идеал машинага айланиши учун бадантарбия билан шуғулланиб, танамни парваришлайман, тўғри овқатланаман, ўз соғлигимга зарар етказмасликка ва унга нисбатан бепарво бўлмасликка интиламан.

4. Айнан бугун мен ўз дунёқарашимни ривожлантиришга эътибор бераман. Бирор-бир фойдали нарсани ўзлаштириб оламан, аклий муносабатларда ялқов бўлмайман. Мен ҳаракат, фикрлаш ва диққатни жамлашга керак бўладиган барча нарсани ўкиб чикаман.

5. Айнан бугун мен одоб-ахлоқимни такомиллаштириш билан шуғулланаман. Бунинг учун учта ишни амалга ошираман: кимгадир унинг ўзига билдирмай яхшилик киламан; Уильям Жеймс маслаҳат берганидек, шунчаки машғулот учун - ўзим истамаётган иккита ишни бажариш учун энг қаттик чораларни қўллайман.

6. Айнан бугун мен барчага нисбатан хушмуомала бўламан. Иложи борича яхши кўринишга ҳаракат киламан имкон даражасида ўзимга ярашадиган кийимларни кияман, секин гапираман, назокатли буламан, мактовларни аямайман, хеч кимни танқид қилмасликка ва жаҳлини чиқармасликка ҳаракат қиламан, кимнидир бошқаришга ёки хатоларини тўғрилашга уринмайман.

7. Мен айнан бугун ҳозирги кун билан яшашга ҳаракат қиламан, ҳаётимнинг бор муаммоларини дарров ҳал килиш пайига тушмайман. Ўн икки соат ичида мен шундай ишларни амалга ошира оламанки, агар бу ишлар билан бутун умр шуғулланганимда, даҳшатга тушардим.

8. Айнан бугун мен ўз ишларимнинг дастурини белгилаб оламан. Мен ҳар соатда нима килишим кераклигини ёзиб бораман. Балки бу дастурга аниқ риоя эта олмасман, аммо мен уни ёзиб қўяман. Бу мени икки ёмон нарсадан - улгурмаслик ва иккиланишдан асрайди.

БИЗГА ҚЎШИЛИШНИ УНУТМАНГ!
👇👇👇
https://t.me/NBAXTVAOMAD
​Сиз ноёбсиз!

Сиз ноёбсиз! Бутун дунёдан қидирилганида ҳам худди сиздек инсон топилмайди. Чунки сизни Аллоҳ таоло алоҳида қилиб яратди. Ҳеч кимда сизникидек табассум, сизникидек кўз, қулоқ, бурун, соч, қўл, овоз... йўқ. Бутун дунёда сизнинг ёзувингиздек ёзадиган инсон топилмайди. Ейиш-ичишда, кийинишда, уй тутишда ҳеч кимда сизникидек дид йўқ. Ҳамда ҳеч ким дунёга сизнинг кўзингиз боққани каби боқмайди. Бутун дунёда худди сиз каби ҳеч ким йиғлай олмайди ва ҳеч ким кула олмайди. Ва сизни кулдирган нарса бировни кулдирмайди, сизни таъсирлантириб, йиғлатган нарса бошқаларга сизга таъсир қилганчалик таъсир этмайди. Ҳеч ким баъзи вазиятларда сизнинг қилган ноёб хатти-ҳаракатингизни сиздек қайтара олмайди.
Сиз ноёбсиз! Яратган айнан сизга инъом этган истеъдодлар бошқаларда йўқ. Албатта, ҳар доим сиздан-да истеъдодлироқ инсон топилади, аммо Аллоҳ таоло сизга инъом этган истеъдод, ғоялар, ҳис-туйғулар, фикрларнинг жамланмаси бутун коинотда сизда жамланганидек яна бир инсонни топиб бўлмайди. Сиз каби бу дунёда ҳеч ким қадам ташламайди, сизники каби қомат ҳеч кимда йўқ, сиз каби ҳеч ким сўзлаша олмайди, сиздек ҳеч ким фикр юрита олмайди. Сиз бебаҳосиз.
Сиз ноёбсиз! Бу ноёблигингиз жуда катта қийматга эга. Шунинг учун ҳам бошқаларга тақлид қилишингиз шарт эмас. Сизнинг бошқалардан фарқингиз бўлгани учун ҳам ўзингизни борлиғингизча қабул қилиб, бундан хурсанд бўлиб яшанг. Сизнинг ноёблигингиз шунчаки тасодиф эмас. Қилаётган ишингизни миллионлаб инсонларнинг ичидан Яратган Аллоҳ бажариш учун фақат сизга инъом этди, фақат сиз бунинг уддасидан чиқасиз. Чунки сиз ноёбсиз. Сиз бебаҳосиз…

https://t.me/NBAXTVAOMAD
#maslahat

Бахтиёрлик сирлари

Бахт – ҳаётга бўлган муносабатимизда. Инсон унинг онги йўл қўйган даражада бахтли бўла олади. Шу сабабдан, доимо ўзимизни яхши натижага йўналтирсак, ишларимиз ҳам самарали бўлади.

Хоҳ кичик, хоҳ катта бўлсин, ҳар қандай муаммонинг ҳам яхши томонини кўра билишни ўрганиш лозим. Бу муаммонинг ечимини топишга ёрдам беради.

Бахтнинг асл илдизи — шукр қила билишда. Унутмангки, сизни бахтсиз қилаётган бу ташқи олам эмас, балки ичингиздаги ҳиссиётлар. Ҳиссиётларни бошқаришни ўргансангизгина бахтли бўла оласиз!

Ҳаракат ҳиссиётларга таъсир қилади. Жисмоний машғулотлар жисмда кимёвий реакциялар содир қилади ва натижада инсон ўзини яхши ҳис эта бошлайди.

Ҳиссиётлар қоматга ҳам таъсир қилади: дард елкаларингизни букчайтириб қўйишига йўл берманг. Сиз дардни енгишни ўрганинг, у сизни мағлуб қилмасин.

Бахтни йиллар, ойлар, ҳафталар ва ёки кунларда эмас, ҳар сонияда топиш мумкин. Ҳар бир сонияда бахтни ҳис қилинг, шунда у йилларга татийдиган бўла олади.

БИЗГА ҚЎШИЛИШНИ УНУТМАНГ!
👇👇👇
https://t.me/NBAXTVAOMAD
#tarbiya #farzand #maslahat
BAXTLI BOLA TARBIYALASH SIRI❗️

Yaponiyalik Masaru Ibuka - ko'p qirrali va juda iste'dodli inson. Sony kompaniyasi asoschilaridan bo'lgan jiddiy biznesmen bolalar psixologiyasi va pedogogikani chuqur o'rgangan va o'zining “Uch yoshdan keyin kech bo'ladi” deb nomlangan bolalarni erta rivojlantirish borasidagi g'aroyib qo'llanmasini yaratdi.

U bolani rivojlantirishdan maqsad uni vunderkind qilib tarbiyalash emasligini doimiy tarzda qayd etgan. “Erta rivojlantirishning asosiy maqsadi – bu baxtli bolalarni tarbiyalashdir. Bolaga yaxshi musiqa tinglash, xorijiy tillarni o'rganish imkoniyati uni tilshunos yoki musiqachi etib tarbiyalash maqsadida berilmaydi. Asosiysi – bola hayotidagi xursandchiliklar yanada ko'proq bo'lishi uchun uning cheksiz imkoniyatlarini rivojlantirishdan iborat”, - deb yozadi u.

Quyida Masaru Ibukaning “Uch yoshdan keyin kech bo'ladi” asaridagi asosiy maslahatlarni keltirib o'tamiz. O'z vaqtida ular novatorlik g'oyalari edi, hozirgi kunda esa mehribon va suyukli ota-otanalar uchun normal xulq-atvor normalariga aylanib boryapti.

Masaru Ibukaning asosiy maslahatlari: 👇👇👇

1. Bola kichik yoshidanoq insoniyatning eng yaxshi yutuqlari ichida bo'lsin. Mumtoz musiqa tinglang, san'at asarlarini ko'rsating, badiiy adabiyot o'qib bering.

2. Bolani tez-tez qo'lingizda ko'taring. Bunday muloqot bolaning aqliy rivojlanishida katta ahamiyatga ega.

3. Chaqaloq bilan chuchuk tilda gaplashmang.Bola bilan tug'ilgan paytidan boshlab kattalar tilida gaplashing.

4. Bola bilan har kuni shug'ullaning. Hatto bir kunlik mashq ham hayratlanarli natijalarga olib keladi.

5. Bolaning oldida urishmang. Farzandingiz salbiy holatlarni ta'sirchanlik bilan his etadi.
6. Farzandingizga sizning joyingizda birga uxlashga ruxsat bering. Birgalikda uxlash bolaga rivojlantirish ta'sirini o'tkazadi.

7. Bolani boshqa bolalar bilan muloqotga kirishishga ruhlantiring. Bu bola aqli, raqobatbardoshlilik, birinchi bo'lish xissini oshiradi.

8. Farzandingizga o'z manfaatlarini ilgari surish va hatto urishishni ham man etmang.Bahslar muloqot qilish ko'nikmalarini rivojlantiradi.

9. Bolani cheklamang. Bola qo'llari bilan amalga oshiradigan barcha mashg'ulotlar uning aqliy qobiliyati va ijodiy ko'nikmalarini rivojlantiradi.

10. Bolani ehtiyotkorlik maqtang va jazolang.Ayniqsa o'g'il bolalarni ishlari uchun maqtash kerak, juda kam jazolang.

11. O'zingizning “yaxshi” va “yomon”ingizni bolaga singdirmang. Bolaga o'z hayot tajribasini sizning yordamingizda olishiga qo'yib bering, vaqt o'tishi bilan u hamma narsani o'zi farqlay oladigan bo'ladi.

12. Bolada biror narsaga qiziqish uyg'oting.Buning uchun barcha sharoitlarni yaratib bering.

13. O'tilganlarni takrorlang. Bu bola miyasida to'g'ri chizmalarni shakllantiradi.

14. Bolaga nafaqat ona, ota ham kerak. Ota va farzand o'rtasidagi muloqotda hech qanday cheklovlar bo'lmasligi darkor.

15. Bolalar hayoloti (fantaziya) sini ahmoqona deb hisoblamang. Orzu va hayol qilish qobiliyati bolaning ijodiy salohiyatini shakllantiradi.

16. Bolaga o'zingizning shaxsiy buyumingiz sifatida qaramang. Bunday emas. Bundan tashqari, bu bolaning o'z kuchiga ishonmasligiga sabab bo'lishi mumkin.

17. Bolada qo'l orqali his qilish qobiliyatini rivojlantiring. Bolaga turli materiallar – yumshoq va qattiq, og'ir va engil, tekis va g'adir-budir predmetlarni bering.

18. Bolaga u so'ragan barcha o'yinchoqlarini sotib olib bermang. O'yinchoqlarning ko'pligi diqqatni oladi, buning oqibatida ilm olish murakkablashadi.

19. Bolaga detallardan iborat o'yinchoqlarni taqdim eting. Bola o'yinchoqni o'zi yig'a olganida quvonchga to'ladi. Tayyor o'yinchoqlar davrida bu juda noyob.

20. Bolaning kichik motorikasini - yasash, applikatsiyalar, shakllarni kesish va yig'ish orqali rivojlantiring. Ma'lumki, “bolaning aqli – uning barmoqlarining uchida”.

21. Bola bilan piyoda sayr qiling. Piyoda yurish juda foydali, axir yurish vaqtida tananing 639 ta mushaklaridan 400 tasi harakatda bo'ladi.

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Tut qolimdan
Yulduz Usmonova
#Music ❤️🔥💏🌞🌝

Baxtim Mening Tut Qolimdan

👫❤️💜

Qalban doimo sizlar bilanman 💞💞💞

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Хар лахзада БАХТ хар хил куриниш беради уни кимдир куради кимдир эса йук

НЕГА БИЛАСИЗМИ???? Чунки
уша сонияларда кимнингдир калби мухаббатга кимнингдир калби нафратга тула булади калби мухаббатда булган инсон калби сокинликда булгани сабаб бахт унга осонгина кира олади калби нафратга тулган инсон калби эса безовтадир у бахтни хатто пайкамайди хам азизларим келинг СОКИН КАЛБ билан хар лахзада 💖бахтни хис килиб яшайлик 💖 Шартсиз севги билан

💖Психолог Назокат 💖

https://t.me/NBAXTVAOMAD
😄кулгу бекати😂

Хотинининг жанжалларидан тўйиб кетган эр ортиқ бундан яшаб бўлмаслигини тушуниб етибди. “Бир нима қилишим керак!” деб ўйлабди-да, шартта деразани очиб токчага чиқибди. 6-қаватдан пастга қараб турса, хотини чиқиб қолибди:
— Нима қиляпсиз, адаси? – дебди хотини.
— Хайр хотин! Ортиқ сен билан яшай олмайман! Жонга тегди! Ҳозир ўзимни шу ердан ташлайман! – дебди эри.
Хотини югуриб ошхонага кириб кетибди. Зум ўтмай, қўлида ахлат челак билан чиқиб дебди:
— Адаси шуни ҳам олиб кетинг. Барибир пастга кетяпсиз-ку...!

https://t.me/NBAXTVAOMAD
#psixologik_test
🚗Sizga qanday rangdagi mashina yoqadi.
Tanlang va o'zingiz haqingizda qiziqarli malumotlarni bilib oling😊.
Qalban doimo sizlar bilanman 💞💞💞

https://t.me/NBAXTVAOMAD
📌Kishi ruhiyatini o‘rganishning turli-tuman usullari bor. Olimlar tomonidan o‘tkazilgan qator tadqiqotlarga ko‘ra fe'l-atvorning qandayligini mashinangizning rangiga qarab ham bemalol aytish mumkin. Agar mashinangiz bo‘lmasa, sizga qanaqa rangdagi mashinalar yoqishini bilish kifoya. Demak, quyida bu haqda batafsil ma'lumotga ega bo‘lishingiz mumkin.

⚫️Qora rangdagi mashinalarni yoqtiruvchi kishilar uchun jamiyatdagi nufuz birinchi darajada turadi. Ular sof vijdonli va qat'iyatli kishilardir. Ularning tanish-bilishlari ko‘pchilikni, yaqin do‘stlari esa ozchilikni tashkil qiladi. Kundalik hayotda bunday kishilar tashkilotchi, uyda va ishda tozalik, tartibni yaxshi ko‘radilar.

🔵Ko‘k rangdagi avtomobilni ma'qul ko‘ruvchilar juda samimiy insonlar bo‘lib, hamma bilan tez til topishib ketadi. Biroq ularning tasavvurlari sayoz, biron yangi fikr, g‘oyani o‘ylab chiqish ularga xos emas. Bunday kishilarni o‘zgalarning fikrlari juda qiziqtiradi va ko‘pincha o‘zlarini boshqalardan ustun qo‘yadilar.

🍀Yashil rangdagi avtomobil egalari tajribali, bir so‘zli va uzoqni ko‘zlab ish yurituvchi kishilardir. Ular oilasini ishidan ustun qo‘yadilar. Raqobatni yoqtirmaydigan yashil rangli avtomobil egalarining do‘stlari juda ko‘p bo‘ladi.

🔴Qizil avtomobil sohiblari hamisha yuqoriga intilib yashaydilar. Ular samimiy, hozirjavob va sahiy kishilardir. Ularning serg‘ayratliligi ko‘pincha raqiblarida hasad uyg‘otadi. Biroq bu ularning har qanday sharoitdan chiqib ketishlariga xalal bermaydi.

🔲Kulrang mashinani ma'qul ko‘ruvchilar har tomonlama etuk, haqiqatgo‘y kishilar hisoblanib, har doim o‘zlarini kimdandir qarzdor deb his qilib yurishadi. Ular biron firibgarlikka duch kelib qolishsa, haqiqatni yuzaga chiqarmaguncha kurashadi.

🔺Qirmiz rangli mashinani yoqtiruvchilar juda romantik insonlardir. Ular tez sevib qoluvchi, nafosatli va yoqimtoy kishilar, lekin tajriba borasida biroz no‘noqroq. Shuning uchun kasb tanlash va faoliyat yuritishda biroz qiynaladilar. Gohida oilaviy hayotda ham to‘siqlarga duch kelishadi.

⚪️Oq rangli mashina sohiblari ham jamiyatda yuqori nufuzni egallashga intiladilar. Bunday kishilar rostgo‘y, javobgarlikni his qiluvchi va biroz sovuqqon kishilardir. Oq rangli mashina egalari kelajakni ko‘ra oladilar va omadsizliklar ularni esankiratib qo‘ymaydi. Bunday kishilarning oilasi mustahkam bo‘ladi.

🔹Kumushrang avtomobilni yoqtiruvchilar jamiyatdagi o‘rnini to‘g‘ri baholaydilar, biroq maqtovu olqishlarni juda xush ko‘rishadi. Shu bilan birga ular o‘z xatti-harakatlarini qat'iylik bilan nazorat qilib turishadi. Ular hech qachon his- hayajonga berilib, o‘zlarini yo‘qotib qo‘yishmaydi.

🔸Sariq rangdagi mashinaga ega bo‘lishni istovchilarning bir qarorga kelishi qiyin kechadi. Ular hayoti davomida o‘z qobiliyatlarini yo‘qota borishlari mumkin. Ba'zan kuchi va imkoniyatlariga noto‘g‘ri baho berib, qiyin vaziyatga tushib qolishlari ehtimoldan uzoq emas. Odatda, mehribon, samimiy va ochiqko‘ngil bo‘lishi bilan birga, og‘ir damlarda ularning yordamiga bemalol ishonish mumkin.

#Ulashishni_unutmang 😍😍😍


Manba : Psixologik test kanali


Qalban doimo sizlar bilanman 💞💞💞

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Call My Name [Tarona.net]
Ishq Jodusi
Sokin tarona ostida,miriqib orom oling.Osuda tun hamroh boʻlsin!

Savol va muommolaringizni
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/NBAXTVAOMAD
Хайрли тун кадрлигим...

🌺Узингизга орзу килишга рухсат беринг!!!

😇Орзуларингиз албатта амалга ошади💖💖💖💖💖

https://t.me/NBAXTVAOMAD
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🌼

#хайрли_тонг ☁️

💰 Ким мол-дунёсига суянса, моли камайиб борур!

🏢 Ким мансабига суянса, хор бўлур!

❤️ Ким ақлига суянса, ақли заиф бўлур!

🧠 Ким илмига суянса, адашур!

👬 Ким одамларга суянса, малол кўрилур!

☝️ Аммо ким Аллоҳга суянса, камаймас, хор бўлмас, ақли заифлашмас, адашмас ва малол ҳам кўрилмас.


Фойдали ва ишончли илмлар каналига обуна бӯлинг 👇👇👇
https://t.me/NBAXTVAOMAD
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sevgi bilan boshlang bu kunni 😍😍😍

Siz olamga nima bersangiz shuni olasiz ❤️❤️❤️

SEVGI bering borliq xam sizga shunday javob beradi 🥰🥰🥰

Ozingizga xam SEVGI izxor qilishni unutib qoymang ☝️☝️☝️
Zero siz Ozingizda Yagonasiz

Qalban doimo sizlar bilanman 💞💞💞

https://t.me/NBAXTVAOMAD
Kun affirmatsiyasi

Men bu hayotda Mavjudman
Men Baxtliman
Men Sog'lomman
Men Allohning suygan bandasiman
Men Kuchliman
Men Magnitman va o'zim istagan barcha narsalarni tortib olaman
Men maqsadlarimga tez erishaman
Men uchun yashash oson(Hozirgi kunda yashash qiyin deydiganlar uchun)
Men BORLIQNING BARCHA TUHFALARIGA OCHIQMAN.

BAXTLI YASHASHGA VA BARCHA YAXSHILIKLAR HAYOTIMGA KIRIB KELISHIGA RUXSAT BERAMAN

https://t.me/NBAXTVAOMAD