Бахт ва омадга йўл
123 subscribers
3.25K photos
1.33K videos
92 files
6.65K links
Психолог, Калбшунос, Бизнес Леди Тошпулатова Назокат. Мурожат учун: +998881523339 @Tashpulatova_Nazokat
Download Telegram
#Бахтли оилалардаги биз кўрмайдиган 10 та жиҳат



“Бахтли оилаларнинг барчаси бир-бирига ўхшайди”, — деб ёзганди Лев Толстой “Анна Каренина” романида. Ёзувчи ҳақмиди? Наҳот барча бахтли оилаларда қандайдир умумий хислат бўлса? психологлар фикрича, бахтиёр оилаларни бирлаштирувчи 10 та одатни санаб ўтди.

#Улар бир-бири ҳақида қариндош ва дўстларига шикоят қилмайди

Бахтиёр эр-хотин ўз муносабатларига учинчи шахсларни жалб қилиш керак эмаслигини билади.Агар тушунмовчилик юзага келса, улар бир-бири билан очиқчасига гаплашиб олади. Аёлнинг дугоналари ва эркакнинг дўтлари бетарафликни сақлай олмайди ва муносабатларингизга фақат путур етказиши мумкин, холос.

#Улар бир-бирини бошқалар билан солиштирмайди

Бахтиёр эр-хотин бир-бирини борича, барча камчиликлари билан қабул қилади ва севади. Улар бир-бирининг камчиликлари устидан кулмайди, қарашлар ва фикрлардаги тафовутни қабул қилади ҳамда бир-бирига ўсишда ёрдам беради.

#Улар ўзини қурбон қилиб кўрсатмайди

Бахтли жуфтликлар бир-бирини ўз муаммоларида айбламайди, аксинча ҳодиса учун жавобгарлик иккаласининг ҳам бўйнида эканлигини англайди.

#Улар доим ҳам жиддий эмас

Бахтли оилалар хурсандчилик қилишни, кулишни, ҳазиллашишни, ва шу тариқа ўз муносабатларини янгилашни билади. Ҳаёт уларга қарши чиққанда ҳам улар муаммо устидан кулиш имкониятини топади.

#Улар бир-бирини танқид қилмайди ва “эговламайди”

Бахтиёр жуфтликлар бир-бирининг яхши хислатларини кўришга ҳаракат қилади, муаммолар юзага келганда эса нима содир бўлаётганини англашга уринади. Агар жуфтингиз кўнглингизга хуш келмайдиган нарсани қилаётган бўлса, унга бу ҳақда айтишнинг мақбул йўлини топинг. Танқид ва кўз ёши ёрдамида истаган нарсангизга эриша олмайсиз — бунда киши сизни тингламай қўяди ва сизнинг у ҳақдаги паст фикрингизни тасдиқлаш учун қасдма-қасдига иш тутади.

#Улар фикрларни ўқишга уринмайди

Бахтли эр-хотин бир-бирига ўз эҳтиёжлари ҳақида қандай маълум қилишни билади. Биз энди катта одамлармиз ва бизда яширинча хафа бўлиш ўрнига, бизга керак нарсани сўрашнинг турли усуллари бор. Агар сизга эътибор етишмаётган бўлса, бу ҳақда билдиринг. Очиқчасига билдириш — баркамол ва мустаҳкам алоқаларнинг асоси.

#Улар фақат ўз ролларига “ёпишиб қолмаган”

Бахтли жуфтликлар гендер роллари масаласига жуда қатъий тарзда ёндашмайди. Улар ўзгарувчан ва кўп вазифали бўла олади: бугун сиз овқат пиширасиз, эртага — мен, бугун болага мен қарайман, эртага — сиз ва ҳоказо.

#Улар бир-бирига бақирмайди

Ҳадеб бақиришга ўтиб кетаверадиган киши беқарор ва ўзига ишонмаган одамдир. Эр-хотин муносабатларида баланд оҳангдаги суҳбатларга йўл қўйиб бўлмайди, чунки вақт ўтиши билан улар бир-бирини эшитмай қўяди.

#Улар ҳар ишда бир-бирини назорат қилавермайди

Рашк қилиш, назорат қилиш, ҳукмдорлик қилишга уриниш — ўзига бўлган ишончи етарли бўлмаган ҳолларда кузатилади. Умр йўлдошингизга ўз “ҳудуд”ига эга бўлишига қўйиб беринг, шунда у сизга кўпроқ интилади.

#Улар бир-биридан мукаммалликни кутмайди

Умр йўлдошингиз “оқ отдаги шаҳзода” бўлишини кутасиз, аммо реал одам ва унинг камчиликлари билан дуч келгач, ҳафсалангиз пир бўлади, зардангиз қайнайди. Ўзингиз ва бошқаларни ўз ҳолича қабул қилиш вақти келди. Жуфтингиздан яхши томонларни изланг, уни ютуқлари учун мақтанг.

https://t.me/NBAXTVAOMAD
#Атеист дахрийлар кўзингни оч хор бўласан.

#УЛАР ШУНДАЙ ЎЛДИЛАР!

Бир гуруҳ олимлар тадқиқот ўтказишибти. Мақсад: машҳур худосизлар ўлимлари олдидан нима дейишганини аниқлаш.
Мана натижалар:

(ўқиётганда “тавба, тавба” деб турсак яхши бўлади, деб ўйлайман)

Фридрих Ницше.
Эсини йўқотиб қўйган. Кучукдай ҳуриб темир қафас ичида жон берган.

Вольтер. Буюк масхарачи.
Якуни мудҳиш бўлган. Тун бўйи кечирилишини сўраб дод солиб чиққан. Ҳамширасининг сўзлари: “Европанинг ҳамма пулини берса ҳам Вольтернинг ўлимидек ўлимини кўришни истамайман”.

Давид Хьюм – атеист.
Ўлими олдидан тинимсиз: “Мен оловнинг ичидаман!” деб дод солган. Алами даҳшатли бўлган.

Наполеон – император.
Унинг табиби қуйидагини ёзган: “Император ёлғизликда, ҳамма уни ташлаб кетган холда ўлди. Унинг ўлим билан олишуви мудҳиш бўлди...”

Карл IX.
“Мен ҳалок бўлдим! Мен буни тушуниб турибман”.

Гоббс – инглиз файласуфи.
“Мун мудҳиш зулматга сакраш олдида турибман”.

Ленин.
Эси оғган холда ўлди. Стол, стуллардан гуноҳлари учун кечирим сўраган... Қаранг-ки, у миллионлаб одамлар учун раҳнамо ва идеал бўлган!

Ягода. Совет яширин полицияси бошлиги.
“Худо мавжуд бўлиши керак! У мени гуноҳларим учун жазолаяпти”.

Зиновьев: – Лениннинг ҳамроҳи. Сталин буйруғи билан отиб ташланган. “Қулоқ тут, Исроил, Худомиз – Якка Худодир!” – бу атеистик давлат раҳбарларидан бирининг охирги сўзлари.

Ярославский. Интернационал атеистик ҳаракати президенти: “Ўтинаман, китобларимнинг ҳаммасини ёқиб юборинг! Муқаддасга бир қаранг! У анчадан бери мени кутяпти. У шу ерда!”

Джон Леннон. Машҳурлигининг чўққиси (1966 й.) пайтида Американинг етакчи журналига берган интервьюсида Ийсо алайҳиссалом тўғрисида: “Бугун биз ундан машҳур бўлиб кетдик!” деган. Ажабланарлиси – уни отиб ўлдирган қотил унинг айнан машҳурлигини тортиб олишни, яъни машҳур одамнинг қотили сифатида машҳур бўлишни, мақсад қилган экан.

Бразилия сиёсатшуноси Танкредо ди Амейдо Невес. Сайлов пайтида:
“Агарда мен 500000 овоз олсам ҳатто Худо ҳам мени президентлик лавозимидан тушира олмайди!”, деган.
У шунча овоз олди. Аммо президент бўлишидан бир кун олдин касал бўлиб ўлди.

Бразилиялик композитор, қўшиқчи, шоир. Рио де Жанейрода ўтказилган шоуда сигаретасининг тутунини осмонга пуфлаб: “Бу сенга, Худо!”, деди. 32 ёшида СПИДдан ҳалок бўлди.

Титаникни ясаган инженер. Ясаш ишлари якунлангандан кейин репортёрлар кеманинг қай даражада ҳавфсиз эканлигини сўрашганда: “Энди уни Худо ҳам чўктира олмайди!”, деган экан. Албаттаб ҳар бир киши у билан нима содир бўлганини жуда яхши билади.
https://t.me/NBAXTVAOMAD/