Бахт ва омадга йўл
110 subscribers
3.25K photos
1.33K videos
92 files
6.65K links
Психолог, Калбшунос, Бизнес Леди Тошпулатова Назокат. Мурожат учун: +998881523339 @Tashpulatova_Nazokat
Download Telegram
#рамазон
🌺🍃🌙🍃🌺

🌙 Рамазон ойида косметика ва парфюмерия воситаларидан фойдаланса бўладими?

Рамазон ойи кириб келиши билан рўзадорлар учун турли саволлар ўртага чиқади. Айниқса, аёллар орасида.

Чунки аёл киши косметика ва парфюмерия воситасини кўп ишлатгани учун, рўза вақтида шу масалада унда турли саволлар пайдо бўлади.


💁🏻‍♀Рамазон ойида косметика ва парфюмерия воситаларини ишлатиш ҳукми қандай?

Рўзадор одам юзни парваришлаш мақсадида юзига крем суриши мумкинми? Бунинг рўзага зарари йўқми?

❗️Рўзадор одамнинг юзга крем суриши жоиздир. Бунинг рўзага зарари йўқ. Чунки у баданнинг устига сурилади, у ичга кирмайди. Рўза эса ичга кирган нарсаларга бузилади.
Агар бадандан сўрилса ҳам, одатдаги жойлардан кирмаганлиги учун рўзани очмайди.

Рўза ҳолатда атир ишлатиш мумкинми?
Гул ва шунга ўхшаш хушбўйликларни ҳидлашчи?


❗️Рўзада атир ишлатиш дуруст.
Гул ҳидлаш рўзани очмайди. Анас ибн Молик разийаллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Рўзадор одам ўпиши мумкинми?” деб сўрайди.

Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бунинг райҳон гулини ҳидлагандек зарари йўқ”, дейдилар. (Табароний ривояти). Демак, гул ҳидлаш ўпиш каби рўзани очмас экан. Фақат уд, анбар ва шунга ўхшаш ўтга ташлаганда ҳид чиқарадиган хушбўйликларнинг тутунини ичга киритса, рўзани очади.
Шунингдек, рўзада исириқ тутатиб, тутунни ичга киритса ҳам рўза очилади.

Имом аш-Шурунбулолий: “Одамларнинг кўпчилиги бундан ғофилдирлар.
Уларни огоҳлантириш керак, чунки, улар атир билан уду анбар тутунини бир хил деб ўйлайдилар”, деган. (“Мавсуъат ул-фиқҳиййа”).



Рўзадор ҳолатда сочни бўяш, хина билан ювиш мумкинми?
Сочни бўяшнинг намозга, таҳоратга зиёни борми?

❗️Рўзадор ҳолатда сочни бўяш ва хина қилишнинг рўзага зарари йўқ.
Чунки у кўзга сурма қўйгандек, рўзага алоқаси бўлмаган амалдир.
Соч бўёғи оддий ранг бўлгани учун намоз, аниқроғи, таҳоратга зиёни тегмайди. Чунки у сув ўтказадиган нарсадир.
Бинобарин, таҳорат хина қилинган соч билан ҳам комил бўлаверади.



Рўзадор одам кўзига сурма суриши мумкинми?
Бу ишнинг жоизлиги ҳақида далиллар борми?


❗️Рўзадор одамнинг сурма суриши мумкинлиги ҳақида ҳадиси шарифларда саҳиҳ ривоятлар келган, албатта.
Жумладан, Ибн Можжа Оиша онамиз разийаллоҳу анҳодан қилган ривоятларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолида кўзларига сурма қўйишлари зикр этилади.

Шунингдек, ушбу ривоятни Абу Довуд ва Дорақутнийлар ҳам келтиришган. Саҳобийи киромлардан Анас ибн Молик разийаллоҳу анҳу рўзадор ҳолида кўзларига сурма қўяр эканлар.
Буни Имом Бухорий ва Имом Муслим иттифоқ қилиб ривоят қилганлар.

Имом Термизий Анас разийаллоҳу анҳудан ривоят қилади.

Бир киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, кўзи оғриётганини, рўзадор бўла туриб, кўзига сурма қўйиши мумкинлигини сўрайди. Ул зоти шариф: “Майли”, деб рухсат берадилар.

Тобиъинларнинг улуғларидан Ҳасан Басрий ва Иброҳим Нахаъийлар ҳам рўзадор одам кўзига сурма қўйишини жоиз, деб билганлар.

Демак, рўзадор одам кўзига сурма қўйиши мумкин. Гарчи сурманинг таъмини ҳалқумида сезиб қолса ҳам, рўзага зарари йўқдир.

(“Жомиъ ур-румуз”, “Бадойиъ”).
https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#рамазон
🌺🍃🌙🍃🌺


🌙 Яна йўқлаб келгин бизни "Рамазон"!

Сен сабаб тийилди ёлғон сўзлар ҳам,
Номаҳрамдан қочар бўлди кўзлар ҳам.
Ибодатда сергак турдик бизлар ҳам,
Яна йўқлаб келгин бизни "
Рамазон"!

====🌙🌺🌺🌙====

Иймонда забардаст бўмоқлик учун,
Кун-у, тун дуода юрмоқлик учун.
Савобли амаллар қилмоқлик учун,
Яна йўқлаб келгин бизни "
Рамазон"!

====🌙🌺🌺🌙====

Хайр-у, саховатлар улашиб такрор,
Яхшилик йўлида курашиб такрор.
Энг эзгу ниятлар тилашиб такрор,
Яна йўқлаб келгин бизни "
Рамазон"!

====🌙🌺🌺🌙====

Тунлари "қоим"лик қилмоқлик учун,
Ибодатни азиз билмоқлик учун.
Аллоҳга суюкли бўлмоқлик учун,
Яна йўқлаб келгин бизни "
Рамазон"!

====🌙🌺🌺🌙====

Хар онинг ғанимат, ҳар фурсат азиз,
Яхшиликдан қолар дилда гўзал из.
Келишингни қумсаб йўлинг пойлаймиз,
Яна йўқлаб келгин бизни "
Рамазон"!

====🌙🌺🌺🌙====

Номингни улуғ деб, билмайлик нечун?
Хар берган неъматинг эзгулик учун.
Хамиша кўрсатиб "СОФ ИСЛОМ" кучин,
Яна йўқлаб келгин бизни "
Рамазон"!

====🌙🌺🌺🌙====

Ўзинг ойлар ичра улуғ, танҳосан,
Даҳолардан ўтар буюк даҳосан.
Фурсат ўтганда ҳам такрор-такрор сан,
Яна йўқлаб келгин бизни "
Рамазон"!

====🌙🌺🌺🌙====

Қалбда қолар бўлди мехрингдан излар,
Йил бўйи юрак чин номингни сўзлар.
Вафот этмай турсак агарда бизлар,
Яна йўқлаб келгин бизни "
Рамазон"!

====🌙🌺🌺🌙====

Дилларга ёвузлик етмай туриб сен,
Қалбларни гунохлар чертмай туриб сен.
Иймоннинг куввати кетмай туриб сен -
Яна йўқлаб келгин бизни "
Рамазон"!

====🌙🌺🌺🌙====

Жаннатга савобдан қўрғон қурамиз,
Шу сабаб ҳамиша дуо қиламиз.
Насиб қилса сени кутиб турамиз,
Яна йўқлаб келгин бизни "
Рамазон"!

#ULASHING ⤵️⤵️⤵️
🌺 Бизнинг манзил⤵️
https://t.me/NBAXTVAOMAD
#рамазон_арафа
🌺🍃🌙🍃🌺


🤲АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ ДУО!

🌺Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ


«Лаa илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаa шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алaа кулли шай`ин қодийр»

🌺 Маъноси: Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир.

Термизий ривояти

#Якинларингизга_улашинг

https://t.me/NBAXTVAOMAD