Бахт ва омадга йўл
111 subscribers
3.25K photos
1.33K videos
92 files
6.65K links
Психолог, Калбшунос, Бизнес Леди Тошпулатова Назокат. Мурожат учун: +998881523339 @Tashpulatova_Nazokat
Download Telegram
#психосоматика


❣️АНЕМИЯ

🌟Қон – қувончни акс эттиради.

☝️Анемиядан азият чекувчи инсонларнинг ҳаётида қувонч етишмайди.

🤔Ҳаётингизнинг қайси соҳасида қувонч йўқлигини ўйлаб кўринг.

☯️Иш, пул, муносабатлар...

✔️Бу муаммоларни ҳал қилинг.

😳Балки хурсандчилик ва роҳатланишга сизга ҳаётдан қўрқиш, номукаммаллик комплекси ёки эски гина кудуратлар халал бераётган бўлиши мумкин...


🌈Улардан халос бўлинг.

https://t.me/NBAXTVAOMAD
#психосоматика
🔮😇😇😇🔮

ГИПЕРТОНИЯ

💯Қон босими инсон фаоллигининг даражаси ва характерини, унинг ҳаёт йўлидаги ҳодисаларга, тўсиқларга муносабатини акс эттиради.

▶️Аслида гипертония умуман касаллик эмас.бу шунчаки ҳаётнинг муайян ҳодисаларига бўлган муайян муносабатдир.

▶️Ҳар қандай қўрқув, ишончсизлик, у ёки бу ҳодисани қабул қилишни истамаслик натижасида келиб чиққан ички зўриқиш ва қаршиликни узоқ вақт бошидан кечирадиган инсонлар ўзларининг қон босимларини оширишади.

▶️Сиз айни пайтда ҳал қилолмаётган муаммоингиздан босим ҳис қиласиз.
Гипертония билан кўпинча эркаклар касалланади, чунки улар асл ҳис-туйғуларини тийишга кўникиб қолганлар. Сиртдан кўринган босиқлик остида тажовузкор фикрлар яширинган бўлади.

▶️Улар сизга ичдан босим ўтказади.

*️⃣Ўйлаб кўринг, ҳаётнинг ҳар қандай ҳодисасига қон босими орқали жавоб қайтариш керакмикан? Бу билан бирор нарсани ўзгартира оласизми?

*️⃣Ўзингизни ўзгартиришни бошлаганингиздагина вазиятни ўзгартира оласиз.

Улашинг 👇👇👇

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#психосоматика
БЕПУШТЛИК
Онг остининг муҳим вазифаларидан бири – бу дунёда соғлом ва яшовчан наслнинг дунёга келишини таъминлашдир. Аёлда бепуштлик бўлса, демак, унинг онг остида бўлажак фарзанднинг жонини йўқ қиладиган феъл-атвор бор. Онанинг улкан онгости тажовузи боланинг онг остида бир неча баробар кучаяди. Яъни шундай бола яшашга ноқобил бўлади. Бепушт аёлнинг онг остида болаларни йўқ қилиш программаси ишлаб туради.
Барча динда аёл ерга, танага, ҳосилдорликка нисбат берилади. Аждодларимизнинг Ведик маданиятида эркак ва аёлнинг оиладаги вазифаси ва бурчлари аниқ белгилаб берилган. Аёлнинг бирламчи бурчларидан бири – эрига унинг барча ташаббус ва ишларида ёрдам бериш бўлиб, бу ундан тавозе ва итоаткорликни, шунингдек, пок ва садоқатли бўлишни талаб қилади. Онг остида эркакка нисбатан нафрати бўлган аёл бепуштдир, чунки бундай аёл руҳдан нафратланади. Аёлдан ҳазар қиладиган ва уни камситадиган эркак эса дунёвий нарсаларни инкор қилади ва касал танага эга бўлади. Ва кўпинча жинсий заиф бўлади.
Шундай қилиб, эркаклар ва болаларга нисбатан кучли онгости тажовуз бепуштликка олиб келади. Бу нафақат ҳазар қилиш, балки эркакларга нисбатан шикоят, алам, рашк, нафрат бўлиши ҳам мумкин.

Валерий Синельников, “Дардингни сев”

Бизнинг канал👇👇👇
#психосоматика

СОЧ ТУКИЛИШИ, КАЛ БУЛИШ

Бунга куркув, каттик ички таранглик олиб келади. Соч илдизи мушаклари кискариб, уларга озик камрок боради ва аста-секин улар куриб колади. Кал одамлар том маънода хамма нарсани назоратда тутишга харакат килади. Улар хаётий жараёнга ишонмайди.
Кучли хиссий кечинмаларнинг сочга таъсир килиши сочнинг бир лахзада окариб колиш холларидан маълум. Стресс холатидаги кучли рухий зурикиш хам сочнинг тез тукилишига олиб келиши мумкин.
Соч - инсоннинг хаётий кучи рамзи. У бу кучнинг ички холатини жуда яхши акс эттиради. Нима учун ёш утиши билан соч камаяди? Нега уларнинг ранги учади? Жавоб битта. Йиллар утиши билан одам хаётий кучини йукотиб боради. Салбий фикр ва туйгуларга сарф килади. Бунинг чораси нима? Одам узига, одамларга, хаётга муносабатини узгартириши ва ички кучини купайтириши лозим.

Валерий Синелников "Дардингни сев"

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#Психосоматика

Инсон аураси!

Бахт, омад, бойлик келиши аурамизга боғлиқ! Аурамизнинг 3 хил саломатлиги бор!

✔️Жисмоний саломатликнинг бузилиши - алкоголизм, тамаки, чекиш, зино ва тананинг имкониятларидан хато ва гуноҳ йўлларида фойдаланишнинг барча турлари.

✔️Руҳий саломатликнинг бузилиши - ибодат, дуонинг йўқлиги, ёлғон, ношукурлик, қайсарликнинг ортиши.

✔️Эмоционал саломатликнинг бузилиши - негатив ҳиссиётларга берилиш ва уларни узоқ тутиб туриш!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#психосоматика

‼️СИЗДА КЕЧАЁТГАН КАСАЛЛИКЛАР РУХИЯТИНГИЗ БИЛАН БОГЛИК!

💊Бугун Узбекистон аёлларининг деярли 80%ида тез-тез учраб турадиган касаллик — цистит хакида суз юритамиз.

💊Медицина тилида бу сийдик копининг яллигланишидир. Сийдик копига инфекциянинг тушиши натижасида жудаям ёкимсиз холат (ачишиш, кичишиш, тез-тез хожатга чикиш ва х.)лар келиб чикади. Медицинада дори-дармонлар воситасида даволанади.

💊Лекин купчилик касалликнинг асл мохияти рухиятдан келиб чикаётганини билмайди.

💊Эркак кишига нисбатан хафагарчилик, норозиликларини очик айтолмаслик, уз ташки куринишидан кунгли тулмаслик, хаддан ортик узини узи танкид килиш, узини хурмат килмасликнинг окибатида «жаноби олиялари» - цистит маълум вакт сизникида мехмонда булади😉

💊Кузатинг, агар цистит хар сафар турмуш уртогингиз билан бирга булганингиздан кейин кучайса, демак партнёрингиз билан муносабатларингизда муаммо борлигидан ёки «бирга булиш»га нисбатан негатив установкаларингиз (кандайдир ифлос, кир, мумкинмас нарса) борлигидан дарак беради.

💊Демак, циститнинг келиб чикишини 2 сабаби бор. Бири ички сабаб: сиз узингиздан норозисиз; бири ташки сабаб: сиз турмуш уртогингиз ёинки барча эркаклардан норозисиз, баъзида бу норозиликлар отага нисбатан хам булиши мумкин.

💊Агар сизда шундай муаммо бор булса, эътиборингизни узингизга каратинг, хис килиб куринг. Барча саволларга жавоблар узингизда мавжуд.

💊Агарда уддалашга кийналаетган булсангиз, бунда психолог хизматидан фойдаланинг. Психологларда «раскопка» усули онг остингизда установкаларни осон топиб беришга хизмат килади.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/