Navoiyliklar I Расмий канал
198K subscribers
27.5K photos
18.8K videos
41 files
36.2K links
🌐Navoiyliklar.uz сайтининг расмий Telegram канали

Instagram: https://www.instagram.com/navoiyliklar.uzb
Facebook: https://www.facebook.com/navoiyliklar.uzb

📄АОКА томонидан берилган №1699 гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Реклама: @Navoiyadmin
Download Telegram
#ЭКОТУРИЗМ

🏔 НAВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲУДУДИДAГИ AҲОЛИ ДAМ ОЛИШИ УЧУН AЖОЙИБ МAНЗИЛ🌿


Оқтов тизмасининг ажойиб водийларидан бирида жойлашган такрорланмас Aнгидон қишлоғи. Бу ҳудудда ҳаттоки ёзнинг энг иссиқ кунларида ҳам салқинликни ҳис қилиш мумкин. Бутун водий бўйлаб сув бўйида дам оладиган соя-салқин жойлар талайгина, яшиликка бурканган бу ҳудудлар ҳаттоки сунъий йўлдошдан ҳам кўриниб туради.

Ҳудуд ҳақида "Манзил" лойиҳасида ҳам батафсил ➡️ кўришингиз мумкин.

📍 ЛОКAЦИЯ ⬅️

🇺🇿Навоийликларга қўшилинг👇
https://t.me/joinchat/RWeqIuBQ9V0K63_4
#ЭКОТУРИЗМ

🌷🌷🌷ИЖАНДГА САЁҲАТ ҚИЛИШ УЧУН ҚАНДАЙ САБАБЛАР БОР

Тамаддун, машиналар шовқини ва ақлий меҳнат инсонни баҳаво жойларга саёҳат қилишга ундайди. Ана шундай туризм ривожланган ҳудудлардан бири Навбаҳор туманидир.

Ҳеч кимга сир эмаски, Навбаҳорда дунёда машҳур Сармишсой қоятош суратлари мавжуд. Аммо ҳар бир ҳудуднинг ўзига ҳос жозибадор томонлари бўлгани каби Навбаҳор туманининг ҳам сиз ва биз билмаган ажойиб табиати ҳамда экотуризм ҳудудлари мавжуд. Ушбу ҳудудларга саёҳат қилганингизда кўнглингизга сокинлик, қалбингизга таскин ва албатта анчага етарли энергия олишингиз мумкин.

Ижанд қишлоғига саёҳат қилиш учун қандай сабаблар бор дейсизми?

Бепоён лолазорлар, мусаффо ҳаво, сокин ва дилтортар манзиллар, қалби пок ва меҳмондўст инсонлар, туристик хизматлар ташкил этилган экотуризм ҳудуди...

Сизга ушбу сабаблар ёқдими? Унда қуйидаги ➡️ локация орқали Ижандга 🚐🚐 ташриф буюринг.

🇺🇿Навоийликларга қўшилинг👇
https://t.me/joinchat/RWeqIuBQ9V0K63_4
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM