Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Покистоннинг мураккаб географик тузилиши
📌 Муаллиф: "Daryo.uz" нашри журналисти Сардор Али.
‼️ Эслатма: Видеодаги сўзлар муаллифга тегишли ва канал нуқтаи назарини ифода қилмайди.
👇👇👇
https://www.instagram.com/reel/DJhAq0qI8OE/?igsh=YzljYTk1ODg3Zg==

⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️
Mavzu: Rossiya-Ukraina urushi va "Katta Markaziy Osiyo" strategiyasi 🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇲🇹🇯
Ekspertimiz: siyosatshunos Muxtor Nazirov
Tomosha qiling ⌛ https://youtube.com/live/XF4rVyiwncI
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline

АНОНС: 2025 йил 12 майда расмий Пекин “Янги даврда Хитойнинг миллий хавфсизлиги” номли Оқ китобни нашр этди.
Қуйида ушбу стратегик ҳужжат моҳияти ва оқибатлари таҳлили баён этилади.
https://english.www.gov.cn/news/202505/12/content_WS6821a354c6d0868f4e8f279a.html

"Оқ китоб" дунё тартиботининг Хитой моделига концептуал асосми? 2/2
▪️“Оқ китоб”нинг 5-бобида “Глобал хавфсизлик ташаббуси” (GSI - Хитойнинг янги Глобал хавфсизлик ташаббуси илк бор 2022 йил апрель ойида эълон қилинган) Хитойнинг дунё тинчлигига қўшган асосий ҳиссаси сифатида илгари сурилади. “Биргалик, кенг қамровлилик, ҳамкорлик ва барқарорлик” тамойилларига асосланиб, GSI антагонистик блок сифатида эмас, балки тор иттифоқларга инклюзив муқобил сифатида тақдим этилади. Ташаббусни 119 та давлат ва халқаро ташкилот маъқуллагани хитойча талқиндаги тизим кенг халқаро қўллаб-қувватловни қўлга киритганидан далолатдир.
▪️GSI ташаббусини ички ҳуқуқий ҳужжатлар - киберхавфсизлик, аксилсанкциялар ва экспорт назорати тўғрисидаги қонунлар билан боғлаш орқали Пекин глобал бошқарув учун изчил ва ҳуқуқий асосга содиқлигини намойиш қилмоқчи.
▪️“Nightingale Intelligence” нашри қайд этишича, қўшни давлатлар учун GSI ташаббусида иштирок этиш йирик куч марказлари ўртасида танлов қилишга мажбур бўлмасдан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш имкониятини беради. Бошқа томондан, бу уларни Хитой хавфсизлик ташаббуслари орбитасига янада интеграция қилади.
Ҳужжатда матнидаги бир қатор муҳим тезислар учрайди:
▪️Ривожланиш ва хавфсизликни мувофиқлаштириш. Ҳужжатда таъкидланишича, хавфсизлик мамлакатнинг юксак тараққиётини таъминлайди, етакчилик ва ижтимоий тараққиётга жадал мослашади, очиқлик тамойили кенгайишини қўллаб-қувватлайди ва қонунчилик доирасида ишлайди.
▪️Миллий хавфсизлик тизимини ислоҳот ва инновациялар орқали модернизация қилиш. Қайд этилишича, Хитойда миллий хавфсизликни барқарорлаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш учун тизимли ва институционал тадбирлар амалга оширилади.
▪️Шу билан бирга, Хитой глобал хавфсизлик ташаббусини ўз зиммасига олади. Расмий Пекин хавфсизлик соҳасида инсониятнинг умумий келажагини бирлаштириш ғоясини илгари суради. Хитой иштирокчилари ўртасида ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик ва умумийлик тамойилларига асосланган глобал хавфсизликни бошқариш тизимини мустаҳкамлаш тарафдори бўлиб, кўптомонламалик ва адолатли ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди.
▪️“Оқ китоб”да яқин юз йилликда барқарорлик ва тараққиётни сақлаб қолингани боис “Хитой халқининг буюк тикланиши” стратегияси якуний нуқтага яқинлашаётгани (2049 йилгача энг камида Хитой дунёда биринчи рақамли иқтисод бўлишни мақсад қилган), ўзгариб бораётган дунёда барқарорликка ҳисса қўшаётгани, Осиё-Тинч океани минтақасидаги ўзгаришлар шароитида тинчлик ва ривожланишни таъминлаш учун ҳамкорликка тайёрлиги таъкидланади.
▪️Хулоса қилганда, “Оқ китоб”да Хитойнинг замонавий хусусиятларга эга социализм тамойиллари асосида миллий хавфсизлик тизимига ўзига хос инновацион ёндашувини, консенсусга асосланган хавфсизлик ва ривожланиш концепциясини ҳамда хавфсизлик ташаббусларида фаол иштирок этиш ғоясини акс эттиради.
▪️Айниқса Глобал хавфсизлик ташаббусини илгари суриш орқали Хитой ўзини АҚШга рақиб эмас, балки глобал барқарорлаштирувчи куч сифатида кўрсатмоқчи. Бошқа томондан қараганда, хавфсизлик дилеммаси назариясига кўра, бир давлатнинг қудрати кўлами ошиб бориши беихтиёр равишда бошқа давлатнинг (бу ўринда АҚШнинг) рақобатга, жавоб чораларига ундайди. Демак, бу шароитда янги кўринишдаги икки қутбли дунё тартиботи шаклланиши учун замин яратилмоқда.

Forwarded from Fikratonline.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Rossiya-Ukraina urushi va "Katta Markaziy Osiyo" strategiyasi
🔴 JONLI EFIR BOSHLANMOQDA
“Daryo” hafta tahlili: Moskva, Pekin, Anqara va Vashington orasidagi kuchlar o‘yini
🎙 Ekspertlar: Muxtor Nazirov va Habibullo Azimov
📹 HOZIROQ JONLI EFIRNI KO'RISH
👉 Obuna bo‘ling - @daryo

YouTube
“Daryo” hafta tahlili: Moskva, Pekin, Anqara va Vashington orasidagi kuch o‘yini
O‘tgan hafta dunyo siyosatida qanday muhim voqealar sodir bo‘ldi? Geosiyosiy jarayonlar, xalqaro kelishuvlar, mintaqaviy nizolar va global iqtisodiyotga ta’sir qiluvchi asosiy yangiliklar.
✅ Asosiy mavzular:
— Putin va Si tandemi
— Trampning Yaqin Sharqqa…
✅ Asosiy mavzular:
— Putin va Si tandemi
— Trampning Yaqin Sharqqa…
⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️
Mavzu: 🇷🇺Rossiya-Ukraina🇺🇦: Muzokaralar boshlandi
Ekspertlarimiz: professor, siyosatshunos Farhod Karimov va siyosatshunoslar Muxtor Nazirov, Jahongir Akramov
Tomosha qiling ⌛ https://youtube.com/live/mA0diWoN26Y?feature=share
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Mavzu: 🇷🇺Rossiya-Ukraina🇺🇦: Muzokaralar boshlandi
Ekspertlarimiz: professor, siyosatshunos Farhod Karimov va siyosatshunoslar Muxtor Nazirov, Jahongir Akramov
Tomosha qiling ⌛ https://youtube.com/live/mA0diWoN26Y?feature=share
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Forwarded from Fikrat
Mavzu: “Oppoq kitob”: Xitoy dunyoni “tartibga keltirmoqchi”
Ekspertimiz: siyosatshunos Muxtor Nazirov
Tomosha qiling
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Paradigma.uz | Расмий канал
Хитойнинг глобал хавфсизлик ташаббуси нима?
2022 йилнинг апрель ойида Хитой глобал муаммоларни ҳал қилишда янги ёндашувни таклиф қилувчи Глобал хавфсизлик ташаббуси (Global Security Initiative, GSI) лойиҳасини тақдим этди. Бу ғоя Хитойнинг келажакдаги дунё тартиботи ҳақидаги қарашларини акс эттиргани билан эътиборга молик. Бу ташаббусга Ғарб давлатлари шубҳа билан қарайди. Масалан, Европа Иттифоқи ва АҚШ буни Осиё ва Африка мамлакатларини ўзига жалб этиш учун "хитойча пиар" деб аташади.
Батафсил «Paradigma.uz»да ўқинг
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
2022 йилнинг апрель ойида Хитой глобал муаммоларни ҳал қилишда янги ёндашувни таклиф қилувчи Глобал хавфсизлик ташаббуси (Global Security Initiative, GSI) лойиҳасини тақдим этди. Бу ғоя Хитойнинг келажакдаги дунё тартиботи ҳақидаги қарашларини акс эттиргани билан эътиборга молик. Бу ташаббусга Ғарб давлатлари шубҳа билан қарайди. Масалан, Европа Иттифоқи ва АҚШ буни Осиё ва Африка мамлакатларини ўзига жалб этиш учун "хитойча пиар" деб аташади.
Батафсил «Paradigma.uz»да ўқинг
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Fikrat
Tomosha qiling
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
YouTube
🔴JONLI EFIR: Tramp AQSHda o‘nlab yangi yadroviy reaktor qurishni buyurdi #fikratuz
Ekspertlarimiz:
1_professor, siyosatshunos Farhod Karimov va siyosatshunoslar Muxtor Nazirov, Jahongir Akramov
2_siyosiy sharhlovchi Abduvali Soyibnazarov
3_siyosatshunos Fazliddin Madiyev
Kanalga obuna bo'lish: https://www.youtube.com/channel/UCjGq37oV_ZBz1xVDz…

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳиндистон - Яқин Шарқ - Европа" иқтисодий йўлаги (IMEC) лойиҳаси ҳақида фойдали маълумот. Бу лойиҳа Хитойнинг "Бир макон, бир йўл" инфратузилмавий (геоиқтисодий) лойиҳасига муқобул вариант бўлиб, АҚШ томонидан қўллаб-қувватланади.
📌 Муаллиф: "Daryo.uz" нашри журналисти Сардор Али.
👇👇👇
https://www.instagram.com/reel/DKCfRKDMVC4/?igsh=ZDQ4aXJ0ZjU2aWhu

"YANGI MARKAZIY OSIYO INTEGRATSIYASINING SIYOSIY-IQTISODIY VA MADANIY-GUMANITAR JIHATLARI" mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya.
Vaqti va joyi: 2025-yil 27-may (seshanba) kuni, soat 10:00.
O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi, “A” bino 209-xona.
Zoom platformasidan ulanish uchun havola:
https://us06web.zoom.us/j/85189785475?pwd=nGscQnpZ3aWzzhj5pruXkRh0EptbMa.1
Identifikator: 851 8978 5475
Kod: 461164

#Украина #Россия #АҚШ #Европа
Украина инқирозининг жорий вазияти бўйича икки сценарий: қайси бири ҳаётий?
▪️Ҳамма нарса шунга қараб кетяптики, 2023 йилнинг ёзида рўй берган воқеалар (Украинанинг кенг қамровли ҳужумга ўтиши) такрорланиши мумкин, лекин энди тескари йўналишда. Ҳозирда Россия томони Харьков ва Днепрда кенг қамровли ҳужумни режалаштирмоқда, украиналикларнинг вазифаси "аждар тишлари" (бетон блоклари) ёрдамида мудофаани ушлаб туришдир. Бу ҳужумнинг натижаси, афтидан, уруш натижасини ҳал қилади.
▪️Украина ғалаба қозонишни истайди. Европа вақт ютишни кўзлайди ва Россиянинг эхтимолий тажовузига тайёргарлик кўрмоқчи. Бу тахминан тўрт йил давом этади. Энг камида Европа мудофааси бўйича Оқ китобида шунга ишора мавжуд. Европа Украина жанг қилишда давом этишини истайди, Украина эса сиёсий раҳбарият тимсолида бунга тайёр.
▪️Европа ва Россия йирик урушга ўралашиб қолишида ҳозирги АҚШ раҳбарияти ўзи учун ҳеч қандай муаммо кўрмаяпти. Қайсидир маънода, бу уларнинг жорий қарашларига мос келади - Гренландияни олиш осонроқ бўлади. Аммо Россиянинг тобора Хитойга иқтисодий тобе бўлиб бораётгани, албатта, АҚШ учун унчалик яхши эмас. Трамп бу икки ғоя ўртасидаги оралиқ позицияда қолиб кетган.
▪️Путин тасаввурида, Трамп бу ҳолатда яна бир мунча муддат бўлади, Европага эса жиддий қарорлар қабул қилишга тайёр бўлиши учун ўша тўрт йил керак. Путин учун "имконият ойнаси" очилмоқда: агар Украинада ҳаммасини ололмаса, унинг тақсимотида энг яхши бўлакка эга чиқиш мақсад қилинган. Ушбу "имкониятлар ойнаси"дан фойдаланиш васвасаси ўзини ўзи сақлаш инстинктини кучсизлантиради.
▪️Украинада Европа узоқ урушга, Трамп унда пассив иштирок этишга, Путин ёзги авантюрага мойил. Заиф бўғин қаерда? - Европанинг имкониятларини олдиндан айтиб бўлмаслиги. Уни шунчалик кўп "дафн этишган"ки, у кўникиб қолган ва қайта тикланаверган.
▪️Агар Путин кутганидан фарқли ўлароқ, Зеленский қўшимча сафарбарлик муаммосини ҳал қилса ва Европа етарли миқдорда кучлироқ қуроллар билан таъминласа (уларни қаердан олади, аниқ эмас), у ҳолда Путиннинг 2025 йилдаги ёзги ҳужуми Зеленскийнинг 2023 йилдаги ёзги ҳужуми билан бир хил бўлади.
▪️Агар юқоридаги вазият одамлар камлиги ёки қурол-яроғ йўқлиги сабабли юз бермаса ва руслар фронтни ёриб ўтишса, Путин таклиф қилаётган ҳозирги тинчлик шартлари ниҳоятда оптимистик сценарийдек кўринади.
▪️Ушбу икки сценарийнинг қайси бири ҳаётий эканлигини амалда синаб кўрилиши эҳтимоли кун сайин ҳалокатли даражада ортиб бормоқда.
Манба: @v_pastukhov
Vladimir Pastukhov’s Public Channel
Honorary Senior Research Fellow (UCL)

O'zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi dotsenti M.Nazirov Toshkent telekanalining "Siz nima deysiz" ko'rsatuvida. Mavzu: "Yevropa bilan hamkorlik". 22.05.2025
👇👇👇
https://youtu.be/RShPLGJZ0VY?si=3IaEumqIY7u_F8_8
👇👇👇
https://youtu.be/RShPLGJZ0VY?si=3IaEumqIY7u_F8_8
YouTube
Yevropa bilan hamkorlik I Siz nima deysiz (22.05.2025)
Rasmiy sayt @ https://mtrk.uz/
Toshkent @ Facebook https://fb.com/Toshkenttv
Toshkent @ Telegram https://t.me/toshkentkanali
Toshkent @ Instagram https://www.instagram.com/toshkenttelekanali
Toshkent @ Facebook https://fb.com/Toshkenttv
Toshkent @ Telegram https://t.me/toshkentkanali
Toshkent @ Instagram https://www.instagram.com/toshkenttelekanali
Forwarded from Fikrat
Mavzu: Markaziy Osiyoga tashriflar ko'paymoqda bu nimadan darak?
Ekspertimiz: siyosatshunos, Muxtor Nazirov
Tomosha qiling
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хитой #Марказий_Осиё #Жанубий_Осиё
Хитой Марказий ва Жанубий Осиёда таъсир ҳалқасини яратмоқчими?
Хитой Марказий ва Жанубий Осиёда фаол равишда транспорт-логистика йўлаклари тизимини барпо этиш орқали таъсир ҳалқасини шакллантирмоқда.
▪️Қозоғистоннинг "Nightingale Intelligence" экспертлар гуруҳи маълумотларига кўра, гап Марказий Осиёни Афғонистон орқали Хитой-Покистон иқтисодий йўлагига (CРЕC) боғлайдиган, ягона инфратузилма тизимини барпо этиш ҳақида кетмоқда.
▪️Ушбу стратегиянинг асосий элементлари Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш ва трансафғон темир йўлини қўллаб-қувватлашдан иборат. Хитойнинг фаол иштирокида бу икки лойиҳа биргаликда ягона транспорт тармоғини ташкил этиши мумкин.
▪️Хитойнинг ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатлари Хитой-Афғонистон-Покистон уч томонлама музокаралари бошланганидан сўнг аён бўла бошлади. Жорий йилнинг 21 май куни Пекин шаҳрида ўтган музокаралар якунида Афғонистоннинг CРЕCга қўшилиши бўйича узоқ кутилган қарор қабул қилинди.
Хитой учун бу лойиҳанинг стратегик аҳамияти нимада?
▪️Экспертлар фикрича, CРЕC Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббусининг энг йирик лойиҳаси сифатида Афғонистон ва Покистон ўртасидаги муросага эришиш ва минтақанинг барқарор ривожланиши учун кўпроқ мамлакатларни бирлаштиришга қаратилган.
▪️Уч томонлама Хитой-Афғонистон-Покистон учрашувидан сўнг Афғонистон-Покистон савдосини осонлаштириш чоралари эълон қилинди: транзит келишувларини 30 июнгача якунлаш, юкларни текширишни 10% гача камайтириш ва ўзаро 500 та контейнер юк ташувини йўлга қўйиш.
▪️Мутахассислар қайд этишича, CРЕCнинг Афғонистон ва Марказий Осиё мамлакатларига кенгайиши хавфсизликни оширади ва “Бир макон, бир йўл” ташаббуси хавфини камайтиради, иқтисодий ўсишни ва янги иш ўринлари яратишни рағбатлантиради, Хитойнинг Кобул ва Исломобод ўртасидаги воситачилиги эса Хитой ташаббусларининг стратегик чуқурлигини оширади.
▪️Шакллантирилаётган инфратузилмалар тизими Хитой махсулотларини етказиб бериш занжирининг асосига айланиши мумкин: тайёр маҳсулотлар Ўзбекистон, Туркманистон ҳамда Покистон (Гвадар ва Карачи) ва Эрон (Чабаҳор ва Бандар Аббос) портлари орқали Европа, Яқин Шарқ ва Шарқий Африкага экспорт қилинади.
▪️Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли 23 та фойдали қазилма конлари, жумладан, тош ва қўнғир кўмир, олтин, алюминий, темир, гипс, барит, қўрғошин ва оҳактош бўлган ҳудудлардан ўтади. Бу ушбу ресурсларни Андижон ва Жиззах вилоятларида Хитойнинг электромобиллар, аккумуляторлар ва қуёш электр станциялари учун бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳалари билан боғлайди.
▪️Бундан ташқари, Тожикистондаги Калай-Хумб-Ванж-Рушон участкасининг қайта тикланиши (China Road and Bridge Corporation лойиҳаси) ресурсларга бой Тоғли Бадахшон ҳудудини Ўзбекистон билан боғлаш имкониятини беради. Афғонистон билан ҳамкорликни кенгайтириш орқали унинг ҳудудида қазиб олинган ресурслардан Марказий Осиёдаги ишлаб чиқариш қувватларида фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
▪️Келгуси беш йил ичида темир йўл коридорларининг асосий участкаларини ниҳоясига етказиш ва транзит келишувларини ратификация қилиш кутилмоқда. Бу эса истиқболда савдо оқимларининг кескин ўсишига олиб келиши ва Хитойнинг транспорт ҳалқасини минтақавий етказмалар учун марказий хабга айлантириши мумкин. Бу ерда Хитойнинг яна бир мақсади Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги сув транспорт йўлакларига геосиёсий боғлиқликни муайян даражада камайишига эришишдир.
"Nightingale Intelligence" маълумотлари асосида.