Muxtor Nazirov
342 subscribers
174 photos
63 videos
10 files
284 links
PhD, dotsent
- Intervyular
- Ilmiy suhbatlar
- Siyosiy jarayonlar tahlili
- Ilmiy kitoblar
Download Telegram
#Зангезур #Жанубий_Кавказ
Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик битими хусусида 2/2

Мазкур ҳужжат БМТ Низоми, 1970 йилги Давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисидаги халқаро ҳуқуқ тамойиллари ҳақидаги декларация, 1975 йилги Хельсинки якуний акти ва 1991 йил Олмаота декларациясидаги нормаларга таяниб, суверенитет, ҳудудий яхлитлик ва куч ишлатмаслик тамойилларини кафолатлайди.

Битимнинг асосий бандларига тўхталадиган бўлсак, қуйидаги қоидаларни қайд этиш мумкин:
🔹Собиқ иттифоқ давридаги маъмурий чегаралар халқаро чегара сифатида эътироф этилади. Бир-бирига нисбатан ҳеч қандай ҳудудий даъво билдирилмайди ва келажакда ҳам бунга йўл қўйилмайди.
🔹Бир-бирига қарши ҳарбий куч ишлатиш ёки таҳдид қилиш тақиқланади. Учинчи давлат ҳудудидан бир-бирига қарши ҳарбий ҳаракатлар учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.
🔹Битим ратификация қилингач, белгиланган муддатда ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилади.
🔹Чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокаралар олиб борилади. Чегарада учинчи давлат қўшинлари жойлаштирилмайди.
🔹Ҳарбий соҳада ишонч чоралари ва хавфсизлик механизмлари жорий этилади.
🔹Тоқатсизлик, ирқчилик, сепаратизм, зўравон экстремизм ва терроризмнинг барча шакллари қораланади.
🔹Йўқолган шахслар тақдири бўйича маълумот алмашиш, жасадларни қайтариш ва адолатни таъминлаш чоралари белгиланади.
🔹Иқтисод, транспорт, экология, гуманитар ва маданий соҳаларда алоҳида келишувлар тузиш имконияти юзага келади.
🔹Миллий қонунчилик ушбу битимни бузиш учун асос бўла олмайди. Икки томонлама комиссия битим ижросини назорат қилади.


Битим Жанубий Кавказдаги сиёсий ва ҳарбий беқарорликни камайтириб, барқарор хавфсизлик муҳитини яратиши мумкин. Россия, Туркия, Эрон ва Ғарб давлатлари ўртасидаги таъсир мувозанатида янги жиҳатлар пайдо бўлади. Бу ўринда учинчи давлат қўшинларини жойлаштирмаслик шарти Россиянинг ҳарбий таъсирини қисман чеклайди.

Ушбу битим Озарбайжон ва Арманистонни ўзаро ишонч муҳитини шакллантириш чоралар кўришга чақиради, бу билан эса эхтимолий ҳарбий тўқнашув хавфи олди олинади.

Йўқолган шахслар масаласини ҳал қилиш миллий ярашув жараёнида муҳим қадам. Бу икки халқ ўртасидаги адоватни юмшатишга ёрдам бериши мумкин.

Қайд этиш жоизки, сўнгги йилларда Озарбайжон минтақада марказ давлат мақомига кўтарилмоқда. Украина инқирози фонида Жанубий Кавказда транзит ва транспорт йўлакларининг хавфсизлиги таъминлашда, минтақавий иқтисодий интеграция жараёнларида бу давлатнинг аҳамияти анча органидан далолатдир. Бу жараён Туркия орқали Озарбайжоннинг НАТО билан яқинлашиши ва Арманистоннинг Ғарб билан интеграциясига таъсир қилади.

Шу жиҳатдан Озарбайжон учун "Зангезур" йўлаги орқали Туркия ва Европа бозорларига кенгроқ чиқиш, Арманистон учун эса — Озарбайжон, Россия ва Эрон орқали Шимол-Жануб йўлагидан фойдаланиш имконияти юзага келмоқда. Бундан ташқари, воқеаларнинг бундай ривожи Хитойнинг “Бир макон — бир йўл” ташаббусида минтақанинг ролини кучайтиради.

Албатта, хатарлар ҳам йўқ эмас. Келишув ижросига, айниқса чегараларни белгилаш жараёнига Россия, Эрон, Туркия ва жамоавий Ғарб ўртасидаги геосиёсий тарангликнинг таъсирини истисно қилиб бўлмайди. Назаримизда, Арманистондаги тизимдан ташқари мухолифат ва кўп сонли арман диаспорасининг таъсир имкониятлари ҳам вазиятни қийинлаштириши мумкин.

Умуман олганда, ушбу тинчлик битими Жанубий Кавказдаги геосиёсий манзарани ўзгартириши мумкинлиги билан стратегик аҳамиятга эга. Агар барча шартлар тўлиқ бажарилса, минтақа тинчлик, иқтисодий ривожланиш ва хавфсизликнинг янги босқичига ўтиши мумкин.

Бироқ ташқи таъсирлар ва ички сиёсий омиллар жараённи мураккаблаштириши эҳтимоли мавжуд. Шу боис, томонлар ўртасида доимий дипломатик алоқа каналларини сақлаб қолиш битимнинг барқарор амал қилиши учун муҳим ҳисобланади.
🔥1
🇷🇺🇺🇸 Tramp va Putin kelisha oladimi?

🔥Dunyo siyosati qizg‘in pallaga kirdi. Bugun Toshkent vaqti bilan 00:00 da AQSH prezidenti Donald Tramp va Rossiya prezidenti Vladimir Putin o‘rtasida Alyaskada muhim uchrashuv bo‘lib o‘tadi. Ikki davlat rahbarlarining uchrashuvi nafaqat Amerika va Rossiya munosabatlari, balki Ukraina kelajagi uchun ham hal qiluvchi ahamiyat kasb etishi kutilmoqda.

📹 JONLI EFIRNI KO‘RISH

“Daryo” ushbu mavzuda siyosatshunoslar Muxtor Nazirov va Hikmatilla Qozoqboyev bilan 16:00 da jonli efirda suhbatlashadi.

👉 Obuna bo‘ling - @daryo
👍6🔥1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xalqaro nigoh
#17aug
Yuqorida anonsi berilgan suhbatning to'liq versiyasi. O'zbekiston 24 kanalida efirga uzatilgan.

mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram
🔥2👏2
#Халқ_сўзи
"Xalq so'zi online" платформасида ҳамсуҳбатимиз Ҳакимжон Жамолиддинов билан бирга АҚШ ва Россия президентларининг Аляска саммити натижаси ва унинг атрофидаги асосий воқеаларни муҳокама қилдик.
Батафсил:
👇👇👇
https://youtu.be/IVPru23AjuI?si=kV3pNnZ10PcLRzeo
🔥4👏2
Ҳозирги футбол ва жаҳон сиёсатида ўхшашликлар кўп.
Масалан, катта жамоалар (қудратли давлатлар) одатда турнирларда (сиёсий жараёнларда) ғолиб бўлади, кичик жамоалар (аксарият давлатлар) эса лигада қолиш учун (ўзини сақлаб қолиш) учун курашади ва якунда трансферлар ойнаси даврида (зиддиятли пайтда ёки музокараларда) кучли ўйинчиларини (ресурсларини) сотади.

Масала фақат футболчилар нарҳида ва келишув шартларида. Назаримда, фейр-плей қоидалари (халқаро ҳуқуқ) афсуски, кучсизларни асрай олмаяпти.

https://t.me/Muxtor_Nazirov
🔥10👍5
#Украина #АҚШ #Россия #Аляска
Аляскадаги Трамп–Путин учрашувидан кутилмалар ва реал сиёсий манзара

Аляскадаги Трамп ва Путин учрашувидан сўнг халқаро майдондаги реакция кутилганидек бўлди. Украина тарафдорлари ва Ғарбнинг бир қисмида нохуш кайфият кучайди.

▪️Бунинг асосий сабаби шундаки, назарий жиҳатдан улар учун ягона мақбул натижа – Россиянинг ҳарбий-сиёсий мағлубияти эди. Аммо бугунги геосиёсий шароитда бу деярли амалга ошмаслиги маълум бўлиб қолди. Шу боис, кўп йиллар давомида Ғарб сиёсатини шакллантирган "аҳлоқий императив", яъни “адолат барибир ғалаба қозониши керак” деган қараш, амалда иш бермайдиган ғоя сифатида намоён бўлди.

▪️Трамп Аляскадаги саммитда муваффақият қозонмади. Аксинча, у учрашувдан сўнг ўзининг позициясидан ("Украинада ўт очишни тўхтатинг, акс ҳолда Россияга нисбатан янги даҳшатли санкциялар жорий қиламиз") чекингани кўринмоқда.

▪️Учрашувнинг расмий жиҳатдан натижаси сезиларли бўлмаса-да, у мутлақо самарасиз ҳам эмас. Сиёсий жараёнда "пауза" эълон қилинди, бу вақтда Украинадаги уруш давом этади, томонлар эса уруш майдонида ўз позицияларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Кейин эса АҚШ–Россия–Украина уч томонлама формати кўринишида музокаралар имконияти очилиши мумкин.

▪️Трамп музокарадан сўнг "тинчлик сулҳи" борасида Украина ва Европалик шериклар билан алоҳида учрашувлар ўтказиши Россия илгари сураётган позиция ҳозирча асос сифатида қабул қилинганига ўхшайди. Яъни аввалдан маълумки, кенг қамровли тинчлик шартномаси параметрларини (Европада янги геосиёсий кучлар мувозанатини ташкил қилиш ҳам шулар жумласидан) келишиш ва унинг доирасида оташкесимга эришиш масаласида Россия қаттиқ туриб олган эди.

▪️ Украинада таъсир ҳудудларини тақсимлаш бўйича айни пайтда муаммоли компромисс мавжуд. Трамп Россия оккупациясига маълум даражада қарши эмас, Путин эса Украина ҳудудининг қолган қисмига ҳозирча дахл қилмасликка кўнмоқда. Версияларга кўра, шундан сўнг икки томонлама муносабатларни юмшатиш босқичига ўтилади.

▪️Бунинг натижасига қараб, Россия халқаро майдонга тўлақонли субъект сифатида қайтиши мумкин. Бу дегани, санкцияларни юмшатиш ва уруш якунларини сиёсий легализация қилиш жараёнига, яъни коллектив Ғарб билан муносабатларни "оқ қоғоздан" бошланишига имкон беради.

▪️Бироқ вазият у қадар идеал эмас, баъзи "нюанслар" ҳам мавжуд. Экспертлар фикрича, Россия бутун Донбасс ҳудудини ўз назоратига олишни истайди. Бундан ташқари, Украинага хавфсизлик кафолатлари масаласи ҳам очиқ қолмоқда.

▪️Трамп Америкасининг реал позицияси ҳам аён бўлиб қолди. Вашингтон Украинага аввалгидек кучли ҳарбий ёрдам бермайди, уруш харажатини ҳам ўз зиммасига олмайди. Назаримизда, Трамп прагматик инсон сифатида очиқчасига АҚШ имкониятлари чекланганлиги, Россия билан очиқ урушда иштирок этмаслигига ишора беряпти. Шу нуқтаи назардан қараганда, АҚШ раҳбарияти Украинани сиёсий қўллаб-қувватлаш билан чекланиши эҳтимоли катта.

▪️Ишғол қилинган ва халқаро даражада тан олинмаган Украина шарқи Россия елкасига иқтисодий жиҳатдан юк бўлиши тайин. Вайрона шаҳарлар, ўта норози аҳоли ва ҳудудни қайта тиклаш учун катта харажатлар шундан далолат беради. Шу боис Путин Россиясининг бу талаби кўпроқ идеологик бўлиб, оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Ҳозирча бу ҳудудлар ва улар ҳақидаги мифлар орқали юз минглаб қурбонларни ва урушнинг асл сабабларини яшириш мумкин холос.

Умуман олганда, Аляска саммити кўпчилик кутганидек сенсацияли бўлмади, аммо жараённинг йўналишини белгилаб берди. АҚШ Украина учун масъулиятни ўз зиммасига олишдан бош тортмоқда, Россия эса Донбасс масаласини "кичик ғалаба" сифатида кўрмоқда. Украина эса икки йирик куч ўртасидаги келишувлар туфайли ўз суверенитетини кафолатлаш масаласида жиддий хатар остида қолмоқда.
🔥3💯2
Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар (17.08.2025)

Халқаро ва икки томонлама кун тартибининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Россия Президенти давлатимиз раҳбарига 15 август куни Анкориж шаҳрида ўтган Россия-АҚШ саммитининг асосий натижалари тўғрисида маълумот берди.

Давлатимиз раҳбари эришилган келишувларни қўллаб-қувватлаб, Украина атрофидаги вазият тез фурсатда тартибга солинишига умид билдирди.


Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги суръатини сақлаб қолиш ҳамда Ўзбекистон ва Россия корхоналарининг устувор кооперация лойиҳаларини жадаллаштиришга қаратилган мувофиқлаштирилган чоралар кўриш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Барча даражаларда фаол мулоқот ва алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
🔥1
Марказий ва Жанубий Осиёни ўзаро боғлашда Хитой ва Россия иштироки қандай?

Ҳозирги геосиёсий шароитда АҚШнинг асосий мақсадларидан бири – Хитой, Россия ва Ҳиндистоннинг ўзаро яқинлашувини чеклашдир. Американинг янги божлари таҳдиди фонида расмий Нью-Дели Пекинга илиқлик сигналини юбормоқда. 31 август - 1 сентябрь кунлари ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити бунинг учун қулай фурсат бўлиши мумкин. Экспертлар фикрича, буни англаган Вашингтон Москва билан муносабатларни яхшилаш орқали Хитойга қарши курашда қўшимча ресурсларни жалб қилишга интилаётгани кузатилади.

Марказий Осиёдаги транспорт йўлаклари таъсир воситасими ёки геосиёсий мувозанат шакли?

Минтақадаги асосий йўналишлардан бири — трансафғон темир йўллари бўлиб, улар Евроосиёни Жанубий Осиё билан боғлайди. Бу йўллар:

Хитой учун — Марказий Осиёни ўз иқтисодий тизимига яқинлаштириш ва “CPEC” (Хитой қўллаб-қувватлаётган Покистондаги транспорт йўналиши) билан интеграция қилиш имкони;

Россия учун — Ҳинд океанига чиқиш ва ташқи алоқаларни диверсификация қилиш имкониятидир.


Бу борада Қозоғистон ва Ўзбекистон Афғонистон орқали алоҳида йўналишларни илгари сурмоқда. Қозоғистон иштирок этаётган лойиҳа: "Торгунди — Ҳирот" линияси орқали Туркманистондан ўтиб Эрон ва Покистонга чиқиш. Расмий Остона бу лойиҳага 500 миллион долларгача сармоя киритмоқчи.

Ўзбекистон эса "Термиз — Найбобод — Майдоншаҳр — Логар — Харлачи" йўли орқали тўғридан-тўғри Покистон портларига чиқишни кўзламоқда. Қобулда уч мамлакат ташқи ишлар вазирлари томонидан мазкур лойиҳани техник-иқтисодий асослаш тўғрисидаги битим имзоланиши шундан далолат беради.

Шу тариқа, "Қозоғистон - Туркманистон - Афғонистон" ва "Ўзбекистон - Афғонистон - Покистон" форматлари параллел равишда ривожланмоқда. Ҳар икки лойиҳа қисман рақобатчи бўлса-да, глобал миқёсда улар бир-бирини тўлдиради, чунки минтақани жаҳон иқтисодиётига кенгроқ интеграция қилади.

Россия ва Хитойнинг манфаатлари қандай?

Хитой Ўзбекистон лойиҳасини қўллаб-қувватламоқда, чунки у Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўлини қурмоқда ва уни CPEC билан интеграциялашни кўриб чиқмоқда. Бу Хитойнинг минерал ресурслар ва саноат таъминоти занжирини мустаҳкамлайди.

Россия эса Қозоғистон орқали Туркманистонга боғланадиган йўналишга эътибор қаратмоқда, чунки у Ҳирот ва стратегик аҳамиятга эга ТАПИ газ қувури билан боғлиқ. Россиянинг транспорт компаниялари аллақачон Афғонистон инфратузилмасини ривожлантиришда иштирок этмоқда.

Экспертлар қайд этишича, Хитой ва Россия турли йўналишларни қўллаб-қувватлаши рақобатни кескинлаштирмасдан, аксинча, манфаатларини тартибга солиш ва хавфсизлик занжирларини яратиш имконини бериши мумкин. Бу эса Евроосиёдаги тўғридан-тўғри қарама-қаршилик хавфини камайтиради.

Умуман олганда, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг трансафғон лойиҳалари Москва ва Пекин учун янги геосиёсий маконни ўзлаштириш ҳамда Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида боғлиқлигини таъминлаш жараёнини назорат қилиш имконини беради. Шу тариқа, турли транспорт йўлларини қўллаб-қувватлаш орқали Хитой ва Россия Евроосиёда иштирокини кенгайтирмоқда, АҚШнинг чеклаш сиёсатига қарши ўз геоиқтисодий позицияларини мустаҳкамламоқда. Марказий Осиё давлатлари эса бу жараёндан инфратузилмавий ривожланиш ва халқаро интеграция йўлида манфаатдор бўлиб қолмоқда.

Батафсил: 👉 @nightingale_int
🔥5👍2💯1
Forwarded from Fikrat
⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️
Mavzu: Markaziy Osiyo-Rossiya-Xitoy: raqobatmi yo hamkorlik?

Ekspertimiz: siyosatshunos Muxtor Nazirov

Tomosha qiling ➡️ https://youtube.com/live/LFt_nfybAus?feature=share

Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥1🤔1👀1
Зангузор коридори Ўзбекистон учун хавфми ёки имконият?

👉 Видеони томоша қилиш

«Paradigma.uz»ни кузатишда давом этинг

Telegram | Youtube | Facebook |Instagram
🔥1
Яқин Евросиёда стратегик алоқаларни мустаҳкамлаш: Аваза уч томонлама саммити ҳақида мулоҳазалар

2025 йил 22 август куни Туркманистоннинг Аваза шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Халқ Маслахати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида бўлиб ўтган уч томонлама саммит Марказий Осиё ва Каспий минтақаси дипломатияси ҳамда иқтисодий интеграциясида янги босқични белгилади.

Ушбу олий даражадаги мулоқот савдо, транспорт, логистика, энергетика ва маданий алмашинув соҳаларида кўп томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган умумий саъй-ҳаракатларни яна бир бор тасдиқлади.

Президент Мирзиёевнинг келажакка қаратилган таклифлари алоҳида эътибор қозонди. Хусусан, у транспорт йўлакларини уйғунлаштириб, Хитой, Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Европани ушбу уч давлат ҳудуди орқали боғлайдиган барқарор трансконтинентал йўналишни шакллантириш зарурлигини таъкидлади. Бу қараш “Ўрта йўлак” ва “Зангезур йўлаги”нинг стратегик мақсадлари билан уйғун.

Саммит доирасидаги энг муҳим янгиликлар:

Транспорт боғланишини ривожлантириш:
Ўзбекистон инфратузилма лойиҳаларини уйғунлаштириш, Туркманбоши ва Боку портларида логистикани яхшилаш, рақамли божхона тартибларини жорий этиш ҳамда транзит харажатлари ва вақтини қисқартириш учун қўшма тариф сиёсатини ишга тушириш зарурлигини урғулади.

Яшил энергияда янги босқич:
Саммит давомида Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика компаниялари томонидан Европа бозорига яшил энергия етказиб беришни мақсад қилган “Яшил йўлак иттифоқи” қўшма корхонаси ташкил этилгани қайд этилди.

Нефть-газ ва саноат ҳамкорлиги:
Янги барқарор манбалардан ташқари, Каспий денгизида қўшма қазиб чиқариш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Савдо ҳажми икки баробарга ўсди, саноат маҳсулотлари эса икки томонлама савдо тузилмасининг 40% ни ташкил этмоқда.

Ягона иқтисодий макон:
Президент Мирзиёев минтақавий таъминот занжирлари, ягона стандартлар, рақамли маркалаш ва электрон тижорат платформаларини шакллантириш учун Комплекс ҳаракатлар режасини таклиф этди. Айниқса, Ўзбекистон Евросиё бўйлаб рақобатбардош бозор киришини енгиллаштириш учун ўзаро тарифларни пасайтиришни таклиф қилди.

Гуманитар ва маданий ҳамкорлик:
Уч томонлама маданий алмашинув дастури тузилиб, туризм ва халқлар дипломатиясини ривожлантиришга замин яратилди.

Ушбу саммит Евросиёда икки томонлама муносабатлардан функционал уч томонлама ҳамкорликка ўтишни ифодалайди. Бу минтақавийликнинг нафaқaт мавжуд, балки етилаётганини кўрсатади — прагматик иқтисодий манфаатлар, умумий маданий илдизлар ва геосиёсий мантиққа асосланган ҳолда.

Аваза саммити глобал савдо йўлакларининг парчаланиши ва геосиёсий ўзгаришлар шароитида минтақавий мулоқот ва ҳамкорлик жаҳон барқарорлигининг асосий таянчларидан бири бўлиши мумкинлигини яққол намойиш этди.

Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ва Каспий минтақаси янада интеграциялашар экан, биз боғланган, барқарор ва ҳамкорликка асосланган Евросиёнинг шаклланишига гувоҳлик қилмоқдамиз — унинг стратегик марказида эса Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркманистон турибди.

Манба: Собиқ ШҲТ бош котиби, тажрибали дипломат Владимир Имамович Норовнинг фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифаси

👇👇
👇https://www.facebook.com/share/1HmpG6PDoG/
1🔥1