Hayot saboqlari
24 subscribers
8 photos
38 videos
131 links
Download Telegram
🌊Тўқнашув🌊

#Muallif_Matyakubova_M

Н_56

Даврон кириб келиб тўхтади..
— Ўз оёғи билан келибди-ку!
Деди Даврон кулиб...
— Фарзандим ва Аёлим мен билан яшайди"— деди Фирдавс..
— Уни кечирдингми? Кундиш билан яшамоқчимисан?"— деди Даврон ғазабланиб... Даврон ҳақ нима қилса ҳам Фирдавс Аслидан кечмайди бу унинг гапларидан аён... Фирдавсга яқинлашма ўласан деганди Аслини отаси...
— Йўқ! Ҳеч қачон кечирмайман...
— Ясминааа!
Деди Фирдавс.
— Ўғлим мен билан қолади. Уни ўгай она қўғида хўрлаб қўймайман.. Ўзим қарай оламан. Сен унга ҳеч нима бера олмайсан Фирдавс... Ёшсиз Асли ҳам туғиб беради бола... Мени ўғлимдан айирманг...”— дедим охирги гапларим йиғи аралаш чиқди...
— Демак сен ҳозир мендан кечдинг шундайми?
Деди Фирдавс қошларини чимириб ўрнидан турдида.
— Ҳа!
Дедим оғир ютуниб.
— Зўр! Ўзинг оёғим тагига йиқилиб йиғлаб келганингда ҳам мен сени қабул қилмайман энди... Хотинжон... Тўғри айтасан ёшман кўркамман, уйланаман десам дунё гўзаллари тегади.. Кундош билан яшайманми дединг а? Мен сени шундай азобга қўярмидим? Соъғ бўл!!! Ўғлимни албатта сендан оламан ҳозирмас фақат"— деди Фирдавс нафрат тўла кўзлари билан ва Давронга қараб қўйиб чиқиб кетди....
Ичимда ўзимни сўка бошладим балки бир марта имкон берсам бўлмасмиди. Мени севардику мен учун қилган эканку ҳаммасини...
— Ўзингни қарғашни бас қил!"— деди Даврон ўйланиб қолганимдан сезди шекилли.
— Даврон унгаа имкон беришим керак эди!.
— Имкон берадиган пайти келади. Унгача дадил бўл! Олдин у Асли ва Каримбейни содиқ итлигидан чиқсин...
— Даврон.
— Нима Даврон? Севганида ўлдираман дейишса ҳам уйланиб кетмаслиги керак эди. Курашса бўларди Муоммо эмасди паспортларингизни алмаштириб бошқа давлатда яшаш. Нега ундай қилмади? Фирдавс шунча бойликни кўриб ҳам курашгиси келмаган ҳозир ҳам нега сенга Асли билан ажрашаман мен билан қоласан демаяпти? Кечолмайди кечса ҳамма бойликдан кечиши керак.. Озроқ ўйлаб иш қил! Тўғри айтишаркан аёллар товуқ мия бўлади деб"— деди Даврон жаҳли чиқиб кетганди охирги гапларидан мен ҳам ёниб кетдим... Сув тўла идишни отдим қочиб қолди.
— Ўзинг товуқ миясан чириб кетган миянг фаросатинг бўлса ўлик туғулган"— дея бақирдим... Даврон менга қараб турдида кулиб юборди.
🌊Тўқнашув🌊

#Muallif_Matyakubova_M

Н_57

Али ўзига келганидан кейин олдига чиқмагандим... Мен анча тузалгандим..
— Салом Али!
Дедим қўлидан ушлаб Али секин кўзини очди...
— Аҳмоқ қиз яхшимисан?
Деди Али кулиб.
— Яхшиям сен борсам Али"— дедим кўзларим ёшга тўлиб.
— Тентак қиз сен учун жонимни беришга тайёрманку сен гапингни қара....
— Раҳмат борингга шукур.

— Асли қаердасан?
Фирдавс уйигаа кириб боришига Аслини қидира бошлади.
— Бу ерда мени ҳам эслаб қолибсанми? Хотининг эканим эсингга тушдими?
Деди Асли захарлик қилиб..
— Ҳа эсимга тушдинг шундай зиёфат қилайки биз учун Муҳаббатимиз учун! Унга ҳамма келади сен бўлса Маликадек бўласан! Ўйин қилиш қандай бўлишини энди кўришади!
Деди Фирдавс
— Қанақа ўйин Шоҳ!
— Сен айтганни қил 2 кундан кейин бўлади....

Али билан анчагача гаплашиб ўтирдим кейин уйга қайтдим. Лайли ҳам келган Нозима мени кўриб кўрмаганликка олиб кетди менимча ўлмай қолганимдан ҳафа бўлса керак.... Давронни кўрмадим.
— Ясмина бағримизга қайтдинг"— деди Лайли ва Фарруҳ бирданига.
— Ҳа қайтдим. Сизлар бунча ҳурсандсиз иккаланг"— дедим Лайли ва Фарруҳга қараб... Иккаласининг ҳам оғзи қулоғида эди... Мени устимдан кулишмоқдами ёки Муҳаммаднинг жиннича қилиқларигами тушунмай қолдим..
— Бир турмуш қурмоқчимиз Лайли билан"— деди Фарруҳ.
— Ҳааааа бахтли бўлинглар...
Эшик очилиб Фирдавснинг иккита одами кириб келди.
— Сизларга нима керак?
Фарруҳ олдларига чиқди.
— Таклифнома икки кундан кейин Шоҳ зиёфат уйиштирмоқчи аёли шарафига"— деди Одамлари.
— Ҳаааъ"— дея ўйланиб қолди. Фарруҳ.
— Хотин қули эканку"— деди Лайли ва икки қўли билан оғзини беркитиб олди... Фарруҳ пешонасига урди.. Фирдавснинг одамлари ноқулай холатга тушиб қолиб таклифномани ташлаб чиқиб кетишди.
— Билмай қолдим"— деди Лайли секин.
— Йўқ аниқ айтдинг!
Деди Фарруҳ ҳам... Мен у ҳақида ортиқ эшитиб туришни ҳоҳламадим хонамга йўл олдим.
🌊Тўқнашув🌊

#Muallif_Matyakubova_M

Н_58

— Ясмина қайнонанг ва амакинг келди!
Деди Лайли... Алининг келишига тайёрланаётганимизда...
Оғир қадамлар билан чиқдим Муҳаммадни олиб чиқмадим... Уларни меҳмонхонага олиб киришган экан...
— Ассалому алайкум!
Дедим уларга қараб... Қайнонам янада ёвузлашибди буни қарашларидан сездим амаким бўлса менга шундай қарадики ундан жирканиб кетдим...
— Яхшимисан қизим!?
Деди қайнонам..
— Аллоҳга шукур битта мени ўлдириш эсингиздан чиқган экан.
Дедим кесатиб. Хизматчи қаҳва олиб келди. Амаким менга ҳайвоний нигоҳ билан қараб қаҳвафан ичди.
— Нега душманингиз уйида бемалол ўтириб қаҳва ичмоқдасиз балки ундааа....
Деди Қаҳвадан кўз узмай Амаким қаҳвани жойига қўйди... Қайнонам ҳам..
— Онангга ўхшабсан!
Деди амаким.
— Нега келдингизлар?
— Набирамизни олиб кетгани келдик"— деди Қайнонам менга қараб. Жоним ҳалқумимга келди. Мени ҳаётда ушлаб турган ягона суянчим ўғлим эди.
— Нимааа?
Дея бақириб юбордим... Фарруҳ югуриб кириб келди.
— Нима бўлди?
Деди Ҳавотир олиб Фарруҳ.
— Ўғлим сен отангдан кечиб шу қизни ёнида юрубсан! Набирамизни олиб чиқ кетамиз"— деди Амаким Фарруҳга.
— Ҳа Фарруҳ олиб кел!
Деди Қайнонам ҳам...
— Набирангизми??? У бир ўлимдан қолиб аперация бўлганида набирангиз эсингизга тушганмиди? Душманлар уни изма из тинч қўймай жонига қасд қилишга ҳаракат қилганида набирангизни ўлдиришга ҳаракат қилишганида қаерда эдингиз ? Набира эсингизга тушдими? Ростан ҳам набира керакми? Ёки амаким Хожалар мулкининг ярми Набирангизга васият қолдирганини билганингиздан кейин набирангиз эсингизга тушдиими?
Фарруҳ шу қадар ғазаб билан гапирдики мен қўрқиб кетдим амаким жим қолди мен ҳозиргина бу васиятдан хабар топдим. Демак Фирдавс ўз ўзидан фарзандини олишга ҳаракат қилаётгани йўқ....
— Фарруҳ
Деди қайнонам.
— Чиқинг уйдан сизга беш дақиқа вақт бу уйдан қорангизни ўчиринг ва қайтиб келманг!!!
Деди Фарруҳ бақириб. Амаким ва қайнонам менга қараб қўйиб чиқиб кетишди.
— Мен ҳам кеча билдим бу ҳақида Ясмина"— деди Фарруҳ.
— Энди нима бўлади?
— Зўр бўлади ҳозир Али келади. Сен тайёрлан оилавий Фирдавснинг зиёфатига борамиз... Мегажини учин совға ҳам олганман ўзинг берасан...
Деди Фарруҳ... Мегажин дейиши билан кулиб юбордим
🌊Тўқнашув🌊

#Muallif_Matyakubova_M

Н_59

Алини кутиб олиб ҳаммамиз зиёфатга йўл олдик... Лайли Фарруҳ билан бир бирига жуда мос жуфтлик бўлишди. Нозимани Даврон боришига йўл қўймади уни севмаса ҳам Нозимани жуда асрарди.... Катта зал ҳаммиз кириб борар эканмиз. Менинг бир томонимда оқ кастюм шим кийган Даврон бир томонимда қора кастюм шим кийиб куёвлардек бўлиб қолган Али Муҳаммадни кўтариб олган... Тўғримизда Фирдавс ва Асли... Атрофда одамлар... Фирдавснинг қошлари чимирилди мен елкалари очиқ кўйлакда эдим... Али ва Фарруҳ қаршилик қилишларига қарамай кийиб чиқгандим... Мен тўғри пошнамни тақиллатиб Аслини олдига бордим Фарруҳ олгани совғани бердим.
— Бугун жуда чиройлисиз Асли хоним"— дедим кулишга ҳаракат қилиб...
— Раҳмат асалим сен ҳам жуда чиройлисан. Кундош унчалик ёмон бўлмас экан Шоҳ! "— деди менга қараб... Унинг гапига Даврон ёниб кетай деди..
— Ҳеч қанақа Кундош эмас. Асли хоним у менинг бўлажак хотиним"— деди Даврон тишларини ғичирлатиб... Фирдавс бизга этибор бермай Муҳаммадни кўтариб олди... Муҳаммад ундан қўрқиб юзларини тирнаб ташлаб ўзидан узоқлаштира бошлади... Али дарроб қўлидан олди
— Фирдавс ака бу соқол билан мени қўрқимоқдадиз болани йиғлаганига ҳайрон бўлманг"— деди Фарруҳ кулиб... Фирдавс унга жавобан шунчаки кулиб қўйди... Ва қарсак чалди шу захоти мусиқа янграб раққосалар чиқиб келиб ўйнай бошлашди бу менга жуда зерикарли туюлсада ҳамма эркакларнинг кўзи уларда ...
— Даврон шу қизларни нимаси ёқди бунча тикилдинг? Зерикарли зиёфат экан"— дедим Давронни туртиб.... Ва кўзим йинмасдан ичаётган Аслига тушди. Фирдавс қўлидан олиб қўяр яна инжиқлик қилиб ичарди...
— Мени рашк қиляпсанми Ясмина?
Деди Даврон кулиб...
— Сеними? Ўзига бино қўйган маймунни?
Дедим кулиб.
— Сен одам бўлмайсан Заҳар...
Кулди Даврон... Асли қўлида бир шиша ичимликни олиб раққосалар орасига қўшилиб ўйнай бошлади. Фирдавс унга қарамаётганди. Ким биландир сухбатлашаётганди.. Асли тинмай кулар ҳар хил қилиқлар қилиб ўйнарди унга қараб ҳамма кула бошлади...
— Боши билан урушиб қолган шекилли Асли"— деди Али ёнимга келиб.
— Ҳа у ҳозир маст!
Асли қўлидаги шишани синдирди шундан кейингина Фирдавс унга қаради ва кўзи чиқиб кетай деди. Асли секин кўйлагининг замокини тушура бошлади " Исиб кеттим" дея гапириб еча бошлади Али Даврон ва Фарруҳга қараб бақирдим.
— Орқага қаранг!
Дея учаласи ҳам орқага айланишди ... фирдавс тезда югуриб келиб Аслини юзига тарсаки тушурди ва кўтариб олиб кетди.. Сал қолди замоки охиригача очилса кўйлаги эгнидан тушуб кетар эди...
🌊Тўқнашув🌊

#Muallif_Matyakubova_M

Н_60

Али секин айланиб менга қаради.
— Ясмина бўлдими?
— Ҳа кетди алкаш. Фаросатинга ўт тушсин мегажин бошқа аёллар ҳам уни деб изза бўлди қара ҳаммаси қизариб кетди"— дедим меҳмонларга қараб....
— Хозир нега Ясминани битта бақирганига ҳаммамиз ортинизга айландик"—. Деди Даврон менга тикилиб...
— Бировни аёлига қараб зино қилманглар деб гуноҳдан қайтардим ақли йўқ ҳўкизлар. Филдек гавдангиз бор тушунмайсизми шуни".
— Ясмина ўзингга ҳам ғалати туюлмадими? Бизни жудааа сўкиб ташаяпсан тичликками? Ёки Фирдавсни рашк қилиб аламингни биздан олдингми?"— деди Али мендан кўзини узмай!
— Бало сенга жим бўл!
— Олдимизда турубди Бало.!
Дея кесатди Даврон менга қараб. Жавобан кулиб қўйдим Фирдавс асабий қайтиб келди... Аслини нима қилган ёлғиз Аллоҳга аён. Буни кейин биламиз... Фирдавснинг буйруғи билан сокиб мусиқа янгради ҳамма жуфти билан рақсга туша бошлади... Фирдавс энди мен томон келаётганида Даврон мени ўзига қаратиб секин тебрана бошладик.. Фирдавс яна ғазабдан ёниб бошқа бир қиз билан чиқди... Кўзим унда эди тинмай қизни қулоғига нимадирлар дер қиз ҳам кулиб асабимни эговларди... Давроннинг ҳам сабр косаси тўлиб менга қаради.
— Балки унга қарашни бас қиларсан Ясминахон?
Деди кесатибгина.
— Даврон уни қара нега бундай қилади. Мени асабларимни эговлаши шартми?
Шундай дейишим билан Фирдавсни ўзи келиб мени тортди.
— қиз алмашиб турамиз.
Деди Давронга ва мени ўзига тортиб ёнидаги сариқ чаённи Давронга берди.
— Мени рашк қилдингми?
Деди Фирдавс кулиб.
— Кўнглимни кўчаси! Хотинчанг қани? Зўр томоша қўяётганди!
Дедим мен ҳам кулиб... Белимдан қаттиқроқ сиқди суякларим синиб кетадигандек бўлди.
— Мени сенсирама Ясмина.
Деди ғазаб билан.
— Ҳҳооп секинроқ.
— Бир ҳафта бир ҳафтадан кейин ҳаммаси тугайди!
Деди қулоғимга.
— Нима тугайди?
— Ҳаммаси.
— Айнан нима?
— Ўшанда биласан!
— Аслини нима қилдингиз?
— Оёқ қўлини. Боғлаб қўйдим.
🌊Тўқнашув🌊

#Muallif_Matyakubova_M

Н_62

— Бошим ёрилади ҳозир уф юзим нега оғриди"— дея Асли ўрнидан турди... Фирдавс унга қаҳва ичиб қараб турарди.
— Ҳайрли тонг шоҳ"— деди Асли бошини ушлаб.
— Нега кеча мени шарманда қилдинг? Ҳаммани олдида ерга кирдим молдек нега ичдинг?"— дея Фирдавс ғазабини соча бошлади...
— НИМА БЎЛДИ ҲЕЧ НИМАНИ ЭСЛОЛМАДИМ"— деди Асли кўзида ёш билан.
— Зўр қилдинг Осcар мукофотига лойиқ иш қилдинг аҳмоқ! Ҳақиқий кун маликаси бўлдинг" Нега ичиб олиб кийимингни ечдинг?
— Нимаааа
Дея бақириб Асли бошини ушлаб ўтириб олди.. бироз турдида Фирдавсни оёқларига ёпишди..
— Кечир Шоҳ кечир..
Фирдавс уни ўзидан узоқлаштириб чиқиб кетди..
— Эҳ аҳмоқман аҳмоқ энди мени ташлаб кетади. Дадамга айтиш керак..
Дея АСЛИ дадасига қўнғироқ қилди.

— Қизлар биз кетамиз уй қўриқланади. Уйдан бир қадам ҳам чиқмайсизлар нима керак бўлса йигитларга айтасизлар"— деди Даврон ҳаммамизни йиғиб.
— Қаерга?
Дедим Давронга
— Ишимиз бор учта оила музокараси бир бирига тўғри келмади... Энди қонли Тўқнашувлар бошланади"..
— Мен ҳам бораман.
Дедим ўрнимдан туриб.
— Ясмина сен ёш қизча эмассан етарлича ўқ единг балки жим ўтирарсан"— деди Фарруҳ
— Ясминага бақирманг.
Деди Лайли.
— Лайлак!
Деди Фарруҳ жаҳл билан.
— Уф бу нимаси? Була бир бири билан урушиш билан банд мен нима қайғудаман.
Деди Даврон жаҳл билан...
— Даврон қайтаман деб вада бер қайтаман дегин илтимос"— деди Нозима ўрнидан туруб.
— Ҳаракат қиламан.
— Вада бер дедим қайтушга мажбурсан вада бер"— дея Нозима Давронни ёқасидан ушлади..
— Ҳоп вада бераман энди қўйиб юбор.
Деди Даврон жаҳл билан..
— Биз кетдик мен билан ҳеч ким ҳайрлашмади итга ҳам керак эмас эканман"— деди Али ва чиқиб кетди... Ортидан Фарруҳ ва Даврон ҳам.
🌊Тўқнашув🌊

#Muallif_Matyakubova_M

Н_63

Уй ҳудди ҳувуллаб қолгандек эди фақат Муҳаммад билан увунаётгандик. Учаламиз ҳам улар тирик қолишини дуо қила бошладик... Бир кун ўтди улардан умуман ҳабар бўлмади... Нозима чидай олмай йиғлашга тушди... Нозимани овутиб турганимда қўнғироқ бўлди нотаниш рақам..
— Эшитаман ким бу?
— Салом қизалоқ мени танийсанннн Элдорман! Бўрилардан агар Давронни тирик қолишини ҳоҳласанг ҳозироқ мен юборган манзилга келасан... Сенга ярим соат вақт кетди"— деди Элдор... Элдор мен билан иши бўлмай қўйганди қаердан пайдо бўлди яна билмайман. Бу ҳақида Нозимага сездирмаслигим керак..
— Нозима Лайли мен битта жойга бориб келаман Фирдавс чақирди.. Муҳаммадни эҳтиёт қилинглар.
— У маҳлуқни олдига ёлғиз бормайсан Ямсина йигитлардан олиб кет"— деди Лайли.
Ҳоп дея югуриб тўртта одамлардан олиб манзилага ошиқдим Давронга ҳеч нима қилмаган бўлсин дея ичимда дуо қилиб борардим.... Манзилга етиб келдим бу Бўриларнинг ширнлик заводи ташқаридан. Аслида ширингина пичоқлар чиқаришади. Онам айтгандилар... Кириб бордим ортимда тўртта одам... Хонага кирдик қаршимда Элдор менга жилмайиб қараб ўтирарди. Ҳудди маймунга ўхшаб.
— Даврон қаерда?
Дедим у гапирмасидан.
— Ҳа сен ҳали ҳам мағрурсан. Давронни қаердалигини билмайман.
— Нимаааа?.
— Бу бир ҳийла танла сенда иккита йўл бор ёки Фирдавснинг ўлимига рози бўласан ёки менга турмушга чиқасан..
— Фирдавсни сен ўлдирмасанг ҳам ўзим ўлдира оламан. Менга уйланишни ҳаёлингга ҳам келтирма. Мен сенга нима қилдимки мени тинч қўймайсан?
— Ясминааа... Сенда ахир шунча бойлик турубди Яни фарзандингда бундан ҳамма ҳабардор болангга оталик қилишни истаётганлар кўп...
— Бойлик!? Ўша бойлик ўғлимники! Ва шундай бўлиб қолади. Эсингда бўлсин. Мен ҳеч кимга тйрмушга чиқмайман.... Сен бўлса кўзимга кўринма ... Сендек ғурурли эркакларга тупурдим..
Башрасига тупуриб хонасидан чиқдим энди мошинага етганимизда ортимдаги одамлар бирин кетиб ҳаммасининг бошидан оъқ тегиб йиқилишди... Қўрқувдан бақириб юбордим ва ортимга қарадим.... Қаршимда менга кулиб пешонамни нишонга олиб турган Элдорга тушди..
— Сени ўлдириб ҳам болангни васийлигимга олишим мумкин аммо фарзандингни ўгай она қўлида қийнагим келмади. Сенга вақт бераман ўйлаб кўришингга.. Узур мошинани ўзинг бошқарарсан. Жаҳлим чиқса ўзимни ушлаб туролмайман.
Деди Элдор аблахларча кулиб.... Кўзимдан энди чиқмоқчи бўлган ёшларни чиқармадим. Унга ўзимни иложсиз кўрсатишни ҳоҳламадим.
— эҳтиёт бўл сен ҳам тўртта ўқ билан сени сийлашим мумкин"— дедим ва мошинага чиқиб катта тезликда бошқариб кетдим... Шахардан ташқарига чиққиб ичимдаги аламни чиқариш учун бақира бошладиммм....
— Мени нега бунча қийнамоқдасан ҳаёооооттт.
Дея бақирдим... Ҳеч кимешитмасди ёлғиз ўзим базан мошинада ўтаётганлар менга ғалати қараб ўтиб кетишарди.
🌊Тўқнашув🌊

#Muallif_Matyakubova_M

Н_64

Бақириб аламимдан чиқиб Мошинага қайтиб ўтирдим...
— Ямсинаа Фирдавс келди. Сен қаерда юрибсан? Тезроқ келди"— деди Лайли телефон қилиб .. Ёлғоним ошкор бўлди уларга нима деймана билмайман... Тезда уйга етиб бордим.. Фирдавс Муҳаммадни ўйнатиб ўтирарди.. Кўзларим ишин кетган ожизларча олдига бориб ўтирдим ва оёқларига бошимни қўйдим. Фирдавс ва Муҳаммад менга ҳайрат билан қараб туришарди.
— Сенга нима бўлди Ясмина?
Деди Фирдавс сочимни силаб.
— Ҳаммасини унутишни ҳоҳлайман..
— Нимани?
— Бахтли бўлишни ҳоҳлайман... Узоқларга кетишни ҳоҳлайман. "— дедим ва юзимни яшириб йиғлаб юбордим.
— Сенга нима бўлди Ясмина гапирсангчи? Лайлига Фирдавс билан учрашаман деган экансан-ку! Ким билан учрашдинг?
— Элдор билан...
— У билан нега учрашасан? Жинни бўлдингми?
— Давронни ўлдираман келмасанг деди бордим алдабди Турмуш қуришни таклиф қилди.. Муҳаммаднинг меросхор эканидан фойдаланмоқчи!..
— Ясмина кел иккаламиз бахтли яшаймиз сен мен ва Фарзандимиз илтимос рад қилма. Ҳаммасидан кечаман сен учун илтимос ! Асли ҳақида ўйла у билан эр хотиндек яшамаганман... Битта тўшакда ётишим мумкин аммо унга қўлимни ҳам теккизмаганман ишон!.
Деди Фирдавс шу қадар гапирардики ишонмасликни иложи йўқ эди.
— Тўғрисини айтинг!
— Фарзандимиз ҳаққи қасам ичамам сенга ҳиёнат қилмаганман."— деди Фирдавс. Шу гапларни айтиши билан уни қучиб олдим... Муҳамма бўлса менинг оёқларимни қучиб Фурдавсни оёқларини тишлашга ҳаракат қиларди.
— кўрдингми ўғлим мени қизғонади сендан"— деди Фирдавс Муҳаммадни кўтариб олиб.....
— Иккита ўхшаш чеҳра"— дедим кулиб.
— Мени кечирдинг а? Энди мен ўзим билан ўзим курашаман Ясмин мени кут албатта қайтаман олдингга. Фарзандимизни эҳтиёт қил Элдорни ўзим тинчитаман.. Бу урушга қўшилма илтимос...
Деди Фирдавс ва пешонамдан ўпиб Муҳаммадни менга топширди. Ҳудди олдингидек ҳайрлашди ўшанда ҳам шундай ҳайрлашганди.
🌊Тўқнашув🌊

#Muallif_Matyakubova_M

Н_65

Фирдавс кетиши билан Лайли ва Нозима кириб келди..
— Ясмина нега бизни алдадинг қаерда эдинг? Ким билан учрашдинг?
Лайли ва Нозима саволга кўма бошлашди..
— Эй бас қилинг. Йигитларни қидириб келдим. Янгилиб топарман деб.
Энг яхши ёлғон эди бу... Аммо ҳурсандчилигим кўпга бормади.. Асли ва кимлардир кириб келди одамларимиз қаршилик қилса ҳам отиб ташлашди..
— Нега келдинг?
Дедим Аслини қаршисига бориб.
— Шоҳ мен билан қолади уни ҳозир сени олдингга келиб кетганини биламан... Сен билан қоладиган бўлса уни ўлдираман унутма.
— Ўлдиравер мен у билан қолмайман..
Дедим мен ҳам.
— Тушунмадим!
Деди Асли ҳайрон.
— Сени мияси чириган алкаш. Ўзингча нега мени олдимга келасан? Мард бўлиб ўзинг келолмайсанми? Ҳа сен ичишдан бошқасини билмайсан! Алам қилдими? Фирдавс ҳали ҳам мени севишидан ёниб кетдингми? Сендакалар ҳеч қачон бировнинг бахтсизлиги эвазига бахтга эриша олмайди. Фирдавс бирон марта сени ўз хотинидек кўрмаган фақат мени ва фарзандимиз бахти учун сенга чидаб юрган энди қайтмоқчи! Аслида уни кечирмагандим аммо бугун ҳақиқатни эшитиб ўйланиб қолдим кечирайми йўқми? Дея. Фирдавсда айб йўқ экан. Демак кечираман унга имкон бераман..
Дедим унга қаршига бориб Тўғриси у ҳозир мени отиб ташлайди деб ўйлагандим у бўлса ойиғида тура олмади ўтириб қолиб йиғлади.
— Кўзимдан йўқолларинг бу алкаш хонимингизни ҳам олиб кетинг"— дедим Одамларига қараб. Улар ҳам жим Аслини олиб чиқиб кетишди....
— Ясмина уни нима қилдинг?
Деди Нозима қотиб қотиб кулиб... Телефоним жиринглаб қолди.
— Алооо Даврон.
Дедим шошилиб... Давроннинг рақаами эди.
— Уйдан кетинглар ҳозироқ кетинглар беркининг"— дея ўшқирди Даврон..
— Даврон тирикмиз дегин илтимос"— дедим кўзимда ёш билан.
— Тирикмиз илтимос Ясмина илтимос қиламан қизларни ва Муҳаммадни олиб тезроқ кет. Ўзим сизларни топаман кет уйга кетишди кет"— дея бақирди Даврон... Телефонни ўчириб қизларно олиб мошинага ўтирдим. Қаерга кетоётганимни билмасдим. Қайси кўча ҳавсизроқ кўринса ўша томонга рулни бурардим.
🌊Тўқнашув🌊

#Muallif_Matyakubova_M

Н_67

Охир оқибатда қандайдие чекка жойга келиб қолдик кичкина кулбадек уй турарди жуда эски қизларно тушурмасдан олдин ўзим тушдим уйни кўриб чиқдим камида ўн йилдан бери ҳеч ким кирмаган жой эди... Қизларни тушуриб уйга киргаздим...
— бу қандай жой Ясмина?
Деди Нозима чанг босиб ётга стул столларга қараб..
— Бизни қидириб келишлари мумкин.. Муҳаммадни олиб Лайли билан шу ерда ўтирасизлар эшикни қулфлаб олинг ҳар эҳтимолга қараши бу ерда эканлигингизни ҳеч ким билмасин. Ҳопми илтимос мен учун қадрлисизлар"— дедим Нозимани елкаларидан ушлаб.
— Сенчи? Сен қаерга кетмоқчисан?
Деди Лайли
— мени ҳал қиладиган ишларим бор...
Уларни ташлаб яна уйга қайтдим.. . Ҳали ҳеч ким келмаган экан Давроннинг қуроллари сақланадиган ер тўлага тушдим ҳамма қурооллардан олиб. Уйнинг иккинчи қаватига чиқиб яшириндим... Орадан озгина вақт ўтиб овозлар эшитила бошла бу кичик амакимнинг овозлари эди.
" ТОПИНГЛАР БОЛА ВА ОНАСИ ТИРИК ҚОЛДИРИНГ"— дея бақрди амаким... Ўн бештача одам хоналарни текшира бошлашди мен яшириб турган хонага биттаси кириб келди... Шошиб қолдим ўзимни парда ортига отдим... У жуда синчковлик билан ҳамма жойни текшира бошлади.. Навбат деразага етганида олдига тезда чиқиб олиб қўлимдаги қурол билан бошига урдим менга кулиб қаради ва ҳушини йўқотди. Хонада шов қиб бўлганини эшитишгач ҳаммаси хонага қараб югуришди. Хозир йиқутганимни ўзимга қалқон қилиб олдим ва бурчакка Парда ортига бекиндим. Иккитадан югуриб кела бошлади иккала қўлимда ҳам қурол ким келса аямай ота бошладим ҳаммаси битта ўқ билан йиқилишарди. Олдимда менга қалқон вазифасини бажарган йигитга озроқ ачиндим ҳам чунки уни ўқ тегмаган жойи қолмаганди.... Охирги ўқ ва охирги одам йиқитдим.. олдимда ўзини ўққа тутиб турган йигит ҳам йиқилди. Ланати устимга йиқилди устим ҳамма жойи қон бўлди ўзим устимда уни зўрлға олиб ташлаб мувозанатни сақлаб ўрнимдан туришим билан бошимга совуқ қурол тегди..
— Жим қўлингни кўтариб ортингга қара жоним"— деди кулганча овози жуда ёқимсиз эди.. секин унга айланиб қарадим кўринишидан туппа тузукка ўхшайди...
— Сурпириз"— деди кулиб ва 15 тача одамларнинг жасадларига қаради кейин менга қаради уст бошим қон.. сочим тўзғиб кетган.
— Кимсан?
Дедим унга.
— Ажалинг! Кўринишинг чакки эмас қизалоқ маҳоратинг ҳам аммо сени ўлдириш буюрилган... Каримбейдан салом!
Деди ва тепкини босди ўқ овози эшитилди кўзларимни юмдим аммо менга тегмади... Кўзимни очиб қарадим... Олдимдаги йигит бошидан ўқ тегиб ерга йиқилди.. Ва кўзим қаршимда менга жилмайиб турган Фирдавсга тушди.
🌊Тўқнашув🌊

#Muallif_Matyakubova_M

Н_68

Фирдавс қўлидаги қуролни ташлаб қўлларини икки томонга ёйди.. Югуриб бориб қучдим.
— Улгурдимми?
Деди Фирдавс кулиб.
— Ҳааа улгурдингиз Раҳмат!
— Мен кетишим керак қонхўр хотинжон...
Деди Фирдавс янада кулиб.
— Қаерга?
— Аслига нималар деб ташладинг захарим? Каримбейга қўнғироқ қилиб йиғлаган ва ўзини ўлдиришини айтган Каримбей менга телефон қилди аммо мен кеч қолгандим Асли аллақачон ўз жонига қасд қилган экан. Энди Каримбей мен ва сенинг изингга тушган буни мен ўзим йўлини қиламан энди қонхўр хотинжон ўғлимга қараб яшириниб тур.. Амаким сенга оёқ қўлини боғлаб ташлаганман нима қилишни ўзинг биласан.
Деди Фирдавс
— Мени гапимга ўзини ўлдирадиган жинними Асли?
Дедим ҳайкалдек қотиб.
— Хотинжон сенинг олдингда Анаконда ҳижолат деганман-ку..
Деди Фирдавс кулиб ва қочиб қолди урушимни билди шекилли. Аслига жуда ҳайрон қолдим. Менинг гапларим бунчалик тасир қилади деб ўйламагандим менимча у чарчаган бундай ҳаётдан. Амакимни олдига чиқдим Фирдавс стулга боғлаб ташлаган экан. Оғзига тиқилган қайсидир одамининг пайпоғини олиб ташладим. Фирдавсдан чиқади шунақа жинниликлар менимча амаким мен чиқгунча пайпоқ ҳидидан маст бўлган.. Стул олиб қаршисига ўтирдим...
— Мардларни авлодини қайтармоқчимисан? Афсус бундай бўлмайди улар энди йўқ"— деди Амаким кулиб... Дарров ўрнимдан турдим ва кал бошига бир мушт урдим. Кейин ўзига келиб олди.
— Албатта Мардлар қайта оёққа туради энди хожалар бадал тўлайди амакижон"— дедим мен ҳам кулиб.
— Онангга ўхшаб вахшийлашибсан! Аёл киши номига иснод олиб келмоқдасан сен ҳам"— деди амаким ҳудди менга ачингандек гапириб.
— Сенлар бўлса эркак деган номига иснод олиб келасанлар оиланг билан!"
— Ўзингда бўл эркак билан тенг гап айтишма!
— Сен эркак деган номга муносиб эмассан... Гапни чўзмайман. Ё ҳозир ўлдираман ё менга Қаерда Тўқнашув бўлаётганини айтасан?
Дедим яна битта қуролни қўлимга олиб.
— Ўлдиролмайсан!.
Деди у менга кулиб. Шу гапни айтиши билан у ўтирган стулнинг бир оёғига ўқ уздим мувозанатни йўқотиб ерга йиқилди.
— Кўрдингми ота оламан кейингиси сенга тегишини ҳоҳламасанг гапир..
— Аниқ манзилини билмайман ҳар хил аммо фақат хожалар ерларида бўлмоқда"— деди Йиғлаб амаким.
— Бўлди амаки йиғлама сен шу ерда фикрингни жамлаб ўтир.. Ҳопми.
Яна қуролланиб мошинага қараб юрдим ортимдан амакимнинг бақирганини эшитдим аммо буни менга қизиғи йўқ эди менга ҳозир Яқинларим Даврон , Фарруҳ ва Алининг ҳаёти муҳим эди...
🌊Тўқнашув🌊

#Muallif_Matyakubova_M

Н_69

Хожалар ҳудудларига кириб бордим бошдан оёқ қуролланганман. Ҳудди катта бир гуруҳ чиқса ўзим ҳаммасини тинчитадигандек...
— Ясмина Қаердасан?
Фарруҳ телефон қилди.
— Хожалар ҳудида сизларни қидираяпман қаердасизлар?
— Ясмина сенга нима дегандим қизларни олиб жим ўтир дегандим-куу"— телефонни Даврон олиб бақирди...
— Даврон мен сизларни қутқараман.
Дедим гапига этибор бермасдан.
— Ясмина кел сени ўзим бўғиб ўлдираман... Бизга ёрдам керак эмас Хожалар тинчиган ҳозир Фирдавсга ёрдам бермоқдамиз .. Хожалар ерларидан йўқол тез"— дея яна бақирди Даврон... Мошинани тезда тўхтатдим ва ортга бурдим тезлик билан у ердан чиқиб кетдим.
— Чиқдим Даврон қаердасизлар.
— дедим шоша пиша.
— Ясмина келмайсан келмайсан дедим сенга ҳозироқ қизларни олдига қайт тез бўл"
— Даврон барибир бораман шунинг учун яхшиликча айт қоронғу ҳам тушди ўзим юриманми сизлар билан юриман"— дея ўзимни бечорадек кўрсатди. Давроннинг ниманидир синдирганини аниқ эшитдим. Телефонни Фарруҳ олди
— Фирдавснинг янги қураётган омборидамиз шу ерга кел. Ўзим сочингни юламан сен ажинани"_ деди Фарруҳ. Телефонни ўчириб Фарруҳ айтган манзилга шошилдим. У омбор ҳақида Фарруҳнинг ўзи менга малумот йиғиб берганди ... Омборга тезда етиб бордим йўл қоидаларига риоя қилган бўлсам ўлай. Қоидалар бузуш учун чиқарилган дея бақириб ўзимни овутдим нечта свитафор қизил чироғида ўтдим. Даврон энди сочини юлиб пул тўлайди ...
— Ким боооорр Фарруҳҳҳ Алиииии. Қаердасан Даврон.
Дея омбор ичига кириб бақирдим кимдир оғзимни қўли билан беркитиб орқамдан судраб кетди қанча ҳаракат қилсам ҳам бўлмасди... Ниҳоят қўйиб юборди. Тезда ортимга айланиб қуролимни олиб унга қаратдим юзини қора ниқоб билан беркитган ортида ҳам бир нечта одамлар қора ниқобда эдилар
— Кимсизлар?"— деди бақириб..
Қаршимдаги ниқоби ва кепкасини ечиб ташлади. Жилмайиб Али турарди.
— Сени олдингда ҳеч бир аҳмоқ ип эшолмайди Ясмина"!— деди Али кулиб. Ҳурсандчилигимдан уни қучиб олдим.
— Тириксан тириксан.
Дедим кулиб.. Али ҳам кулиб мени қучди
— Ўлмаймиз ҳали сендек ҳолоскоримиз турубдику.
Деди янада кулиб.
— Ҳей Алини қучишни бас қил.
Дея бақирди Даврон ва юзидаги ниқобларини ечди ундан кейин Фарруҳ... Алини қўйиб юбориб Фарруҳ ва Даврон иккаласини қучиб олдим.
— Тириксизлар.
Дея қарсак чалиб кулиб йигълаб юбордим... Фарруҳ қаршимга келиб.
— Ясмина ўлган бўлганимизда қандай сен билан гаплашардик тентак"— деди кулиб.
— Йўқ тўхта буни бошига ўқ тегган ёки кимдир бошига урган менга қарачи"— деди Даврон бошимни ушлаб.
— Эй аҳмоқлар мен соппа соғман..
Дея бақирдим ва ён атрофга қарадим. Фирдавсни қидираётганимни Фарруҳ сезди.
— Фирдавс Каримбейни одамларини шу ерга бошлаб келади яни улардан қочиб...
— Ҳаааа
Дедим ўйланиб.
🌊Тўқнашув🌊

#Muallif_Matyakubova_M

Н_70

Хонада 50 тадан кўпроқ қуролланган йигитлар ораларида битта ўзим. Ҳар улар менга қараб қўйганида Даврон пазабдан ёниб менга қарарди. Мен кўзимни бошқа томонга қаратиб Алига ёки Фарруҳга гапириб қўярдим. Тўсатдан ўқ овозлари бақириқлар эшитилди. Эшикни Фирдавс тепиб кириб келди. Мени кўриб ғазавдан ёнгани аниқ.
— сенннн Анаконда нима қилиб юрибсан.
Дея менга бақирди... Мен гапирошга улгурмадим ўқ овозлари эшитилди ва Даврон ҳамма қуролламсин кетдик дея бақирди ҳамма қаторида мен ҳам уларга қўшилиб чиқаётгандим. Фарруҳ ушлааб қолди.
— Жим шу ерда ўтирасан
Деди Фарруҳ.
— ҳоп.
Дедим ва стулга ўтирдим. Фарруҳ ҳам чиқиб кетганидан кейин ўқ овозлари бақириқлар янада кучайди беш дақиқа ҳам сабр қилиб ўтира олмадим югуриб чиқдим. Бизникилар енгилааётганди.. ўқ узишда мен ҳеcв қачон хато қилмаганман... Қарасам орқаа томонда учтаси Даврон Фарруҳ ва Фирдавсни нишонга олишган бирин кетин мен ҳам уларни нишонга олиб ота бошладим. Даврон ҳам уларни кўрган лекин ҳеч нима қила олмаган.. Ортиг айланиб қаради мен унга жилмайиб қараб турардим. Даврон пешонасига уруб яна урушиб кетди.. Ҳамма ҳар нарсани орқасига беркинди.. Битта мен жиннидек ўртада қолдим..
— Ҳум каллааа беркин.
Дея бақирди Али... Дарров битта ўлган одамни ўзимга яна қалқон қилиб беркиниб турган одамни олдига бордим.
— Салом!
Деди У менга қараб.
— Салом нега ҳамма беркинди?
Дедим унга қараб.
— энди беркинмиди душман ўз оёғи билан келди!
Деди кулиб ва дарров пешонамга қурол тутди.. Уни бизнинг одам деб ўйлабман...
— Қўлингни кўтариб ўртага чиқ...
Айтганини қилиб ўрнимдан турдим..
— қуролингизни ташланг ёки бу ойимчангизни ўлдираман.
Деди менга қараб. Кўзим менга қараб пешонасини деворга ураётган Фарруҳга тушди. Қилиғидан кулишни ҳам йиғлашни ҳам билмасдим
— Отавер уни бизга кераги йўқ...
Деди Фирдавс ёнимизга келиб.
— Нима?
Дедим ҳалиги одам ҳам нима деб юборди.
— Шунга деди..
Фирдавс ва мени Давронни олдига қаратиб отди думалаб йиқилиб ўлардим оз қолди. Ўзи бўлса ҳалиги одамни отиб қочиб қолди.. . Тўсатдан жим житлик .
🌊Тўқнашув🌊

#Muallif_Matyakubova_M

Н_71

Али Давринга қараб қўллари билан нималарнидир тушунтирарди. Бармоқларини икки қилар бир у томонга бир бу томонга қарар.
— Али соқов бўлиб қолдингми?
Дея бақирдим. Кимнидир бу томонгда экан дея бақирди. Али бўлса қуроли билан пешонасига урди. Билдимки мен фақат қовун тушуриш билан бандман..
— Жим ўтир Ясмина сабримни синама.
Деди Даврон.. Бу жимжитлик сабаби ҳамма қуролини ўқлаб олиш учун экан. Яна ўқ овозлари бир бирига бақириб сўкишлари.. Ва шовқин тинди.
— Озодликккккккккк
Дея бақирди Фирдавс... Мен ҳурсанд ўрнимдан турдим.
— Ростанми?
Дедим кулиб .... Ҳаммасининг юзида қувонч бор эди.
— Ҳаааа
Дея бақирди Фарруҳ. Улар олдига қараб югурдим... Тўсатдан Али олдимга чиқиб мени қучди ва жуда узоқдан мени нишонга олиб турган ниқобли кимсага тушди. Ўқ узулди аммо Алига тегди.... Ҳамма ўз узулган томонга қараб ўқлар ёмғири қилиб ташлашди ва бақириб овози эшитилгач югуришди.. Мени нигоҳим яқиндагина ўқ тагиб бир ўлимдан қолган Яна мени Ҳаётимни сақлаб қолган Алида эди ...
— Алиииииии
Дея бақирдим.....
Али мени янада қаттиқ бағрига босди ва секин қулоғимга шивирлади.
— Сени севаман...
Ва тўсатдан қўйиб юбориб устимга йиқилди.... Али дея тинмай уни юзига уруб бақириб йиғлай бошладим. Фирдавс етиб келди ва мен ҳушимни йўқотдим бошқа ҳеч нима эсимда йўқ... Али менга ўз акамдан ҳам яқин эди доим жонини беришга тайёр эди хатто буни исботлади ҳам. Мени шу қадар севганки ошкор айтиб ундан узоқлашишимни ҳоҳламаган... Кўзим кўр экан асл Муҳаббатни қадрламабман.
🌊Тўқнашув🌊

#Muallif_Matyakubova_M

#N_72

Олдингда оқган сувни қадри йўқ деб шуни айтишса керак. Мен нега эртароқ буни англамадим нега эртароқ ўйланмадим... Алини хатто тушимда ҳам кўрдим менга жилмайиб қўл силтаб қўйди... Кўзимни очганимда шифохонада эдим.. Қаршимда Фирдавс ва Фарруҳ.
— Али тирик денг илтимос Али тирик денг"— дедим кўз ёшларим юзимни ювиб.
— Ясмина ўзингни қўлга ол.
Деди Фирдавс ёнимга келиб.
— Илтимос қиламан тирик денг яшамоқда денг ёлвораман сиздан"— дедим Фирдавсни уруб.
— Ясмина ҳозир Алига Даврон донор қидирмоқда. Икки кун ичида Донор тополишини дуо қилиб кутамиз. "— деди Фарруҳ келиб... Шу пайт Даврон ҳам келди.
— Донор топилдими?
Дедим Даврон кириб келишига. Ҳеч нима демади демак топилмаган.
— Топамиз Ясмина ўзингни қўлга ол!
Деди Фирдавс.
— Фирдавс сиз тушунмаяпсиз у мен учун дўст ака суянчиқ эди. Фарруҳ иккаласи мени жонидан кечиб бўлса ҳам ҳимоя қилишаётганди. Тушуняпсизми?"— дедим Фирдавсни қучиб йиғлар эканман...
— Ясмина қизлар Муҳаммад қаерда?
Деди Даврон.. ўз фарзандим ҳам эсимдан чиқган мен қандай онаман кун бўйи овқатланмаган. Давроннинг гапидан кейин жон киргандек бўлди
— Улаарни битта эски уйда қолдиргандим олиб кел илтимос ўғлим. Қизлар"
Даврон югуриб чиқиб кетди.....
— Энди тугадими ҳаммаси?
Дедим Фарруҳ ва Фирдавсга қараб.
— Тугади шекилли! Аслининг жасадини Каримбей олиб кетибди. Менимча тугади ёки кучли тўфон олдидан жимжитлик"— деди Фирдавс
— Агар яна нимадир бўлсаю сен ҳам бораман десанг ўлдираман Ясмина Қовун!
Деди Фарруҳ кулиб..
— Ҳоп! Алини кўриб келай!
Дедим Фарруҳ менга шерик бўлдим Фирдавс бўлса чиқиб кетди қаергалигини айтмасдан. Алини кўриш учун фақат беш дақиқа вақт беришди... Али ҳудди уҳлаб ётгандек юзида доим кулгу ва меҳр балқиб турадиган Али икки кундан кейин мени тарк этиши мумкин. Қўлим билан оғзимни беркитиб йиғлардим. Фарруҳ мени ўзига қаратиб қучди.
— У сени йиғлаганингни кўрса ҳафа бўлар эди!
Деди Фарруҳ.
— У икки кундан кейин бу дунёда бўлмаслиги мумкинми Фарруҳ мен бунга чидай олмайман....
— У сени севарди...
Деди Фарруҳ мени қўйиб юбориб ва бошини эгди... Фарруҳ ҳам билар экан...
— Мееннн.
Дейишим билан ҳамшира келиб чиқишимиз кераклигини айтди....
— Фарруҳ сен қизларга қара мен шифокор билан гаплашиб чиқаман..
Дея Фарруҳни юбордим
🌊Тўқнашув🌊

#Muallif_Matyakubova_M

Н_73

Бош шифокор хоназига боргунимча минг хил ҳаёл билан бордим.
— Мумкинми амаки?
Дедим ёши катта шифокор эди.
— Ҳа қизим келинг!
— Мен донорман.
Дедим Шифокорга қараб. Шифокор гапиролмай қолди
— Али Рашидовга мен Донор бўламан ўз ҳоҳишим билан. Илтимос йўқ деманг мен донорман.
Дедим йиғлаб.
— Қизим ўйлаб гапирдингизми? Мен тирик одамни қандай қилиб ўлдираман.!
Деди Шифокор жаҳл аралаш.
— Илтимос сиздан ёлвораман... Ўз ҳоҳишим билан нимага десангиз қўл қўйиб бераман илтимос ёлвораман... Сиздан ...
Дедим Шифокор нима деса ҳам ўзимни ҳаётдан тўйган инсондек тутдим. Охири кўндирдим ва бу ҳақида ҳеч кимга айтмаслигини тайинладим.... Шифокор олдида ҳурсанд чиқдим ... Чиқсам Даврон ҳаммани олиб келган экан .. Ўғлим қучиб тўйиб ҳидлаб йиғладим.
— Нима бўлди Ясмина??
Деди Фирдавс ниманидир сезгандек.
— Ҳаммаси яхши ўғлимни соғиниб қолибман. Алига ҳам донор топилибди тонг сахардан аперацияни бошлашади!
Дедим кулиб. Ҳамма ҳурсанд бўлди....
— Биз шунча қидириб тополмагандик Ясмина топибди. Офатсан офат"— деди Фарруҳ кулиб.....

Касалхонада ўтирар эканмиз аперация бошланишига бир соат қолди... Ҳаммага бирма бир қараб чиқдим ўғлимни бағримдан қўймадим... Лайлига Муҳаммадни бердим.
— Лайли бироз олиб тургин сенга омат ўғлимни эҳтиёт қил"— дедим.
— Сен қаерга?
Деди Лайли ҳайрон ҳамма менга қаради.
— Ошқазоним жуда оғриқ бўлмоқда кўриниб чиқай... Чидай олмаяпман менга унақа қараманглар"— дедим ва Шифокор олдига кирдим... У мени Алининг олдига олиб борди... Али билан ҳайрлашиб унинг ёнидаги аперация жойига ётдим...
— Кечир қизим!
Деди Шифокор амаки кўзида ёш эди.
— Неҳа кечирин сўрайсиз ҳамма яхши . . Сизга раҳмат"— дедим ва кўзларимни юмиб ётдим томиримдан қандайдир укол юборишди .... Ва мен буткул кўзларимни юмдим.
🌊Тўқнашув🌊

#Muallif_Matyakubova_M

Н_74

Яна туш кўрдим тушимда ҳамма жам ҳамма қариндошлар атрофимда ... Қайнотамни кўрдим у менга қаради ва Фирдавсга.. Фирдавс менга узоқ темурлиб турди. Ва Дадам билан бирга кетди. Қанча кетма дея бақирдим аммо Фирдавс эшитмасди кейин қўлимдан кимдир ушлади. Али менга жилмайиб қараб турарди...
Аммо мен кўзларимни очдим. Қаршимда ўша шифокор. Мен унга қарадим Шифокор кўзидаги ёшлари юзини юварди..
— Нима қилдингиз Али ўлмаслиги керак!
Дедим шифокорга бақириб.... Шифокор жим Алини ва юрак урушини кўрсатиб турган ускунага қаради.. Ҳурсандчиликдан бақириб юбордим.
— Аммо ким? Ким донор бўлди?
Дедим шифокорга қараб.. Шифокор энди бошқа томонда ётган Фирдавсни кўрсатди. Миям ҳеч нимани қабул қилмай қолди. Бир зум ҳеч нимани англолмай қолдим. Нахот Фирдавс мен яшашим учун жонидан кечган бўлса...
— Фирдавс уҳлаб ётибди а? Шундайми?
Дедим шифокорга қараб. Шифокор бош эгди.. ҳамма дўхтирлари ҳамширалар йиғлаб туришарди...
— Йўқ.
Дея қаттиқ бақирдим... Фирдавсни олдига бориб юзига ура бошладим. У тирик у ўлмаган дея бақирардим....
— Ўзингизни босинг!
Дея ҳамшира мени ушлаб олди.
— Бирини қайтариб олсам бирини йўқотаманми? Бу қандай ҳаёт нега мен ўлмадим нега мен тирик қолдим. Нега мен ўлишим кетак
Дея тинмай бақира бошладим. Ҳамширалар мени ушлаб тинчлантирувчи укол қилишди кўзларимни юмдим ...

Ясмина шифокорга кириб чиққанидан кейин Фирдавс унинг ҳаракатларидан гумонланиб Шифокор олдига кирганди.
— Дўхтир аёлим сизга нима деди? Мендан яширмасдан айтинг?
Деди Фирдавс.
— У донор бўлмоқчи!
— Нимааа?
Қотиб қолди Фирдавс...
— Донор мен бўламан бу мен ва сиз орамиздаги сир. Илтимос. Мен аслида бу ердагилар учун ўлганман ишонмасангиз қабр ҳам қўйишган... Сохта ўлим қилгандим ўша қабрга энди ростан ҳам кираман илтимос...
🌊Тўқнашув🌊

#Muallif_Matyakubova_M

Н_75

Кўзимни хонада очдим ҳеч ким йўқ. Нималар бўлгани ўйладим ва хонадан югуриб чиқдим... Қаршимда Фарруҳ кўзлари қизариб кетган ҳолда турарди қўлимга қоғоз тутқазди..
— Ясмина! Акам сени яшашингни ҳоҳлайди илтимос кучли бўл!
Деди Фарруҳ ва кетди. Хатни олиб ўқий бошладим..

Салом анаконда хотиним! Мен ўзимни ҳудбинман десам сен мендан ўтиб тушган ҳудбин экансан бу нимаси? Мени сенсизликда ташлаб кетмоқчимидинг? Асло мен сенсиз бу дунёда яшай олмайман....Сен кучли аёлсан сенинг матонатингга қойил қолмасдан илож йўқ.. Илтимос фарзандимизни ўйла уни қийнаб қўйма йиғлама. Йиғласанг мен безовта бўламан..... Али билан бахтли яша фарзандимизни яхши тарбия қил. Бу ерлардан кет ҳамма мол мулкни меҳрибонлик уйларига топшир ва ҳаммангиз биргаликда Парижга кетинглар.... Ёлвораман йиғлама! Сен кучлисан йиғлама! Сенга юрагимни ташлаб кетмоқдаман уни асра ва Бахтли бўлишга вада бер! Сен бахтли бўлишинг керак! Бу сўзларни менинг васиятим деб қабул қил! Сен севувчи Фирдавс...
Қоғозни юзимга қўйиб бақириб бақириб йиғлардим... Ичимда нимадир қаттиқ оғриқ берарди.... Нега бунчалик бешавқат бу дунё!

5 йилдан кейин:

— Муҳаммад нега хонангдан чиқмаяпсан ўғлим."— дея Али Муҳаммаднинг хонасига кирди.
— Мен чиқмайман шу ерда қоламан.
Деди Муҳаммад инжиқлик қилиб.
— Ўғлим! Бу нимаси ўз юртимизга қайтамиз..
Деди Али Муҳаммадни кўтариб олиб.
— Мен Парижни севаман Париж мени мени уйим шу ер мен қоламан ўзингиз кетаверинг"
— Ўғлим мени ҳафа қиласанми?
Деди Ясмина келиб..
— Сизни ҳафа қилсам синглим ҳам ҳафа бўладими?
Деди Муҳаммад Ясминага кулиб қараб.
— Ҳа синглинг ҳам ҳафа бўлади.
— қани қагпирсинчи?
Дея Муҳаммад Алининг қўлидан тушиб Ясминанинг қорнига қулоғини тутиб кўра бошлади.
— Гапирмадику"— деди Муҳаммад Ясминага мўлтиллаб қараб.
— Ҳафа бўлибди биз билан бирга қайтсанг гапираркан менга айтди!
Деди Ясмина ўғлини ўпиб.
— Ҳоп бораман. Даврон амаким ҳам борадими?
— Ҳа!
— Фарруҳ тоғамчи?
— У ҳам боради!
— Нози ҳоламчи?
— ҳа.
— Ширин ҳам борадими?
— Уф ҳамма боради ўғлим.
Деди Ясмина жинни бўлаёзиб...
— Урррееее .
Дея Муҳаммад югуриб кетди.
— Бунча асаб бўлдия бу!
Деди Ясмина Муҳаммадни ортидан қараб қолиб.
— Онасига ўхшайди"— деди Али кулиб.
— Али?
Деди Ясмина ғазаб билан.
— Ўғлим шошмааа !!!
Дея Али кулиб Муҳаммаднинг ортидан югуриб кетди..
🌊Тўқнашув🌊

#Muallif_Matyakubova_M

Н_76.

Оилавий ҳаммамиз ватанимизга қайтдик.. Олдинда совға қилиб Али битта уйни қурилишини бошлаттирган экан бу ҳаммамизга совға бўлди. Менинг биринчи қилган ишим Фирдавснинг қабрини зиёрат қилиш бўлди.
Мен келдим Фирдавс ака... Бутунлигингизча мен билан эмасдирсиз аммо юрагингиз мен билан. Ўғимиз сизнинг ўзингиз бўлган. Жуда шўх. Даврон ва Нозима қизли бўлишгандии Исми Ширин ўзи ҳам жуда ширин қизча бўлди... Фарруҳ ва Лайли ҳали фарзандли бўлишмади... Айтган сўзларингиз ҳаммасини қилдим аммо мен сизни соғиниб йиғламаслини қилолмадим кечиринг! ..дея яна йиғлаб юбордим. Елкамга ўғлимни ва Алининг қўллари қўйилди...
— Кетдик Ойи паркга борамиз"— деди Муҳаммад.
— Кетдик онаси...
Деди Али ялкамдан қучиб. У менга ҳақиқий суянчиғ бўлганди.... Фирдавснинг қабридан узоқлашар эканман кўзимга у кўриниб кетди менга жилмайиб қараб турарди. " Мен яна келаман" дедим шивирлаб. Мошинага ўтиришимга туғруқ бошланди..
— Али бошланди..
Дедим Алига қараб Али шошиб қолди.
— Ҳозир ҳозир
Деди Али югуриб мошинага ўтирар экан.
— Ойи қорнингиз оғриб қолдими? Ёки синглим мендан энди ҳафа эмас эканми?
Деди Муҳаммад ширингина бўлиб
— Ҳҳҳаа ўғлим шунақа экан.
Иложи борича Муҳаммаднимг саволларига жавоб беришга ҳаракат қилардим.
— Унда синглимга айтинг мен билан урушмаслигини фақат мен билан ўйнаши кераклигини айтинг..
— Ҳооп.
Дедим Охири йиғлав юбордим. Али бўлса бир Муҳаммаднинг гапларига кулар бир менга қараб езликни оширарди.... Туғруқ бўлимига етиб келдик иккита аёл шифокор чиқиб мени олиб кириб кетди. Ортимда Али менга ёш болалардек йиғлабсираб қараб қолди...
— Дада ойимни нима қилишмоқчи?
Деди Муҳаммад Алига.
— Синглингни олиб келмоқчи ўғлим"— дедя Али Муҳаммадни кўтариб олди.
— Синглим келибдими? Энди бирга ўйнаймизми? Ширин ҳам биз билан ўйнайди маззааа"— дея қиқирлаб кулиб Муҳаммад Алини қучиб олди..
— Ясминааа Рашидовага киммм
Ҳамшира чиқди.
— Мен?
Деди Али шошиб ҳаяжон билан.
— Қиз муборак!
Деди Ҳамшира кулиб... Али ҳурсандлигидан Муҳаммадни қучиб Аллоҳга шукурлар айтди.... Али&Ясмина Муҳаммади ва жажжи Фарзона! Бахтли ҳаёт
🌊Тўқнашув🌊

#Muallif_Matyakubova_M

Н_77

Бу ҳикояни ёзишда қийинчилик бўлмади негадир.. Ҳикоя номини қўйиб ёзишни бошласам ўзи шундоқ фикрлар келаверди... Балки айтарсиз бу ўзбекчиликка тўғри келмайди деб. Балки бу менинг ҳаёлот оламим эди... Ясмина тимсолида кучли сабрли матонатли аёлни кўрсатишга ҳаракат қилдим буни қанчалик эплай олдим билмайман бунга сизлар баҳо берасизлар. Фирдавсни биринчи марта ўлдирганимда қайтариш ниятим йўқ эди. Аммо сизларнинг илтимосларингизга кўра уни қайтардим... Сабаби муҳаббатига содиқ эркаклар йигитлар ҳам борлигини кўрсатишни ҳоҳладим... Фирдавсни иккинчи бор ўлдириш бу режамда йўқ эди Ясминани шунча қийинчилиқдан кейин ўлдириш бу хато.... Алини ҳам шунчаки йўқ қилолмасдим... Ҳикоя ёқдими йўқми энди бунга сизлар баҳо берасизлар... Хато ва камчиликлар учун узур.....

Тамом☺️☺️