MuslimShosh.uz
16.7K subscribers
19.9K photos
3.34K videos
4 files
12.2K links
O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI

MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali

Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot
O'MI savollar uchun:
Download Telegram
#ЖУМА_ШУКУҲИ

Тошкент шаҳар "Шайх Зайниддин" жоме масжиди.  Жума намозидан фотолавҳалар.

  Улашинг | @MuslimShosh
#ЖУМА_ШУКУҲИ

Тошкент шаҳар "Шайх Зайниддин" жоме масжиди.  Жума намозидан фотолавҳалар.

  Улашинг | @MuslimShosh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ilm #hikmat
Mенга ҳамма илмни ёзиб юборинг
...

Бир киши Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳуга мактуб ёзиб, унда: менга ҳамма илмни ёзиб юборинг деди.
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу унга бундай деб жавоб хати ёздилар: Илмнинг тури кўп, лекин сен Аллоҳ таолога одамларнинг қонини тўкмаган, ўзгаларнинг молини емаган, уларнинг обрўсини тўкишдан тилингни сақлаган ва жамоат ишини ўзингга лозим тутган ҳолда йўлиқиш имкониятини қилсанг, шундай қилгин.

MUSLIM.UZ GA OBUNA BO'LING 📲 VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#КУН_ОЯТИ

«Инсонга фақат ўзи қилган ҳаракатигина (мансуб) бўлур. Унинг қилган саъйи (ҳаракати) яқинда (қиёматда) кўринур. Сўнгра у тўла жазо (ёки мукофот) олур. Албатта, охирги манзил ёлғиз Раббингиз ҳузурига (қайтиш)дир. Албатта, кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Унинг Ўзидир. Албатта, ўлдирган ҳам, тирилтирган ҳам Унинг Ўзидир».

Нажм сураси, 39–44-оятлар.
  Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ҲАДИСИ

“Хизматчининг ҳаққини (пешона) тери қуримасидан олдин беринг”.

Имом Ибн Можа ривояти.

  Улашинг | @MuslimShosh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

БИР ҚАРАШ ЭВАЗИГА
МАБРУР ҲАЖНИНГ
САВОБИ БОР

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов суҳбаларидан

🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿

  Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_МАВЗУСИ

“Дунё тушдир, охират – уйғоқлик. Ўлим бу иккаласининг орасида. Биз бир-бирига боғланмаган, пойинтар-сойинтар тушлар ичидамиз – вассалом!”.
Оталар сўзи

  Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ОЯТИ

«Биз Сизга иймон келтирадиган қавм учун ҳидоят ва раҳмат бўлмиш Китоб (Қуръон)ни уларга ўзлари ихтилоф этаётган нарсаларини аниқ қилиб беришингиз учунгина нозил қилдик».

Наҳл сураси, 64-оят.
  Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ҲАДИСИ

«Қуръон соҳибига: қироат қилиб кўтарилавер. Дунёда қандай тартил (қироат) қилган бўлсанг, худди шундай тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг маконидан бўлади, дейилади».

Имом Термизий ривояти.
  Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ДУОСИ

  Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ҲИКМАТИ

“Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойида ҳар куни бир марта хатм қилар эдилар. Таровеҳ намозидан кейин ҳам қоим бўлар ва уч кунда бир маротаба хатм қилар эдилар”.

“Тарихи Бағдод”
  Улашинг | @MuslimShosh
Ният холис бўлсин

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бизларга қолдириб кетган таълимотларидан бири шуки, мўмин киши илмсиз ҳолда ўзгалар билан талашиб-тортишмаслиги лозим бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

ٱلَّذِينَ يُجَٰدِلُونَ فِىٓ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ بِغَيْرِ سُلْطَٰنٍ أَتَىٰهُمْ كَبُرَ مَقْتًا عِندَ ٱللَّهِ وَعِندَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا كَذَٰلِكَ يَطْبَعُ ٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ قَلْبِ مُتَكَبِّرٍ جَبَّارٍ
"Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган ҳужжат-далилсиз талашиб-тортишадиганлар Аллоҳ томонидан ҳам, иймон келтирганлар томонидан ҳам қаттиқ ғазабга қолурлар. Аллоҳ шундай қилиб, ҳар бир мутакаббир ва зўровон қалбни муҳрлар" (Ғофир сураси, 35-оят).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бизларни илмсиз тарзда талашиб-тортишишимиздан қайтаришларига сабаб, илмсиз талашиб-тортишаётган киши жоҳиллиги туфайли бўҳтон ва ёлғон сўзларни айтади. Каъб ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Ким илмни уламолар билан бирга юриш, жоҳиллар билан талашиб-тортишиш ёки одамларни ўзига қаратиш учун ўрганса Аллоҳ таоло уни дўзахга киргизади" (Имом Термизий ривояти).
Ушбу ҳадисда "ким илмни уламолар билан бирга юриш учун ўрганса" дейилишидан мақсад, башарият манфаати учун, ёки ер юзини ободли учун ёҳуд ибодатни тўғри адо этиш учун эмас, балки одамлар уни олим десинлар учун, натижада олимлар қаторидан жой олиш учун ўрганган бўлса, дейилмоқда. Демак, бундай кишида ихлос бўлмайди, ният тўғри бўлмаган бўлади ва у Аллоҳ учун холис илм олмаган бўлади. Шунинг учун ҳам унинг борар жойи дўзахдир.
Абу Умома Боҳилий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳеч бир қавм ҳидоят топганидан сўнг адашмаган, фақат талашиб-тортиша бошлагач залолатга кетган", дедилар ва ушбу оятни тиловат қилдилар:
مَا ضَرَبُوهُ لَكَ إِلَّا جَدَلًۢا بَلْ هُمْ قَوْمٌ خَصِمُونَ
"Улар уни сенга фақат талашиб-тортишиш учунгина мисол келтирдилар. Зеро, улар хусуматчи қавмдирлар" (Зухруф сураси, 58-оят). (Термизий ривояти).
Яъни улар ҳақни истамайдилар, мақсадлари фақат талашиб-тортишишдан иборатдир.

  Улашинг | @MuslimShosh