MuslimShosh.uz
6.51K subscribers
24.5K photos
3.94K videos
4 files
13.2K links
O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI

MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali

Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot
O'MI savollar uchun:
Download Telegram
#xushxabar #muftiy
📢 ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТ ПОДШОҲ САЛМОН НОМИДАГИ ҲАДИС АКАДЕМИЯСИГА АЪЗО БЎЛДИЛАР

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 2026 йил 5 январь куни Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд номидаги Ҳадиси шариф академияси Илмий Кенгашига аъзо бўлдилар.


🟢Бу қувончли воқеа Янги Ўзбекистонда давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг халқаро даражадаги юксак эътирофи бўлиб, Муфтий ҳазратларининг дин ривожи, уммат саодати ва халқлар ҳамжиҳатлиги йўлидаги хизматларига берилган юксак баҳодир.

🌙 Зеро, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий каби йирик ҳадис илми олимлари – буюк муҳаддислар заминидаги уламонинг Ислом оламидаги энг нуфузли муассаса ҳисобланган Ҳадиси шариф академияси аъзолигига қабул қилиниши ҳақли эътирофдир. Юртимизда амалга оширилаётган хайрли ишлар натижасида, келгусида яна бухорийлар, термизийлар етишиб чиқади, инша Аллоҳ.

😄Ушбу халқаро академия Муфтий ҳазратлари аъзо бўлган олтинчи халқаро ташкилот бўлиб, бундан аввал Абу Даби тинчлик форуми (БАА, 2023 й.), Халқаро мусулмон уламолари кенгаши (Қатар, 2023 й.), Мусулмон донишмандлар кенгаши (БАА, 2024 й.), Исломий фиқҳ академияси (Саудия Арабистони, 2024 й.) ва Ислом олами уюшмаси (Саудия Арабистони, 2024 й.) аъзолигига қабул қилинган эдилар.


ℹ️ Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, академия ҳадисларни жамлаш, таснифлаш, тадқиқ этиш, нашр қилиш ва мазкур йўналишларда ўқув дастурлари ва кадрлар тайёрлаш, анжуманлар, мусобақалар ўтказиш, замонавий технологиялардан фойдаланиш, халқаро ҳамкорлик қилишга эътибор қаратади. Шунингдек, ташкилот динда чуқур кетиш, мутаассиблик кабилардан қайтарaди ва мўътадилликка тарғиб этади.

📍 Академия 2017 йилда Подшоҳ Салмон фармони билан ташкил этилган бўлиб, қароргоҳи Мадина шаҳрида жойлашган. Мазкур академия ва унинг ҳузуридаги Илмий Кенгашга Саудия Арабистони йирик Уламолар Ҳайъати аъзоси Шайх Муҳаммад ибн Ҳасан Оли Шайх раҳбарлик қилади.


Қайд этиш керакки, Муфтий ҳазратларининг ушбу нуфузли ташкилотга аъзо бўлишлари Аллоҳ таолонинг иродаси билан 35 йилдан зиёд вақт мобайнида Ислом дини маърифатини кенг ёйиш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлашдаги меҳнатлари самарасидир. Фаолиятларига оид батафсил маълумот билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

🤲 Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига Ҳадиси шариф академиясидаги фаолиятларида Аллоҳ таолодан куч-қувват ва муваффақиятлар тилаймиз.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍104
#Маърифат_соати

ЙИЛ САРҲИСОБИ ВА ЯНГИ РЕЖАЛАР

Бугун, 8 январь куни пойтахтимиздаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди мажлислар залида Тошкент шаҳар имом-хатиблари иштирокида 2025 йил якунлари ҳамда 2026 йилда амалга ошириладиган ишлар режаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб бордилар.
Дастлаб Абдуқаҳҳор домла ҳурматли Президентимиз томонидан 2026 йилга «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» деб ном берилганини таъкидлаб ўтдилар.
Сўнгра поёнига етган йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Бош имом янги йилда амалга ошириладиган режалар, ташкил этиладиган тадбирларга алоҳида тўхталдилар. Хусусан, анъанавийлик касб этган сайёр йиғилишлар, яъни «Ҳаж 2025» зиёратчилари иштирокида маҳаллаларга янада чуқурроқ кириб бориш зарурлиги қайд этилди.
Зотан, муҳтарам Юртбошимиз Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида: «Маҳалла ва яхши қўшничилик ўзаро уйғун қадриятлардир. Улар жамиятда инсоний ва ижтимоий капитални янада бойитишга беқиёс ҳисса қўшади», дея таъкидладилар.
Тадбирда Рамазон ойига пухта тайёргарлик кўриш масалалари таҳлил этилди ва зарур топшириқлар берилди.
Хайрли дуолар билан Маърифат соати ниҳоясига етди.

Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати


🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 🟠 OBUNA BO'LING VA ULASHING➡️

📷 Instagram
😎Facebook
📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52
МУҲТАСИБЛАР МАСЪУЛИЯТИ ВА БИТИРУВЧИЛАР БАНДЛИГИ

Бугун ZOOM платформаси орқали яна бир йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари раислигида ўтказилди. Йиғилишда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, пойтахтимиз туманлари бош имомлари, муҳтасиблар, 2024/2025 ўқув йилида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини, "Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирган 30 нафар ёш ҳам иштирок этди.
2025 йилда муҳтасиблар томонидан амалга оширилган ишларга урғу қаратилиб, янги йилдаги режалар белгилаб олинди.
Битирувчилар бандлиги таъминлаш, уларга муносиб меҳнат шароити яратиб бериш масаласи ҳам эътибордан четда қолмади.

Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати


🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 🟠 OBUNA BO'LING VA ULASHING➡️

📷 Instagram
😎Facebook
📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍3
Намоз вақтлари
📆 1447 ҳ.й РАЖАБ 20 КУНИ

  Улашинг | @MuslimShosh
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4👍3
#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. 💡 Жума учун ғусл қилиш.
2.🧴 Хушбўй нарсалар суртиш.
3. 🥋Чиройли кийимлар кийиш.
4. ⏰️Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. 👣Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. 📖Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. 🌙 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. ▫️ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9.🤲 Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. 👤 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. 🧎‍♀ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. 🥱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬YouTube
#Жума_табриги

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌙Жума айёми муборак бўлсин!!!🌙

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
🔴Улашинг | @MuslimShosh
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_табриги

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌙Жума айёми муборак бўлсин!!!🌙

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
🔴Улашинг | @MuslimShosh
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_табриги

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌙Жума айёми муборак бўлсин!!!🌙

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
🔴Улашинг | @MuslimShosh
1