Habliy Hukma
3.06K subscribers
180 photos
1.58K videos
83 files
6 links
¤ رَبِّ هَبْ لِي حُكْماً وَأَلۡحِقۡنِی بِٱلصَّاَلِحِینَ ¤ (شعراء٨٣ آية )
Эй Роббим, менга ҳикмат ҳадя эт ва мени солиҳларга қўшгин.
Юртимизда аввалдан ва ҳозирда қўлланиб келяпган китоб ва илм-маърифатдан дарсликлар бериб борилади.
Download Telegram
Шифоҳияҳ дарсларини қўйиб охирига етилди. Ҳаммаси бир тўпланган холда кўриш истаган киши- #Шифохиях - устига босади шунда пастда 1 дан 101 деган рақам чиқади, шу рақамни босганда экранда ҳамма дарс бир жойда кўринади. Аллоҳ фойдалик ва баракотлик айласин.
Ассаламу Алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ.
Кўпчилик бизни кузатувчилар бизни устозлардан олган дарсликлар тартиби- Манҳажи яъни бошланғичдан бошлаб давом этган режа тартиби тўғрисида қизиқишибди. Дарҳақиқат улуғ устозларни китобларни тартиб билан ўқитиш усулларида ажойиб бир ҳикмат ва барокотлар бўлган. Биз Шамсиддин қори домламизда касбдан ажрамаган ҳолда бир ҳафтада бир бордан дарс ўқир эдик. У кишида Аллох берган ажойиб шогирдга дарс юқимлик хислати бор эди. Шунинг учун бир ҳафтада бир бордан шунча илм одингизми? деб таажжуб қилишарди. Манашу дарс тартиб режамизни баён қиламан. Мен аввал ёшликда Султон қори поччада таълим олган эдим. У кишини режалари Қуръонни ўқишни ўргатиш, Таҳорат, ғусл ва беш вақт намоз арконлари, қирқ фарзни, ва "Устоз аввал" китобидан туркий ўзимиз харфлар саводхонлиги чиқариш ва #Суфи_Аллоҳ_ёр китобидан ўқитар эдилар. Бу режа ҳозир ҳам ҳамма омма мусулмонларга жуда сувдек зарурдир. Суфи Аллоҳ ёрни "Саботул- ожизин" китоблари анча катта китоблардар олинган беқиёс ақоид бобидаги китобдир. Ана шундай илм зарурийдан кейин араб тилига, арабий китобларга киришилган. Хозирдаги кўп нуқсонимиз зарурий ақоид ва илмдан бехабар бўлиб араб тили ва граматика қоидаларига берилиб қолишдир.
Шамсиддин қори почча режалари: 1) Қуръон- қайси дарс ўқилса ҳам биргаликда тўҳтамасдан бўларди.
2) #Шифохиях- ўқитар эдилар. Бундаги сарф- тасрифотларни эринмай ўргатиб- қобул қилардилар. Бу китоб тугатилса
3) #МухтасарВиқоя - матнидан бошлардилар, чунки толиб ҳаётий эхтиёж билан дарсда узилиш бўлса ҳам динда муҳим илмни эгаллаган бўлади. Мухтасар билан бирга кетма-кетликда
4) #Аввали илм,
5) #Бидон,
6) #Музий,
7) #Авомил,
8) #Ҳаракот, - ларни ўқитардилар.
Булардан кейин бу қоидаларни татбиқ қилишга ўргатиш учун таркиб билан Ибн Ҳажар Асқалонийга нисбат берилган "Мунаббиҳот " - китобидан дарс бўларди. Бу қоидани татбиқ қилиш билан бирга толибга аҳлоқ, иймон, тақво ва парҳезкорликни ўргатади. Ундан кейин машҳур кифоя қилувчи
9) #Кофия - ни ўқитар эдилар.
10) #МухтасарВиқоя - охиригача еткизиларди.
11) #Амолий, ақоид қасидаси,
12) #Мишкотул_Масобих ,
13) #Тафсири_Жалолайн,
14) #Нурул_Яқин,
Бундан кейин толибларни лаёқати, қобилияти қизиқишларига қараб "Мухтасар Виқоя"- ни шарҳи Алий Қорини " Шарҳи Ниқоя", "Шарҳи Ақоиди Насафий" ва бошқа китоб ўқитардилар. Кўриб турганингиздек Тафсир билан Ҳадис илми араб тили ва қоидалари мукаммал бўлганда ўқитилар эди. Ҳозирдаги ҳатто мадрасаларда ҳам Шифоҳия, 1- 2 инчи Дурусун Наҳв китоб тугатилмай " Жалолайн" "Нурил яқин" " Мишкотул Масобих " ўқитилмоқдаки кўпчилик талаба ўзлаштиришга кучи етмай фақат мавъиза эшитгандек оғзаки мулла бўлиб қолияпти. Фақат "Жалолайн" ўзида- Аллоҳ мусаннифни раҳмат қилсин- Болоғат, Усули фиқҳ, улуми қуръон ва ҳадис, Чуқур наҳв қоидалари фиқҳий масалалар ва ҳар бир илмдан бир нав баён қилган. Бу устозлардан олган таълим бўйича Ожиз фикр мулоҳазамдир. Аллоҳ Азза ва Жалла ҳар бир ўзи йўлидага Толиби илмларга икки дунёга манфаати бўлган илм берсин.
Бизни- Устозлардан ўрганганимиз бўйича- арабий ва диний таълим ўрганишга тавсия режамиз:
Доимий Қуръон таълим олиш ва тажвид илмни ўрганиш ва ҳар кунлик қуръондан насибасини ўқиш билан бирга:
1) #Суфи_Аллоҳ_ёр ,
2) #Шифохиях ,
3) #Дурусун_наҳв 1- китоб
4) #Аввали илм ,
5) #Бидон ,
6) #Муъзий ,
7) #Мунаббиҳот татбиқ учун таркиб билан,
8) #Дурусун_наҳв 2- китоб,
9) #Мабдул_қироат 2- 3 китоблар таркиб билан,
10) #Авомил ,
11) #Ҳаракот ,
12) #МухтасарВиқоя "китоби Никоҳ" -гача,
13) #Таълимул_мутааллим ,
14) #Дурусун_наҳв 3- 4 китоблар,
15) #Кофия
16) #Амолий , аввал "Фиқҳул- Акбар"
17) #Адабул_Муфрад , ҳадис
18) #Нурул_Яқин , сийрат,
19) #МухтасарулВиқоя китоби "Никоҳ" дан оҳиригача.
20) #Унвонул_баён ,
21) #Тафсири_Жалолайн ,
22) #Мишкотул_Масобих , аввалида бошланғич Мусталаҳул ҳадис билан,
23) #балоғат ,
24) #Усули_фиқҳ ,
25) #Улумул_Қуръон ,
26) #Улумул_ҳадис ,
27) #Мантиқ
28) #МухтасарулВиқоя_Ихтисорул_ривоях ,
29) #Манҳалул_ҳадис китоби,
30) #Равоиул_баён тафсири,
Кейин юқоридаги ҳар бир фанга чуқурроқ киришиб Шарҳлар ва Уламолар ҳузуридаги мўътабар катта китоблардан ўқиш мумкин.
Аллоҳ сендан манфаатлик илм, кенг ҳалол ризқ, ҳушуъда бўладиган қалб сўраймиз ва Сендан фойда берамайдиган илмдан, қўрқмайдин қалбдан, қобул қилинмайдиган дуодан паноҳ тилаймиз.
@MuhammadSolihdarslari