Муҳаммад Акбар Азим 🔻
597 subscribers
377 photos
65 videos
136 links
• Сизлар билан хатоларимни тузатиб бораман, иншааллоҳ!
• Таклиф, эътироз, шикоят, танқидлар, хуллас, мурожаат учун: @qalb_orqali_bot

• Ҳанафий | Мотуридий

• Диний саволларингиз бўлса, ЎМИ фатво ҳайъатидан сўрашингиз мумкин: +998781503344
Download Telegram
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
Ота-онам бола тарбия қилишни энди ўрганганида биз катта бўлиб қолдик, улар набирали. © Набираларини ширин муомала билан ўстираётган ота-онамга қараб турган мен.
Масалан, мен бирор нарсани олдириш, истироҳат боғига бориш, банан ёки бошқа бирор мева ейиш учун ҳафталаб эсли бола бўлишим керак эди.

Набиралари эса истаса ҳисоб. 😕
😁27
«Сиз билан бу тун бўламан» дейдигани эмас, «сиз билан бутун бўламан» дейдигани бўлсин ҳаётингизда.
118
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1🔥10
Adliya vazirligining 1148 qisqa raqamiga qoʻngʻiroq qilgandim, 6 daqiqa navbat kutdim. Navbatda 9-edim, 2-navbatga yetganimda hisobimda mablagʻ tugagani haqida ovoz keldi.

Naqadar omadliman. ))
😁15
Муҳаббатнинг ҳарорати қанчалик кучли бўлмасин, бир бурда нонни пиширишга етмайди.

Ғассон Канфаний

@MuhammadAkbarAzim
❤‍🔥6
Forwarded from Tafakkur chizgilari
Biz hech qanday saroblarsiz, aniq-ravshan tushunishimiz kerakki, zamonaviy dunyodagi zo‘ravonlik vaqtinchalik xato yoxud nuqson emas, balki uning ag‘darilgan metafizik qarashlari natijasi hisoblanadi. Bu davrda G‘arb "sivilizatsiyasi" endi mavjud emas. Faqatgina Fir’avn, Namrud va Hirodning merosxo‘rlari qolgan, xolos.

Cheksiz zo‘ravonlikka qarshi kurashish uchun bizning burchimiz, barcha kuch-g‘ayratimizni yo‘naltirish va hayotimizni moslashtirish lozim bo‘lgan majburiyat – bu shunchaki unga munosabat bildirish emas, balki uning poydevorini butunlay buzib tashlashdir. Buni esa o‘zining metafizikasini, Xudo bilan aloqasini va bu sinov dunyosidagi safarimizda U bizdan talab etadigan salmoqli majburiyatlarni koʻzdan qochirgan yoki yengil qabul qilgan xalq amalga oshira olmaydi.

(C) Irshaad

@Tafakkur_chizgilari
❤‍🔥3
Forwarded from Dilfuza Komil
Ассалому алайкум, азиз ўқувчиларимиз!

Каналимиз доимий фаол бўлмаса ҳам, сабр-тоқат ва садоқат билан кутиб, аъзоликдан чиқиб кетмаётганингиз учун барчангизга кўпдан-кўп раҳматлар айтамиз!

Орадаги танаффус бежиз эмас эди. Насиб этса, шу ҳафта охиридан бошлаб каналимизда долзарб мавзуларда жонли эфирлар ўтказамиз.

Каналга аъзо бўлмаган танишларингизга, яқинларингизга шу эълонни ва канал линкини юбориб қўйсангиз, хурсанд бўлардик. Тайёрлаган, тайёрлаётган мавзуларимиз қанча кўп одамга етиб борса, шунча манфаатли бўлади, Аллоҳнинг изни ила.

Барчангизга яна бир бор ташаккурлар!


📱 Dilfuza Komil
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥4
Dilfuza Komil
Ассалому алайкум, азиз ўқувчиларимиз! Каналимиз доимий фаол бўлмаса ҳам, сабр-тоқат ва садоқат билан кутиб, аъзоликдан чиқиб кетмаётганингиз учун барчангизга кўпдан-кўп раҳматлар айтамиз! Орадаги танаффус бежиз эмас эди. Насиб этса, шу ҳафта охиридан бошлаб…
Ўтган бир йил мобайнида муаллимам Дилфуза Комилдан дарс олиб келаман, Аллоҳ таоло берган энг яхши неъматлардан бири уларни менга танитгани бўлди.

Каналларига уланиб, жонли эфирлардаги суҳбатлардан баҳраманд бўлинглар, азизлар. Суҳбатдан узилишни хоҳламай қоласиз, ишонаверинг. 😊
👍5
«Мени дуоларингда эслаб тур дейишга, у билан муроса қилиб яшашга, ундан узр сўрашга муҳтож бўладиган дўст қандай ҳам ёмондир».

Яҳё ибн Муъоз роҳимаҳуллоҳ

@MuhammadAkbarAzim
❤‍🔥5
Ажойиб, жудаям қизиқ иш бўлди. 😄

Бугун @Qamarbooks жамоаси томонидан китоб ҳадяси етиб келди. Дўкон томонидан илк марта ҳадя олишим. Суратларда кўришингиз мумкин. Жуда чиройли суратга ололмайман. 😶🌫

Ҳадяни очиб қарасам, устозим @GiyosiddinYusuf'нинг «Севдириб тарбияланг» китоблари экан.

Ахир бу китобни ўзим тасҳиҳ қилганман, яъни имловий хатоларини тузатганман. 😄 (3-суратда кўрсатганман)

Тўғриси, чоп этилгандан сўнг ҳадя ўлароқ китоб ҳолида ўқишни ўйламаган эканман. Эътибор учун @Qamarbooks жамоасига ҳамда дўкон раҳбари Жамолиддин Муҳаммаджон акага ўз миннатдорлигимни изҳор этаман.

Қилаётган хизматларингиздан, юбораётган ҳадяларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Жамоага улкан зафарлар насиб қилсин, омин!
🔥10
Forwarded from Hubbuna
Sizni hammadan ko'proq sevgan, hammadan muqaddam qo'ygan kishi sizdan ham shunday javob umid qiladi...

#Muhabbat

@Hubbuna — oila qurish, oilaviy muhabbat, baxt va farzand tarbiyasi haqida
6
Forwarded from Jasur Hasan | Tarjima (Jasur Hasan)
ФИРОҚ
Баъзи эшиклар то қайтмас бўлиб кетмагунча тақиллатгувчининг қадрини билмайдилар.

#таржима

https://t.me/tarjumaan
😢6
Forwarded from Dilfuza Komil
💙💙💙

ПСИХОГЕНЕТИКА АСЛО ТАСАВВУФ ЭМАС!


«Психогенетика деб ном олган янги фан аслида биздаги тасаввуфдир» дея, минглаб ёшларнинг, қиз-аёлларнинг миясига нотўғри ва зарарли маълумотларни юклаётган «секрет сотар шайх»га мутахассисдан тўлиқ илмий асосланган раддия!


➡️ Ислом олими «секрет» сотадими?

➡️ Тасаввуф дея тарғиб қилинаётган модерн психогенетика ниқоби остида қандай ғоялар яширин?

➡️ «Ҳиммат»чи админка»ларга кийдирилаётган тож аслида ниманинг рамзи?

➡️ Сохта илм эгалари кимларга хизмат қилади? Уларнинг манипуляция тузоғига кимлар осон илинади?

➡️ Асл илмни сохта илмдан, асл олимни сохта олимдан қандай фарқлаш мумкин?..

Шу ва шунга ўхшаш ўнлаб саволларга
29 июн якшанба куни Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланадиган раддия-суҳбатда жавоб олишингиз мумкин.

Суҳбат мавзуси журналистик текширув ва тўлиқ илмий негиздаги далилларга асосланган ҳолда очиб берилади.

Суҳбатни илмий журналист,
Нейро илмлар ва Хулқ-атвор фанлари оммалаштирувчиси,
Халқаро Пренатал таълим уюшмаси аъзоси,
Истанбулдаги Ускудар университети илмий тадқиқотчиси,
«Ўзимиз билан юзма-юз» илмий лойиҳаси муаллифи Дилфуза Комил олиб боради.

📌 Dilfuza Komil
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Dilfuza Komil
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥

Ассалому алайкум, каналимизнинг муҳтарам ва муҳтарама аъзолари!
Юқоридаги эълондан кейин, ушбу билдиришни ёзишга эҳтиёж сезилди.

Кузатганлар бўлса, гувоҳ бўлганингиздек, юқоридаги эълоннинг изоҳлар қисмида «Ҳиммат 700+» лойиҳаси иштирокчиларидан бир тўда аёллар келиб, ҳеч мулоҳазасиз, бемаъни гапларни ёзишни бошлашди (ташланиб қолишди деймиз буни оддий тилда 😊).
Тўғриси, мен учун бу янгилик ёки кутилмаган ҳолат эмас, чунки у лойиҳадаги «админ-муридка»лар шундай ҳолатларга пухта тайёрлан(тирил)ади (бу жараёнларга шахсан гувоҳман ва етарлича далилларим ҳам бор).
Мен ҳар қанча ёқимсиз бўлса-да, бу жараёнга сизлар ҳам гувоҳ бўлишларингизни истадим. Сабаби, асл илм инсонларни жоҳиллаштирмайди, аксинча сокинлаштиради, оқиллаштиради. Сохта илмлар ичидагина одам ана шундай – оғзига келганини қайтармайдиган, ақлини ишлатиб гапиролмайдиган аҳволга тушади; жазавага берилади, жоҳиллашади; масаланинг моҳиятини англамай туриб, аййуҳаннос солади.
«Ҳиммат 700+» лойиҳасидаги гуруҳ бошқарувчиларининг ана шундай аҳволини ўз кўзларингиз билан кўришларингиз керак эди, улгурганлар кўрди ҳам. Каналимиз админларининг асаби бардош беролмай қолгани учун, изоҳлар қисми сал эртароқ ўчирилди.

Хўш, бу билдириш орқали нима демоқчиман?
Биз режа қилган раддия-суҳбат (эълонда ёзилганидек), аниқ далилларга, журналистик текширув ва суриштирувларга асослангандир. Яъни, айтмоқчи бўлаётган ҳар бир маълумотимиз учун қўлимизда бир эмас, бир нечталаб аниқ далилларимиз, асосларимиз бор. Зотан, журналистик суриштирувнинг талаби ва қоидаси шундай – аниқ далил-исботсиз ҳеч бир маълумот очиқланмайди.
Бу суриштирув ва таҳлилни мен ҳам журналист сифатида, ҳам нейро илмлар ва хулқ-атвор фанлари бўйича халқаро тоифадаги мутахассис сифатида олиб бордим ва хулосаларимни жамладим. Бу ерда ҳеч қандай шахсий ғараз ёки шунга ўхшаш нарса йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас.

Бу орада «Ҳиммат 700+» лойиҳаси ҳақида «Зикр аҳлидан сўранг» жамоасининг огоҳлантириши ҳам эълон қилинди. «Зуфаржон Шосалимовнинг диний масалаларга ёндашувлари соф Ислом таълимотларига зиддир», деган хулосани берди улар.

Бундан «Ҳиммат»чиларнинг ақли бошига келдими? Йўқ.
Чунки ўртада жуда катта маблағ айланади, моддий манфаатдор кўп лойиҳа ичида. Ва бошқа сабаблари ҳам бор, улар ҳақида суҳбатда батафсил тўхталаман, насиб бўлса.

Хуллас, лойиҳанинг биридан бирига кириладиган ёпиқ каналлари ичида антиқа ишлар авжида.
Масалан, энг оддийлари:
- психология бўйича умуман маълумоти бўлмаган хотинлар «психолог» сифатида мижозлар билан ишлайди;
- ўзи пул топадиган иштирокчилар «шайх»ига фоиз тўлайди;
- «шайх» хотинлардан байъат олади, «мени оилангиздан устун қўясизлар» деб, улардан ваъдалар олади; «бошингизга ғам-ташвиш тушса, дарҳол мени эсланглар» дея ўзини илоҳлаштиради;
- «Биз Қуръонни кофирларнинг тадқиқотларидан кейин тушунишни бошладик» деб, псевдо фанлардан дарслар ўтади; нейробиология, мия фаолияти ҳақида сафсата маълумотлар беради;
- хотинларга расмини юбориб, «шайхни томоша қилиб ўтириш ҳам, унга муҳаббатли бўлиш ҳам тасаввуф одобларидандир» дейди;
- «Ҳимматдагилар нажот топувчилардир» деб, ўзига эргашмаганларни айблаб, жамиятни иккига ажратиб кўрсатади;
- ҳақиқатни айтганларни, қарши фикр билдирганларни блоклашади, ортидан лаънатлашади, баддуо қилишади.

Бу "зоти олийлари" тасаввуфнинг алифбосини ҳам билмайдиган хотинларга муридлик ва муршидликдан «тушунча»лар бериб, «Муршид ўз муридига шариатга зид амалларни ҳам буюриши мумкин. Сабабини муршид билади, мурид билмайди... Оловга кир деса ҳам кириши керак», дея муридлик «одоби»дан «тарбиявий соат» ўтади...
Шу охиргиси сизларга ҳам шубҳали, хавфли туюлдими?!

Шу кунларда саккиз минг одам бор бунга «шайхим, ҳазратим»лаб эргашиб юрган (аввал ўн мингдан ортиқ эди). Аксарияти хотин-қизлар! Аёллар эридан яшириб ўқийди бунинг курсларида. Тиллаларини сотиб, бундан куфрона «секрет»лар сотиб олишади. Минг-минглаб хотинлар шунга ишонади!
Мен ҳаммасини очиқлайман десам, кунлаб очиқлашим керак. Сизга мингдан бирини ҳам билдира олмадим ҳозир.
Биз шунда ҳам индамайликми?

Давоми 👇
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Dilfuza Komil
Қачон кўзимизни очамиз, хотинлар «муршидим айтди, шайхим айтди, мен ўйлаб ўтирмай унинг айтганини қилишим керак, чунки ақлим етмайди» деб, оловга кирганидами?! Ўзини ҳам, бошқаларни ҳам ёндирганидами?!
Ёки жамиятимизда сохтакорликни – илм; ахлоқсизликни – тасаввуф деб биладиган ўнг минглаб аёллар шаклланганидами?!
Саккиз минг, ўн минг аёлнинг онги бузилди дегани – шунча оиланинг маънавий атмосфераси бузилди, дегани; шунча оилада болаларнинг маънавияти хавф остида қолди дегани. Индамайликми шунда ҳам?!

Туркларда «Мени чақмаган илон минг яшасин» деган гап бор. «Хоин тушунчали одамлар гапи» дейилади. Биз ҳам шундай тушунчали одам бўлишни танлайликми?!

Мен шу ёшимгача ҳар доим адолат тарафида бўлдим, бу йўлда қанча жабрлар тортдик – буни биладиганлар кўп орангизда. Мен бундай сохтакорларни фош қилиш учун ҳар доим зиммамга тушганини бажаришга ҳаракат қиляпман. Сизлар ҳам қўлингиздан келганича сохтакорларга қарши курашасиз деб умид қиламан.

Каналимизнинг азиз ўқувчилари,
барчангизга эътибор учун раҳмат!

Асабларингизни бузадиган маълумотлар берганим учун мени маъзур тутасизлар.


P. S. Бизга ташланадиганларни олдиндан огоҳлантирай:
ўзингизни кўп ҳам уринтирманглар. Мен ботилни танлаган хотинлар билан гап талашиш учун бу ишни бошламаганман. Рўпарангизда ади-бади айтишадиган хотин эмас, журналист ва илмий мутахассис турибди. Мен ўз касбим доирасида, қонуний ҳаракат қиляпман.
Сизлар яхшиси, нимага кўзингизни оча олмаётганингизнинг сабаблари устида бош қотиринг.
Агар мени сохта «шайх»ингиз билан шахсан гаплашишимга қўймай, гуруҳларингизда блокламаганингизда эди, бу гаплар Зуфар Шосалимовнинг ўз юзига айтилган бўларди. Блокладингиз, тамом – мен ҳам энди гапларимни сизлар блоклай олмайдиган жойда – омма олдида гапиришга мажбурман.


📱 Dilfuza Komil
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3