Муҳаммад Акбар Азим 🔻
469 subscribers
296 photos
56 videos
116 links
• Кайфиятимга қараб нимадир ёзаман.
• Таклиф, эътироз, шикоят, танқидлар, хуллас, мурожаат учун: @qalb_orqali_bot

• Диний саволларингиз бўлса, ЎМИ фатво ҳайъатидан сўрашингиз мумкин: +998781503344
Download Telegram
Тўғри, қийин замон, аммо мушук ошириб юборибди. ))
🤣18😁8
Ҳукамолар айтади: «Эр аёли касал бўлганда билинади. Аёл эри камбағал бўлганда билинади.
Фарзандлар ота-оналари қариганда, ака-укалар мерос тақсимланганда, дўстлар қийинчиликда, қариндошлар бошга машаққат тушганда, ҳақиқий муҳаббат манфаат тугаганда, ҳақиқий мўмин эса бошига синов тушганда билинади. Яна шундайлар борки, ҳолат ва вазиятга қараб ўзгараверганидан уларни билиш ўта мушкул иш».

Улуғбек Бухорий ҳафизаҳаллоҳ саҳифаларилан

@MuhammadAkbarAzim
6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥4👍2😁1
— Марғилон центрми?
— Ҳа, Марғилон центр.
— Ўтиринг кеттик.
— Қаерга? 🙄
— Центрга-да. 🤦‍♂️
— Йўқ, ман саволизга жавоб бердим холос, ишга кетяпман ман. 😳


Деярли ҳар куни Марғилон питакдан ўтганимдаги диологдан парча😁
🤣15😁8
ТАЪНА
Сени бутун бармоқларингдан жудо қилган бири (сени) уни ушлаб қололмаганинг билан айблар экан.

Жасур Ҳасан таржималари

@MuhammadAkbarAzim
😢11
Аёл табиати…

Смартфонингиз экранини 180° айлантириб кўринг.
🤣19😁9🌚3❤‍🔥21
Йиқилдингми?...
Кўзларингда
Бунча алам,
Бунча алам!
Усту боши чанг кўрмаган,
Дард кўрмаган
Эрка болам!

Шиддатингнинг шамолига
Ҳушинг бир зум
Шайдо бўлди...
Сенинг равон йўлларингда
Бу тош қайдан
Пайдо бўлди?

Ёки ақлинг кетганмиди,
Энди тошлар
Қолмаган деб?
Лаънатладинг, болам мени
Йўлдан тошни
Олмаган деб...

Эрка болам, кечир мени,
Оқсуягим,
Мурувват қил!
Тошли-тошли бу дунёда
Майсадай хор
Яшадим, бил.

Тошлар билан кураш тушдим
Кураш бекор
Кетмагандир,
Қолган бўлса бирор зил тош,
Болам, кучим
Етмагандир...

Усмон Азим

@MuhammadAkbarAzim
❤‍🔥7😢62
Укам билан суҳбат қурганимизда доим бир гапни такрорлайди:

«Биз қилган муомaламиздан сўраламиз, Бизга қилишаётган муомaладан эмас», — деб.

Шифокор Наргиза Қурбонова саҳифасидан.

@MuhammadAkbarAzim
4👍3❤‍🔥1
Ҳатто шамол ҳам китобни варақлаб кўради.

И. Грачев.

#Зўргапэкан

@MuhammadAkbarAzim
👍74🔥3❤‍🔥1
Соя…
👍135❤‍🔥4🔥3
Ўзингизни ёлғон билан оқлашингиз мумкин, лекин ёлғонни ҳеч нарса билан оқлай олмайсиз.
👍66❤‍🔥4🔥2😢1
Жияним Мадинахонга сувчечак тошибди. Баданини ям-яшил қилиб дори суртиб қўйишган, тўғри, бу дорининг рангсизи ҳам бор экан, аммо ранглисини суртишга мажбур бўлишди, шекилли

Қарасам кўнглим эзиляпти. Ўзи 5 кун давом этаркан тошма тошиши. Шу билан касаллик якун топар экан.

Яшил рангни қанчалик ёқтирсам-да, ҳозир шу ранг ранжитяпти мени.

Керакли дорилар олинган, ўзим ишонган шифокор опа билан маслаҳатлашдик ҳам, кўнглимизни анча хотиржам қилдилар.

Деярли барчамизда бўлиб ўтиб кетган бу касаллик беғуборгина жиянимга теккани кўнглимни анча оғритаётган бир пайтда Фаластинда бундан минг марта оғир касаллик билан оғриётган гўдаклар ичидан нима ўтяпти экан деб қоляпман, уларнинг ота-оналарини-чи?

На дори, на шифокор етарли эмас, озуқа таъминоти ҳам узилган. Нари борса кунлик 150-250 ккл овқат ейишади, агар топиша олса…

Бўлди, синган қўл-оёқлар, ёрилган бошлар, узилган таналари ҳақида айтишимнинг ҳожати йўқ. Юқоридаги ёзганларимнинг ўзи жудаям даҳшатли…

Аллоҳ тез кунлардан барча мазлум диндошларимизга офият, нажот берсин, дунё ва охират саодатини насиб қилсин, омин!
1😢22❤‍🔥66🌚2
Ўзимдан чарчаган кунлардаман.

Жаҳит Зарифўғли
❤‍🔥5😢2🔥1
Бугун сиз азизларга тавсия қиладиган китобим устозим Ғиёсиддин Юсуфнинг «Севдириб тарбияланг» китобларидир.

Нега бошқа китобларига тақриз ёзмай, айнан шу китобга тақриз ёзяпман?

Сабаби бу китоб устозимнинг фарзанд тарбияси борасида ёзган китобларининг энг қамровлиси ҳисобланади, китоб 4 бўлимдан иборат — ҳар бир бўлим ўзига хос маълумотлар билан бойитилган.

Биринчи бўлим: Тавсиялар

Ушбу бўлимдаги маълумотлар асосан тажрибаларга ҳамда шифокорлар, тарбия борасидаги соҳа мутахассисларининг тавсиялари билан бойитилган. Кириш қисми учун ҳам ажойиб танлов, чунки кўпчилик ота-оналар фарзандининг ўсиш жараёни, саломатлиги ҳақида қайғуради. Айнан шу каби зарурий маълумотлар китобнинг аввалидан жой олган. Яъни китобнинг бошидан фарзандингизнинг кунини қандай тақсимлашни, саломатлиги учун нималар қилишингиз кераклиги, ўйинлар орқали унинг ақлий ва жисмоний саломатлигида ижобий ўзгаришларга эришиш йўлларини ўрганасиз.

Иккинчи бўлим: Улуғларнинг тарбияга доир сабоқлари

Сиз юқоридаги бўлимда Ислом динига хос гўзал одобларни юртимизнинг машҳур уламолари ва ўз асрининг етук мужтаҳидларидан бизгача нақл қилинган ҳикматлари билан танишасиз. Кўпчилик ота-оналар болаларидан худди катталардаги каби қобилиятларни талаб этади, масалан, кимдир 4 ёшли фарзандига Қуръони каримни хатм қилдира олгани ҳақида эшитса, нега менинг боламда бундай бўлмайди деб тушкунликка тушиб қолади. Китобда болага қандай муносабатда бўлиш, уларга болаликнинг ширин дамларини бахш этиш, унинг хулқ-атвори ҳақидаги асоссиз норозиликларга жавоб берилган. Бундан ташқари, болада илм олиш, ишдаги интизомни шакллантириш, касб-ҳунарга йўналтириш борасида тавсиялар берилган. Фарзанд тарбияси ва уммат ғамидаги киши учун ушбу бўлим жуда ҳам кўп ҳикмат билан бойитилган.

Учинчи бўлим: Таржималар

Сиз «Таржималар» бўлимида бир қанча тиллардан, асосан рус тилидан таржима қилинган кўплаб фойдали маълумотларга эга бўласиз. Ушбу бўлимда асосий эътибор замонавий дунёда боланинг руҳий ва жисмоний саломатлигини яхши сақлашга қаратилган деб ҳисоблайман, албатта, китобни ўқиган киши ўзи учун бошқа хулосани олиши ҳам мумкин. Бўлимда фарзандингиз феъли ҳақида яқиндан танишишингиз учун тест ва топшириқлар ҳам жой олган. Ота-онанинг болага ғазаби, боланинг ота-онага қиладиган инжиқликлари батафсил баён қилиниб, уларга ечим кўрсатиб ўтилган. Боланинг тилини топишда ёрдам берадиган сабаблар айтиб ўтилган.

Тўртинчи бўлим: Савол-жавоблар

О, бу бўлимда сиз муаллифнинг ўзи билан, уларга берилган саволларга оила борасида йиққан билим ва тажрибалари асосида берган жавоблари билан танишасиз. Устозим ҳар бир саволни атрофлича ўрганиб, юртимизда анчайин машҳур аҳли илмлар билан маслаҳатлашиб, содда ва тушунарли тилда жавоблар тақдим этганлар. Лекин бир афсус қиладиган тарафи бор — китобдаги энг қисқа бўлим шу. Гўёки устозим савол-жавоблар борасида ёзган бошқа китобларига ҳавола қолдиргандай бўлганлар. Агар сизни фарзанд тарбиясида қийнайдиган саволлар бўлса, марҳамат, фалон китобимда бунга батафсил тўхталганман дегандек. 😁

Аслида устозимнин ушбу тўрт бўлим учун алоҳида ёзилган муфассал китоблари мавжуд, тақризга кириш қисмда айтганимдек, «Севдириб тарбияланг» китоби устозимнинг бир қанча китобларнинг ёзиш мобайнида йиғилган, аммо китобга кирмай қолган муҳим ва фойдали маълумотларини ўзида жамлаган кенг қамровли китоблари ҳисобланади.

Китобни олиб ўқийдиган китобхўрлардан илтимосим шуки, китобда имловий хатолар бўлса, менга айтинглар, устозимга ўзим мавридини топиб етказаман. Чунки китобни мен тасҳиҳ қилганман. 😄

@MuhammadAkbarAzim
😁5❤‍🔥1👍1🔥11
Мўмин мақталганда ўзида ўзи шоҳид бўлмаган сифат ила мақталгани учун Аллоҳдан ҳаё қилади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ

@MuhammadAkbarAzim
1🔥7❤‍🔥53👍2
Бир кечада икки бор уйғотадиган дарди бор одамга уйғоткич керак бўлмайди.
😢13❤‍🔥2👍221
Forwarded from Küçük Hanımefendi•
Ba'zi odamlar xohlaganiga erishmasa, istaklari ijobat bo'lmasa, mahzun bo'lib, aytadigan gaplari bir xil: taqdir... ko'nikamiz... shunaqa bo'lishi kerak ekan-da... .

Aslida, boshqacha bo'lishi mumkin emasmidi?

Bog'dagi daraxtning oldiga bir odam kelib, havaslandi va olmaga qo'l uzatdi. Yetmadi. Nasib bo'lmadi deb, ortiga qaytishi - bu, qismat emas.

Olmaga qo'ling yetmadimi? Daraxtga chiq, shoxini eg, juda bo'lmasa qoqib tushir. Shuniyam eplolmasang o'zi uzilib tushishini kut!
Ana o'shandan keyin olma nasibasi qadarda bor, yo'qligi bilinadi.

Odam o'ziga bog'liq sabablarni to'liq bajarmasdan, qulay vaziyatni yaratmasdan turib, oqibatni Allohning taqdiri deb bilishi - ahmoqlik.

Sabablarini qilgan ko'p ishlarim ham amalga oshmagan deydiganlarga:
Birozdan keyin yana ochiqishingizni bilsangiz ham ovqatlanasiz. Yana chanqashingiz mumkin holda suv ichasiz... Kecha yegandim, kecha ichgandim-ku deb, bugun harakat qilmagan odam halok bo'ladi...

Mo'min (mo'mina) hech qachon ezilgan, lallaygan, shalpaygan o'limtikka o'xshamaydi. O'z qo'rqoqligini, jur'atsizligini "Taqdir" nomi bilan yashirmaydi.
Dunyo bir bo'lsin - siz bir bo'ling, muhim emas. Yetarki, Allohga tavakkul.

@incikupeli
7🔥22
Буни кўрган 27-33 ёшлиларнинг кўзига нимадир «киради».
5😁4❤‍🔥1
Умид

— Борар йўлинг тор туюлса-чи?
— Аллоҳ кенглик қилади раво.
— Сен истаган иш бўлмаса-чи?!
— Бўлгунича қиламан дуо!..

Муҳаммад Акбар Азим
2025.08.19
👍7❤‍🔥2🔥1