Муҳаммад Акбар Азим 🔻
597 subscribers
377 photos
65 videos
136 links
• Сизлар билан хатоларимни тузатиб бораман, иншааллоҳ!
• Таклиф, эътироз, шикоят, танқидлар, хуллас, мурожаат учун: @qalb_orqali_bot

• Ҳанафий | Мотуридий

• Диний саволларингиз бўлса, ЎМИ фатво ҳайъатидан сўрашингиз мумкин: +998781503344
Download Telegram
Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу) Росулуллоҳ ﷺни ҳар эслаганда йиғлашини эшитардим.

Доримий. 85.
1❤‍🔥7
Баъзи хаёллар куч-қувватингизни сўриб олади, ҳатто ёзишдан ҳам.
🔥5
Иншааллоҳ, эртага арафа. Бу муборак кунда тутиладиган рўза 2 йиллик гуноҳларга каффорат бўлади ҳамда бу кунда қилинган дуолар ижобатидан умид қилинади.

• Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ: «Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан», — дедилар. (Имом Муслим ривояти).

Бошқа ҳадисда Набий ﷺ: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга», — деганлар. (Имом Байҳақий ривояти).

• Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Дуонинг энг яхшиси Арафа кунида килинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр». (Имом Термизий ривоятлари).

• Имом Авзоъий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Бир қавмларни топганман, улар Аллоҳдан сўрашлари учун ўз ҳожатларини Арафа кунига сақлаб қўйишар эди».

Солиҳлардан бири айтади:
«Арафа кунида нима дуо қилган бўлмай, бир йил ўтмай худди тонг каби аниқ рўёбга чиққанини, албатта, кўрганман».

@MuhammadAkbarAzim
👍5
Келишмовчиликда кўпроқ хато қилган эмас, кўпроқ севган узр сўрайди.
Чунки у йўқотиш оғриғини ҳис қилишни истамайди…

Илтимос, ўйлаб иш қилинг…

Дилфуза Эркинбаевна Саттарова саҳифасидан

@MuhammadAkbarAzim
❤‍🔥5
Бировни кўрганда «У мендан афзал экан» деювчи одам зоҳиддир.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

@MuhammadAkbarAzim
❤‍🔥11
— Сепкилларим ёқмайдими сенга?
— Нега? Ёқади.
— Унда нимага совчи юбормаяпсан?!
— Юбораман.
— Юбор.

«Ватан» фильмидан.
🔥11
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

Азиз қадрдонларим! Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум солиҳал амал!

Аллоҳ сиздан ва биздан солиҳ амалларимизни қабул қилсин!

• Аллоҳ таоло ушбу куннинг ҳамда ушбу кунда қилаётган ибодатларимизнинг ҳурматидан гуноҳларимизни кечирсин!
• қалбларимизга Ўзининг муҳаббатини, Ўзи муҳаббат қўйган кишиларнинг муҳаббатини, Ўзининг муҳаббатига етказадиган амалларнинг муҳаббатини ато қилсин!
• дунёнинг турли ерида мазлум бўлиб турган мусулмонларга нажот берсин, офият берсин, золимларга Ўзи кифоя қилсин!
• жуфт излаётганларга солиҳ-солиҳа жуфтлар ато қилсин, фарзандталабларга ҳам солиҳ-солиҳа зурриётлар берсин!
• ота-оналаримизнинг умрларини баракотли қилсин, ўтганларини раҳмат, шоистаи жаннат айласин!
• дунёда ҳам, охиратда ҳам фойдамизга ҳужжат бўладиган илм берсин!
• ҳисобсиз жаннатга кирувчилар қаторида бўлишимизга муяссар этсин.
• устозларимиздан, уламоларимиздан рози бўлсин, барчамизни динда фақиҳ қилсин, омин, омин, омин!
3❤‍🔥6
— Ҳазрат, шафоат йўқ дейишяпти, шунга нима дейсиз?

— Тўғри айтишибди, шафоат йўқ деганга шафоат йўқ табиий… ))

Ҳаяти Инанч ҳафизаҳуллоҳ

@MuhammadAkbarAzim
👍6
Бугун қилган энг катта ишим шу бўлди, шекилли. 😄

Жияним қўлимда қон яхши айланмай қолганини қаердан билсин, майли, ётаверсин, қўлим узилиб тушмайди-ку, тўғрими?
😁14
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Расулуллоҳ ﷺ қачон эшигимдан ўтган бўлсалар, ўша куни мени қувонтирадиган сўз айтиб ўтардилар».

@MuhammadAkbarAzim
2❤‍🔥8
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
Бугун қилган энг катта ишим шу бўлди, шекилли. 😄 Жияним қўлимда қон яхши айланмай қолганини қаердан билсин, майли, ётаверсин, қўлим узилиб тушмайди-ку, тўғрими?
Менга жияним шом намози учун жойнамоз солиб бергандан кейин синглим (онаси)га мақтаняпти: «катта қиз бўпполдим», — деб.

Ўзи энди 4 га кирди. 😄
1😁11
Бир биродарингни алдашни қойиллатган бўлсанг, ўзингни ақлли, уни эса аҳмоқ, деб ўйлама.

Аксинча, сен бир ифлос, у эса сенга ишониб юрган бир олийжаноб инсон экан. Фарқ мана шу ерда.

Арабчадан #Муқим_Маҳмуд таржимаси

@MuhammadAkbarAzim
👍12
Бутун дунёни менга берсалар, бунинг эвазига чумолининг оғзидан донини олишни истасалар, бу зулмни қилмайман.

#Ҳазрати_Алий розияллоҳу анҳу

@MuhammadAkbarAzim
1😢10
— Ая (Она), фалон нарса олиб келгандим-ку, ўша қаерда?
— Фалон хонанинг токчасини (ёки бошқа бирор жойни) қара.
— Қарадим, йўқ экан.
— Ҳозир топиб чиқсам нима қиламан?! Мана, турибди-ку!

• • •

Қурибкетгур ўша нарса нега мен қараганимда «йўқ» бўлади-да, онам қараганда ўша жойда турган бўлади?! (((
🤣31
Сен Роббингга суяниб талаб қилган нарса тўхтаб қолмас. Сен ўзингга суяниб талаб қилган нарса осон бўлмас.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ

@MuhammadAkbarAzim
❤‍🔥9
Forwarded from Abdurrohman Toshqandiy
— Узоқ ғойиб бўлиб кетиб, кейн келиб мендан ҳол сўрама. Чунки вақтлар ўтиши билан тафсилотлар ўлиб боради, ҳамда, ҳикоялар ўзгариб кетади.

Шоир айтади:

— من لم يطرق بابنا و الروح ترجف
لا مرحبا به و النبض المنظم.

— “Руҳим ларзага келиб, қалбим титраб турган пайтда эшигимизни қоқмаган инсонга ҳеч қандай хуш келибсан дейилмасин!”

Энди унга “марҳабо” йўқ.

Қалб уриб, руҳ титраб турган бир пайтда эшигимизни қоқишга журъат этмаган кимсага нафақат хуш келибсан, балки нигоҳ ҳам муносиб эмас!

Муҳаббат ва эҳтиром ила кутилган инсоннинг сукути, бефарқлиги туфайли келган ранжишни чуқур ифодаси. Юрак сўзсиз ҳам чақираётган пайтда, чақириққа қулоқ тутмаган кимса энди ҳеч нарсага арзимайди.

Абдурроҳман Тошқандий
❤‍🔥6
Энг муҳими — бошлаб олиш.

Бугун озгина бўлсаям югурдим, алҳамдулиллаҳ!

Давомий бўлиши, машғулотларни қолдирмай бажаришим учун шу ерга муҳрлаб қўяй. )
👍9
Икки киши сизни тушунади:
• сизнинг ҳолатингизни босиб ўтган киши;
• сизни қаттиқ яхши кўрадиган киши.

Нажиб Маҳфуз

@MuhammadAkbarAzim
❤‍🔥9
Бўйдоқ бўлсанг олам сеники, ҳеч қачон айбдор бўлмайсан.

«Доктор Хаус» сериалидан

@MuhammadAkbarAzim
😁17