Муҳаммад Акбар Азим 🔻
597 subscribers
377 photos
65 videos
136 links
• Сизлар билан хатоларимни тузатиб бораман, иншааллоҳ!
• Таклиф, эътироз, шикоят, танқидлар, хуллас, мурожаат учун: @qalb_orqali_bot

• Ҳанафий | Мотуридий

• Диний саволларингиз бўлса, ЎМИ фатво ҳайъатидан сўрашингиз мумкин: +998781503344
Download Telegram
Инсон айблаган нарсаси билан имтиҳон қилинади.
👍7
Forwarded from Abdurrohman Toshqandiy
— Картани хозирги холати.

Яхши, ўсиш бор. )
👍3
Abdurrohman Toshqandiy
— Картани хозирги холати. Яхши, ўсиш бор. )
Яхшилар, эътиборли бўлинглар!

Юқоридаги хайрянинг ҳисоботи эди бу.

Биздан ҳам кимдир яхшиликка шерик бўлса, савобга шерик бўлардик.

Аллоҳ барчамизни сахий бойлардан қилсин, омин!
🔥6
Ҳукм кутган каби мен сизни кутдим.

Рауф Парфи
❤‍🔥4
Ибн Арабий Моликий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтадилар: «Таълим олишнинг икки юздан ортиқ шартлари ва вазифалари мавжуд, бироқ ушбу шартларнинг барчаси етти нарсада мужассам бўлади:
1. Ихлос.
2. Илм учун тавозели бўлиш.
3. Муаллим учун камтарин бўлиш.
4. Муаллимнинг сўзига итоат қилиш.
5. Тадрижий илм ўқиш.
6. Ўқиган илмини такрорлаб туриш.
7. Илмига амал қилиш.
Бундан бошқа шартлари эса унга ёрдамчи воситалар ҳисобланади».

Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг «Маолимур-рашодийя ли синоати толибил илми» китобидан.

@MuhammadAkbarAzim
34
Forwarded from A'lamiy
#bugungikunimizda

Kutish kerak!
Boshqa qalbda ko'zi bo'lmagan insonni...
❤‍🔥6
– Нима учун аҳли илмларнинг хатосини оммага ошкор қилиш жоиз эмас?

– Бунинг 18 та зарари бор.
Биринчи зарар:
Бундай қилиш ички қувватни кетказиб, душманнинг ҳужумини осонлаштиради.
Олимларнинг обрўсини тўкиш, душманнинг мусулмонлар устидан ғалаба қилиш режасининг биринчи шартидир.
Иккинчи зарар...

– Бўлди, етарли. Ҳеч қачон уларнинг хатоси ҳақида оғиз очмайман...

Шоолим Шомансур роҳимаҳуллоҳ

@MuhammadAkbarAzim
1🔥9
Охирги жойлаган эълонимни улашганлар, ҳозирча ўчириб туринглар эълонни.

Бир масалага аниқлик киритишимни шахсийдан ёзиб қолишди.
👍6
Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги янги изоҳли таржимаси «Анворул-Қуръон: Файзул-Фурқон» моҳир мутаржим Мирзо Кенжабек домла томонидан ўзбекчага ўгирилган бўлиб, Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги еттинчи таржимаси ҳисобланади.

Китобга муфассир, ҳофизи Қуръон, ўн қироат бўйича ижоза соҳиби, илоҳиёт фанлари доктори, профессор Ҳасан Таҳсин ҳазратларининг таржимаси ҳамда таъвил, изоҳ ва шарҳлари асос қилиб олинган.

Мазкур китобни китоб дўконларидан харид қилишингиз мумкин. Улгуржи харид учун +998 97-102-80-88 (Муҳаммад) рақамига мурожаат қилинг.
👍2
Инсоннинг камолга етиши ўттиз билан қирқ ёшнинг ўртасида бўлар экан. Қирқ ёшга етган инсон ҳамма тарафдан мукаммаллашган ҳолга келади. У бу ёшда ҳамма нарсани чуқур мулоҳаза қиладиган, ўтган тажрибасига суянадиган, охиратни ҳам ўйлайдиган, хуллас, камолот ҳолатига етар экан.
Шунинг учундирки, Муҳаммад алайиҳиссалом ҳам қирқ ёшларида Пайғамбар бўлганлар. Бу ёш деярли умрнинг ўртаси бўлади. Ўша пайтда илтижо ҳам неъмат берувчи Роббил Оламийннинг Ўзига холис, қаратилган бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг«Тафсири Ҳилол» китобидан.
👍4
Forwarded from Sukun |Abdulaziz
Podshoh Yusuf bilan turish oson, lekin quduqdagi Yusufga yelkadosh bo’lib turish hammaning ham qo’lidan kelmaydi.
❤‍🔥4
* * *
Кетганингдан сўнг ҳам яшаётирман,
Қаттиқ бўлар экан одамнинг жони.
Ҳамон оқаётир Жайхун тўлғаниб,
Ҳамон тип-тиниқдир Урганч осмони.

Ҳамон ғазаллар бор, қўшиқ бор ҳамон,
Шовуллаб турибди сен тарк этган боғ.
Гуллар очилмокда, ҳамон, ё пир-ай,
Булбул сайраётир, астағфуриллоҳ.

Барибир ишонгим келмайди сира.
Сен ҳақда сурганим бари хаёл — хом.
Ёки — тириклигим ёлғондир менинг,
Ёки сенинг мени севганинг — ёлғон.


Матназар Абдулҳаким
4
Бугун Фаластин диёрида геноцид бошланганига 600 кун бўлди…
😢9
Баъзан ҳамма нарса устингиздан кулаётганга ўхшайди.
😁20
Аллақачон тўзиб кетардим, балки,
Ва ё ғамлар мени этарди адо.
Кимнингдир кўнглини олгандирманки,
Юрагимни асраб келяпти Худо.

Беҳзод Фазлиддин шеъридан парча
2❤‍🔥9
Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу) Росулуллоҳ ﷺни ҳар эслаганда йиғлашини эшитардим.

Доримий. 85.
1❤‍🔥7
Баъзи хаёллар куч-қувватингизни сўриб олади, ҳатто ёзишдан ҳам.
🔥5
Иншааллоҳ, эртага арафа. Бу муборак кунда тутиладиган рўза 2 йиллик гуноҳларга каффорат бўлади ҳамда бу кунда қилинган дуолар ижобатидан умид қилинади.

• Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ: «Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан», — дедилар. (Имом Муслим ривояти).

Бошқа ҳадисда Набий ﷺ: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга», — деганлар. (Имом Байҳақий ривояти).

• Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Дуонинг энг яхшиси Арафа кунида килинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр». (Имом Термизий ривоятлари).

• Имом Авзоъий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Бир қавмларни топганман, улар Аллоҳдан сўрашлари учун ўз ҳожатларини Арафа кунига сақлаб қўйишар эди».

Солиҳлардан бири айтади:
«Арафа кунида нима дуо қилган бўлмай, бир йил ўтмай худди тонг каби аниқ рўёбга чиққанини, албатта, кўрганман».

@MuhammadAkbarAzim
👍5
Келишмовчиликда кўпроқ хато қилган эмас, кўпроқ севган узр сўрайди.
Чунки у йўқотиш оғриғини ҳис қилишни истамайди…

Илтимос, ўйлаб иш қилинг…

Дилфуза Эркинбаевна Саттарова саҳифасидан

@MuhammadAkbarAzim
❤‍🔥5