Муҳаммад Акбар Азим 🔻
597 subscribers
377 photos
65 videos
136 links
• Сизлар билан хатоларимни тузатиб бораман, иншааллоҳ!
• Таклиф, эътироз, шикоят, танқидлар, хуллас, мурожаат учун: @qalb_orqali_bot

• Ҳанафий | Мотуридий

• Диний саволларингиз бўлса, ЎМИ фатво ҳайъатидан сўрашингиз мумкин: +998781503344
Download Telegram
Овозингизни паст санаманг, сизга жўр бўладиган дўстларингиз бор экан, сўзингиз узоққа етиб боради.

Мубашшир Аҳмад домлага ҳуқуқий ҳимоя берилиши керак, олиб борилаётган жараёнга адвокатлар аралашиши зарур!
👍6
«Ҳақиқатни билиб гапирмай сукут сақлаган киши тилсиз шайтондир».

Абу Али ал-Даккок қуддиса сирруҳу
👍2
Forwarded from arabic.uz (hikmatlar)
Тақдир

🪶 Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳ махлуқотларнинг тақдирларини осмонлару ерни яратишидан эллик минг йил олдин ёзиб қўйган. У Зотнинг Арши сувнинг устида», деганларини эшитганман».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: "Ҳар бир нарса тақдир биландир, ҳатто қўлингни ёнингга (ёки юзингга) қўйишинг ҳам", дедилар.

Имом Муслим ривояти.

🟢Уламоларимиз «қазо» ва «қадар»ни қуйидагича таърифлайдилар:
«Қазо – Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандоқ бўлишини азалдан билишидир».
«Қадар – ўша нарсаларнинг Аллоҳнинг азалий илмига мувофиқ равишда вужудга келишидир».


@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3
Қандай муомала қилсанг, шундай муомала қилинади. Демак, қайтган ўз амалингдир…

Ибн Арабий қуддиса сирруҳу

@MuhammadAkbarAzim
4
Мубашшир Аҳмад домланинг ёзганларини экспертизадан ўтказиламагани айбловга сабаб бўляпти экан.

Шуни ўйлаб туриб бир воқеа ёдимга келди.

Азҳарнинг шайхи Жодулҳақ (роҳимаҳуллоҳ)дан: «Нега шайх Шаъровий (роҳимаҳуллоҳ) докторликни ёқламайдилар?» — деб сўрашганида, шайх Жодулҳақ: «Шайх Шаъровийни имтиҳон қиладиган ким бор?!» — деб жавоб берганлар.

Биламизки, Мубашшир Аҳмад домла Ўзбекистондаги энг мўътабар уламолардан.

Энди саволларим: у кишининг ёзадиган мақолаларини текшира оладиган экспертлардан ким бор? Ким айблай оляпти уларни? Айблаётганларнинг диний илми қанча?!

Шулар қизиқ менга.

Устоз Мубашшир Аҳмадга Аллоҳ нажот берсин, офият устида жам қилсин бизларни, омин!

@MuhammadAkbarAzim
🔥9
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
Мубашшир Аҳмад домланинг ёзганларини экспертизадан ўтказиламагани айбловга сабаб бўляпти экан. Шуни ўйлаб туриб бир воқеа ёдимга келди. Азҳарнинг шайхи Жодулҳақ (роҳимаҳуллоҳ)дан: «Нега шайх Шаъровий (роҳимаҳуллоҳ) докторликни ёқламайдилар?» — деб сўрашганида…
Бу умумий, абсурд ва мантиқсиз айблов!!!

Бу ифлос ўрисдан қолган ифлос ишлардан бири. Нега? Расмий диний таълим олган, Диний Олий даргоҳларда таълим бериб келган, ўзи диний уламо сифатида танилган одам диний ёзади, унинг ёзганларини экспертизадан ўтказиш абсурддир. Чунки шунча йил ўқиб, ўқитиб, ёзиб, давлат ҳам тан олган расмий ҳужжати бор бўла туриб, бутун мамлакат диний уламо сифатида тан олиб турган одам бўлса! Бўлиб ҳам, экспертизадан ўтказувчи экспертлар ўзининг шогирдлари бўлса, бундан ҳам аянчли ва кулгили ҳолат бўладими, масалан?!

Ҳамидуллоҳ Беруний ҳафизаҳаллоҳнинг шу постга ёзган изоҳлари.
👍9
Гуноҳлар сени ҳар қанча булғаган бўлса ҳам, Аллоҳга қайтишга иккиланма! Маъсият шифтининг остида турганингда сени сатр қилган Зот тавба қаноти остида турганингда ҳаргиз сени шарманда қилмайди!

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий роҳимаҳуллоҳ
❤‍🔥4
Дўстим ўзининг @byyakun каналида конкурс ташкил қилибдилар.

Ўзим ҳам қатнашяпман, тартиб рақамим 38 бўлди. Ютуқ 10 кишига берилар экан. Обуначиларим ютиб олар, мен орқали китоб ютиб олишса не ажаб деб тавсия қиляпман. ))
👍6
Forwarded from Dilfuza Komil
Ҳақиқий перфекционист – бу, ижтимоий тармоқда эълон қилган мақоласи ўн минглаб одамларга маъқул бўлгани ҳолда, матнда уч нуқталарни нотўғри ишлатганини пайқаб қолиб, мақолани ўчириб юборадиган кишидир 🤓

Қани перфекционистлар, ❤️ қўямиз 🔴

🟠 t.me/dilfuza_komil
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥3
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
Мен қайта-қайта таҳрирлайвераман. ))
Бу касалликнинг кичик кўриниши сизларда ҳам бўлса керак, масалан, бирор сўзни хато ёзган бўлсангиз, курсорни хато кетган жойга олиб бориб тузатмасдан, хато сўзни тўлиқ ўчириб, қайтадан ёзасизлар-ку, тўғрими? ))
😁7
Пулингиз тугаганда аслида кераксиз нарсаларга кўп пул сарфлашингизни тушунасиз.
😢12
Forwarded from Maʼrifat manzili
Umr tugaganidachi
😢4
Forwarded from Dilfuza Komil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёмғир ёғаётганида ердан кўтариладиган ёқимли ис (петрикор) – шунчаки «ҳид» эмас, тенги йўқ неъматдир.

Ёмғир сувида ивиган турли микроорганизмлар, жумладан цианобактериялар ва актиномицетлар геосмин номли, ўзига хос ифорли модда ишлаб чиқаради. Биз уни «ер ифори», «нам тупроқ ҳиди», «ёмғир иси» деймиз.

🧠 Миямизда геосмин учун яратилган рецептор бор ҳатто. Немис олимлари бу рецепторга OR11A1 дея ном беришган.

💧Геосмин, яъни ёмғир вақтидаги нам тупроқ иси миянинг хавфсизликка масъул бўлган ҳудудларини фаоллаштиради. Ва бунинг таъсирида мия бутун вужудга «Айни дамда биз учун ҳеч қандай хавф ва таҳлика йўқ, ҳаммаёқ тинч, ҳаммаси яхши», деган хабар юборади.

☔️ Ёмғир вақтидаги бу намхуш ифор – ташвиш ва стресслар чангалидаги одам учун табиий «антидепрессант» вазифасини бажаради, яъни уни тинчлантиради ва стресс гормони бўлмиш кортизолнинг салбий таъсирини йўқ қилади.
Агар ёмғир остида бироз юрсангиз, ёмғир ифори миянгизни яхши кайфият гормони бўлмиш серотонин ишлаб чиқаришга рағбатлантиради.

🤍 Шундай экан, ёмғирда сайр қилишдан чекинманг. Намхуш ҳавода секин-секин юриб, ўпкангизни тўлдириб, чуқур-чуқур нафас олинг.

«Аллоҳ шундай зотки, (У) шамолларни юбориб, булутларни қўзғайди, бас, уни осмон бўйлаб хоҳлаганича ёяди ва уни бўлак-бўлак қилгач, унинг орасидан ёмғир чикишини кўрасиз. Бас, қачонки уни (ёмғирни) Ўз бандаларидан хоҳлаган кишисига етказганда, улар бирдан шодланиб кетурлар».

(«Рум» сураси, 48-оят).


Лекин ёмғир ҳар куни ёғавермайди-ку. Бошқа кунларда нима қиламиз?

💡 Бунинг ҳам йўли бор.
Ёмғирсиз кунларда тоза сувга (булоқ суви бўлса, яна ҳам яхши) петрикор эфир мойидан томизиб, хонангизга бир кунда бир маҳал сепиб туринг. Натижаси ажойиб бўлади, иншааллоҳ.

⭐️ Миянгизни кемириб ётган ташвишли ўй-хаёлларнинг чекинганини, кўнглингиз ёришганини, енгил тортганингизни ҳис қиласиз.

💫 Бу маълумотларни фойдали деб билсангиз, уни бошқаларга ҳам илининг. Биз сизга янада фойдалиларини тақдим қиламиз.

✍️ Дилфуза Комил

©Dilfuza Komil
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁3
Уч йил аввал ҳам устоз Мубашшир Аҳмадни дуо қилган эканман, яна дуо қиламан!

Аллоҳ тез фурсатларда нажот, офият берсин, омин!
10
Ёмон фикрлар сени ўлдиришидан олдин сен уларни ўлдир!
👍7