Forwarded from Abdulvohid Zabihulloh
Бу онлар Мубашшир Аҳмад домланинг умр бўйи олиб борган жидду жаҳдларига чек қўйиш, жамиятнинг фойдасига қўшган ҳиссаларини йўққа чиқариш ҳаракатлари олиб борилаётган дамлар саналади.
Шундай пайтда у кишининг яхшиликлари ва хизматларининг давом этишига сабабчи бўлганлар худди шу эллик йиллик саъй-ҳаракатни ўзлари қилгандек катта ишни бажарган бўладилар.
Билдирадиган муносабатларимиз, тутадиган позициямиз ҳозир ҳар доимгидан кўра кўпроқ аҳамиятга эга.

👍22
Устоз Мубашшир Аҳмадни таниганимдан буён самимийлик, дини ҳамда миллати учун жонкуярлик, яхшилик узра пешқадамлик, камтаринлик ва кўплаб яхши сифатлар устида кўрдим.
Ватандошларимизнинг дардини кенгроқ оммага етказган, халқимизнинг асрлар ошиб бизгача етиб келган қадриятларига болта урмоқчи бўлганларга қарши сабот билан туриб берган киши ўлароқ танидим.
Ҳар қандай бузуқ, яъни қадриятларимизга ёт ғояларга қарши очиқ, эркин мунозарага доим тайёр бўлиш билан бирга ўзининг кучли асосга эга бўлган ғояларини жамиятимизнинг фойдаси учун кўпчиликка баён қилиб келдилар. Бор куч-ғайратларини халқнинг фаровонлиги, юртимиз, динимиз ривожи учун йўналтирганларини эътироф этмай илож йўқ.
Қолаверса, фикрга очиқ бўлганлари туфайли ёшу қарини бирдай тинглаб, қулоқ тутишлари алоҳида таҳсинга сазовор.
Дин илмида юртимиздаги мўътабар уламолардан бўлиб, мўътадилликни доимий сақлаб қолдилар. Шу пайтгача ўзимда уларнинг бирор фикрларига эътироз билдиришга сабаб кўрмадим, ўйлайманки, жуда кўп кишилар ҳам шундай ўринда ўзини топган.
Бугун у зотни ҳибсда, ҳозирги ҳолатидан халқни хабардор қилмай сақланиши, давлатимиз обрўси учун путур етказибгина қолмай, мансабдорларимиз фикрга очиқ эмаслиги, ўзининг позициясини куч ишлатиш билан бўлса ҳам сингдиришга уринишига далолат қиляпти.
Халқ тарафидан сайланиб, халқнинг дардини эшитиб, уларнинг хотиржам ҳаёт кечириши учун хизмат қилиши керак бўлган кишилар, афсуски, халқ учун жонкуяр бўлган пешволаримизни ҳеч битта асос кўрсатмай ҳибсга олиш йўлини лозим тутяпти. Бу эса бизни мансабдорларимизга бўлган ишончимизни буткул йўқотишимизга сабаб бўляпти.
Аллоҳ тез фурсатларда устозга нажот берсин, офият устида бўлишларини насиб қилсин!

👍9
A'lamiy
Allohim, Mubashshir Ahmad domlaga najot ber.
37-ЙИЛ ЙИҒИСИ
Олов эди, шўх эди ўғлим,
Шамол эди, ўқ эди ўғлим,
Уйимда нон йўқ эди, ўғлим,
Энди менинг ҳолим не кечар?
Майли изинг қолсайди, ўғлим,
Ўғил-қизинг бўлсайди, ўғлим,
Кўриб кўнглим тўлсайди, ўғлим.
Энди менинг холим не кечар?
Тўлишган ой, тўлин ой, ўғлим,
Кетган еринг қайси жой, ўғлим?
Тилаб олган Турсунбой ўғлим,
Энди менинг ҳолим не кечар?
Ёниб кетсанг майлийди, ўғлим,
Чўкиб кетсанг қанийди, ўғлим.
Айбли бўлсанг қанийди, ўғлим
Энди менинг ҳолим не кечар?..
Деҳқон бўлсанг ўлмасдинг, ўғлим
Чўпон бўлсанг ўлмасдинг, ўғлим,
Ёмон бўлсанг ўлмасдинг, ўғлим…
Энди менинг ҳолим не кечар?
Ўқимай ўл, унмай ўл, ўғлим,
Ўқиб олим бўлмай ўл, ўғлим,
Олти тилни билмай ўл, ўғлим!..
Энди менинг ҳолим не кечар?
Муҳаммад Юсуф
Олов эди, шўх эди ўғлим,
Шамол эди, ўқ эди ўғлим,
Уйимда нон йўқ эди, ўғлим,
Энди менинг ҳолим не кечар?
Майли изинг қолсайди, ўғлим,
Ўғил-қизинг бўлсайди, ўғлим,
Кўриб кўнглим тўлсайди, ўғлим.
Энди менинг холим не кечар?
Тўлишган ой, тўлин ой, ўғлим,
Кетган еринг қайси жой, ўғлим?
Тилаб олган Турсунбой ўғлим,
Энди менинг ҳолим не кечар?
Ёниб кетсанг майлийди, ўғлим,
Чўкиб кетсанг қанийди, ўғлим.
Айбли бўлсанг қанийди, ўғлим
Энди менинг ҳолим не кечар?..
Деҳқон бўлсанг ўлмасдинг, ўғлим
Чўпон бўлсанг ўлмасдинг, ўғлим,
Ёмон бўлсанг ўлмасдинг, ўғлим…
Энди менинг ҳолим не кечар?
Ўқимай ўл, унмай ўл, ўғлим,
Ўқиб олим бўлмай ўл, ўғлим,
Олти тилни билмай ўл, ўғлим!..
Энди менинг ҳолим не кечар?
Муҳаммад Юсуф
👍9
📨 Sizga yangi anonim xabar bor!
— Kuchli g'azab vaqtida nima qilishni maslahat berasiz?
— Ўзимни бу борада беамал деб биламан, шунинг учун жавобимнинг тасъири бўлмаслиги мумкин.
Ҳадисларда ғазабни таҳорат қилиш билан кетказиш таълим берилган.
Атийя ибн Урва Саъдий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ: «Албатта, ғазаб шайтондандир. Шайтон ўтдан халқ қилинган. Ўт эса сув билан ўчирилади. Агар сизлардан бирингиз ғазабланса, таҳорат қилсин», — дедилар.
(Имом Абу Довуд ривояти)

👍3
''Dinlemesini biliyorsun, ki bu mühim bir meziyettir. Hiçbir işe yaramasa bile insanın boşluğunu örter, karşısındakiyle aynı seviyeye çıkarır!''
Ahmet Hamdi Tanpınar
«Тинглай билиш ҳам муҳим бир фазилатдир. Агар ҳеч бир фойдаси бўлмаса ҳам инсоннинг ички бўшлиғини тўлдиради ҳамда суҳбатдоши билан бир даражага олиб чиқади».
Аҳмад Ҳамди Танпинар
#эркин_ўгирма
@MuhammadAkbarAzim

Toshkandi
Эрнесто Че Гевара
«От, қўрқоқ, сен эркакни ўлдиряпсан!»
Че Геваранинг ўлимидан олдинги гапи.
Че Геваранинг ўлимидан олдинги гапи.
Forwarded from طالبة
Bizda Arab tili oson va sodda usulda o'rgatiladi, yosh esa chegaralanmagan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Abdulvohid Zabihulloh
Ким Ислом умматининг ғам-ташвишларини унутган ҳолда ўз нафси билан ўралашиб яшаса, у мўмин бўлолмабди. Агар ҳар биримиз "ўзим, ўзим" деб яшайдиган бўлсак, унда ким Ислом учун яшайди?! Агар Ислом зое қилинган бўлса, шубҳасиз уни ўз аҳли зое қилибди. Биз ҳам шулар жумласиданмиз.
Шайх Юсуф Қарзовий
Шайх Юсуф Қарзовий
👍7
Овозингизни паст санаманг, сизга жўр бўладиган дўстларингиз бор экан, сўзингиз узоққа етиб боради.
Мубашшир Аҳмад домлага ҳуқуқий ҳимоя берилиши керак, олиб борилаётган жараёнга адвокатлар аралашиши зарур!

👍6
«Ҳақиқатни билиб гапирмай сукут сақлаган киши тилсиз шайтондир».
Абу Али ал-Даккок қуддиса сирруҳу
Абу Али ал-Даккок қуддиса сирруҳу
👍2
Forwarded from arabic.uz (hikmatlar)
Тақдир
🪶 Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳ махлуқотларнинг тақдирларини осмонлару ерни яратишидан эллик минг йил олдин ёзиб қўйган. У Зотнинг Арши сувнинг устида», деганларини эшитганман».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: "Ҳар бир нарса тақдир биландир, ҳатто қўлингни ёнингга (ёки юзингга) қўйишинг ҳам", дедилар.
Имом Муслим ривояти.
🟢 Уламоларимиз «қазо» ва «қадар»ни қуйидагича таърифлайдилар:
«Қазо – Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандоқ бўлишини азалдан билишидир».
«Қадар – ўша нарсаларнинг Аллоҳнинг азалий илмига мувофиқ равишда вужудга келишидир».
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: "Ҳар бир нарса тақдир биландир, ҳатто қўлингни ёнингга (ёки юзингга) қўйишинг ҳам", дедилар.
Имом Муслим ривояти.
«Қазо – Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандоқ бўлишини азалдан билишидир».
«Қадар – ўша нарсаларнинг Аллоҳнинг азалий илмига мувофиқ равишда вужудга келишидир».
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қандай муомала қилсанг, шундай муомала қилинади. Демак, қайтган ўз амалингдир…
Ибн Арабий қуддиса сирруҳу
@MuhammadAkbarAzim
Ибн Арабий қуддиса сирруҳу
@MuhammadAkbarAzim
Мубашшир Аҳмад домланинг ёзганларини экспертизадан ўтказиламагани айбловга сабаб бўляпти экан.
Шуни ўйлаб туриб бир воқеа ёдимга келди.
Азҳарнинг шайхи Жодулҳақ (роҳимаҳуллоҳ)дан: «Нега шайх Шаъровий (роҳимаҳуллоҳ) докторликни ёқламайдилар?» — деб сўрашганида, шайх Жодулҳақ: «Шайх Шаъровийни имтиҳон қиладиган ким бор?!» — деб жавоб берганлар.
Биламизки, Мубашшир Аҳмад домла Ўзбекистондаги энг мўътабар уламолардан.
Энди саволларим: у кишининг ёзадиган мақолаларини текшира оладиган экспертлардан ким бор? Ким айблай оляпти уларни? Айблаётганларнинг диний илми қанча?!
Шулар қизиқ менга.
Устоз Мубашшир Аҳмадга Аллоҳ нажот берсин, офият устида жам қилсин бизларни, омин!

🔥9
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
Мубашшир Аҳмад домланинг ёзганларини экспертизадан ўтказиламагани айбловга сабаб бўляпти экан. Шуни ўйлаб туриб бир воқеа ёдимга келди. Азҳарнинг шайхи Жодулҳақ (роҳимаҳуллоҳ)дан: «Нега шайх Шаъровий (роҳимаҳуллоҳ) докторликни ёқламайдилар?» — деб сўрашганида…
Бу умумий, абсурд ва мантиқсиз айблов!!!
Бу ифлос ўрисдан қолган ифлос ишлардан бири. Нега? Расмий диний таълим олган, Диний Олий даргоҳларда таълим бериб келган, ўзи диний уламо сифатида танилган одам диний ёзади, унинг ёзганларини экспертизадан ўтказиш абсурддир. Чунки шунча йил ўқиб, ўқитиб, ёзиб, давлат ҳам тан олган расмий ҳужжати бор бўла туриб, бутун мамлакат диний уламо сифатида тан олиб турган одам бўлса! Бўлиб ҳам, экспертизадан ўтказувчи экспертлар ўзининг шогирдлари бўлса, бундан ҳам аянчли ва кулгили ҳолат бўладими, масалан?!
Ҳамидуллоҳ Беруний ҳафизаҳаллоҳнинг шу постга ёзган изоҳлари.