Муҳаммад Акбар Азим 🔻
597 subscribers
377 photos
65 videos
136 links
• Сизлар билан хатоларимни тузатиб бораман, иншааллоҳ!
• Таклиф, эътироз, шикоят, танқидлар, хуллас, мурожаат учун: @qalb_orqali_bot

• Ҳанафий | Мотуридий

• Диний саволларингиз бўлса, ЎМИ фатво ҳайъатидан сўрашингиз мумкин: +998781503344
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юрагим бузилган соатга ўхшайди — фақатгина сени кўрсатади.

@MuhammadAkbarAzim
🤣4
Буни телеграм канали борлар тушунса керак.

Каналга 3-4 кун ҳеч нарса жойламасам бир қанча обуначи қўшилиб қолади, кейин нимадир ёзсам қочиб қолишади, тушунмайман, шунда ёзишим керакми ёки йўқ? ))
🤣5
Фейсбукдаги Муаззам Иброҳим исмли опамизни танийсизларми?

Ҳар йили қандайдир арзимас иши туфайли мақтов олаётган хонимлардан фарқли ўлароқ, бу аёл чинакам инсонийликка намуна бўлиб келади мен учун.

Ҳозир ҳам саҳифасида саратон билан оғрийдиган болаларга хайриялар уюштириш билан банд.

Бироз олдин қизиқ бир ишига кўзим тушди, Туркияда бир қизни даволатиш учун кураш олиб бораётган эканлар.

Операция нархи $27000 экан. Аввал $4000, кейин $5000 йиғиб шифохонадан қарзни уза бошлаганлар. Кеча яна $4500 йиғибдилар. Энг қизиғи — Туркияда ўша қизни даволатиш мобайнида гидлик қилиб $500 топиб кечаги хайрияга қўшиб $5000 қилибдилар.

Ҳимматларини кўрмайсизми?!
Во ажаб, жуда таъсирландим!

Юқорида бироз зикр қилганим, одамларга кўп ҳам фойдаси тегмай тақдирланаётган аёллардан фарқли равишда, Муаззам опа мен учун бир неча йилларки йил аёли деб биладиган инсоним ҳисобланади.

Аллоҳ улардан рози бўлсин!
👍10
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
Фейсбукдаги Муаззам Иброҳим исмли опамизни танийсизларми? Ҳар йили қандайдир арзимас иши туфайли мақтов олаётган хонимлардан фарқли ўлароқ, бу аёл чинакам инсонийликка намуна бўлиб келади мен учун. Ҳозир ҳам саҳифасида саратон билан оғрийдиган болаларга…
Туркияда зилзилалар кўпайиб, вайроналар остида қолганларга ёрдам бериш учун кўнгиллилардан бўлиб биринчи шу опа кетганлар.

Эҳҳе, санасам, саноғида адашсам керак, фақат яхшилик устида кўраман уларни.

Яхши инсонлар бор, улар орамизда, биздан уларга кўмак уларни қўллаб-қувватлаш ва хайрли дуолар қилиш билан бўлади.
❤‍🔥6
Эр-хотин телевизор кўриб ўтирсак, ошхонада қолиб кетган қўл телефонимга СМС хабари келди.
Эринчоқлик билан ўрнимдан туриб, секин бориб қарасам, эримдан хабар келибди:
«Хотинжон, модомики ўрнингдан туриб, ошхонага борибсан, битта аччиқ чой дамлаб келақолгин!»

Юсро Акбаровна

@MuhammadAkbarAzim
😁32
Қушлар чумолиларни ейди. Қушлар ўлгач, чумолилар уларни ейишади. Замон ана шундай ўзгариб туради. Ҳеч бир кимсанинг шаънини камситманг. Эҳтимол, сиз бугун кучлидирсиз. Лекин бир кун келиб сиздан ҳам кучлилар бўлишини унутманг!

«Ҳикматлар чашмаси»дан

@MuhammadAkbarAzim
😢13
Модомики нафсинг йўлида юрар экансан, хатоларинг изини ўчира олмайсан!

Насоимул ҳикмат

@MuhammadAkbarAzim
6
Канализация тизимига биринчи бўлиб мусулмонлар IX асрнинг ўрталарида Андалусда асос солишган. Бу билан ўша пайтда Европада чиқинди сувларидан тарқалган касаллик олди олинган.

#Ислом_тарихи

@MuhammadAkbarAzim
👍11
Сенга жамоатни лозим тутишни насиҳат қиламан. Чунки бу тўғрисида уч хил қараш бор:
фарзи кифоя; суннати муаккада; фарзи айн.

Кучинг етганича уни тарк қилмагин. Магар фиқҳ китобларида айтилган узрли ҳолатда бўлса рухсат берилган.

Имконинг бўлса имом бўлма. Чунки имомлик масъулятли иш.
Кейин сен равотиб суннатларни ўзингга лозим тут. Чунки кимда ким уларни тарк этишда давомли бўлса унинг гувоҳлиги қайтарилгандир.

Мулло Умар Рамазон Бутийнинг ўғлига ёзиб қолдирган насиҳатларидан

Абдуллоҳ Ғуломов таржималари

@MuhammadAkbarAzim
🔥6
Баъзида яқинларингиз аччиқ-аччиқ гаплар билан сизга куч беришларини хоҳлайсиз, лекин улар буни ширин сўзга муҳтож пайтингиз қилишади.
10
— Биласанми, эътибор сўраб олинмайди?
— Ҳа, биламан.
— Лекин шунга қарамай мен сўрайман.
— Нега?
— Чунки мен унга муҳтожман.

Аҳмад Дувайдор

@MuhammadAkbarAzim
🔥8
Истаганингизга эришганингизда Аллоҳни унутманг!
❤‍🔥6
Қачондир пулим кўпайиб кетиб, ортиқчаси бўпқоса, мен ҳам телеграм премиум оламан.

Кўзимни куйдиряпсизлар. 😏
😁9
Дуодаги илтижога қарамай, бериш муддатининг кечга сурилиши умидсизлигингга сабаб бўлмасин. У Зот сенга Ўзи ихтиёр қилган нарсани Ўзи ирода қилган вақтда ижобат қилиш кафолатини берган. Сен ихтиёр қилган нарсани сен ирода қилган вақтда эмас.

#Ибн_Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ

@MuhammadAkbarAzim
🔥8
Forwarded from Abdurrohman Toshqandiy
Ўша сиз бўлинг!

— Аллоҳ таолога тавба қилувчи йигитдан маҳбуброқ нарса йўқдир. Аллоҳ фаришталарига тавба қилувчи йигит билан фахрланиб: “Бандамга қаранглар, у Мен сабабли шаҳватни тарк қилди”, деб айтади.
❤‍🔥9
Сизнингча қандай?
😁10
Forwarded from Rushd
🩵Rushd sari — Kamolot sari birga🩵

Nimalarni o‘rganamiz?
📚 Kitob mutolaasi — har kuni o‘qiganingiz testlar orqali sinovdan o‘tadi!
🕋 Hadislarni eshitamiz, tushunamiz va yodlaymiz — qalbga chuqur singadi!
☀️ Har kuni bir yomon amalni tark etamiz, va bir yaxshilik sari yuramiz!
🎁 Yanaaaa... 3 ta sirli mashg‘ulot — faqat ishtirokchilarga ma’lum bo‘ladi!

Kim eng chiroyli, ixlos bilan qatnashsa — unga maxsus sovg‘a tayyor!
🌙💝

Kurs narxi: 35 000 so‘m
Joylar soni: Faqatgina 10 nafar qiz!
(Ixlosli , shijoatli va oʻz ustida ishlovchi)

Murojaat uchun: @Rushd_sari

Kanalimiz: https://t.me/+DEfhWsAdWi04NzAy