Муҳаммад Акбар Азим 🔻
600 subscribers
377 photos
65 videos
136 links
• Сизлар билан хатоларимни тузатиб бораман, иншааллоҳ!
• Таклиф, эътироз, шикоят, танқидлар, хуллас, мурожаат учун: @qalb_orqali_bot

• Ҳанафий | Мотуридий

• Диний саволларингиз бўлса, ЎМИ фатво ҳайъатидан сўрашингиз мумкин: +998781503344
Download Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ!

Азизлар, бир опамизнинг бошларига мушкулот тушибди,
ковид асорати сабабли юракларида парог булиб қолибди, тезлик билан операция қилишмаса бўлмас экан.
Операция нархи 26 млн сўм деб ҳисобланяпти.

Опамизнинг оилавий шароитлари яхши ҳолатдамас, уч нафар фарзандлари бор, бир нафари ҳали қўлларида.

Шунинг учун тезроқ уларни операция столига ётқизишга маблағ топиш зарур.

Сиз азизлардан ушбу хайрияда фаол бўлишингизни сўраб қоламан. Ўзларига боғланиб ёрдам беришни истаганлар учун боғлаб беришга ҳам ҳаракат қиламан.

Карта рақами:
9860230102332254

Фазилатхон Жўрабоева номида
2
Forwarded from Futuvvatnoma
Gul hidin sochardi kaftlarim ichi,
Chechak o'g'risiga chiqdim nogahon.
Voh, attang atrofda hech bitta kishi
Balki u bog‘bon deb qilmadi gumon.

- O'tkirbek Muhammadsobir
👍8
Одамлар орасида лайлатул қадр кечаси фақат йигирма еттинчи кечада бўлади деб ўйлайдиган кишилар ҳам бор.
Ваҳолангки, бу шайтоннинг аврашидир.
Бу фараз кўпчилик инсонлар зеҳнига Аллоҳ азза ва жаллага бошқа кечаларда ҳам юзланишларидан юз буришлари учун ўрнашиб қолган.

Имом Бутий роҳимаҳуллоҳ
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

@MuhammadAkbarAzim
👍7
38-ўлчамдан бошқа оёқ кийим киядиганларни ҳеч тушунолмайман. Ман неча маротаба синаб кўрдим. Энг қулайи шу.

Бошқаси ё сиқади, ё оёғингиздан чиқиб кетавериб қадамингиз кўпаймайди.

Нимага бошқа ўлчамдагиларини киясизлар-а? Жиннироқми бу одамлар, тавба 😏😒

Гавҳар Насруллоҳ саҳифаларидан

#ним_табассум

@MuhammadAkbarAzim
😁10
Қўлимизда мол-дунё кўп бўлмаган пайтда эҳсон қилишни одат қилиб олишимиз керак. Зеро 10 минг сўмдан минг сўм эҳсон қилиш 10 млндан 1 млн эҳсон қилишдан кўра осонроқ.

Закотнинг энг оз миқдори ҳам шу сабаб 1/40 деб белгиланган, эҳтимол.

@MuhammadAkbarAzim
👍9
Ҳамма ифторни кутиб ўтирган бўлса керак. ))

Шу пайт яқин бир дўстимнинг янги саҳифасини сизларга ҳам илинай деб ўйлаб қолдим.

Ўзи ҳали талаба, араб, турк ва инглиз тилларидан таржималар ва шахсий фикрларини жойлаб туради, иншааллоҳ!

Ҳозирда t.me/with_husayn ҳаволаси билан фаолият бошлабдилар.

Қўшилиш ихтиёрий, албатта. )
👍6
РИЁ УЧУН АМАЛ ТАРК ЭТИЛАДИМИ?

Бир улуғ кишига бир одам шикоят қилиб: «Фалончи одам риё билан зикр қилади», — деди. У киши эса: «Сен риё билан бўлса ҳам зикр қилмаяпсан-ку. Унинг риёли зикри ҳам қиёматда милтираб турган чироқ бўлиб йўл кўрсатади», — деди.

Ҳазрат айтдиларки, у одамнинг амалида риё билан бирга ихлос ҳам аралашгани шайхга маълум бўлса керак.

Чунки холис риё учун бўлган амалда ҳеч қандай нур бўлмайди. Кейин яна айтдиларки, менинг маслаҳатим шуки, бирор ишни қилишда қалбингизга риё бўлиш эҳтимоли келса ҳам, ҳаргиз амални тарк қилманг. Балки нима бўлса ҳам бу яхши амални қилавераман, кейин истиғфор айтиб оламан деб ирода қилинг. (Риёни шундай муолажа қилинади).

Муҳаммад Шафеъ Усмонийнинг «Мажолиси Ҳакимул умма» китобидан.

Ёрқинжон қори (роҳимаҳуллоҳ) таржимаси

@MuhammadAkbarAzim
5
«Сизлар кичик деб билиб қилаётган хатоларни биз Росулуллоҳ ﷺнинг давларида ҳалок қилувчи хатолардан деб тарк қилардик».

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу

Эътибор беринг-а, буни саҳоба Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу тобеъинларга қарата айтяптилар, бизни кўрганларида-чи?
😢12
Дарвишлар намозга турар эканлар, «фарз» деб эмас, «соғиндим» деб турадилар. Фиқҳда намозни вақтида ўқимаслик «қазо» дейилади. Дарвишлар наздида вақтида ўқилмаган намоз «ҳузурдан маҳрумлик» дейилади.

#эркин_ўгирма

@MuhammadAkbarAzim
❤‍🔥4
Forwarded from Nurmuhammad Xo'ja
ВАЗИФА

Қиёмат нелигин билмасман, бироқ
Шу бир гап учун ҳам
Ишонгим келар:
“Ҳақ сўзни битмакка сарфланган сиёҳ
Жангда томган қондек
Қадрли бўлар!”
Аҳволим танглигин биламан ўзим,
Қалбим қаршиликдан тинмади ҳали.
Яхши мудофаа – яхши бир ҳужум,
Ёзаман, қаламим синмади ҳали.

Разолат теграмда айланар ўчкор,
Гоҳида имонин ютади ҳакам.
Енгиш, енгилишнинг
Қандоқ фарқи бор –
Тинмай курашмоқдир менинг вазифам.

Аъзам Ўктам

@nurmuhammadshoir
❤‍🔥3
Аёл муҳаббати жуда муҳим. Унинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. У худди гўштга сепиладиган туздек юракка сингиб уни айнишдан сақлайди!

@MuhammadAkbarAzim
9
Forwarded from Jasur Hasan | Tarjima (Jasur Hasan)
ИЗТИРОБ
Қани энди инсон ўз қалбига эгалик қила олса. Ундан ўзи истамаган туйғуларни ўчириб, сўнг хотиржам уйқуга кетса.

#таржима

Https://t.me/tarjumaan
3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Шу муборак кунларга етказган, яшаш имконини берган Аллоҳга чексиз ҳамду санолар бўлсин!
👍5
Моҳи шариф Рамазон охирлаб қолганини ўйлаб…
😢5
• Мусҳафни токчага олиб қўйманг;

• нафл рўзада ҳам бардавом бўлаверинг;

• ҳар кун 20 ракат нафл ёки қазоларингизни адо этиб боринг;

• тилингизни ғийбат, чақимчилик, туҳмат ва бўҳтондан йироқ қилинг;

• дуода бардавом бўлинг;

• хайр-эҳсонни кўпайтиринг;

• фалон гуноҳни келаси Рамазон бошланганда ташлайман демай ҳозирдан ҳаракатда бўлинг;

Раббоний бўлинг, Рамазоний эмас.

@MuhammadAkbarAzim
❤‍🔥20
Масжидимиз имоми Рамазонга оид ажойиб ҳикматларни сўзлаб бердилар охирги кунларда, насиб қилса, ёзаман.

Ёзмасам эслатинглар дея ёзиб қўйяпман.
👍5