Муҳаммад Акбар Азим 🔻
599 subscribers
377 photos
65 videos
136 links
• Сизлар билан хатоларимни тузатиб бораман, иншааллоҳ!
• Таклиф, эътироз, шикоят, танқидлар, хуллас, мурожаат учун: @qalb_orqali_bot

• Ҳанафий | Мотуридий

• Диний саволларингиз бўлса, ЎМИ фатво ҳайъатидан сўрашингиз мумкин: +998781503344
Download Telegram
БИР ЗОТ...

Илоҳий каломда бир сўзки қутлуғ,
Фаришталар ундан ўтмас ҳаёда.
Онадан афзалроқ, отадан улуғ
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Ўтганлар ўтдилар, келганлар келди,
Кутганлар кутдилар, билганлар билди.
Бу ёруғ дунёни чароғон қилди –
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Мусулмон ўғлининг кўнгли хўп тўқдир,
Сабаб бор – ёзиғлиқ илоҳий тақдир.
Қоронғу кечада қоқилмоқ йўқдир –
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Офитобдан сўранг, моҳдан сўрангиз,
Айтурлар, бу надир, ёқут, фарангис –
Зулумот ичинда унга қарангиз,
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Саҳобалар кўрди кўзлари билан,
Юрдилар не бахтки ўзлари билан.
Бугун бизга малҳам сўзлари билан –
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Кетган бўлсалар-да орамиздан-да,
Аллоҳ еткаргувчи ноламиздан-да.
Чиройлироқ жажжи боламиздан-да,
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Ўтмиш юлдузига чўлғанмоқ азоб,
Тунлари аламдан тўлғанмоқ азоб.
Оҳ, тушга кирганда, уйғонмоқ азоб,
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Одамзод юрарди мотамга ўхшаб,
Нари борса Адий Хотамга ўхшаб.
Яшашни ўргатган одамга ўхшаб,
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Кўрмаган бўлсак ҳам севгувчимиз у,
Оғир дам умматим дегувчимиз у,
Ахир, ғамимизни егувчимиз у –
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Ул зотни кўргунча мўмин кулмагай,
Қарори тўлмагай, кўнгли тўлмагай.
Шаҳидлар шоҳида ўлмоқ бўлмагай,
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда!

#Хайрулла_Ҳамидов

@MuhammadAkbarAzim
❤‍🔥5
— Пулларингизни қаерда, қандай сақлайсиз, картадами ёки нақдми?
— Хотирамда.

Инстада ўқидим. 😄
😁10
Аллоҳ таоло айтади:

وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الْجِبَالِ فَقُلْ يَنْسِفُهَا رَبِّي نَسْفًا

(Эй Муҳаммад), улар сиздан тоғлар (қиёмат кунида қандай ҳолда бўлиши) ҳақида сўрайдилар. Бас, айтинг: «Парвардигорим уларни (қум каби) сочиб юборур».

Тоҳа сураси, 105-оят.

Тоғлар қанчалик улкан ва мустаҳкам бўлмасин, уларни бир лаҳзада қум каби сочиб юборишга қодир зот, сизнинг ғам-ташвишларингизни сочиб юборишга, уларни сиздан аритишга қодир эмасми?

@MuhammadAkbarAzim
❤‍🔥10
«...Никоҳ гувоҳномаси – бу оилавий бахт биносига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат эмас, балки бахт биносини қуриш учун «ер майдони» ажратилганлиги тўғрисидаги гувоҳномадир. Эр ва хотин бу «қурилиш»да биргаликда бир умр меҳнат қилишади. Умр ниҳоясида эса ҳар бир оиланинг қурган биноси ҳар хил кўринишда бўлади:

• ё муҳташам ва мустаҳкам қаср;

• ё қурилиши тугалланмаган товуқхона;

• ё келгуси авлодлар учун сақлаб қолинадиган бебаҳо обида;

• ё на совуқдан, на ёғингарчиликдан сақлайдиган чайла;

• ё барча қулайликларга эга, лекин бир-бирига бегона одамлар яшайдиган меҳмонхона;

• ё бир умрлик жазони ўташ муассасаси;

• ё ердаги жаннат;

• ё ердаги дўзах;

• ёки ҳеч нима...»

© Абдужаббор Исомиддин

@MuhammadAkbarAzim
6
Forwarded from RAMUSH Ogʻa | Rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёни илк бор тиниқ ҳолда кўраётган болакай🥲

@Ramushuz
😢10
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ!

Азизлар, бир опамизнинг бошларига мушкулот тушибди,
ковид асорати сабабли юракларида парог булиб қолибди, тезлик билан операция қилишмаса бўлмас экан.
Операция нархи 26 млн сўм деб ҳисобланяпти.

Опамизнинг оилавий шароитлари яхши ҳолатдамас, уч нафар фарзандлари бор, бир нафари ҳали қўлларида.

Шунинг учун тезроқ уларни операция столига ётқизишга маблағ топиш зарур.

Сиз азизлардан ушбу хайрияда фаол бўлишингизни сўраб қоламан. Ўзларига боғланиб ёрдам беришни истаганлар учун боғлаб беришга ҳам ҳаракат қиламан.

Карта рақами:
9860230102332254

Фазилатхон Жўрабоева номида
2
Forwarded from Futuvvatnoma
Gul hidin sochardi kaftlarim ichi,
Chechak o'g'risiga chiqdim nogahon.
Voh, attang atrofda hech bitta kishi
Balki u bog‘bon deb qilmadi gumon.

- O'tkirbek Muhammadsobir
👍8
Одамлар орасида лайлатул қадр кечаси фақат йигирма еттинчи кечада бўлади деб ўйлайдиган кишилар ҳам бор.
Ваҳолангки, бу шайтоннинг аврашидир.
Бу фараз кўпчилик инсонлар зеҳнига Аллоҳ азза ва жаллага бошқа кечаларда ҳам юзланишларидан юз буришлари учун ўрнашиб қолган.

Имом Бутий роҳимаҳуллоҳ
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

@MuhammadAkbarAzim
👍7
38-ўлчамдан бошқа оёқ кийим киядиганларни ҳеч тушунолмайман. Ман неча маротаба синаб кўрдим. Энг қулайи шу.

Бошқаси ё сиқади, ё оёғингиздан чиқиб кетавериб қадамингиз кўпаймайди.

Нимага бошқа ўлчамдагиларини киясизлар-а? Жиннироқми бу одамлар, тавба 😏😒

Гавҳар Насруллоҳ саҳифаларидан

#ним_табассум

@MuhammadAkbarAzim
😁10
Қўлимизда мол-дунё кўп бўлмаган пайтда эҳсон қилишни одат қилиб олишимиз керак. Зеро 10 минг сўмдан минг сўм эҳсон қилиш 10 млндан 1 млн эҳсон қилишдан кўра осонроқ.

Закотнинг энг оз миқдори ҳам шу сабаб 1/40 деб белгиланган, эҳтимол.

@MuhammadAkbarAzim
👍9
Ҳамма ифторни кутиб ўтирган бўлса керак. ))

Шу пайт яқин бир дўстимнинг янги саҳифасини сизларга ҳам илинай деб ўйлаб қолдим.

Ўзи ҳали талаба, араб, турк ва инглиз тилларидан таржималар ва шахсий фикрларини жойлаб туради, иншааллоҳ!

Ҳозирда t.me/with_husayn ҳаволаси билан фаолият бошлабдилар.

Қўшилиш ихтиёрий, албатта. )
👍6
РИЁ УЧУН АМАЛ ТАРК ЭТИЛАДИМИ?

Бир улуғ кишига бир одам шикоят қилиб: «Фалончи одам риё билан зикр қилади», — деди. У киши эса: «Сен риё билан бўлса ҳам зикр қилмаяпсан-ку. Унинг риёли зикри ҳам қиёматда милтираб турган чироқ бўлиб йўл кўрсатади», — деди.

Ҳазрат айтдиларки, у одамнинг амалида риё билан бирга ихлос ҳам аралашгани шайхга маълум бўлса керак.

Чунки холис риё учун бўлган амалда ҳеч қандай нур бўлмайди. Кейин яна айтдиларки, менинг маслаҳатим шуки, бирор ишни қилишда қалбингизга риё бўлиш эҳтимоли келса ҳам, ҳаргиз амални тарк қилманг. Балки нима бўлса ҳам бу яхши амални қилавераман, кейин истиғфор айтиб оламан деб ирода қилинг. (Риёни шундай муолажа қилинади).

Муҳаммад Шафеъ Усмонийнинг «Мажолиси Ҳакимул умма» китобидан.

Ёрқинжон қори (роҳимаҳуллоҳ) таржимаси

@MuhammadAkbarAzim
5