This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биктуб исмак — Файруз
Кимгадир буни жойлаганим маъқул келмаслиги мумкин, узр, азизлар.
Кеча бир нарсани ўйлабман, ИИБ ходимлари йилнинг 11 ойида ҳужраларда Қуръони Каримни ёдлаётган болаларни топиш, устозларини жарима ва жазога тортиш билан банд бўлишади.
Лекин, буни қарангки, Рамазон ойи келганда ўша ҳужраларда Қуръони Каримни ўрганиб ёд олган йигитлар масжид меҳробида, ҳалиги ходимлар эса масжид ташқарисида уларни «қўриқлаш» билан банд бўлади.
Аллоҳ кимларни азиз қилиб юқори кўтариши, кимларни…
Ҳа, майли, тушундингиз-ку, мезонлар бу дунёда ҳам акс этгандек кўриниб қолади.
Лекин, буни қарангки, Рамазон ойи келганда ўша ҳужраларда Қуръони Каримни ўрганиб ёд олган йигитлар масжид меҳробида, ҳалиги ходимлар эса масжид ташқарисида уларни «қўриқлаш» билан банд бўлади.
Аллоҳ кимларни азиз қилиб юқори кўтариши, кимларни…
Ҳа, майли, тушундингиз-ку, мезонлар бу дунёда ҳам акс этгандек кўриниб қолади.
👍18
Инсоннинг ичи қон йиғлар экан, юзининг табассум қилиши нақадар ҳам ғалати қобилият-а?!.
Аҳмед Ҳамди Танпинар
@MuhammadAkbarAzim
Аҳмед Ҳамди Танпинар
@MuhammadAkbarAzim
😢6
Seni soruyorlar.
Öldü mü diyeyim yoksa dönecek mi?
İkisi de imkânsız değil mi?
Çünkü biliyorum: asla geri dönmezsin.
Ve biliyorsun: sen benim için asla ölmezsin.
• • •
Сизни сўрайдилар.
(Уларга сизни) «Ўлди» дейми ёки «қайтиб келади» дейми?
Иккиси ҳам имконсиз эмасми?
Чунки биламан — сиз ҳеч қачон қайтиб келмайсиз!
Сиз ҳам биласиз — мен учун ҳеч қачон ўлмайсиз!
#Эркин_ўгирма
@MuhammadAkbarAzim
Öldü mü diyeyim yoksa dönecek mi?
İkisi de imkânsız değil mi?
Çünkü biliyorum: asla geri dönmezsin.
Ve biliyorsun: sen benim için asla ölmezsin.
• • •
Сизни сўрайдилар.
(Уларга сизни) «Ўлди» дейми ёки «қайтиб келади» дейми?
Иккиси ҳам имконсиз эмасми?
Чунки биламан — сиз ҳеч қачон қайтиб келмайсиз!
Сиз ҳам биласиз — мен учун ҳеч қачон ўлмайсиз!
#Эркин_ўгирма
@MuhammadAkbarAzim
❤🔥4
Сизлар ҳам ростини айтсангиз-да ишингиз битадиган ўринда ёлғон гапириб иш битиргач: «тўғрисини айтсам нима бўларди?» — деган савол билан ўзларингизни қийнайсизларми?
Ёлғонни ёмон кўраман, баъзида юқорида ёзганимдек ҳолатга тушиб қоламан, нега ёлғон ишлатганимни англолмайман.
Ёлғонни ёмон кўраман, баъзида юқорида ёзганимдек ҳолатга тушиб қоламан, нега ёлғон ишлатганимни англолмайман.
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
Сизлар ҳам ростини айтсангиз-да ишингиз битадиган ўринда ёлғон гапириб иш битиргач: «тўғрисини айтсам нима бўларди?» — деган савол билан ўзларингизни қийнайсизларми? Ёлғонни ёмон кўраман, баъзида юқорида ёзганимдек ҳолатга тушиб қоламан, нега ёлғон ишлатганимни…
Менимча, бунга ечим ўша заҳоти ёки кейин бўлса ҳам ростини айтиб нафсни қийнаш. Киши ёлғон гапириб қўйганини тан олгандан сўнг ўзини яна шу ҳолда кўришни истамайди.
👍4
Forwarded from Abdurrohman Toshqandiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
— لا يوجد من يلائمك تماما
و لن تجد نصفك الاخر
ما لم يكن هناك تنازلات مشتركة…
— Сизга тўлиқ мос келадиган инсон йўқ. Ўзаро муросалар бўлмаса, ўзингизнинг иккинчи ярмингизни топа олмайсиз…
Видеода кўп маъно бор, хулоса ўзингиздан.
و لن تجد نصفك الاخر
ما لم يكن هناك تنازلات مشتركة…
— Сизга тўлиқ мос келадиган инсон йўқ. Ўзаро муросалар бўлмаса, ўзингизнинг иккинчи ярмингизни топа олмайсиз…
Видеода кўп маъно бор, хулоса ўзингиздан.
❤🔥4
Abdurrohman Toshqandiy
— لا يوجد من يلائمك تماما و لن تجد نصفك الاخر ما لم يكن هناك تنازلات مشتركة… — Сизга тўлиқ мос келадиган инсон йўқ. Ўзаро муросалар бўлмаса, ўзингизнинг иккинчи ярмингизни топа олмайсиз… Видеода кўп маъно бор, хулоса ўзингиздан.
Ахийри топдим-а шу суратларни.
Мендаги тўртта карикатурада мослашиш йўқ.
Баъзида сизга жудаям муносиб йўлдош учрайди (иккинчи суратга қаранг), аммо уни бошқа бир кишида кўнгли бўлишига ёки муносиб бўлмаган биров билан турмуш қуришдан бошқа йўли йўқлигига кўнишдан бўлак ҳеч нарса қўлингиздан келмайди.
Сўнгра сиз ҳам ит-мушукка меҳр бериб боқадиган бўлиб кетасиз. 😄
@MuhammadAkbarAzim
Мендаги тўртта карикатурада мослашиш йўқ.
Баъзида сизга жудаям муносиб йўлдош учрайди (иккинчи суратга қаранг), аммо уни бошқа бир кишида кўнгли бўлишига ёки муносиб бўлмаган биров билан турмуш қуришдан бошқа йўли йўқлигига кўнишдан бўлак ҳеч нарса қўлингиздан келмайди.
Сўнгра сиз ҳам ит-мушукка меҳр бериб боқадиган бўлиб кетасиз. 😄
@MuhammadAkbarAzim
🤣10
Мендан доим истиқомат (тўғри йўл)да бўлишимни кутманг, ахир мен ҳам инсонман. Хато ва тўғрилик орасида яшайман. Баъзида мени ҳам шаҳват чулғаб олади ва қизиқишлар ҳалокатга чорлайди.
Мен ҳам ҳаёт сўқмоқларида кураш олиб бораман. Гоҳида ёки кўпинча ғолиб бўламан. Лекин барибир мен узоқлашадиган, ортга сурадиган ва синиб қоладиган инсонман. Сен меҳр кўрсатишнинг ўзи билан мени ҳалок қилма. Лекин менга ёрдам бер, ёнимда тур. Инсон заифдир, деган маънони тушуниб етадиган кишига ўта эҳтиёжим бор.
Анвар Аҳмад ҳафизаҳаллоҳ таржимаси
@MuhammadAkbarAzim
Мен ҳам ҳаёт сўқмоқларида кураш олиб бораман. Гоҳида ёки кўпинча ғолиб бўламан. Лекин барибир мен узоқлашадиган, ортга сурадиган ва синиб қоладиган инсонман. Сен меҳр кўрсатишнинг ўзи билан мени ҳалок қилма. Лекин менга ёрдам бер, ёнимда тур. Инсон заифдир, деган маънони тушуниб етадиган кишига ўта эҳтиёжим бор.
Анвар Аҳмад ҳафизаҳаллоҳ таржимаси
@MuhammadAkbarAzim
Оила аёлнинг қора кўзи ва қизил яноғи узра пойидор бўлмайди, балки гўзал ахлоқи ва соғлом табиати устида барпо бўлади.
Мустафо Содиқ Рофиъий
Фирдавхон Муҳйиддин таржимаси
@MuhammadAkbarAzim
Мустафо Содиқ Рофиъий
Фирдавхон Муҳйиддин таржимаси
@MuhammadAkbarAzim
👍8
Forwarded from Muhammad Odil Hamid | Rasmiy
Alloh taolo bandasiga ne’mat yuboradi, bandasi esa undan yuz o’giradi. Tayyor kelgan imkondan voz kechadi, menga kerak emas deydi. Ne’matdan yuz o’girishi mahrum bo’lishiga sabab bo’ladi. Natijada o’sha ne’matni qo’lga kiritish uchun butun umr uning orqasidan yugirib o’tadi.
Alloh taolo ham sizga shunday ne’mat yuborib turibdi. Siz bo’lsangiz o’zingizcha undan yuz o’girib qo’ymang. Yo’qsa yig’lab Alloh taolodan so’rab yurasiz, butun umr istab yurasiz. 15-20 yil so’rab yurasiz. Alloh taolo berdimi, qabul qilavering.
@muhammadodiluzofficial
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Суюклиларни йўқотиш ғурбатдир…
Суратда: «Ҳозир ҳаётимнинг энг қоронғи хонасидаман», — деб ёзилган.
@MuhammadAkbarAzim
@MuhammadAkbarAzim
😢7
👍9
Ҳар қандай инқилоб, ўзгариш, силжиш адолатсизлик узра содир бўлган. Энг буюк дин, Исломнинг пайдо бўлиб ёйилиши ҳам, кейинги ижтимоий эврилишлар ҳам, Ғарбнинг тараққиётда илгарилаши ҳам, Маркс кабиларнинг тенгликка қаратилган инқилобий ғоялари ҳам аслан адолатсизликка қаршилик ўлароқ вужудга келган. Токи адолат ва унга терс зулм тушунчаси бор экан, инсоният доим у учун ва унинг зиддига қарши кураш олиб боришда давом этади. Ва бу кураш инсон фитратида битилмиш олий ва улуғвор инсоний хатти-ҳаракатдир. Бу курашни онгли, ўзини англашга мудом интилган, нафсига қарши курашни ҳаёт тарзи ва амалига айлантирган киши наинки қўллаб, дастаклайди, балки унга аралашиб, унинг бир қисмига айланади ҳам. Бундай саъй-ҳаракатлар, интилишлар ҳамиша инсонларнинг ўзи ўртасида, ўзаро содир бўлади. Мана шунда инсоннинг кимлиги, чинакам қатъияти синалади. Адолатсизлик ва зуғумга кўп ҳолларда онгсиз, беидрок равишда йўл қўйилади. Адолатга талпинадиганлар эса шу важдан жамият бўйлаб онглилик учун ҳаракат қиладиганлардир. Онгли инсон сифатида ҳар ким бугун ўзи учун — чунки жамият унинг ўзидан иборат — ўзлик бу бутун инсониятга дахлдор сўз — адолат истаб ҳаракат қилмас экан, адолатли жамият хомхаёлларига ўралашиб, ўзини бундай сароблар билан овутиб ўтирмаса ҳам бўлади.
Манба: Тафаккур чизгилари
@MuhammadAkbarAzim
Манба: Тафаккур чизгилари
@MuhammadAkbarAzim
👍4
БИР ЗОТ...
Илоҳий каломда бир сўзки қутлуғ,
Фаришталар ундан ўтмас ҳаёда.
Онадан афзалроқ, отадан улуғ
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.
Ўтганлар ўтдилар, келганлар келди,
Кутганлар кутдилар, билганлар билди.
Бу ёруғ дунёни чароғон қилди –
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.
Мусулмон ўғлининг кўнгли хўп тўқдир,
Сабаб бор – ёзиғлиқ илоҳий тақдир.
Қоронғу кечада қоқилмоқ йўқдир –
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.
Офитобдан сўранг, моҳдан сўрангиз,
Айтурлар, бу надир, ёқут, фарангис –
Зулумот ичинда унга қарангиз,
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.
Саҳобалар кўрди кўзлари билан,
Юрдилар не бахтки ўзлари билан.
Бугун бизга малҳам сўзлари билан –
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.
Кетган бўлсалар-да орамиздан-да,
Аллоҳ еткаргувчи ноламиздан-да.
Чиройлироқ жажжи боламиздан-да,
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.
Ўтмиш юлдузига чўлғанмоқ азоб,
Тунлари аламдан тўлғанмоқ азоб.
Оҳ, тушга кирганда, уйғонмоқ азоб,
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.
Одамзод юрарди мотамга ўхшаб,
Нари борса Адий Хотамга ўхшаб.
Яшашни ўргатган одамга ўхшаб,
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.
Кўрмаган бўлсак ҳам севгувчимиз у,
Оғир дам умматим дегувчимиз у,
Ахир, ғамимизни егувчимиз у –
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.
Ул зотни кўргунча мўмин кулмагай,
Қарори тўлмагай, кўнгли тўлмагай.
Шаҳидлар шоҳида ўлмоқ бўлмагай,
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда!
#Хайрулла_Ҳамидов
@MuhammadAkbarAzim
Илоҳий каломда бир сўзки қутлуғ,
Фаришталар ундан ўтмас ҳаёда.
Онадан афзалроқ, отадан улуғ
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.
Ўтганлар ўтдилар, келганлар келди,
Кутганлар кутдилар, билганлар билди.
Бу ёруғ дунёни чароғон қилди –
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.
Мусулмон ўғлининг кўнгли хўп тўқдир,
Сабаб бор – ёзиғлиқ илоҳий тақдир.
Қоронғу кечада қоқилмоқ йўқдир –
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.
Офитобдан сўранг, моҳдан сўрангиз,
Айтурлар, бу надир, ёқут, фарангис –
Зулумот ичинда унга қарангиз,
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.
Саҳобалар кўрди кўзлари билан,
Юрдилар не бахтки ўзлари билан.
Бугун бизга малҳам сўзлари билан –
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.
Кетган бўлсалар-да орамиздан-да,
Аллоҳ еткаргувчи ноламиздан-да.
Чиройлироқ жажжи боламиздан-да,
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.
Ўтмиш юлдузига чўлғанмоқ азоб,
Тунлари аламдан тўлғанмоқ азоб.
Оҳ, тушга кирганда, уйғонмоқ азоб,
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.
Одамзод юрарди мотамга ўхшаб,
Нари борса Адий Хотамга ўхшаб.
Яшашни ўргатган одамга ўхшаб,
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.
Кўрмаган бўлсак ҳам севгувчимиз у,
Оғир дам умматим дегувчимиз у,
Ахир, ғамимизни егувчимиз у –
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда.
Ул зотни кўргунча мўмин кулмагай,
Қарори тўлмагай, кўнгли тўлмагай.
Шаҳидлар шоҳида ўлмоқ бўлмагай,
Росулуллоҳ деган зот бор дунёда!
#Хайрулла_Ҳамидов
@MuhammadAkbarAzim
❤🔥5
— Пулларингизни қаерда, қандай сақлайсиз, картадами ёки нақдми?
— Хотирамда.
Инстада ўқидим. 😄
— Хотирамда.
😁10