Сукут сўздан кўра фойдалидир. Чунки ҳар бир сўз нафснинг гапириши учун туғилади. Нафснинг гапириши эса илоҳий файзнинг қабул қилинишига тўсқинлик қилади.
Мавлоно Саъдуддин Қошғарий роҳимаҳуллоҳ
***
Сукутим камлиги учун кўп панд еяпман, ўзим чарчаб кетяпман кечирим сўраб…
@MuhammadAkbarAzim

👍6
Forwarded from G'iyosiddin Yusuf
Gohida men soatlab bir joydan jilmay, uyqu vaqtida uxlamay 1-2 oyda bitta kitob yozaman. Keyin oylab Din ishlari bo'yicha qo'mitada ruxsat kutadi, sahifalovchi "3-4 kunda sahifalab beraman" deb 2-3 oy olib yuradi, musahhih "15-20 kunda o'qib beraman" deb 2 oy o'qiydi...
#Ijod
@GiyosiddinYusuf
#Ijod
@GiyosiddinYusuf
🤣16
G'iyosiddin Yusuf
Gohida men soatlab bir joydan jilmay, uyqu vaqtida uxlamay 1-2 oyda bitta kitob yozaman. Keyin oylab Din ishlari bo'yicha qo'mitada ruxsat kutadi, sahifalovchi "3-4 kunda sahifalab beraman" deb 2-3 oy olib yuradi, musahhih "15-20 kunda o'qib beraman" deb 2…
Тезда ўқиб қўйсам хавотирга тушиб қолмасангиз бўлди, устоз. 😁
😁13
G'iyosiddin Yusuf
Gohida men soatlab bir joydan jilmay, uyqu vaqtida uxlamay 1-2 oyda bitta kitob yozaman. Keyin oylab Din ishlari bo'yicha qo'mitada ruxsat kutadi, sahifalovchi "3-4 kunda sahifalab beraman" deb 2-3 oy olib yuradi, musahhih "15-20 kunda o'qib beraman" deb 2…
Саҳифаловчидан чаққонроқ эканман, хайрият! 💪✊
😁13
Асалдан асалроқ сўз топсанг гапир,
Азалдан гўзалроқ сўз топсанг гапир.
Акс ҳолда, дўстим, сукут сақлагин,
Сукутдан афзалроқ сўз топсанг гапир.
Муаллифини билолмадим
@MuhammadAkbarAzim
Азалдан гўзалроқ сўз топсанг гапир.
Акс ҳолда, дўстим, сукут сақлагин,
Сукутдан афзалроқ сўз топсанг гапир.
Муаллифини билолмадим
@MuhammadAkbarAzim
👍11
Forwarded from .
Туркияда болалар учун одоб-ахлоқ, динимизни ўргатувчи китоблар жуда кўп. Бу ерда исталган ёшдаги бола учун китоб топиш имкони бор. Алҳамдулиллаҳ, бизда ҳам шундай китоблар кўпаяётгани қувонарли ҳолат.
Ёш ижодкорлардан Ғиёсиддин Юсуф болалар учун тарбиявий аҳамиятга эга китоблари билан танилиб қолган. У кишининг яқинда нашр қилинган «Гўзал хулқлар» номли китоби болалар учун муҳим бўлган хулқлар: илм ўрганиш, ростгўйлик, омонатдорлик, меҳнатсеварлик каби фазилатларни содда ва қизиқарли тарзда тушунтиради. Ҳар бир мавзу ҳикоялар ва расмлар билан бойитилган, сўнггида эса болалар билимларини мустаҳкамлаши учун саволлар берилган.
Бу китоб болалар қалбига эзгулик уруғларини экади ва улар учун муҳим қўлланма бўлади. Муаллифга ташаккур! Аллоҳ бу хайрли ишингизга барака берсин!
@MubashshirAhmad

.
Туркияда болалар учун одоб-ахлоқ, динимизни ўргатувчи китоблар жуда кўп. Бу ерда исталган ёшдаги бола учун китоб топиш имкони бор. Алҳамдулиллаҳ, бизда ҳам шундай китоблар кўпаяётгани қувонарли ҳолат. Ёш ижодкорлардан Ғиёсиддин Юсуф болалар учун тарбиявий…
Катталар ҳам ўқиса бўлади, мен тасҳиҳ қилганман. Мавзулар жуда яхши тушунтирилган, бола тилида ёзилган бўлса-да, баъзи ҳикматлар катталарни-да сергакликка чорламай қолмайди.
Хуллас, ўқинглар, ўқиб беринглар. ))
Хуллас, ўқинглар, ўқиб беринглар. ))
👍10
Масжидимиз имоми яхши ўқиган, илмга ташна киши. Баъзида савол берсам, саволимдаги нуқсонни пайқаб, муфассал жавоб берадилар.
Боя пешин намозини ўқиш учун масжидга кирдим, 4 ракатли суннатни орқароқ сафда ўқий бошладим, 2-ракатни ўқиётганимда ичимда ажиб бир ҳис пайдо бўлди, бир саф ортимда улуғ бир зот бордек сеза бошладим ўзимни, ўша пайт ўзимдан хижолат бўла бошладим, нимадир хато қилиб қўйишдан қўрқиб намозни тугатиб ортимга елка ошириб қарадим, масжидимиз имоми ортимда пешиннинг суннатини ўқиётган эканлар.
Кўрмасдан туриб у кишининг ҳайбатини қалбимга солиб қўйилгани мени хайратимни оширди очиғи.
Ажиб ҳолат, ҳозир ўйлаб ётибман ўша пайтни.

👍13
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
Масжидимиз имоми яхши ўқиган, илмга ташна киши. Баъзида савол берсам, саволимдаги нуқсонни пайқаб, муфассал жавоб берадилар. Боя пешин намозини ўқиш учун масжидга кирдим, 4 ракатли суннатни орқароқ сафда ўқий бошладим, 2-ракатни ўқиётганимда ичимда ажиб бир…
Тобеъинларнинг улуғларидан бўлган Ибн Сийрин роҳимаҳуллоҳни кўрган кишилар беихтиёр такбир айтиб юборишар экан — у кишининг юзларидаги нурни кўрганлари боис.
Авлиёларни кўрганда қалбда зикрга рағбат ошиб, Аллоҳни эслашимиз ҳақидаги ҳикматлар ҳақиқатнинг ўзгинаси…

❤🔥7
Билмадим, бизнинг даврга келиб шунақа бўлиб кетдими. Бирорта мард қиз йўғ-а, мана, менга уйланинг дейдиган.
#Ҳазилнамо
@MuhammadAkbarAzim
@MuhammadAkbarAzim
🤣22
Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ дўстларига деди:
— Ораларингда гапингизни султонга етказиб турадиган одамлар бўлса, уни ғазаблантирадиган гапни гапирасизларми?
— Йўқ.
— Ораларингда ҳар бир гапингизни Аллоҳга етказиб турадиганлар бор. (Фаришталарни назарда тутган)
Арабчадан #Муқим_Маҳмуд таржимаси
2025.01.26

👍7
Алҳамдулиллаҳ!
Етти йил аввал қилган хатомни тузатдим, шу бугун насиб қилди, Аллоҳнинг тавфиқи ва мадади билан шунга қодир бўлдим.
Мана шу етти йил мобайнида жуда кўп марта ўша хатомни тузатишга уринишлар бўлди. Аммо қодир бўлмадим, ҳар гал хатомни тузатишга киришар эканман, шу сафар тузатаман деган қатъий ишонч бўлар, бошлаганимдан сўнг тузатолмай қолсам-чи деган қўрқув билан давом этардим.
Аллоҳга ҳамд бўлсин, етти йиллик имконни берди, умрим ўша хато устида ўтмади. Энди бошқа камчиликларимни тузатсам, қодир бўлганча адо қилсам деган умидим бор.
Шу бир хатомни тузатишга етти йил кетгани бежиз эмас, менимча:
• баъзи яралар тез битмаслигига, битай деганда эса бироз шилиниб яна қайта янгиланиб қолиши мумкинлигини тушундим;
• хато қилиш учун бир лаҳза етар, лекин тузатишга йиллар кетиши мумкин экан;
• бу орада ўлим келиб қолиши мумкинлигини инобатга олиб хатони тезроқ тугатишга уриниши шарт;
• киши йўл қўйган камчилигини тузатишда Аллоҳдан ёрдам сўраб ёлвориши зарур;
• Аллоҳ таоло хатони тузатишга илҳом қилган пайти уни тузатишга ғайрат қилиш керак;
• киши ўзига берилган узрларни қалқон қилиб олмаслиги, хато қилганини тан олиши керак;
• бир марта, икки марта, уч ва ҳатто ўн марта уринганида ҳам натижа бўлмаса-да, хатосини тузатиш фикридан қайтмаслиги керак;
• киши хатони тузатишга киришар экан, албатта, бу борада илмга эга бўлган кишилардан маслаҳат сўраб, шунга кўра ҳаракат қилиши зарур экан, зотан, жоҳил киши хатони тузатдим деб ўйлаб, лекин унинг яқинига ҳам йўламаган бўлиши мумкин.
Аллоҳ таоло бизга ўз хатоларимизни кўрадиган кўз, англайдиган фаҳм, тузатишга етадиган илм, бу йўлда сабот, ғайрат-шижоат насиб қилсин ҳамда келгусида бу ва бу каби хатоларни қилмасликка тавфиқ берсин, омин, омин, омин!
Хатомни ёзиб сатрни кўтаргим келмади, азизлар.

Сиздан қутулмоқчи бўлган инсонга ўзингизни мажбуран яқинлаштиришингиздан кўра кўпроқ зарар берадиган (хафа қиладиган) ҳеч нарса йўқ.
@MuhammadAkbarAzim
@MuhammadAkbarAzim
👍13
“Adının ne kadar güzel olduğunu ancak sevdiğinin ağzından duyduğunda anlarsın”
Şair Cemal Süreya
* * *
«Исмингиз нақадар гўзал эканини севган инсонингиздан эшитганингизда ҳис қиласиз!»
Жамол Сурайё
@MuhammadAkbarAzim
Şair Cemal Süreya
* * *
«Исмингиз нақадар гўзал эканини севган инсонингиздан эшитганингизда ҳис қиласиз!»
Жамол Сурайё
@MuhammadAkbarAzim
❤6
Ибн Қойюм роҳимаҳуллоҳ шундай деди:
«Қуръонда «маҳзунлик» У Зотнинг: «Бўшашманглар! Хафа бўлманглар» сўзида келганидек қайтарилган ёки У Зотнинг: «Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар»... сўзида келганидек рад этилган. Бунинг сири маҳзунликдан қалбга фойда йўқлиги ва шайтоннинг энг яхши кўрган нарсаси мўмин банданинг йўлини кесиб, уни ҳаракатдан тўхташидадир. Набий ﷺ маҳзунликдан Аллоҳдан паноҳ сўраб: «Аллоҳим, мен Сендан ғам-ташвишдан, маҳзунликдан паноҳ тилайман», — деганлар».
«Мадарижус-соликин» 1: 500-501.
Муҳаммад Алий Муҳаммад Юсуф таржималари

❤🔥4
— Қўлимдан келганча сизга ёрдам бермоқчиман, ҳеч иккиланмай ёрдам сўрайверинг.
— Яхши, халақит бермасангиз бўлди.
@MuhammadAkbarAzim
— Яхши, халақит бермасангиз бўлди.
@MuhammadAkbarAzim
😁21
Дўстим Ҳусайн Жамолиддин ҳадя бердилар. Бу дўппи икки муборак масканни кўрган.
Тасбиҳ эса зайтун дарахтидан қилинган бўлиб, ўзларига ҳам устозлари тарафидан ҳадя қилинган экан.
Берилган ҳадяларнинг ўзи менинг нуқсонларимга ишора, қилишим керак бўлган ишларга далолат қилаётганга ўхшайди, субҳаналлоҳ!
Аллоҳ дўстимдан рози бўлсин, мени суюнтирдилар, бу дунёда ҳам, охират диёрида ҳам Аллоҳ уларни суюнтирсин, омин!
Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий ҳазратлари: «Ҳадя муҳаббатга гувоҳдир», — дейдилар.
Аллоҳ қабул қилсин, мени эса шунга муносиб айласин, омин!
#Қадрли_ҳадя

❤11
Саҳифам ривожи учун, постларимни эълон қилишдаги қулайликларга эга бўлиш мақсадида Telegram premium'га обуна бўлганлардан овоз бериб кўмаклашишларини сўраб қоламан. Барчангизга олдиндан раҳмат айтаман!
Овоз бериш учун ҳавола: https://t.me/boost/MuhammadAkbarAzim

Telegram
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
Bu kanal qoʻshimcha funksiyalarni ochishiga yordam berish uchun unga ovoz bering.
👍11
— Биласанми, эътибор сўраб олинмайди?
— Ҳа, биламан.
— Лекин шунга қарамай мен сўрайман.
— Нега?
— Чунки мен унга муҳтожман.
Аҳмад Дувайдор
@MuhammadAkbarAzim
— Ҳа, биламан.
— Лекин шунга қарамай мен сўрайман.
— Нега?
— Чунки мен унга муҳтожман.
Аҳмад Дувайдор
@MuhammadAkbarAzim