МУНОЖОТ
Илоҳо, бандаман, бечорадурман,
Ҳавойи нафс ила оворадурман.
Эрурман барча нуқсонимға иқрор,
Мусулмон ўғли қилмас ишларим бор.
Эрурман бандаларни сарнигуни,
Тўлай ёру биродарлар забуни.
Манингдек осий бўлғайму жаҳонда,
Гуноҳим зоҳиримдан кўп ниҳонда.
Нетай, чун айни ақлим безиёдур,
Амал ҳам йўқ, агар қилсам риёдур.
Агарчи ман ёмон қул пой то фарқ,
Бўлибман маъсият дарёсиға ғарқ.
Вале содиқ эрурман бирлигингга,
Таёнибман Сани ғофирлигингга.
Лаҳадга кирса бу ёлғуз ғариб бош,
Ўгурса юз ҳама қавму қариндош.
Таҳаййур бўлса жони ғам сиришта,
Етушса сўрғали икки фаришта.
Сан осон этмасанг андоғ саволи,
Нечук кечгай ғариб бандангни ҳоли?
Деса: «ман роббук» икки абди даргоҳ,
Тилимга жорий қилғил: «Раббим —Оллоҳ!"
Агарчи осийдур, ё Раб, бу банда,
Ўзинг бандам дегил, «Раббим» деганда.
Агар сен қилмасанг қуллиқ отин жуд,
Манинг «қулман» дегонимдан нечук суд?
Илоҳо, лутф қил, мунда ва анда,
Мани банда этиб, беркит бу банда.
Агар чандики гўрсиз ўлса инсон,
Сўролур албатта бешакку нуқсон.
Агар дарёда ўлсун ё осилсун,
Азоб этса бани одам на билсун.
Даранда одам ўғлин қилса хўрок,
Гумон йўқдур сўрар қорнида, эй пок.
Агар банда муаззаб бўлса анда,
Қолур туймай бу ишни ул даранда.
Нечук қилса эрур Қодиру Носир,
Бу ерда бандасининг ақли қосир.
Наким айди Худойинг ё Паямбар,
Ани маҳкам тутиб, фикр этма дигар.
Сўфи Оллоҳёр раҳимаҳуллоҳ, "Саботул ожизин"дан.
====
Айрим сўзлар изоҳи:
Сарнигун - боши хам, эгик
Тўлай - барча
Забун - нотавон, хароб
Ниҳон - махфий, яширин
Айни ақлим - ақлим кўзи
Пой то фарқ - оёқдан бошгача
Таҳаййур - ҳайрат ва саросима
жони ғам сиришта - ғамга тўла, ғам аралашган жон
«ман роббук» - Раббинг ким?
икки абди даргоҳ - у даргоҳдаги икки банда (икки фаришта)
Жуд қилмасанг - бермасанг, саховат қилмасанг
Нечук суд? - нима фойда?
Даранда - дарранда, йиртқич
Мани банда этиб, беркит бу банда - мени банда қилиб, ўзингга қуллик этувчи қилиб, бу бандалик "банд"ига беркитгил
Муаззаб - азобга дучор этилган
Қосир - қисқа
На ким айди Худойинг ё паямбар - Худойинг ёки пайғамбар алайҳиссалом нимани айтса
Дигар - бошқа
Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳаллоҳ саҳифаларидан
@MuhammadAkbarAzim

👍5
Forwarded from Kun.uz | Online
Falastinlik 100 nafar bolalar va ayollar Oʻzbekistonga evakuatsiya qilindi
Oʻzbekistonning Misrdagi elchisi Mansurbek Qilichevga koʻra, 26-dekabr kuni ikki davlat Sogʻliqni saqlash vazirliklari bilan kelishilgan holda 100 nafar yarador falastinlik bolalar, ayollar va ularning hamrohlari Oʻzbekistonga evakuatsiya qilindi.
Oʻzbekiston hukumati falastinliklar bemor oilalarining barcha ehtiyojlari, jumladan, davolanish harajatlari, mehmonxona, maktab, oziq-ovqat va boshqalar bilan toʻliq taʼminlaydi.
👉 @kunonline

👍7
👍5
Бир кун, албатта, тушунамиз:
• намоз уйқудан афзал, аммо биз тунларни ухлаб ўтказиб юбордик;
• барча ғамларимизга Қуръон тиловати малҳам бўлади, лекин биз уни тарк этдик;
• тонгги зикрлар кунларимизни баракотли қилади, бироқ биз сабрли бўлмадик;
• силаи раҳм муносабатларни яхшилашини, умрни узайтиришини биламиз-у, биз унга бепарво бўлдик;
• тавба билан кўплаб эшиклар очилади ҳамда тавба эшиги доим очиқ, афсуски, биз ундан ғафлатда қолдик.
Яна нималарни қўшимча қилган бўлардингиз?!

👍6
«Бир кишини ҳеч қачон кечира олмаслигингни англаганингда ундан воз кечасан.
Бир кишидан ҳеч қачон воз кеча олмаслигингни англаганингда уни кечирасан».
Фрида Каҳло
@MuhammadAkbarAzim
Бир кишидан ҳеч қачон воз кеча олмаслигингни англаганингда уни кечирасан».
Фрида Каҳло
@MuhammadAkbarAzim
👍6
«...Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!»
Исро сураси, 24-оят
@MuhammadAkbarAzim
Исро сураси, 24-оят
@MuhammadAkbarAzim
😢5
Forwarded from Ixtiyor Margʻiloniy
Кетиш вақти бўлди…
У ўзи билан бир қанча хотираларни олиб кетмоқда. Ортда шундай нарсаларни қолдирдикки, уларни ҳеч қачон унутмаймиз.
Баъзилар орамиздан абадий риҳлат қилдилар ва энди улар бу дунёга қайтмайдилар.
Баъзи нарсаларимизни йўқотдик, бошқаларини эса қўлга киритдик.
Улғайдик ҳам, қаридик ҳам.
Баъзи ишларда ривожланган бўлсак, баъзисида пастладик.
Ўрганганларимиз ҳам, унутганганларимиз ҳам бўлди.
Баъзан йиғладик, баъзан эса кулдик.
Хурсандчилик онларини ҳам, маҳзунлик онларини ҳам ўтказдик...
Бизни хурсанд қиладиган ҳолатларни доим кутиб қоламиз.
Замонлар Эгасидан шуни сўраб қоламизки, умримизнинг кейинги ҳолатларини янада чиройли қилсин! Омин!
@ixtiyormargiloniy

❤2
Forwarded from Dilfuza Komil
#айтсам_тилим_айтмасам_дилим
Янги йил байрамини нишонлашу қутлаш масаласида биров билан тортишиш ёки бировга ақл ўргатиш ниятим йўқ. Бунга ҳолим ҳам йўқ зотан. Фақат эрталабдан ёғилиб келаётган табрикларни кўриб, миямни жавобсиз саволлар кемиряпти...
Бизга нима муборак бўлсин?
Илк қибламизнинг нопоклар қўлида хорланаётгани муборак бўлсинми?!
Қардошларимизнинг душман ўқларидан, очликдан, сувсизликдан, совуқдан ўлаётгани муборак бўлсинми?!
Усти яланг, оёғи яланг, қорни оч, етим гўдакларнинг километрлаб яёв йўл босиб, қон йиғлаб бошпана қидираётгани муборак бўлсинми?!
Кўрмаяпсизми, қирғинбаротчилар зўрлаган 4-5 ёшли болакайларнинг қаҳратон совуқда оёқлари орасидан қон томчилатиб, Ғазонинг вайрон кўчаларида ёлғиз, изиллаб йиғлаб юрганини?!
Кўрмаяпсизми?!
Чорасиз оталарнинг фарёдини, шўрлик оналарнинг додини, бегуноҳ гўдакларнинг чинқириғини эшитмаяпсизми?!
Шу аҳволимиз муборак бўлсинми бизга?!
«Мусулмон мусулмоннинг қардошидир. Унга зулм қилмайди ва уни бировга топшириб қўймайди», - демаганмидилар Пайғамбаримиз алайҳиссалом?!
Қардошларимиз золимларнинг қўлида қон қақшаркан, иссиқ уйларимизда тўқликдан кекириб ўтирганимиз муборак бўлсинми бизга?!
Ғазода 22 минг нафар етим бола энг оғир шарт-шароитларда тирик қолиш учун курашяпти (ва бу рақам кундан-кунга ортяпти).
Сиз болангизга қорбободан совғалар уюштиришнинг ўрнига, гўдагингизга қорбобони таништиришнинг ўрнига, уларга:
- Болам, қардошларимизнинг бошига бу қадар оғир кулфатлар тушиб турган бир пайтда, бизнинг байрам қилишимиз бориб турган ахлоқсизлик бўлади, - десангиз бўлмайдими?!
Болангизга ичига шара-бара тўлдирилган «падарка»лар ўрнига, қардошлик қоидаларидан, инсонийлик шартларидан ўгитлар берсангиз бўлмайдими?!
Арчанинг ёнида илжайиб суратга тушгунча, ўзингизни бир он бўлсаям Фаластинда жон талашаётган одамларнинг ўрнига қўйиб кўрсангиз бўлмайдими?!
«Қардошларим бу аҳволда экан, мен байрам қилолмайман, бунга ҳақли эмасман», деёлмайсизми?!
Нега?
Нега бундай қилолмайсиз?
Инсон бўлиб қолишдан қўрқасизми?!
Ёки шундай қилсам, мўмин бўлиб қоламан, деб қўрқасизми?!
...Тепадаги 👆 суратларни кўришга ҳам юрагингиз бетламайди сизнинг, аммо ғазоликлар буни яшаяпти.
Эҳтимол, мана шу сатрларни ўқигунингизгача, ўнлаб гўдаклар ё снаряд парчаларидан ёки очликдан жон бергандир.
Сиз шуни байрам қиласизми, шуни нишонлайсизми?!
«Қўлимдан нима ҳам келарди!» - деётгандирсиз балки. Қўлингиздан келади - ҳеч бўлмаса, ҳамдардлик сифатингизни сақлаб қолиш, инсонийлигингизни йўқотмаслик қўлингиздан келади.
«Дуо қиляпмиз...» - деётгандирсиз. Аллоҳим дуоларимизни қабул айласин.
Аммо шу ҳолимизда, дуолар қабул бўлишини қўйинг, (Робия ал-Адавиййа айтганларидек), тавбаларимиз тавбага муҳтож бизнинг...
© Дилфуза Комил
© Dilfuza Komil

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу менинг Instagram саҳифам тасмаси, айни шу ҳолатни кўриб туриб ўз атрофимга бир қарайман-да, чуқур хўрсиниб қўяман.
😢11
Анчадан буён юзимга қаттиқ зарб билан нимадир тегмаганди. Бугун ўтин ёраётганимда бир ўтин учиб юзимга урилди. Бир муддат бурним қонаб турди, мен бурнимнинг ичидан қон оқяпти деб ўйлаб шунга хос харакат қилибман. Аслида бурнимнинг ташқи қисми зарарланиб, ўша ердан қон оққан экан, онам айтганларида кўзгуга қараб билдим. Яранинг ўрнидан сув оқаверди, онам спирт қўйишимни айтиб туриб олдилар.
Ўша зарб тушган пайт қаттиқ бир оғриқ бўлди, кейин қон оқаётганда фақат қон оқишини ҳис қилдим, оғриқни эса унчалик эмас. Бурним атрофида кичик чизиқ тушди. Ҳозир озроқ оғрияпти. Мен-ку шунчаки ўтиндан еган зарбамдан озроқ карахт ҳолга келиб қолдим. Бироз оғриқни, ачишишни айтмаганда — ҳаммаси жойида.
Бу шунчаки тинч уйда, қорним тўқ, устим бут бўлган бир вақтда бўлган ҳолат холос. Мен сизга иккинчи бир ҳолатни айтиб бермоқчиман, у тинч жойда эмас, асримизнинг айни кунларида, Фаластин диёрида бўляпти. Ташқарига бирозга чиқсангиз, атрофда ўзининг бадфеълини ошкора кўрсатиб пақилдоқ отаётган болаларга, йигитларга дуч келасиз, шовқин асабингизни бузади.
Худди шу отишма баландроқ товушда, ўлим билан якунланиши мумкин бир шаклда Фаластинда содир бўляпти, бугун юзимда сезган озгина оғриқ уларнинг бутун танасини қақшатяпти. Бугун бошпана бўлиб турган том эртага бошига қулаб ўлимга сабаб бўлиши мумкин бўлган нотинчлик устида умр ўтказишяпти. Устларидан ёғдирилган оқ кислота заҳридан танаси куйган болалар унинг оғриғидан ҳар куни азоб чекишяпти.
Мени онам озгина чандиққа спирт қўйдириб, ярамга инфекция тушишини истамаганларини қаранг, у ерда оналар йўқми, бор, албатта, лекин ўша оналарда боласини бағрига босишдан бошқа малҳам йўқ. Шаҳид бўлган гўдакларни қучиб дод солган ота-оналарга боқинг, худди болалари бу оҳ-воҳдан кейин тирилиб кетади деб мўъжиза кутиб қарайсиз, ичингизда уларга ҳамдардлик ҳисси уйғонмай қолмайди.
Йиғлайсиз, пиқиллаб, ўпкангиз тўлиб, айни шу ҳолатда уларни дуо қиласиз, ҳушуга тўлиб, ижобат бўлишидан умид қилиб, кейин-чи, кейин, албатта, ўз ишларингизга шўнғийсиз, худди бироз аввалги кўрганларингиз бўлмагандек, кинода кўргангдек бепарво бўлишингиз билан якунланади, сиз десам ранжиманг, бу менинг ҳолатим аслида.
Улар орасида эса ўша оғриқ, очлик, бошпанасизлик узра салкам 500 кунлик умрни ўтказиб қўйган юз минглаб оилалар бор. Боласи очликдан отасига мўлтираб, умид билан қараб турганда, чорасизликдан барг топиб едираётган ота-онанинг ички ҳисларини қисман ҳис қилоласизми? Бир ўйлаб кўринг!
Устига нима учун бомба ёғдирилаётганини тушунмайдиган, гуноҳи йўқ, покиза болаларнинг ҳар кунлик машаққатини, оёқяланг, юпун кийинган кўйи очликдан зир титрашини, бир неча километр нарига тушган бомба шовқинидан юраги ёрилгудек қўрқувга тушишини кўз олдингизга келтирасизми?
Албатта, мен сизларни уларга мендан кўра кўпроқ дуо қилувчи деган гумондаман.
Постни шу ергача ўқиган бўлсангиз, сиздан сўровим шуки, дуоларингизда Фаластин аҳлини ҳисобсиз жаннатга киришини, албатта, сўранг. Мен уларни бу дунёда кўрган машаққатларини, оғриқларини кўриб қиёматда улар билан йўлиқтирилишдан қўрққанимдан ҳам шу дуони қиламан, мен уларни шу ҳолатда ёрдамсиз ташлаб қўйган умматнинг бир қисми ўлароқ юзлашишдан уяламан. Улар ҳисоб-китоб қилинмасин, маҳшарда биздан мўминлик ҳаққи ҳақида сўралганда уялиб қолмайлик, мен бир шарманда уларнинг олдида минг хижолатдаман…

😢16
Қулоғи яхши эшитмайдиган кишини бирор марта бомдод намозини қазо қилмаганини кўриб тушундимки, бомдод намозига уйғоткич эмас, кўнгил қўйилар экан.
Меҳмет Йилдиз
@MuhammadAkbarAzim
Меҳмет Йилдиз
@MuhammadAkbarAzim
👍12
Бир балиқчи донишманд айтадики: «Ўз қобиғига ўралган марвариддай бўл. Майли, сени чуқур (денгиз) ичра нафаси етган киши топсин (ёки чиқарсин)».
Ажойиб ҳикмат экан.
Аслини шу ерда қолдирай, яхшироқ таржима қиладиганлар топилиб қолар.
Bir balıkçı atasözü der ki; “Çekilip kabuğuna inci ol. Varsın derinden seni, nefesi yeten çıkarsın”.

«Ҳар бир эркакнинг биринчи фарзанди унинг аёлидир. Аёлини фарзандидек қабул қилолмаганлар никоҳини давом эттира олмайди».
Қодир Мисирўғли
#Эркин_ўгирма
@MuhammadAkbarAzim
Қодир Мисирўғли
#Эркин_ўгирма
@MuhammadAkbarAzim
❤8
«Оқилга бир нарсани бутунлигича тутсанг, бир бўлагини олиб кифояланади. Жоҳилга бир бўлагини тутсанг, бутунлигича оламан дейди».
Одинахон Мухаммад Содиқ
@MuhammadAkbarAzim
Одинахон Мухаммад Содиқ
@MuhammadAkbarAzim
👍3
Бўйдоқ дўстларимга бир яхши амалнинг хабарини берай. ))
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ: «Шаввол ойида никоҳланиш мустаҳабдир», — дейдилар.
Жоҳилият даврида араблар шаввол ойида никоҳланмас эдилар. Лекин Ислом келгач, Росулуллоҳ ﷺ бу ойда никоҳланишни жорий қилганлар.
Хоссатан, Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Росулуллоҳ ﷺ билан никоҳлари шаввол ойида бўлганини фахр билан эслаб: «Росулуллоҳ ﷺ шаввол ойида мени ўз никоҳларига олдилар, шавволда мен билан бирга яшашни бошладилар, у Зотнинг қай аёллари мендан кўра насибалироқ», — дер эдилар. Ўз қариндош аёлларининг тўйи шавволда бўлишини мустаҳаб санар эдилар.
Имом Муслим ривояти.
Мени ҳам дуо қилиб қўйинглар, шу ойда никоҳланиб суннатни иҳё қилсам эди деб ният қилиб турибман.

😁12