Муҳаммад Акбар Азим 🔻
600 subscribers
376 photos
65 videos
136 links
• Сизлар билан хатоларимни тузатиб бораман, иншааллоҳ!
• Таклиф, эътироз, шикоят, танқидлар, хуллас, мурожаат учун: @qalb_orqali_bot

• Ҳанафий | Мотуридий

• Диний саволларингиз бўлса, ЎМИ фатво ҳайъатидан сўрашингиз мумкин: +998781503344
Download Telegram
Forwarded from Abdulqodir Polvonov (Абдулқодир Самарқандий)
Энди уринишлар тугади…
Жанг қилишдан тўхтадим. Қуролимни жанг майдонига улоқтирдим…
Чунки мен уруш ҳам меники эмаслигини, ерингиз ҳам меники эмаслигини англадим…
Аввал бошдан меники бўлмаган диёр учун беҳуда ҳаракат қилибман!

Маҳмуд Дарвиш

Хайрли кун!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
❤‍🔥2
Тил доим оғриган тишни қидиради. Инсон ҳам доимо оғриқни эслайди.

Ингмар Бергман

@MuhammadAkbarAzim
😢5
Яхшиям намоз бор…
14
Нодонга илтифот қилмоқ не керак,
Жоҳилни дилбар сўз ҳуркитар аён.
Думини тарасанг тепади эшак,
Бошини силасанг ниш урар чаён.

#Эркин_Воҳидов

@MuhammadAkbarAzim
👍2
Forwarded from Abdulqodir Polvonov (Абдулқодир Самарқандий)
САТР
Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Аз-зуҳд” номли китобида келтиради:
“Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳузурига бир йигитни келтиришди. У ўғирлик қилган эди. Йигит қасам ичди:
-Аллоҳга қасамки, олдин ўғирлик қилмаганман, биринчи марта ўғирлик қилдим!
Умар розияллоҳу анҳу деди:
-Аллоҳга қасамки, сен ёлғон гапирдинг! Аллоҳ таоло бандасини биринчи қилган гуноҳи туфайли шарманда қилмайди!”.

Аллоҳ таоло биринчи гуноҳ қилиш билан бандасидан сатрни кўтармайди. Ҳатто бандаси минг марта гуноҳни такрорласа ҳам пардани йиртмайди. Шарти шуки, бандаси синиқ ҳолида қолиши, Аллоҳга нисбатан адабли бўлиши ва ўзини хор тутиши керак.
Қачон банда мағрурланиб ўзидан кетса, Аллоҳ билан очиқ жангга чиқса, гуноҳидан уялмаса, мутакаббирлик қилса ана шунда Аллоҳ уни шарманда қилади, сатрни кўтаради!
Энди гуноҳларингизга қаранг. Қалбингиз синиқ ҳолда қилган гуноҳларингизни Аллоҳ ўзгаларга ошкор қилганми?!
Бандаси очиқ-ойдин сурбетлик билан журъат қилмас экан, Аллоҳ сатрни ҳеч қачон кўтармайди!
👍3
Қиёмат куни банда кимгадир зулм қилган, кимнидир хафа қилган, у ёки бу миқдорда озор етказган, кимнингдир пулини қайтариб бермаган, кимнингдир ҳаққига хиёнат қилган бўлса унинг савобли амалларидан, масалан қилган ибодатларидан ҳақ эгаларига, шикоятчиларга олиб берилади. Аммо, қарангки, биргина рўза бундан мустасно экан. Ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Рўзанинг савобини (қиёмат кунида) зулм туфайли даъвогар бўлган ҳақ эгалари, хасмлар ололмайдилар. Балки, уни (яъни рўза савобини) Аллоҳ рўзадор учун то уни у туфайли жаннатга киритмагунча олиб қўяди".

#Алишер Султонхўжаев ҳафизаҳаллоҳ

Бир ўйлаб кўринг-а, жаннатга киритмагунча қўймайдиган савобларга эга бўлишимиз мумкин Рамазонда, унга эса 65 кун қолди.

Салафлар Рамазонга 6 ой аввал тайёргарлик кўришган, сиз-чи, мен каби ғалатда эмасмисиз?

@MuhammadAkbarAzim
👍5
Forwarded from Abdulqodir Polvonov (Абдулқодир Самарқандий)
Аллоҳга қасамки, бирор марта дўстликка, муҳаббатга енгил қарамаганман. Бирор кишининг фазилатини инкор қилмаганман. Биринчи бўлиб ҳеч қачон адоватни бошламаганман, ҳатто буни ният ҳам қилмаганман.
Аммо менинг ҳам қадр-қийматим бор. Ким қалбимга эътиборсиз бўлса ундан ёлғизланаман!!!

Адҳам Шарқовий

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
❤‍🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақиқий муҳаббатда якун бўлмайди…

@MuhammadAkbarAzim
👍3
МУНОЖОТ

Илоҳо, бандаман, бечорадурман,
Ҳавойи нафс ила оворадурман.

Эрурман барча нуқсонимға иқрор,
Мусулмон ўғли қилмас ишларим бор.

Эрурман бандаларни сарнигуни,
Тўлай ёру биродарлар забуни.

Манингдек осий бўлғайму жаҳонда,
Гуноҳим зоҳиримдан кўп ниҳонда.

Нетай, чун айни ақлим безиёдур,
Амал ҳам йўқ, агар қилсам риёдур.

Агарчи ман ёмон қул пой то фарқ,
Бўлибман маъсият дарёсиға ғарқ.

Вале содиқ эрурман бирлигингга,
Таёнибман Сани ғофирлигингга.

Лаҳадга кирса бу ёлғуз ғариб бош,
Ўгурса юз ҳама қавму қариндош.

Таҳаййур бўлса жони ғам сиришта,
Етушса сўрғали икки фаришта.

Сан осон этмасанг андоғ саволи,
Нечук кечгай ғариб бандангни ҳоли?

Деса: «ман роббук» икки абди даргоҳ,
Тилимга жорий қилғил: «Раббим —Оллоҳ!"

Агарчи осийдур, ё Раб, бу банда,
Ўзинг бандам дегил, «Раббим» деганда.

Агар сен қилмасанг қуллиқ отин жуд,
Манинг «қулман» дегонимдан нечук суд?

Илоҳо, лутф қил, мунда ва анда,
Мани банда этиб, беркит бу банда.

Агар чандики гўрсиз ўлса инсон,
Сўролур албатта бешакку нуқсон.

Агар дарёда ўлсун ё осилсун,
Азоб этса бани одам на билсун.

Даранда одам ўғлин қилса хўрок,
Гумон йўқдур сўрар қорнида, эй пок.

Агар банда муаззаб бўлса анда,
Қолур туймай бу ишни ул даранда.

Нечук қилса эрур Қодиру Носир,
Бу ерда бандасининг ақли қосир.

Наким айди Худойинг ё Паямбар,
Ани маҳкам тутиб, фикр этма дигар.

Сўфи Оллоҳёр раҳимаҳуллоҳ, "Саботул ожизин"дан.

====
Айрим сўзлар изоҳи:

Сарнигун - боши хам, эгик
Тўлай - барча
Забун - нотавон, хароб
Ниҳон - махфий, яширин
Айни ақлим - ақлим кўзи
Пой то фарқ - оёқдан бошгача
Таҳаййур - ҳайрат ва саросима
жони ғам сиришта - ғамга тўла, ғам аралашган жон
«ман роббук» - Раббинг ким?
икки абди даргоҳ - у даргоҳдаги икки банда (икки фаришта)
Жуд қилмасанг - бермасанг, саховат қилмасанг
Нечук суд? - нима фойда?
Даранда - дарранда, йиртқич
Мани банда этиб, беркит бу банда - мени банда қилиб, ўзингга қуллик этувчи қилиб, бу бандалик "банд"ига беркитгил
Муаззаб - азобга дучор этилган
Қосир - қисқа
На ким айди Худойинг ё паямбар - Худойинг ёки пайғамбар алайҳиссалом нимани айтса
Дигар - бошқа

Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳаллоҳ саҳифаларидан

@MuhammadAkbarAzim
👍5
Forwarded from Kun.uz | Online
Falastinlik 100 nafar bolalar va ayollar Oʻzbekistonga evakuatsiya qilindi

Oʻzbekistonning Misrdagi elchisi Mansurbek Qilichevga koʻra, 26-dekabr kuni ikki davlat Sogʻliqni saqlash vazirliklari bilan kelishilgan holda 100 nafar yarador falastinlik bolalar, ayollar va ularning hamrohlari Oʻzbekistonga evakuatsiya qilindi.

Oʻzbekiston hukumati falastinliklar bemor oilalarining barcha ehtiyojlari, jumladan, davolanish harajatlari, mehmonxona, maktab, oziq-ovqat va boshqalar bilan toʻliq taʼminlaydi.

👉 @kunonline
👍7
— Қайғули, аммо ҳақиқатни ёзинг.
— Ғаззада 17210 дан зиёд бола ўлдирилди.
😢8
Буюк адашувлар оддийгина нарсаларда ёлғон айтишдан бошланади.

Жамшид Муслимов

@MuhammadAkbarAzim
👍5
Бир кун, албатта, тушунамиз:

• намоз уйқудан афзал, аммо биз тунларни ухлаб ўтказиб юбордик;

• барча ғамларимизга Қуръон тиловати малҳам бўлади, лекин биз уни тарк этдик;

• тонгги зикрлар кунларимизни баракотли қилади, бироқ биз сабрли бўлмадик;

• силаи раҳм муносабатларни яхшилашини, умрни узайтиришини биламиз-у, биз унга бепарво бўлдик;

• тавба билан кўплаб эшиклар очилади ҳамда тавба эшиги доим очиқ, афсуски, биз ундан ғафлатда қолдик.

Яна нималарни қўшимча қилган бўлардингиз?!

@MuhammadAkbarAzim
👍6
«Бир кишини ҳеч қачон кечира олмаслигингни англаганингда ундан воз кечасан.

Бир кишидан ҳеч қачон воз кеча олмаслигингни англаганингда уни кечирасан».

Фрида Каҳло

@MuhammadAkbarAzim
👍6
«...Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!»

Исро сураси, 24-оят

@MuhammadAkbarAzim
😢5
Forwarded from Ixtiyor Margʻiloniy
Кетиш вақти бўлди…

У ўзи билан бир қанча хотираларни олиб кетмоқда. Ортда шундай нарсаларни қолдирдикки, уларни ҳеч қачон унутмаймиз.

Баъзилар орамиздан абадий риҳлат қилдилар ва энди улар бу дунёга қайтмайдилар.

Баъзи нарсаларимизни йўқотдик, бошқаларини эса қўлга киритдик.
Улғайдик ҳам, қаридик ҳам.
Баъзи ишларда ривожланган бўлсак, баъзисида пастладик.
Ўрганганларимиз ҳам, унутганганларимиз ҳам бўлди.
Баъзан йиғладик, баъзан эса кулдик.
Хурсандчилик онларини ҳам, маҳзунлик онларини ҳам ўтказдик...

Бизни хурсанд қиладиган ҳолатларни доим кутиб қоламиз.

Замонлар Эгасидан шуни сўраб қоламизки, умримизнинг кейинги ҳолатларини янада чиройли қилсин! Омин!

@ixtiyormargiloniy
2
Forwarded from Dilfuza Komil
#айтсам_тилим_айтмасам_дилим

Янги йил байрамини нишонлашу қутлаш масаласида биров билан тортишиш ёки бировга ақл ўргатиш ниятим йўқ. Бунга ҳолим ҳам йўқ зотан. Фақат эрталабдан ёғилиб келаётган табрикларни кўриб, миямни жавобсиз саволлар кемиряпти...

Бизга нима муборак бўлсин?

Илк қибламизнинг нопоклар қўлида хорланаётгани муборак бўлсинми?!

Қардошларимизнинг душман ўқларидан, очликдан, сувсизликдан, совуқдан ўлаётгани муборак бўлсинми?!

Усти яланг, оёғи яланг, қорни оч, етим гўдакларнинг километрлаб яёв йўл босиб, қон йиғлаб бошпана қидираётгани муборак бўлсинми?!

Кўрмаяпсизми, қирғинбаротчилар зўрлаган 4-5 ёшли болакайларнинг қаҳратон совуқда оёқлари орасидан қон томчилатиб, Ғазонинг вайрон кўчаларида ёлғиз, изиллаб йиғлаб юрганини?!

Кўрмаяпсизми?!

Чорасиз оталарнинг фарёдини, шўрлик оналарнинг додини, бегуноҳ гўдакларнинг чинқириғини эшитмаяпсизми?!

Шу аҳволимиз муборак бўлсинми бизга?!

«Мусулмон мусулмоннинг қардошидир. Унга зулм қилмайди ва уни бировга топшириб қўймайди», - демаганмидилар Пайғамбаримиз алайҳиссалом?!
Қардошларимиз золимларнинг қўлида қон қақшаркан, иссиқ уйларимизда тўқликдан кекириб ўтирганимиз муборак бўлсинми бизга?!

Ғазода 22 минг нафар етим бола энг оғир шарт-шароитларда тирик қолиш учун курашяпти (ва бу рақам кундан-кунга ортяпти).

Сиз болангизга қорбободан совғалар уюштиришнинг ўрнига, гўдагингизга қорбобони таништиришнинг ўрнига, уларга:
- Болам, қардошларимизнинг бошига бу қадар оғир кулфатлар тушиб турган бир пайтда, бизнинг байрам қилишимиз бориб турган ахлоқсизлик бўлади, - десангиз бўлмайдими?!

Болангизга ичига шара-бара тўлдирилган «падарка»лар ўрнига, қардошлик қоидаларидан, инсонийлик шартларидан ўгитлар берсангиз бўлмайдими?!

Арчанинг ёнида илжайиб суратга тушгунча, ўзингизни бир он бўлсаям Фаластинда жон талашаётган одамларнинг ўрнига қўйиб кўрсангиз бўлмайдими?!

«Қардошларим бу аҳволда экан, мен байрам қилолмайман, бунга ҳақли эмасман», деёлмайсизми?!

Нега?
Нега бундай қилолмайсиз?

Инсон бўлиб қолишдан қўрқасизми?!

Ёки шундай қилсам, мўмин бўлиб қоламан, деб қўрқасизми?!

...Тепадаги 👆 суратларни кўришга ҳам юрагингиз бетламайди сизнинг, аммо ғазоликлар буни яшаяпти.

Эҳтимол, мана шу сатрларни ўқигунингизгача, ўнлаб гўдаклар ё снаряд парчаларидан ёки очликдан жон бергандир.
Сиз шуни байрам қиласизми, шуни нишонлайсизми?!

«Қўлимдан нима ҳам келарди!» - деётгандирсиз балки. Қўлингиздан келади - ҳеч бўлмаса, ҳамдардлик сифатингизни сақлаб қолиш, инсонийлигингизни йўқотмаслик қўлингиздан келади.

«Дуо қиляпмиз...» - деётгандирсиз. Аллоҳим дуоларимизни қабул айласин.

Аммо шу ҳолимизда, дуолар қабул бўлишини қўйинг, (Робия ал-Адавиййа айтганларидек), тавбаларимиз тавбага муҳтож бизнинг...

© Дилфуза Комил

© Dilfuza Komil
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢11