Муҳаммад Акбар Азим 🔻
604 subscribers
376 photos
65 videos
136 links
• Сизлар билан хатоларимни тузатиб бораман, иншааллоҳ!
• Таклиф, эътироз, шикоят, танқидлар, хуллас, мурожаат учун: @qalb_orqali_bot

• Ҳанафий | Мотуридий

• Диний саволларингиз бўлса, ЎМИ фатво ҳайъатидан сўрашингиз мумкин: +998781503344
Download Telegram
Бугун «Бўйдоқлар куни» экан хитойда.

Ғалати кунларни нишонлашади-е.
😁7
Бўлаётган ҳодисаларни кўриб, мени тушунадиган, далда бероладиган дўстим Ҳусайн Жамолиддинни қучоқлаб, ич-ичимдан ҳайқириб йиғлагим келяпти.

Афсуски, у мендан узоқда, масофа олис, йилда бир ё икки марта кўришамиз, бир неча ойда бир марта гаплашамиз. Лекин негадир кўксим тўлиб қолса, баъзи ҳолатларда айнан шу дўстимга эҳтиёж сезаман.

Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ҳақ гап айтганлар: «Бизни йилда бир марта кўрадиган биродарларимиз бор. Лекин ҳар куни кўрадиганларимиздан кўра уларнинг садоқат, дўстликларига кўпроқ ишонамиз».

Мен бу билан ёнимдаги дўстларимнинг садоқатини ҳақир санамоқчи эмасман, улар менга ака-укадек, онам туғмаган иним каби бўлиб кетган.

Шундай бўлса-да, баъзида бошқа бир инсон сизни ярим гапингиздан англашини аниқ ҳис қилиб, ўша инсонга эҳтиёж сезар экансиз.

#Ҳиссиёт_олами
👍4
Суратга қаранг, қалбингиз одатий ҳолатдек қабул қилаётган бўлса, демак, сиз хиёнат қиляпсиз!
😢8
Имом ибн Ражаб Ҳанбалий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Бош оғриғи иймон аҳлининг ва жаннат аҳлининг аломатларидандир».

@MuhammadAkbarAzim
👍3
Ҳамма нарса ўткинчи. Уларга аҳамият ва қиймат берадиган ўзимиз. Сўнг ана шу хаёлий аҳамият туфайли озорланадиган ва азобланадиган ҳам ўзимиз бўламиз.

Мустафо Маҳмуднинг «Орзулар» китобидан.

@MuhammadAkbarAzim
😢5
Юсуф алайҳиссалом ҳаётларидан бир мужда.

Матнни дўстим Зуҳриддин ўқиган.
👍3
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Х (Твиттер)даги саҳифасида Фаластин давлатининг мустақиллик куни билан табрикланган қуйидаги суратини кўриб қолдим, сизларга ҳам улашай дедим.

Мен учун кутилмаган ишлардан бири бўлди, кўриб хурсанд бўлдим. Машааллоҳ!

Саҳифани озроқ титкилаб кўрдим, кўп давлатларнинг мустақиллик куни билан табрикланган экан, лекин қуйидаги табрикнинг зиддига қўйилган твит йўқ экан, тушунгандирсиз? ))

Маълумот учун: Фаластин миллий кенгаши томонидан 1988 йил, 15 ноябрь «Фаластин мустақиллиги куни» деб қабул қилинган.
👍5
Forwarded from .
Камолиддин Раббимов ёзяптилар.

**
Трампнинг қайтиши фонида Яқин Шарқда қизиқ вазият шаклланаяпти. Энг катта ва энг муҳим янгилик – Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни тўлиқ узди. Трамп ўз кабинетини тузаяпти. Трамп командасидаги аксарият мулозимлар – ўта исроилпараст сиёсатчилар. Демак, Исроилга эътибор жиддий кучаяди.
*
Трамп Исроилга нисбатан жорий қилинган барча чекловларни олиб ташлаб, истаганча қурол бераман деди. Эрон билан уруш бўлиш хавфи жиддий ошди. Шу фонда Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни тўлиқ узди. Тарихда биринчи марта! Туркия – Исроилни энг биринчилардан тан олган мусулмон давлати эди.
*
Исроил билан алоқаларни узиб, Туркия, яқин йилларда Исроил билан ҳарбий тўқнашувга ҳам бориши мумкин. Минтақада Туркия ва Исроил – ҳарбий жиҳатдан энг кучли давлатлар. Трампни қайтиши фонида Эрон ва араб давлатлари муносабатлари ёмонлашмади. Аксинча, Саудия-Эрон алоқалари сақланиб қолди. Саудлар ҳам Трампнинг шулерлигини тушунишди. Яқин Шарқдаги барча давлатлар потенциал урушга оҳиста тайёрланиб бошлашди.
*
Келажакда, Марказий Осиё давлатлари ҳам Исроил билан алоқаларни аниқ узади. Бу – вақт масаласи. Лекин, бу ишни эртароқ қилган яхши. Исроил – 78 йил давомида инсониятга қарши жиноят қилган, геноцид қилган ва қилаётган давлат. Марказий Осиё давлатларининг барчаси, Исроилга муносабат борасида, бирлашган ҳолда, келишган холда бир тан бир жон бўлиб, алоқаларни бир кунда узиши керак. Туркияни ёнида туриши керак!

@MubashshirAhmad
💯6
Тахмин қилинг-чи, бу болакай қайси миллатдаги диндошимиз?
👍1
Тожикистон. Шаҳристон.

Гўзаллигини қаранг. 🤩
👍4
Forwarded from Abdulqodir Polvonov (Абдулқодир Самарқандий)
МИСКИНЛАР ОТАСИ
Имом Тирмизий роҳимаҳуллоҳ ўзининг ҳидис тўпламида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадисни ривоят қилади:
“Очликдан қорнимга тош боғлаб юрар эдим. Оятни ёд олган бўлсамда уйига олиб бориб қорнимни тўйдирармикин дея кишилардан қуръон ҳақида сўрар эдим.
Доим охирда мискинларни уйига олиб бориб тўйдирадиган кимса Жаъфар ибн Аби Толиб бўлар эди!”.

Қийин кунларда ёнида турганларингиз сизни унутмайди.
Сиз тўйдирган оч қоринлар сизни ҳеч қачон унутмайди. Сиз хотиржам қилган кўнгиллар сизни юзингизни тоабад унутишмайди. Сиз артган кўз ёшлари худди тинч маконни сифатлагани каби сизнинг исмингизни ёд этади!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳеч кимни эсламаяпти. Аммо қорнини тўқлаган “Мискинлар отаси” Жаъфар ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳуни эслаяпти.
Қарийб бир ярим минг йилдан бери Жаъфар эсланади!
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
👍5
***

Ғунчалар пуштиранг ва заъфар
Зангори япроқлар шаҳрида.
Ғунчалар орзумдек ҳар сафар
Ғунчалар қалбимнинг бағрида…

Қалбимнинг бағрида бир жаҳон
Ғаройиб эртаклар айтади.
Мен қайтиб келмасман ҳеч қачон,
Ғунчалар, албатта, қайтади.

1963
Рауф Парфи

@MuhammadAkbarAzim
👍7
Йўқ, одам боласи ўқиганга ўхшамайди, тинглаб кўринг-а!
❤‍🔥8
Forwarded from Dilfuza Komil
#Эълон
Ҳурматли канал аъзолари!

⭐️Талабларингизга биноан,
Дилфуза Комил устознинг  бир марталик семинарларини ташкиллаштиришни режа қилдик. Иншааллоҳ декабрь ойининг биринчи ҳафтасида энг кўп овоз олган мавзуда бир марталик пуллик семинаримиз бўлиб ўтади.

✔️Рўйхатдан ўтиш ва қўшимча маълумотлар учун: @dk_administrative_assistant'ga мурожаат этишингиз мумкин.

❗️Илтимос фаолроқ бўлинглар, жойлар сони чегараланган.

🔣Дилфуза Комилдан дарслар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ақлнинг иши

Йўлда ўзларига тўқнаш келаётган молни кўриб, Имоми Аъзам роҳматуллоҳи алайҳ йўл берибдилар. Сабабини сўраганларга эса шундай жавоб қилибдилар:
— Молнинг шохлари бўлса, менинг ақлим бор!

Хулоса: Жоҳилга тўқнаш келганда уни четлаб ўтиш керак.

@MuhammadAkbarAzim
👍9
Севган киши севганининг ифорини узоқ масофалар бироз яқинлашса-да ҳис этади.

«Карвон йўлга чиққан вақтда оталари: «Мени ақлдан озган деманглар-у, албатта, мен Юсуфнинг ҳидини сезмоқдаман», деди».

Юсуф сураси, 94-оят.

#Тафаккур_учун
@MuhammadAkbarAzim
👍8