Муҳаммад Акбар Азим 🔻
— Сўз берди, Олрич. — Нима деб, афандим.? — «Анжир дарахти гуллаганда келаман» деди. — Аммо, афандим… — Биламан, Олрич, жим бўл! Ўғуз Атай @MuhammadAkbarAzim
Қизиқ бир нарсани ўқидим.
Юқоридаги постимда анжир гулламаслигига яширин ишора бор.
Бизга ёшликдан кўпчилик анжир гулламаслигини айтиб келган. Биз ҳам анжирнинг очиқ гулларига гувоҳ бўлмаганмиз.
Аслида-чи, анжир гуллайдими?
Анжир гуллайдиган ўсимликлар синфига кирар ва унинг меваси ботаникада сиконий (лот. syconium) турдаги мевалардан экан.
Бу ҳақида билганимдан сўнг муаллимам Дилфуза Комилнинг дарсларида бир қанча кўрсатмалар, ҳикматлар хаёлимдан ўта бошлади, ёддан бир қанчасини ёзсам:
• биз миямизда жуда кўп хато (нотўғри) маълумотларни сақлаймиз. Миямизни улардан тозалаш, асосли ҳамда фойдали бўлганларини ўрганишимиз керак;
• энг тўғри дастуримиз бўлган Қуръони каримни фақат чиройли қироат қилиш ва ёдлаш учун эмас, тафаккур қилиш учун, Роббимиз бизларга нимани баён қилаётганига диққат қилиш мақсадида ўрганишимиз зарур.
Шу ва яна жуда кўплаб фойдали маълумотлар, эътибор беришимиз керак бўлган муҳим нуқталарни айтганлар. Қолганини ҳам ёза олардим, лекин мавзуга доир қисми билан чекланишим дуруст.
Биринчи кўрсатмалари, нотўғри маълумотларни миямизда сақлаб келар эканмиз. Миямизни тўғри ҳамда асосли маълумотлар билан бойитишимиз керак.
Анжирнинг гуллаши ҳақидаги илк тадқиқотлар XVIII асрда бошланган экан. Демак, шунча вақт ўтишига қарамай, ҳали ҳануз анжирни гулли ўсимликлар қаторида санамайдиганлар қаторида бўлганмиз. Тўғри, у очиқ гуллайдиган ўсимлик эмас, лекин бу гулламайди дегани ҳам эмас.
Анжир каби гулини мевасига яширадиган ўсимликлар жуда ноёб бўлиб, уларнинг баъзилари сўнгги 4-5 аср оралиғида кашф қилинган экан. Анжир эса бу турдаги ўсимликларнинг энг қадимий ва энг кенг тарқалгани ҳисобланар экан.
Анжир гуллари атроф муҳитдан қаттиқ изоляциялангани туфайли уни анжир учун махсус ари Blastophaga psenes чанглата олар экан.
Анжир гуллари чанглангандан сўнг тухумдонлари уруғларга айланади, анжир мевасининг ичидаги биз кўрган толасимон тузилмалар айнан ўша гулнинг уруғларидир.
Бу ҳолатни маълум шаклда ушбу ҳаволадан кўриб олишингиз мумкин.
Биолог бўлмаганим учун яхши тушунтиролмаган бўлишим мумкин.
Муаллимамнинг иккинчи кўрсатмалари, Қуръони каримни фақат чиройли қироат қилиш ва ёдлаш билан чекланмаслигимиз эди, келинг, бироз тафаккур қиламиз.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам».
«Тийн» сураси, 1-оят.
Аллоҳ таоло бирор нарса ила қасам ичар экан, бу ўша нарсанинг муҳимлигини англатади. Ушбу суранинг давомида У Зот: «Батаҳқиқ, биз инсонни энг гўзал суратда яратдик», — дея марҳамат қилади.
Ояти каримада келган икки мевани бирга истеъмол қилиш кишини хушсурат — ёш кўринишига ҳисса қўшар экан:
Азҳар университетининг тиббий бўлими «Шифобахш ўсимлик ва набодотлар» факултетининг раҳбари Тоҳа Иброҳим айтади: Бир гуруҳ япон олимлари «Тийн» сурасини ҳикматини ўрганиш мақсадида тажриба ўтказдилар. Айнан анжир ва зайтун METHALONIDS деб номланган моддага бой эканлигини кашф қилдилар. Бу модда инсон организмида 15 ёшдан 35 ёшгача фаол ажралиб чиқади, 40 ёшдан кейин бу модда секрецияси камаяди. Инсон жисмини сура давомида келганидек энг гўзал суратда яратилиши билан бу икки мева зикр қилинишининг ўзаро қандай боғлиқлиги ҳақида ҳеч ўйлаганмисиз?
Япон олимлари анжирда мавжуд бўлган METHALONIDS моддасининг таъсири фақат зайтун билан аралашгандагина фаол бўлишини аниқладилар. Энг яхши таъсир даражаси 1 дона анжир, 7 дона зайтун билан истеъмол қилинганда ундаги моддаларнинг таъсир даражаси тенг бўлишини кашф қилдилар. Қизиғи шундаки, «анжир» сўзи Қуръонда 1 марта, «зайтун» эса 7 марта зикр қилинган. 6 марта айнан зайтун лафзи билан, 7-маротаба «Ва Тури Сийнодан чиқадиган бир дарахт(зайтун)ни (пайдо қилдикки), у ёғ ва егувчиларга нонхуриш ила ўсур».
Муъминун сурасининг 20-оятида келган.
Бу меваларни бирга истеъмол қилиш узоқ вақт соғлом, ёш бўлиб юришга сабаб бўлади.
Маълумотнинг асл манбаси
Анжирнинг фойдалари ҳақида:

👍2
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
— Сўз берди, Олрич. — Нима деб, афандим.? — «Анжир дарахти гуллаганда келаман» деди. — Аммо, афандим… — Биламан, Олрич, жим бўл! Ўғуз Атай @MuhammadAkbarAzim
• анжир қондаги холистирин миқдорини камайтиради;
• анжир юқори даражада дағал толали тўқима (клетчатка)га эга бўлиб, ошқозон ишлашини яхшилайди ҳамда йўғон ичак фаолиятини нормаллаштиради;
• анжирда калория озлиги сабаб диета учун ҳам мос келади;
• анжирдаги темир моддаси камқонликда фойда беради;
• қўл ёки оёқларда қадоқ бўлса, анжир мевасини боғлаб ётиш тавсия қилинади, бу қадоқларни тезроқ кўчиб тушишига ёрдам беради;
• буйрак ва жигар фаолиятини яхшилайди;
• анжир меваси сийдик ва тер ҳайдаш хусусиятига эга;
• қуритилган анжирдан тайёрланган дамлама бемордан иситмани кетказади;
• анжир устига қайноқ сут қуйиб овқатдан олдин ичилса томоқ оғриғига шифо бўлади.
Бир қанча манбалар, хусусан, Олий Маҳаднинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларидан анжирнинг тиббий фойдаларини ўқиб сизларга ҳам улашдим.
Анжир ҳақида шу ва шунга ўхшаш яна кўплаб маълумотларни топиш мумкин экан.
Ҳеч бўлмаганда ҳафтада бир марта бу бўлса ҳам зам сура сифатида Тийн сурасини тиловат қилар эканман-у, анжир ҳақида ҳеч изланмаган эканман.
Анжирнинг гуллаши ҳақидаги маълумот мени кўплаб маълумотлар ичига олиб кириб қўйди ҳамда муаллимамнинг кўрсатмаларига жиддий ёндашишим кераклигини англадим.
Аллоҳ таоло бизга ҳар икки дунёда манфаат берадиган илм ато қилсин. Омин! Омин! Омин!
Қ. Қ. Анжир ҳақида баъзи бидъат-хурофотлар мавжуд. Уларга жавоб:
• анжир дарахтини ўтин сифатида ёқиш мумкин;
• анжир дарахти жаннатдаги тақиқланган мева экани ҳақида Қуръони каримда ва ҳадиси шарифларда баён қилинмаган. Демак, тақиқланган мева анжир эди деб қараш асоссиз ҳисобланади.
#Тафаккур_учун
@MuhammadAkbarAzim

❤🔥2
Forwarded from Another me
Bir yaqin kursdoshim bilan gaplashib qoldim. Bir qizni yaxshi ko‘rardi. Keyin ikkalasini ham oilasi chiqisha olmay, birga bo‘lolmay qolishdi. Taqdirlari ayro tushdi. Oradan 4-5 yil o‘tgan.
Gapdan gap chiqib o‘zi u haqida gap ochib qoldi. Gapni aylantirib ketdim. Hali ham o‘sha-o‘sha sevgi. Susaymagan. Eh, naqadar og‘irqli-yey. Man bu og‘riqni his qilib, boslib ketdim, bular qanday chidarkin bilmadim.
Lekin umuman ko‘rishishmagan o‘sha paytdan beri.

❤5
* * *
Мен эртадан кутаман нажот,
Мен бугуннинг жабрдийдаси.
Иккимизни қийнади ҳаёт,
Узрнинг ҳам йўқдир фойдаси.
Мен эртадан умид қиламан,
Сиз эртага аниқ келасиз.
Сиз ҳаммадан яхши, биламан,
Мен ҳаммадан ёмон, биласиз.
Ўртанаман, юрагим хира,
Нима қилай соғинган бўлсам?
Оғринмасми кўнглингиз сира
Эртагача бехосдан ўлсам.
Билмам қанча асрлар керак
Яна бир бор қуёш чиққунча.
Кўргулигин қўймайди фалак
Биримизни ерга тиққунча.
Мен ўлимдан қўрқмайман, ахир,
Ҳар қадамим таҳлика, уруш.
Бироқ мингта ўлимдан оғир
Сизни бошқа бировга бериш.
© Жўрабек Рамазон
Мен эртадан кутаман нажот,
Мен бугуннинг жабрдийдаси.
Иккимизни қийнади ҳаёт,
Узрнинг ҳам йўқдир фойдаси.
Мен эртадан умид қиламан,
Сиз эртага аниқ келасиз.
Сиз ҳаммадан яхши, биламан,
Мен ҳаммадан ёмон, биласиз.
Ўртанаман, юрагим хира,
Нима қилай соғинган бўлсам?
Оғринмасми кўнглингиз сира
Эртагача бехосдан ўлсам.
Билмам қанча асрлар керак
Яна бир бор қуёш чиққунча.
Кўргулигин қўймайди фалак
Биримизни ерга тиққунча.
Мен ўлимдан қўрқмайман, ахир,
Ҳар қадамим таҳлика, уруш.
Бироқ мингта ўлимдан оғир
Сизни бошқа бировга бериш.
© Жўрабек Рамазон
👍3
Forwarded from Abdulqodir Polvonov (Абдулқодир Самарқандий)
Дўстликнинг гуллаб яшнаши учун заиф хотира керак...
Яъни, дўстинг хатоларини унутишинг шарт!
Оноре де Бальзак
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

ҲИКОЯТ
Борарди бир йигит йўл узра шошиб,
Етакда келарди қўйи эргашиб.
Дедим: «Қўй бўйнидан банд этмиш арқон,
Шунинг чун орқангдан эргашар чаққон».
Йигит қўй арқонин ечиб ташлади,
Ўзи у ён-бу ён чопа бошлади.
Қўй ҳам чопар эди қолмай йўлидан,
Башоқ еган эди йигит қўлидан.
Қанча жойни кезиб келишди қайтиб,
Келар эди менга шундай сўз айтиб:
«Қўй банди арқон деб ўйлама ҳарчанд,
Лутфи карамимдур бўйнидаги банд».
Ваҳший фил ҳам бўйнин эгиб эҳсонга,
Ҳамла қилмайди-ку ожиз филбонга.
Майли, ёмонга ҳам бўлгил меҳрибон,
Сени сақлагай-ку итга берсанг нон.
Шайх Саъдий ШЕРОЗИЙ
@MuhammadAkbarAzim
Борарди бир йигит йўл узра шошиб,
Етакда келарди қўйи эргашиб.
Дедим: «Қўй бўйнидан банд этмиш арқон,
Шунинг чун орқангдан эргашар чаққон».
Йигит қўй арқонин ечиб ташлади,
Ўзи у ён-бу ён чопа бошлади.
Қўй ҳам чопар эди қолмай йўлидан,
Башоқ еган эди йигит қўлидан.
Қанча жойни кезиб келишди қайтиб,
Келар эди менга шундай сўз айтиб:
«Қўй банди арқон деб ўйлама ҳарчанд,
Лутфи карамимдур бўйнидаги банд».
Ваҳший фил ҳам бўйнин эгиб эҳсонга,
Ҳамла қилмайди-ку ожиз филбонга.
Майли, ёмонга ҳам бўлгил меҳрибон,
Сени сақлагай-ку итга берсанг нон.
Шайх Саъдий ШЕРОЗИЙ
@MuhammadAkbarAzim
👍2
Расулуллоҳ ﷺ ҳар бир муҳим ишни «бисмиллаҳ» билан бошлар эдилар.
У зот ﷺ: «Ҳар бир аҳамиятли иш «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» билан бошланмас экан, унинг охири кесикдир», — деганлар.
Бошқа бир ҳадиси шарифда: «Қайси иш «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» билан бошланмас экан, у ишда барака бўлмайди», — деб айтганлар.
Бу ҳадиси шарифдан маълумки, ҳар бир муҳим ишни басмала билан бошлаш зарур экан. Ҳадиснинг давомида басмала билан бошланмаган ишнинг охири кесикдир деганлар, демак, басмала баракани жалб қилувчи зикр экан.
Ҳадисга бошқача назар солиб кўрамиз, киши бир ишни бошласа-ю, у ишнинг яхши ёки ёмон эканини билмаса — билими етмайдиган масалага йўлиқса, у киши ўзига басмалани мезон қилиши мумкин, қайсики ишни басмала айтиб бошлай олмаса, демак, у иш яхши иш эмас. Зотан, киши яхши ишга басмала айтишда иккиланмайди.

👍8
Агар бир аёлни бахтли қилмоқчи бўлсангиз:
дўст каби дардлашинг;
отаси каби ҳимоя қилинг;
одам каби севинг.
#Эркин_ўгирма
@MuhammadAkbarAzim
дўст каби дардлашинг;
отаси каби ҳимоя қилинг;
одам каби севинг.
#Эркин_ўгирма
@MuhammadAkbarAzim
❤9
Forwarded from exerevnó
Ümitvar olunuz. Şu istikbal inkılâbı içinde, en yüksek gür sada İslâmın sadası olacaktır!
❤4
Uzak mesafeyi sıkıntı yapan biri sizi sevmiyordur, zorlamayın. Sizi seven, sizi isteyen insan uzakları yakın kılar. Hayatını sizin hayatınızla birleştirmek için kilometreleri sıfıra indirir, çok özler ama sonunun güzel olacağına inanıyorsa sabırla o yolu her türlü gider.
❤3
"Kişi için dua, ona olan sevginin en açık kanıtıdır, çünkü kişi sadece sevdikleri için dua eder."
[Tefsirus Sadi]
Бирор инсон учун (унинг ҳаққига) дуо қилиш унга бўлган муҳаббатнинг энг ёрқин далилидир. Чунки инсон фақат севган кишилари учун дуо қилади.
«Тафсири Саъдий»
#Эркин_ўгирма
@MuhammadAkbarAzim
[Tefsirus Sadi]
Бирор инсон учун (унинг ҳаққига) дуо қилиш унга бўлган муҳаббатнинг энг ёрқин далилидир. Чунки инсон фақат севган кишилари учун дуо қилади.
«Тафсири Саъдий»
#Эркин_ўгирма
@MuhammadAkbarAzim
❤3
Баъзи ўзбекзабон кишилар урушни 7 октябрда бошланди, Ҳамас ташкилоти қўзғатиб юборди урушни деб ўйлашяпти. Эй азизлар, уруш узоқ йилдан буён давом этяпти, қолаверса, Ҳамас озодлик ҳаракати ташкилотидир, улар ўз хақлари учун курашяпти, босқинчига қарши мардонавор жанг қилишяпти.
Аллоҳ сақласин, агар юртимизга ёв бостириб келса, бизда ҳам шундай ҳаракат қилувчилар, албатта, топилади, кимдир уларни террорчи дейишга мутлақо ҳақли эмас!
Қ. Қ. Сурат 1976 йилга мансуб эканлиги таъкидланган.

👍11
Бугун икки марта машина уриб кетишига оз қолди, биринчиси ўз хатом сабаб, шошиб қарама-қарши тарафга юриб кетиб қолдим, бироз қўрқув ўтди ичимдан, ҳайдовчи ҳушёр экан, дарров секинлади сўнгра мени ўтказиб юборди, жаҳли чиққанга ҳам ўхшамади.
Иккинчисида эса ҳайдовчининг қоидага амал қилмай қўйганини билиб ўзим секинладим.
Арзимас хато сабаб ҳаётим бузилиб кетиши ёки бу ҳаётни тарк этиб кетишим мумкинлиги ҳақида ўйлаб қолдим. Ўлимни жуда узоқ ҳис этишимни англаб етдим. У жуда яқин, жудаям яқин экан.
Сиз-чи, ўлимни эслаб турасизми?

👍10
Менинг кичик каналимдаги энг яхши обунaчиларимдан бири шу инсон.
👍4
Muhakkak ki bana zor olan sana kolaydır Rabbim, hayallerimi yaşamayı nasip et.
❤🔥6
Ҳеч бир қайғу абадий эмас. Баъзилари учун кўпроқ ибодат қилиш керак холос.
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ягона ечим — Фаластин давлатини тузиш».
© Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев