Азизлар, ушбу каналимни кирилл алифбосида юритайми ёки лотин алифбосида?
Доим сўрагим келарди, бугун сўрашни лозим топдим.
Доим сўрагим келарди, бугун сўрашни лозим топдим.
Anonymous Poll
49%
Кирилл
47%
Lotin
5%
Фикримни изоҳда ёзаман
Инстаграм тармоғида фотожурналист Мотаз Азаизани кузатиб борардим, Фаластиндаги ҳолатни ёритиб борарди, охирги кунларда фаластинликлар аҳволи ҳақида пост жойламаганди, видео ёки сурат қўймаганди.
Атиги 9 дақиқа аввал қўйилган пост эътиборимни тортди, у ҳам кун санаяпти экан…
Менимча, журналист тинч жойда ҳозир, лекин ҳолатни ўз кўзи билан кўрган киши сифатида чинакамига қайғуда эканида шубҳам йўқ.
Аллоҳ фаластинликларга нажот берсин!

ҚЎЯВЕРИНГ, ҲАЛИ У ФАЛУЗАЖ ЕЙДИ
Илмнинг шарафи
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирди Қози Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Отам вафот этганида мен ёш бола эдим. Онам мени газлама оқловчига олиб бориб топширди. Мен Абу Ҳанифанинг дарс ҳалқалари олдидан ўтиб кетаётиб, у ерда тўхтаб дарс эшитиб ўтирардим. Ортимдан онам келиб, қўлимдан тутиб, дарс ҳалқасидан олиб, газлама оқловчининг олдига элтиб қўяр эди. Мен эса онамнинг хоҳишига хилоф ўлароқ Абу Ҳанифанинг дарсига борар эдим.
Иш шундай давом этавергач, онам Абу Ҳанифага: “Бу бола етим бўлиб, фақатгина менинг урчуғим (ип йигирадиган чарх) орқасидан едирадиган нарсамдан бошқа ҳеч нарсаси йўқ. Сиз эса бу болани айнитдингиз”, деди.
Шунда Абу Ҳанифа: “Қулоқ солинг, ўйламасдан гапирманг, ҳали бу бола шундай илм оладики, ферузадан бўлган ликопчада хандон писта ёғидан қилинган фалузажни ейди”, деди.
Онам: “Сиз ақлдан озган қария экансиз”, деди.
Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ: “Мен қози бўлиб ишлаётганимда бир куни халифа Ҳорун ар-Рошиднинг ҳузурида эдим. Шу пайт ферузадан бўлган ликопчада фалузаж олиб келинди. Шунда у менга: “Бундан енг, бу нарса биз учун ҳамма вақт ҳам тайёрланавермайди”, деди.
Мен: “Бу нима экан, эй мўминларнинг амири?”, деб сўрадим.
У: “Бу фалузаж”, деди.
Мен жилмайиб қўйдим.
У: “Нима учун куляпсиз?”, деди.
Мен: “Шунчаки кулдим, Аллоҳ мўминларнинг амирининг умрини узоқ қилсин!”, дедим.
У киши эса: “Кулишингиз сабабини айтинг”, деди.
Мен мазкур воқеани айтиб бердим.
Шунда у: “Илм дунё ва охиратда манфаат беради ва юқори мартабага кўтаради. Аллоҳ Абу Ҳанифани раҳматига олсин! Дарҳақиқат у кўз билан кўра олмайдиган нарсаларни ақл кўзи билан кўрар эди.”, деди”.
Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларида Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “У шогирдларимнинг ичида энг билимдони”, деб айтар эдилар. (Ал-Бидоя ван-ниҳоя)
Фалузаж – ун, сув, асал ва бошқа унсурларни қўшиб тайёрланадиган юмшоқ ширинлик.
Устоз Қудратуллоҳ Сиддиқметов саҳифаларидан
@MuhammadAkbarAzim

❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Узилиб зил бўлди кўнглимнинг чоки,
Ҳозир алам билан битяпман байт.
Менсиз аҳволингга йиғлайми ёки
Сенсиз аҳволимга куяйинми, айт!..
Хайрулла Ҳамидов
@MuhammadAkbarAzim
Ҳозир алам билан битяпман байт.
Менсиз аҳволингга йиғлайми ёки
Сенсиз аҳволимга куяйинми, айт!..
Хайрулла Ҳамидов
@MuhammadAkbarAzim
🔥1
Мен Шайх Алий Тантовийдан ҳаётларида ўқиган энг гўзал ҳикмат қайси эканини сўраганимда у киши: «Мен етмиш йилдан ошибдики ўқиш билан бандман ва ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Сойдул хотир» китобларида ривоят қилган мана бу «Шак йўқки, тоатнинг машаққати кетади ва унинг савоби қолади, маъсиятларнинг лаззати кетади ва унинг гуноҳи қолади» деган ҳикматдан гўзалроғини ўқиганим йўқ», деб жавоб берганди.
«Жаннат бўстонларидаги оилавий оқшомлар» китобидан.
#Иқтибос
@MuhammadAkbarAzim
«Жаннат бўстонларидаги оилавий оқшомлар» китобидан.
#Иқтибос
@MuhammadAkbarAzim
❤1
Синглим бокс бўйича Осиё чемпиони бўлди.
Шу пайтгача бокс билан шуғулланиши унинг табиатига салбий таъсир ўтказади деб норози кайфиятда бўлганман. Лекин кўрган киши борки, мендан уни сўраб «Чемпион келдими?» дейишяпти.
Қоришиқ туйғулар ичидаман.
Ҳа, айтганча, барибир табрикладим.

👍10
Ҳар сафар қалб бир даража кўтарилса, унга келадиган уқубатлар тезлашади.
Аҳмад ибн Абул Ҳаворий
@MuhammadAkbarAzim
Аҳмад ибн Абул Ҳаворий
@MuhammadAkbarAzim
😢9
Forwarded from Китоб – илм манбаи
Уй қурамиз!
Андижонда яшайдиган яқинимиз учун уй қурамиз! Акамиз 4 фарзанди билан яроқсиз, ачинарли ҳолатда бўлган укасининг бир хона уйида яшайди. У ердан ҳам чиқиши керак. Ўзининг уй солиш учун маблағи йўқ, сабаби 4 та фарзандининг тўнғичи юрак пароги билан туғилган, 16 йилдан бери топган даромади шу қизнинг даволаниши, операциялари ва тирикчиликдан бошқасига ортмайди.
Акамиз ўзига тегишли ер-жойнинг ярмини сотиб, пулига қурилиш бошлаган, аммо бу етмаган. Мана шу уйнинг қурилишини битиришга маблағ йиғайлик, азизлар. Қурилиш бошида шахсан ўзим тураман, уйни ҳам бориб кўрганман. Хайрия учун ҳам ўз картамни қўйдим.
Пластик рақам:
9860160605493933
Балиев Г. номида
Мурожаат учун: +99877 0110267
Ғиёсиддин Юсуф

👍5
Forwarded from Muhabbat Devoni✍️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўтирган Фаластинлик маъсума онахон. Наридаги ваҳшиёна уй бузаётган кучлар ишғолчи исроил яҳудлари. Кўриб турганимиз эса филм эмас воқелик...
Аё, Роббим! Ўзинг бу золим қавмга Мунтақим сифатинг билан тажаллий айла!
Аё, Роббим! Ўзинг уларнинг маҳсулотларини ҳарид қилиб дастак бераётган, зулмни қўллаб-қувватлаётган мусулмонларга фаросат отли неъмат ато қил!
Омиин! Омиин! Омиин!
@muhammadravshan

😭3
Ҳотам ибн Одам: «Фазл ибн Мусога «Абу Ҳанифага таъна етказаётганлар ҳақида нима дейсиз?» — дедим. У: «Абу Ҳанифа уларнинг ақли етадиган ва ақли етмайдиган илмни олиб келди ва уларга ҳеч нарса қолдирмади. Шунинг учун унга ҳасад қилишган», — деди».
Ибн Абдулбаррнинг «Интиқо» китобидан.
@MuhammadAkbarAzim
Ибн Абдулбаррнинг «Интиқо» китобидан.
@MuhammadAkbarAzim
👍4
Ибн Шубрума роҳимаҳуллоҳ имом Абу Ҳанифа ҳақларида айтадилар:
«Аёллар Нўъмон¹дек инсонни дунёга келтиришдан ожизлар».
Ибн Абдулбаррнинг «Интиқо» китобидан
1. Нўъмон — имом Аъзам Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг исмлари.
@MuhammadAkbarAzim
«Аёллар Нўъмон¹дек инсонни дунёга келтиришдан ожизлар».
Ибн Абдулбаррнинг «Интиқо» китобидан
1. Нўъмон — имом Аъзам Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг исмлари.
@MuhammadAkbarAzim
👍5
Саодат мол, қаср, хизматкорлар ва ҳашам билан эмас. Ҳақиқий саодат қалб саодатидир. Қалб саодатига олиб борадиган энг яқин йўл бошқалар қалбига саодат олиб киришдир. Лаззатларнинг энг каттаси эҳсон лаззатидир!
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ
@MuhammadAkbarAzim
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ
@MuhammadAkbarAzim
👍4
Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ҳақида фақатгина ҳасадгўй ёки илмсиз — жоҳилгина ёмон гапириши мумкин.
Имом Заҳабий «Тарихул Ислом»
@MuhammadAkbarAzim
Имом Заҳабий «Тарихул Ислом»
@MuhammadAkbarAzim
👍6
Forwarded from .
"Ўзинг учун солиҳ бўл, шунда одамлар сен учун солиҳ бўлишади".
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу.
Бошқаларнинг яхши бўлишини истаган одам, ўзи яхши бўлиши керак. Шунда Аллоҳ атрофига яхшиларни йиғади.
@MubashshirAhmad
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу.
Бошқаларнинг яхши бўлишини истаган одам, ўзи яхши бўлиши керак. Шунда Аллоҳ атрофига яхшиларни йиғади.
@MubashshirAhmad
❤🔥4
* * *
Алданган, чархланган қалб билан ўтдим,
Ёру дўстлар бошим узра йиғилди.
Ҳукм кутган каби мен сизни кутдим,
Унутдим ўзимни-ўзим туғилдим.
Кўзимнинг қаърида ул қора девор,
У тараф қоронғи ҳар нарса йўқдир.
У тараф, ханжардир, заҳардир, ўқдир,
Кеча йўқ.
Бугун йўқ.
Эрта йўқ.
Сиз бор...
Тирикликдан кечдим, ўлимдан кечдим,
Осмон деганлари менинг фиғоним.
Дунё заҳарини бир ўзим ичдим ,
Ёнди тун чароғим, кулди жаҳоним.
Мен қанот боғладим, кўкларга учдим,
Ассалом, севгили
Инсоним, қоним!...
Рауф Парфи
#шеърият
@MuhammadAkbarAzim
Алданган, чархланган қалб билан ўтдим,
Ёру дўстлар бошим узра йиғилди.
Ҳукм кутган каби мен сизни кутдим,
Унутдим ўзимни-ўзим туғилдим.
Кўзимнинг қаърида ул қора девор,
У тараф қоронғи ҳар нарса йўқдир.
У тараф, ханжардир, заҳардир, ўқдир,
Кеча йўқ.
Бугун йўқ.
Эрта йўқ.
Сиз бор...
Тирикликдан кечдим, ўлимдан кечдим,
Осмон деганлари менинг фиғоним.
Дунё заҳарини бир ўзим ичдим ,
Ёнди тун чароғим, кулди жаҳоним.
Мен қанот боғладим, кўкларга учдим,
Ассалом, севгили
Инсоним, қоним!...
Рауф Парфи
#шеърият
@MuhammadAkbarAzim
😢3
«Инсонга фақат ўзи қилган ҳаракатигина (мансуб) бўлур. Унинг қилган саъйи (ҳаракати) яқинда (қиёматда) кўринур. Сўнгра у тўла жазо (ёки мукофот) олур. Албатта, охирги манзил ёлғиз Раббингиз ҳузурига (қайтиш)дир. Албатта, кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Унинг Ўзидир. Албатта, ўлдирган ҳам, тирилтирган ҳам Унинг Ўзидир».
«Нажм» сураси, 39–44-оятлар.
«Нажм» сураси, 39–44-оятлар.
👍7
Forwarded from 77🥷🏻
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Buyraklari ishlame qolgan, ôzini ayoli bitta buyragini beryapti
Buyrak ko’chirish operatsiyasi amalga oshirish uchun❗️
Befarq bo'melik, sizni kichkina Yordamingiz
kimnidir hayotini asrab qolishi mumkin
УЗКАРТА:6262 5700 9890 0527
XOLMATOV ADXAMJON
Bog'lanish uchun amakisi
Tel: +998902307809

😢2
77🥷🏻
Buyraklari ishlame qolgan, ôzini ayoli bitta buyragini beryapti Buyrak ko’chirish operatsiyasi amalga oshirish uchun❗️ Befarq bo'melik, sizni kichkina Yordamingiz kimnidir hayotini asrab qolishi mumkin УЗКАРТА:6262 5700 9890 0527 XOLMATOV ADXAMJON Bog'lanish…
Бизнинг туманимиздан эканлар, қўшниси танишим, ишончли экан, имкони борлар ёрдам беришса яхши бўларди.
👍6