Муҳаммад Акбар Азим 🔻
604 subscribers
376 photos
65 videos
136 links
• Сизлар билан хатоларимни тузатиб бораман, иншааллоҳ!
• Таклиф, эътироз, шикоят, танқидлар, хуллас, мурожаат учун: @qalb_orqali_bot

• Ҳанафий | Мотуридий

• Диний саволларингиз бўлса, ЎМИ фатво ҳайъатидан сўрашингиз мумкин: +998781503344
Download Telegram
***

Ғунчалар пуштиранг ва заъфар
Зангори япроқлар шаҳрида.
Ғунчалар орзумдек ҳар сафар
Ғунчалар қалбимнинг бағрида…

Қалбимнинг бағрида бир жаҳон
Ғаройиб эртаклар айтади.
Мен қайтиб келмасман ҳеч қачон,
Ғунчалар, албатта, қайтади.

1963
Рауф Парфи

@MuhammadAkbarAzim
👍7
Олис ва имконсиз кўринган бир иш бир онда яқин ва мукаммал бўлиши мумкин. Насиб жуда гўзал бир эҳтимолдир.

@MuhammadAkbarAzim
👍3
Икки гўзаллик жамланганда. ;)
7
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
Икки гўзаллик жамланганда. ;)
Бугун жияним Мадинахон келганди, хотиржам, юзида табассум, эркаланиб ёнимда бўлди.

Ушбу суратдаги қизалоққа қараб жияним билан солиштира туриб, фаластинлик болаларни нималардан маҳрум қилишаётганини тасаввур қиляпман…
😢6
Forwarded from Pistantrofobona
Ilm olinglar serialma serial yuravermay hayot 1 marta beriladi o'yinlardagiday tirilib kelib qayta xato qilmay yashayman deb o'ylamanglar. Shu omonatni egasiga avaylab olib borishimiz kerak.
🔥8
Асқар Маҳкамнинг «Ваҳдат куйи» китобидан

#Тасодифий_саҳифа

@MuhammadAkbarAzim
3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қачон оналар покланса, миллат покланади.

Устоз Ҳусайн Бухорий ҳафизаҳуллоҳ

@MuhammadAkbarAzim
👍3
Ғазза учун қилинаётган бойкот туфайли старбакс қаҳвасининг акциялари бугунги бозорда 15.8 фоизга пастлаган.

Сиз ва яқинларингиз орасида бойкот қандай кетяпти?
👍5
Бараканинг маъноси нима?

Бараканинг асл маъноси бирор нарсадан қийинчиликсиз фойдаланиш деганидир. Айни шу иш баракадир. Бу таърифга кўра, инсонларни бир-бирларига нисабатан «Аллоҳ фалон ишни сенга муборак қилсин», деган гапларининг маъноси: «Аллоҳ сенга шу ишда бирор қийинчиликсиз манфаат берсин», — дегани бўлади.

Шунингдек, барака икки хил тушунчани ифода қилиши мумкин: Биринчиси, доимий зиёда бўладиган ва кўпайиб борадиган яхши ишга нисбатан барака сўзи ишлатилади.
Иккинчиси эса, қийинчилик ва машаққатсиз эришиладиган ишларни ҳам барака дейилади.

Валлоҳу аълам!

#Имом_Мотуридий. Таъвилот ал-Қуръон: Анъом, 155.

Устоз Ихтиёр Марғилоний ҳафизаҳуллоҳ

#Сўз_маъноси

@MuhammadAkbarAzim
1
Намозни кечиктириб ўқишимиз баробарида барча ишларимиз кечикади.
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ризқ Аллоҳдан.....

Ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Instagram | Facebook | Telegram
🔥1
Азизлар, ушбу каналимни кирилл алифбосида юритайми ёки лотин алифбосида?

Доим сўрагим келарди, бугун сўрашни лозим топдим.
Anonymous Poll
49%
Кирилл
47%
Lotin
5%
Фикримни изоҳда ёзаман
Инстаграм тармоғида фотожурналист Мотаз Азаизани кузатиб борардим, Фаластиндаги ҳолатни ёритиб борарди, охирги кунларда фаластинликлар аҳволи ҳақида пост жойламаганди, видео ёки сурат қўймаганди.

Атиги 9 дақиқа аввал қўйилган пост эътиборимни тортди, у ҳам кун санаяпти экан…

Менимча, журналист тинч жойда ҳозир, лекин ҳолатни ўз кўзи билан кўрган киши сифатида чинакамига қайғуда эканида шубҳам йўқ.

Аллоҳ фаластинликларга нажот берсин!
1
ҚЎЯВЕРИНГ, ҲАЛИ У ФАЛУЗАЖ ЕЙДИ

Илмнинг шарафи

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирди Қози Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Отам вафот этганида мен ёш бола эдим. Онам мени газлама оқловчига олиб бориб топширди. Мен Абу Ҳанифанинг дарс ҳалқалари олдидан ўтиб кетаётиб, у ерда тўхтаб дарс эшитиб ўтирардим. Ортимдан онам келиб, қўлимдан тутиб, дарс ҳалқасидан олиб, газлама оқловчининг олдига элтиб қўяр эди. Мен эса онамнинг хоҳишига хилоф ўлароқ Абу Ҳанифанинг дарсига борар эдим.
Иш шундай давом этавергач, онам Абу Ҳанифага: “Бу бола етим бўлиб, фақатгина менинг урчуғим (ип йигирадиган чарх) орқасидан едирадиган нарсамдан бошқа ҳеч нарсаси йўқ. Сиз эса бу болани айнитдингиз”, деди.
Шунда Абу Ҳанифа: “Қулоқ солинг, ўйламасдан гапирманг, ҳали бу бола шундай илм оладики, ферузадан бўлган ликопчада хандон писта ёғидан қилинган фалузажни ейди”, деди.
Онам: “Сиз ақлдан озган қария экансиз”, деди.
Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ: “Мен қози бўлиб ишлаётганимда бир куни халифа Ҳорун ар-Рошиднинг ҳузурида эдим. Шу пайт ферузадан бўлган ликопчада фалузаж олиб келинди. Шунда у менга: “Бундан енг, бу нарса биз учун ҳамма вақт ҳам тайёрланавермайди”, деди.
Мен: “Бу нима экан, эй мўминларнинг амири?”, деб сўрадим.
У: “Бу фалузаж”, деди.
Мен жилмайиб қўйдим.
У: “Нима учун куляпсиз?”, деди.
Мен: “Шунчаки кулдим, Аллоҳ мўминларнинг амирининг умрини узоқ қилсин!”, дедим.
У киши эса: “Кулишингиз сабабини айтинг”, деди.
Мен мазкур воқеани айтиб бердим.
Шунда у: “Илм дунё ва охиратда манфаат беради ва юқори мартабага кўтаради. Аллоҳ Абу Ҳанифани раҳматига олсин! Дарҳақиқат у кўз билан кўра олмайдиган нарсаларни ақл кўзи билан кўрар эди.”, деди”.
Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларида Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “У шогирдларимнинг ичида энг билимдони”, деб айтар эдилар. (Ал-Бидоя ван-ниҳоя)

Фалузаж – ун, сув, асал ва бошқа унсурларни қўшиб тайёрланадиган юмшоқ ширинлик.

Устоз Қудратуллоҳ Сиддиқметов саҳифаларидан

@MuhammadAkbarAzim
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Узилиб зил бўлди кўнглимнинг чоки,
Ҳозир алам билан битяпман байт.
Менсиз аҳволингга йиғлайми ёки
Сенсиз аҳволимга куяйинми, айт!..

Хайрулла Ҳамидов

@MuhammadAkbarAzim
🔥1
Мен Шайх Алий Тантовийдан ҳаётларида ўқиган энг гўзал ҳикмат қайси эканини сўраганимда у киши: «Мен етмиш йилдан ошибдики ўқиш билан бандман ва ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Сойдул хотир» китобларида ривоят қилган мана бу «Шак йўқки, тоатнинг машаққати кетади ва унинг савоби қолади, маъсиятларнинг лаззати кетади ва унинг гуноҳи қолади» деган ҳикматдан гўзалроғини ўқиганим йўқ», деб жавоб берганди.

«Жаннат бўстонларидаги оилавий оқшомлар» китобидан.
#Иқтибос

@MuhammadAkbarAzim
1
Синглим бокс бўйича Осиё чемпиони бўлди.

Шу пайтгача бокс билан шуғулланиши унинг табиатига салбий таъсир ўтказади деб норози кайфиятда бўлганман. Лекин кўрган киши борки, мендан уни сўраб «Чемпион келдими?» дейишяпти.

Қоришиқ туйғулар ичидаман.

Ҳа, айтганча, барибир табрикладим.
👍10
Ҳар сафар қалб бир даража кўтарилса, унга келадиган уқубатлар тезлашади.

Аҳмад ибн Абул Ҳаворий

@MuhammadAkbarAzim
😢9
Уй қурамиз!

Андижонда яшайдиган яқинимиз учун уй қурамиз! Акамиз 4 фарзанди билан яроқсиз, ачинарли ҳолатда бўлган укасининг бир хона уйида яшайди. У ердан ҳам чиқиши керак. Ўзининг уй солиш учун маблағи йўқ, сабаби 4 та фарзандининг тўнғичи юрак пароги билан туғилган, 16 йилдан бери топган даромади шу қизнинг даволаниши, операциялари ва тирикчиликдан бошқасига ортмайди.

Акамиз ўзига тегишли ер-жойнинг ярмини сотиб, пулига қурилиш бошлаган, аммо бу етмаган. Мана шу уйнинг қурилишини битиришга маблағ йиғайлик, азизлар. Қурилиш бошида шахсан ўзим тураман, уйни ҳам бориб кўрганман. Хайрия учун ҳам ўз картамни қўйдим.

Пластик рақам:
9860160605493933
Балиев Г. номида

Мурожаат учун: +99877 0110267

Ғиёсиддин Юсуф
👍5
Forwarded from Muhabbat Devoni✍️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўтирган Фаластинлик маъсума онахон. Наридаги ваҳшиёна уй бузаётган кучлар ишғолчи исроил яҳудлари. Кўриб турганимиз эса филм эмас воқелик...

Аё, Роббим! Ўзинг бу золим қавмга Мунтақим сифатинг билан тажаллий айла!
Аё, Роббим! Ўзинг уларнинг маҳсулотларини ҳарид қилиб дастак бераётган, зулмни қўллаб-қувватлаётган мусулмонларга фаросат отли неъмат ато қил!
Омиин! Омиин! Омиин!
@muhammadravshan
😭3