Муҳаммад Акбар Азим 🔻
600 subscribers
376 photos
65 videos
136 links
• Сизлар билан хатоларимни тузатиб бораман, иншааллоҳ!
• Таклиф, эътироз, шикоят, танқидлар, хуллас, мурожаат учун: @qalb_orqali_bot

• Ҳанафий | Мотуридий

• Диний саволларингиз бўлса, ЎМИ фатво ҳайъатидан сўрашингиз мумкин: +998781503344
Download Telegram
Ер юзидаги жонзотлар қолдирадиган излар:

1. Итлар изи
2. Отлар изи
3. Аҳмоқлар қолдирган из
Ахлоқнинг қанчалик муҳим эканини билганингизда эди, Аллоҳдан ризқ ўрнига ахлоқ сўраган бўлар эдингиз.

Ҳазрати Алий карромаллоҳу важҳаҳу
Forwarded from A'lamiy
Xursand bo'lganingda
eng yaxshi ko'rgan
insoningga bog'lanasan.

Xafa bo'lganingda
esa seni eng ko'p
yaxshi ko'radigan
kishiga bog‘lanasan.

Ikki holatda ham
ular bitta inson
bo'lishi — qanday go'zal!

#Ali Tantoviy

@alamiy_uz
Дўстим Др.Ҳиматуллоҳ Раҳматовдан 6 ойликдан 1 ёшгача бўлган болаларга овқат бериш бўйича тавсиялар:
Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ шундай деди: «Ҳозир шундай замонки, унда тилингни тий, ўрнингни бил, қалбингни муолажа қил, маъруф (ҳақ)ни ол, мункар (ботил)ни қўй».

Муҳаммад Алий Муҳаммад Юсуф таржималари
Аёл киши ўзини турмуш қуришга таклиф қилиши

Шайх Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Агар аёл кишининг бирорта солиҳ кишида рағбати бўлса, унга: «Ҳой фалончи, мен сизни Аллоҳ учун яхши кўрдим. Отам орқали мени никоҳингизга олишингизга қаршилик йўқ», — деса ҳам муаммо йўқ».
****

Раббим! Марҳаматинг ҳар жонзотгадир,
Неъматинг дўсту ёр, ёву ётгадир!
Лекин жаннатларинг – мангу боғларинг
Тавбакор қалб билан келган зотгадир!...

(Қоф, 32-33-34).

Мирзо КЕНЖАБЕК
Бир нарсани ўйлаб қолдим, бирор нотўғри амал туфайли иймондан ажраш мумкинлиги ҳақида кайсики аҳли илм огоҳлантирар экан, албатта: «ким фалон амални қилса, иймондан ажрайди ва хотини талоқ бўлади», — дея никоҳга путур етишини қўшиб зикр қилади, демак, мўмин киши иймонидан кейин солиҳа аёлини бой бериши иккинчи катта мусибати бўлар экан.
Кимдир сизни жуда яхши кўрса, у ўзини охиригача камситади. Кейин эса бирданига абадий кетиши мумкин.

© А.Пушкин
• • •

Ёлғон — Фарҳодлар тоғ ошаётгани,
Ёлғон — Ширинлар деб қон ёзган қалам.
Ёнимда бўлмай ҳам яшаётганинг,
Йўқ бўла туриб ҳам борлигинг — алам.

Муҳаббат, менимча, қилмоқда ҳазил,
Унга қизиқмасдек гўё истагим:
Поёни васлингга боғланган манзил —
Ишонмоқчи бўлган ёлғиз эртагим.

Ҳа, сен туғилгансан асрлар оша,
Мен-да азалларнинг ҳайратимасми,
Думалоқ ер узра бир вақтда яшаб,
Топишолмай кетсак ғалатимасми?!


#Хайрулла_Ҳамидов