Forwarded from Abdurrohman Toshqandiy
#Эълон
— Азизлар, сизларга ажойиб бир фойдали маълумотни тақдим қиламан.
Ўзимни укам янги бир лойиҳа ишлаб чиқарибди, у лойиҳада “Ўқувчилар ўзларига ўқитувчи излашади, Ўқитувчилар эса ўзларига ўқувчи излашади.”
Регистрация қилгандан сўнг нима ўрганишни танлайди, кейн эса унга мос ўқитувчилар топиб берилади. Албатта барчангизга фойдали бўлади, деб ўйлайман.
@ustozhub_bot
https://ustozhubedu.uz/en/
— Азизлар, сизларга ажойиб бир фойдали маълумотни тақдим қиламан.
Ўзимни укам янги бир лойиҳа ишлаб чиқарибди, у лойиҳада “Ўқувчилар ўзларига ўқитувчи излашади, Ўқитувчилар эса ўзларига ўқувчи излашади.”
Регистрация қилгандан сўнг нима ўрганишни танлайди, кейн эса унга мос ўқитувчилар топиб берилади. Албатта барчангизга фойдали бўлади, деб ўйлайман.
@ustozhub_bot
https://ustozhubedu.uz/en/
ustozhubedu.uz
Home - UstozHub
UstozHub - платформа для поиска квалифицированных преподавателей
Дуоларнинг энг манфаатлиси, энг буюги ва энг мустаҳками Фотиҳа сурасидаги «Иҳдинаас сиротол мустақиим» (Бизни тўғри йўлга бошлагин) сўзидир. Чунки Аллоҳ таоло тўғри йўлга муваффақ қилса, ибодатига ва Унга нисбатан қилинадиган гуноҳни тўсишга кўмак беради.
© Устозлардан
© Устозлардан
Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал шундай деди:
Отам Имом Аҳмаддан сўрадим: «Нима учун Валид ибн Солиҳдан ҳадис ёзмайсиз?»
У зот шундай жавоб берди: «Марказий масжидда мен уни намозига бепарво эканини кўрдим».
Отам Имом Аҳмаддан сўрадим: «Нима учун Валид ибн Солиҳдан ҳадис ёзмайсиз?»
У зот шундай жавоб берди: «Марказий масжидда мен уни намозига бепарво эканини кўрдим».
Мусо алайҳиссалом Шуайб алайҳиссаломнинг қизига уйланиш маҳри (ишлаб топиш) учун ўн йил қимматли умрларини сарфладилар. Агар никоҳ амалларнинг энг афзалларидан бўлмаганида, пайғамбарлар у учун кўп вақтларини бахш этмаган, ўтказмаган бўлишарди.
Изғиринга қилмайди тоқат –
Жонин олиб қочади қушлар.
Хушрўй кузги гуллар
Чорасиз
Қарғаларнинг кўнглини хушлар.
Сертаъна,
Серзарда дунёдан
Совиб борар қуёшнинг кўнгли.
Ўчоқларда олар аланга
Дарахтларнинг кесилган қўли...
Совуқ тунда
Йўлин йўқотиб,
Кўлмакларни кечиб юрар ой.
Манзилини тополмайди бахт –
Бунда ҳамма остоналар лой..
#Дилфуза_Комил
@MuhammadAkbarAzim
Жонин олиб қочади қушлар.
Хушрўй кузги гуллар
Чорасиз
Қарғаларнинг кўнглини хушлар.
Сертаъна,
Серзарда дунёдан
Совиб борар қуёшнинг кўнгли.
Ўчоқларда олар аланга
Дарахтларнинг кесилган қўли...
Совуқ тунда
Йўлин йўқотиб,
Кўлмакларни кечиб юрар ой.
Манзилини тополмайди бахт –
Бунда ҳамма остоналар лой..
#Дилфуза_Комил
@MuhammadAkbarAzim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Баъзида хулқимиз сабаб ёрдам кечикади.
Азиз қадрдоним! Агар илож топсангиз, эртага завол вақтигача тасбиҳ намозини ўқиб олинг. Мен сизни ушбу намознинг фазлидан бебаҳра бўлишингизни истамайман.
Аёлларга: «пул керакми?» — дейиш ўрнига: «мана бу пулни олиб қўй, керак бўлиб қолади», — дейишимиз кўпроқ ёқаркан. )
Сизни яхши кўрадиганлар билан сиздан фойдаланадиганларни ажратишни ўрганинг, ўртадаги фарқ нозик.
Ҳакимлардан бири айтган экан: «Ҳар қачон бирор кимсага ошиқ бўлиб, ўй-фикрингиз билан унга буткул боғланиб қолсангиз, Аллоҳ таоло Ўзидан бошқага боғланиб қолган қалбни рашк қилишини сизга билдириб қўйиши учун сизни ундан маҳрум қилади ёки сизни ошиқлик аламини татишга мажбур қилади».
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
Кеча қараганимда 510 та обуначим бор эди, бугун қарасам 508 та. Шунчаки ҳазил, обуначи сони муҳим эмас мен учун, суратга мос гап холос.
Кимнингдир жиғилдони қайнабди, шекилли. ))
Аллоҳ жуда ҳам яқин эканига ишонган лаҳзангизда маҳзунлик тўсатдан йўқолиб қолади.
Айман Ёғий
Айман Ёғий
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ўқиш давомида чет эллик талабалар орасида биринчи ўринни эгаллаб, бир неча марта мукофотларга сазовор бўлганлар. Одатда олти ойда бир марта таътилга келар эдилар. Бир сафар келганларида: «260 та китоб ўқидим», — дедилар. Бу эса бир кеча-кундузда бир яримта китоб ўқидим дегани эди.
Кутубхона мудири бўлиб ишлаган Тоҳир Ноус шундай деган эди: «Муҳаммад Содиққа китоб ташиб чарчаганман».
Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф, «Исломга бағишланган умр, Хотира китоб»идан
Кутубхона мудири бўлиб ишлаган Тоҳир Ноус шундай деган эди: «Муҳаммад Содиққа китоб ташиб чарчаганман».
Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф, «Исломга бағишланган умр, Хотира китоб»идан
Forwarded from Muhabbat Devoni✍️
Баъзи мактубларни ёзиш жуда ҳам қийин... Ёзиб қўйиб, ҳижолатдан юбормай ўтираверасан киши. Лекин шу биргина, – “Маълум, бу оламда ўзи инсонийлигини йўқотмаган саноқли одам қолди. У ҳам ана ўшалар сирасидан, тушунади”, – деган ишонч куч бериб, мажбур жўнатиб юборасан...
Alfiroق
Ваҳдатгоҳдан✍️
Alfiroق
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади: «Инсон Исломга келгандан кейин унга солиҳ дўстдан кўра яхшироқ нарса ато қилинмаган. Агар сизлардан бирингиз биродаридан меҳрибонлик кўрадиган бўлса, уни маҳкам ушласин, ўшандай дўстга камдан-кам эришасиз».
Абу Толиб Маккий, «Қут ал-қулуб»
Абу Толиб Маккий, «Қут ал-қулуб»
Биз нафратланмаймиз. Шунчаки муҳаббатимизни изҳор қилишдан тўхтаймиз холос.
Мубашшир Аҳмад
Мубашшир Аҳмад