Муҳаммад Акбар Азим 🔻
600 subscribers
376 photos
65 videos
136 links
• Сизлар билан хатоларимни тузатиб бораман, иншааллоҳ!
• Таклиф, эътироз, шикоят, танқидлар, хуллас, мурожаат учун: @qalb_orqali_bot

• Ҳанафий | Мотуридий

• Диний саволларингиз бўлса, ЎМИ фатво ҳайъатидан сўрашингиз мумкин: +998781503344
Download Telegram
Абу Язид Бастомийга: «Нима хоҳлайсиз?» — дейишди.
У зот: «Хоҳламасликни хоҳлайман!» — дедилар.
Ҳасан ибн Урфа айтади: Менга Ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: «Шом диёрида бир қаламни бировдан ориятга (фойдаланиш учун) олдим. Кейин у ердан жўнадим. Марвга келганимда қарасам, қалам ёнимда экан. Шомга қайтиб, қаламни эгасига қайтардим».

Орадаги масофани тасаввур қилиб кўринг, сўнгра омонатдорлик нақадар аҳамиятли эканига диққат қаратинг.
Реклама ёхуд канал тавсияси ҳақида

Авваллари саҳифамнинг кириш қисмида мен билан тўғридан-тўғри боғланиш учун username'мим турарди.

Шахсийдан ёзганларнинг аксари саҳифасини тавсия қилиб беришимни сўрашарди, деярли ҳар бирларига рад жавоби бериб чиқишга мажбур бўлардим.

Сўнгра шу йилнинг 20 июнь кунидан бошлаб хабарлашиш учун ботни ишга туширдим. Ботни ишга тушириш билан юқоридаги матнга кўзи тушади одамнинг. Лекин ўқиб ўтирмай канал реклама қилишимни сўрайдиганлар бор.

Барака топгурлар, мен каналингизни тавсия қилиб беролмайман. Агар ҳар бирингизнинг илтимосингизга «лаббай» десам, кунора реклама жойлаб ўтиришимга тўғри келади.

Агар кейинчалик шу нарсани сўрашни ният қилиб каналимга обуна бўлган бўлсангиз, ҳозироқ умидингизни узиб, истасангиз саҳифамни тарк этишингиз мумкин.

Баҳорда бир қизиқ иш бўлди, бир қиз саҳифам яхшилигини, кузатиб боришини айтиб гап бошлади, сўнгра саҳифасини реклама қилиб беришимни сўради.

Қарасам, каналга бир қанча соат аввал обуна бўлган экан. Ёлғон сабабидан кўнглим қолди.
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
Реклама ёхуд канал тавсияси ҳақида Авваллари саҳифамнинг кириш қисмида мен билан тўғридан-тўғри боғланиш учун username'мим турарди. Шахсийдан ёзганларнинг аксари саҳифасини тавсия қилиб беришимни сўрашарди, деярли ҳар бирларига рад жавоби бериб чиқишга мажбур…
Реклама жойламаслигимни чиройли тушунтирдим.

Каналимга обуна бўлганига кўп бўлмай туриб кузатиб келишини айтишга уялмай реклама сўраш нотўғри эди.

Саҳифа юритишни устозим Ғиёсиддин Юсуф тавсия қилганлар, очиғи, обуначилар 200 дан ошади деб ўйламаганман ҳатто.

Саҳифамни ўзимга манзур келган нарса билан тўлдириб келяпман, обуначиларга ёқиш учун ёзмайман. Обуна бўлганларни эса ҳурмат қиламан, таклифлари ёки шикоятларини самимий қабул қиламан. Мени ўзингиз қатори оддий одам деб қабул қилинг. Каналдан моддий фойда олиш истагим йўқ, сизлар билан самимий суҳбат қуриш учун шу ердаман, азизлар.
Дунёда ва охиратда…
Forwarded from Abdurrohman Toshqandiy
#Эълон

— Азизлар, сизларга ажойиб бир фойдали маълумотни тақдим қиламан.

Ўзимни укам янги бир лойиҳа ишлаб чиқарибди, у лойиҳада “Ўқувчилар ўзларига ўқитувчи излашади, Ўқитувчилар эса ўзларига ўқувчи излашади.”

Регистрация қилгандан сўнг нима ўрганишни танлайди, кейн эса унга мос ўқитувчилар топиб берилади. Албатта барчангизга фойдали бўлади, деб ўйлайман.

@ustozhub_bot

https://ustozhubedu.uz/en/
Дуоларнинг энг манфаатлиси, энг буюги ва энг мустаҳками Фотиҳа сурасидаги «Иҳдинаас сиротол мустақиим» (Бизни тўғри йўлга бошлагин) сўзидир. Чунки Аллоҳ таоло тўғри йўлга муваффақ қилса, ибодатига ва Унга нисбатан қилинадиган гуноҳни тўсишга кўмак беради.

© Устозлардан
Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал шундай деди:
Отам Имом Аҳмаддан сўрадим: «Нима учун Валид ибн Солиҳдан ҳадис ёзмайсиз?»

У зот шундай жавоб берди: «Марказий масжидда мен уни намозига бепарво эканини кўрдим».
Мусо алайҳиссалом Шуайб алайҳиссаломнинг қизига уйланиш маҳри (ишлаб топиш) учун ўн йил қимматли умрларини сарфладилар. Агар никоҳ амалларнинг энг афзалларидан бўлмаганида, пайғамбарлар у учун кўп вақтларини бахш этмаган, ўтказмаган бўлишарди.
Изғиринга қилмайди тоқат – 
Жонин олиб қочади қушлар. 
Хушрўй кузги гуллар 
Чорасиз 
Қарғаларнинг кўнглини хушлар. 
Сертаъна, 
Серзарда дунёдан 
Совиб борар қуёшнинг кўнгли. 
Ўчоқларда олар аланга 
Дарахтларнинг кесилган қўли... 
Совуқ тунда 
Йўлин йўқотиб, 
Кўлмакларни кечиб юрар ой. 
Манзилини тополмайди бахт – 
Бунда ҳамма остоналар лой..

#Дилфуза_Комил

@MuhammadAkbarAzim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Баъзида хулқимиз сабаб ёрдам кечикади.
Ёмғирли об-ҳаво — муҳаббатли об-ҳаво
Азиз қадрдоним! Агар илож топсангиз, эртага завол вақтигача тасбиҳ намозини ўқиб олинг. Мен сизни ушбу намознинг фазлидан бебаҳра бўлишингизни истамайман.
Ўздемир Асаф кўнгил совишини қуйидагича баён қилади: «Аввал сенинг хунук одатларинг ҳам гўзал эди. Ҳозир гўзал одатларинг ҳам хунук».
Аёлларга: «пул керакми?» — дейиш ўрнига: «мана бу пулни олиб қўй, керак бўлиб қолади», — дейишимиз кўпроқ ёқаркан. )
Сизни яхши кўрадиганлар билан сиздан фойдаланадиганларни ажратишни ўрганинг, ўртадаги фарқ нозик.
Ҳакимлардан бири айтган экан: «Ҳар қачон бирор кимсага ошиқ бўлиб, ўй-фикрингиз билан унга буткул боғланиб қолсангиз, Аллоҳ таоло Ўзидан бошқага боғланиб қолган қалбни рашк қилишини сизга билдириб қўйиши учун сизни ундан маҳрум қилади ёки сизни ошиқлик аламини татишга мажбур қилади».