Муҳаммад Акбар Азим 🔻
596 subscribers
377 photos
65 videos
136 links
• Сизлар билан хатоларимни тузатиб бораман, иншааллоҳ!
• Таклиф, эътироз, шикоят, танқидлар, хуллас, мурожаат учун: @qalb_orqali_bot

• Ҳанафий | Мотуридий

• Диний саволларингиз бўлса, ЎМИ фатво ҳайъатидан сўрашингиз мумкин: +998781503344
Download Telegram
Софийюддин Ҳиндийнинг дастхати ниҳоятда хунук эди. Бир куни у киши шундай деган эканлар: «Китоб бозорида юрсам, менинг дастхатимдан ҳам хунук қилиб кўчирилган бир китобни кўриб қолдим. Менинг дастхатимни хунук дейдиганларга ҳужжат қилайин деб, уни ўз нархидан ҳам қимматроққа сотиб олдим. Уйга келиб қарасам, бу китобни ҳам бир пайтлар ўзим ёзган эканман».

«Тобақотуш-шофеъийя», 9: 162-163.
#Латоиф
Муҳаммад Алий Муҳаммад Юсуф саҳифаларидан
Forwarded from G'iyosiddin Yusuf
Taqlid qilish insonning tabiatida bor. Biz har qanday yoshimizda kimgadir o'xshashga, undan o'rnak olishga harakat qilamiz. Ayniqsa, bolalik, o'smirlik davrida kishi yanada taqlidchi bo'ladi.

Aksar yoshlarning "yulduzlar"ga taqliq qilishi ham shundan. Shuni o'ylab, qaniydi farzandlarimiz bizga havas qiladigan, bizga taqlid qiladigan inson bo'la olsak edi deb qoldim...

@GiyosiddinYusuf
«Қабул бўлмади» деб айтган зорланиб қилган дуоларингизга бир кун келиб: «яхшиям қабул бўлмади», — дейсиз.
«Энг паст касбни қилиш ҳам одамлардан тиланчилик қилиб юришдан яхшироқдир. Мен бир одамнинг кўринишига ҳавасим келса, унинг нима касб қилишини сўрайман. Агар: «У ишламайди», — дейишса, у назаримдан қолади».

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу
У бир марта хабар юборади. Сен ўттиз марта ўқийсан.

Ҳусайн Жамолиддин
Қизлар никоҳдан кейин маҳрга қанчадир миқдорда китоб олиб беришни сўрашлари жоиз бўлса-да, негадир мен кўп ҳам маъқулламайман. Чунки аёлининг илм олиши эрнинг зиммасидаги бурчлардан бири ҳисобланади. Илм олишдаги воситалардан бири эса китобдир. Шундай экан, китоб олиб бериш ҳам эрнинг зиммасида шундоқ ҳам бор нарса. Қизлар, пул сўрайверинглар, китобни шундоқ ҳам олиб бераверсин эркаклар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БУНЧА УЯЛМАСАНГ ЎЗБЕКЛИГИНГДАН?!

Муаллиф ва ўқиб берувчи: Абдурроҳман Мешаян

#Кун_шеъри
Forwarded from Nadiya Ramazon
Сен ва ўзимни жаннатда ўтирган ҳолда кўрибман. Дунёнинг маҳзун кунларини кулишиб эслаётган эканмиз...💔

Суод Атийёт

@Nadiya_Ramazon
Баъзида осмондаги ойга термулиб оёғимиз остидаги майсаларни, чечакларни янчиб қўямиз.
Илмга шу 3 кишидан бошқа қаттиқ ҳирс қўйган инсонни билмайман: Жоҳиз, Фатҳ ибн Ҳоқон, қози Исмоил ибн Исҳоқ.

Жоҳиз қўлига тушган ҳар қандай китобни бошидан охиригача ўқиб чиқарди. Унинг ҳирси шу даражада эдики, китоб дўконларида ижарага яшарди. Кечалари китоб дўконида қолиб асарларни тадқиқ қиларди.

Абдулфаттоҳ Абу Ғудда, роҳимаҳуллоҳнирг «Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобидан.
Чин муҳаббат изҳорини фақат қабристонлар, шифохоналар ва тайёрагоҳларда кўрдим. Биз инсонлар шундаймиз — севганларимизни охирги лаҳзалардагина эслаймиз.

Аҳмад Холид Тавфиқ

@MuhammadAkbarAzim
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
Чин муҳаббат изҳорини фақат қабристонлар, шифохоналар ва тайёрагоҳларда кўрдим. Биз инсонлар шундаймиз — севганларимизни охирги лаҳзалардагина эслаймиз. Аҳмад Холид Тавфиқ @MuhammadAkbarAzim
Чин муҳаббат кечиримда, эътиборда ва инсон тирик пайтида берилган илиқликда яшайди.

Чунки ҳар бир «кейин айтаман» деган сўз баъзан абадий сукутга айланади...

Моҳинурхон Хошимова изоҳларидан
Абу Язид Бастомийга: «Нима хоҳлайсиз?» — дейишди.
У зот: «Хоҳламасликни хоҳлайман!» — дедилар.
Ҳасан ибн Урфа айтади: Менга Ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: «Шом диёрида бир қаламни бировдан ориятга (фойдаланиш учун) олдим. Кейин у ердан жўнадим. Марвга келганимда қарасам, қалам ёнимда экан. Шомга қайтиб, қаламни эгасига қайтардим».

Орадаги масофани тасаввур қилиб кўринг, сўнгра омонатдорлик нақадар аҳамиятли эканига диққат қаратинг.
Реклама ёхуд канал тавсияси ҳақида

Авваллари саҳифамнинг кириш қисмида мен билан тўғридан-тўғри боғланиш учун username'мим турарди.

Шахсийдан ёзганларнинг аксари саҳифасини тавсия қилиб беришимни сўрашарди, деярли ҳар бирларига рад жавоби бериб чиқишга мажбур бўлардим.

Сўнгра шу йилнинг 20 июнь кунидан бошлаб хабарлашиш учун ботни ишга туширдим. Ботни ишга тушириш билан юқоридаги матнга кўзи тушади одамнинг. Лекин ўқиб ўтирмай канал реклама қилишимни сўрайдиганлар бор.

Барака топгурлар, мен каналингизни тавсия қилиб беролмайман. Агар ҳар бирингизнинг илтимосингизга «лаббай» десам, кунора реклама жойлаб ўтиришимга тўғри келади.

Агар кейинчалик шу нарсани сўрашни ният қилиб каналимга обуна бўлган бўлсангиз, ҳозироқ умидингизни узиб, истасангиз саҳифамни тарк этишингиз мумкин.

Баҳорда бир қизиқ иш бўлди, бир қиз саҳифам яхшилигини, кузатиб боришини айтиб гап бошлади, сўнгра саҳифасини реклама қилиб беришимни сўради.

Қарасам, каналга бир қанча соат аввал обуна бўлган экан. Ёлғон сабабидан кўнглим қолди.
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
Реклама ёхуд канал тавсияси ҳақида Авваллари саҳифамнинг кириш қисмида мен билан тўғридан-тўғри боғланиш учун username'мим турарди. Шахсийдан ёзганларнинг аксари саҳифасини тавсия қилиб беришимни сўрашарди, деярли ҳар бирларига рад жавоби бериб чиқишга мажбур…
Реклама жойламаслигимни чиройли тушунтирдим.

Каналимга обуна бўлганига кўп бўлмай туриб кузатиб келишини айтишга уялмай реклама сўраш нотўғри эди.

Саҳифа юритишни устозим Ғиёсиддин Юсуф тавсия қилганлар, очиғи, обуначилар 200 дан ошади деб ўйламаганман ҳатто.

Саҳифамни ўзимга манзур келган нарса билан тўлдириб келяпман, обуначиларга ёқиш учун ёзмайман. Обуна бўлганларни эса ҳурмат қиламан, таклифлари ёки шикоятларини самимий қабул қиламан. Мени ўзингиз қатори оддий одам деб қабул қилинг. Каналдан моддий фойда олиш истагим йўқ, сизлар билан самимий суҳбат қуриш учун шу ердаман, азизлар.