Муҳаммад Акбар Азим 🔻
598 subscribers
377 photos
65 videos
136 links
• Сизлар билан хатоларимни тузатиб бораман, иншааллоҳ!
• Таклиф, эътироз, шикоят, танқидлар, хуллас, мурожаат учун: @qalb_orqali_bot

• Ҳанафий | Мотуридий

• Диний саволларингиз бўлса, ЎМИ фатво ҳайъатидан сўрашингиз мумкин: +998781503344
Download Telegram
У Зотнинг ҳузуридаги қадрингни билишни ирода қилсанг, сени нимада турғизиб қўйганига назар сол.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ
Айтганларимиз ёки ёзганларимиз билан кўп синаламиз. Шунинг учун сўзга ҳушёр бўлиш зарур эканини англаб борамиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Gulzor Kutubxona
#mening_kutubxonam

تعلم يا فتى فالجهل عار
فلا يرضى به إلا حمار

«Эй йигит, ўқи — таълим ол, чунки жоҳиллик — илмсизлик ордир.
Бунга эса фақат эшак рози бўлади!»

Муҳаммад Акбар Азим kutubxonasi
Шайх Хожа Азизон Али Ромитаний бундай деган: «Таҳажжудда Ёсин сурасини қироат қилиш билан учта қалб жамланади:
1. Кечанинг қалби, яъни кечанинг охирги қисми.
2. Қуръоннинг қалби, яъни Ёсин сураси.
3. Инсоннинг қалби.

Ушбу уч қалбнинг жамланиши, иншааллоҳ, дуонинг қабул бўлишига сабаб бўлади».

«Тасаввуф ва нафс тарбияси» китобидан
Маши бирад хаттотликка шогирд оляптикан, қизиққегонлар қўшилила.

Ажўмас мени рекламами диб хаттот бўпкетсела.

Манзил: @umidusmonxatlari
Аллоҳнинг режалари cенинг орзуларингдан яхшироқ.

Шайх Салмон Авда
Болаларни пул жамғаришга қандай ўргатиш мумкин?

Болаларимизга ёшлигиданоқ пул фақат сарфлаш учун эмас, балки жамғариш учун ҳам кераклигини англатиш билан, уларни катта ҳаётга тайёрлаб боришимиз мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/70869474

💳 Kun.uz | Молия
2
Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Кишининг қадр-қиммати уч нарсададир:
1. Фақирликни яшириш — токи одамлар сизни бой деб ўйласин.
2. Ғазабни яшириш — одамлар сизни рози деб ўйласин.
3. Бало-мусибатларни яшириш — одамлар сизни фаровон (гўзал) ҳаётда деб ўйласин».
Камгап инсонлар кўпинча ўзига қадрли инсонлар билан узоқ гаплашадиган инсонлар бўлишади.
Forwarded from Nurmuhammad Xo'ja
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭЛ

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Нияти бўлакча, амали мавҳум.
Бу элдан Бухорий чиқиши мумкин,
Лекин ғарибликда яшашга маҳкум.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Тушуниб бўлмайди асрорларини.
Машрабни осади ва орқасидан
Йиғлаб ўқиб юрар ашъорларини.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Ботини чиркинлик, зоҳири содда –
Ўткан кунларини ёзган ўғлини
Билмай отиб қўяр Юнусободда.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Тимсоҳ кўз ёшидан битмиш луғати.
Ибн Синони-ю Улуғбегини
Ўзи туғади ва ўзи бўғади.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Тушуниб бўлмайди сира ҳам, айтсам.
Бир жарлик кўраман йўл охирида,
Олдинга юр, дейди орқага қайтсам.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Буюклик шарафдир, бироқ ўй сурманг.
Тағин, дардларини эшитайин деб
Бобурни сира ҳам уйғота кўрманг!!!

Хайрулла Ҳамидов
Ҳовурингни нимадир босса…
Одатда бир хил хушбўйликдан фойдаланар эдим, «Дирҳам»нинг силвер туридан.

Ўткир атирга ҳушим йўқ. Яқинда дирҳамим тугаб қолди, буюртма қилгандим, голд туридан олиб келишибди, отамга бериб қўйдим. Кейин «Ҳаяти» номли атир олдим, ҳиди сал ўткирроқ, лекин ёқимли эди.

Ҳозир Фарғонадаги истироҳат боғини кеза туриб “Hasana perfume”га кириб икки хил атир олдим.

Ўзим ёқтирган атир ўрнига 3 хил атирли бўлдим. Хушбўйланиш барча пайғамбарларнинг суннати. Шу ниятда бўла олсак, хушбўйликдан фойдаланишимиз ҳам ибодат бўлади, иншааллоҳ!
Аёл кишининг қадрини юксакларга кўтарадиган сабаблар бор. Шулардан бири китоб мутолаасидир.
Шом намозини ўқиб бўлганимиздан сўнг тасбиҳ ва тамҳидни айтиб бўлиб такбирларни айтишга киришгандик, чамаси 5-6 ёш атрофидаги болакай муаззиннинг микрофонида: «Аллоооҳу акбар, Аллоооҳу акбар!» — деб гўё азон чақиргандек бўлди, имомнинг ҳам жамоатдагиларнинг ҳам юзи ёришиб, дуо вақтида беихтиёр табассум қилиб туришди.

Масжиднинг зийнатлари шу болакайлар, Аллоҳ қадамларини собит қилсин!
Ҳаддингиз сиғмайди саломлашгани,
Хайрлашгингиз ҳам келмайди, тавба…

Ҳумоюн Фаттоҳ (шеъридан парча)
Котта-котта админлар изоҳимга жавоб ёзади.

Раҳмат сизга, оқкўнгил инсон!