Муҳаммад Акбар Азим 🔻
597 subscribers
377 photos
65 videos
136 links
• Сизлар билан хатоларимни тузатиб бораман, иншааллоҳ!
• Таклиф, эътироз, шикоят, танқидлар, хуллас, мурожаат учун: @qalb_orqali_bot

• Ҳанафий | Мотуридий

• Диний саволларингиз бўлса, ЎМИ фатво ҳайъатидан сўрашингиз мумкин: +998781503344
Download Telegram
Muhabbatim - SEN-da!
Капалакларнинг ортидан қувласанг, ҳаммаси учиб кетади. Аммо чиройли боғ яратсанг, энг яхшиси ўзи учиб келади. @muhabbatimsenda
МУҲАББАТ

Муҳаббат — чиройли капалак,
қўрқаман шўрликни тутгани.
Капалак қувганим ёнимда,
ёдимда йўқ аммо етганим.

Юрагим ранжиган боладай
на эрмак, таскинга кўнади.
Муҳаббат — чиройли капалак,
ҳали ҳам гулларга қўнади.

Ортидан ҳаллослаб чопаман,
хижолат бўламан ғўрликдан —
қанчалик югурмай, барибир
орқада қолардим шўрликдан.

Шавкат Раҳмон
❤‍🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥2
Мендан доим истиқомат (тўғри йўл)да бўлишимни кутманг, ахир мен ҳам инсонман. Хато ва тўғрилик орасида яшайман. Баъзида мени ҳам шаҳват чулғаб олади ва қизиқишлар ҳалокатга чорлайди.
Мен ҳам ҳаёт сўқмоқларида кураш олиб бораман. Гоҳида ёки кўпинча ғолиб бўламан. Лекин барибир мен узоқлашадиган, ортга сурадиган ва синиб қоладиган инсонман. Сен меҳр кўрсатишнинг ўзи билан мени ҳалок қилма. Лекин менга ёрдам бер, ёнимда тур. Инсон заифдир, деган маънони тушуниб етадиган кишига ўта эҳтиёжим бор.

Анвар Аҳмад ҳафизаҳаллоҳ таржимаси

@MuhammadAkbarAzim
👏4
Forwarded from A'lamiy
Senga bo'ysunmaydigan
tuyg'u sog'inch,
nima qilsang qil,
lekin baribir sog'inasan!

@alamiy_uz
❤‍🔥5
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу сут ва ёғ билан овқатланарди. Қурғоқчилик бўлиб кишиларнинг ҳосилига путур етди. У зот сут ва ёғ ейишдан бош тортиб айтдики: «Токи ҳосил яхши бўлмас экан, буларни емайман».

Шундан кейин ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу токи қурғоқчилик кетиб, машаққатлар аригунича зайтун ёғи еб юрдилар…

Ажиб инсонлар…

Абдулқодир Самарқандийнинг «Қалблардан сўранг» китобидан.
1🔥6
Бир донишманд: «Кўп фикр қилмасдан, кўп истиғфор, айт! Чунки Аллоҳ эшикларни истиғфор билан очади, фикр қилиш билан эмас», — деган экан.
❤‍🔥9
Икки қалб ўртасидаги энг садоқатли алоқа дуодир!
❤‍🔥6
Дуо қилишдан воз кечманг.
Шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир сасингизни-да эшитади.
Ижобат бўлмади деб шошманг.
Ҳар бир дуо вақтини кутади.
Дуо қилинг. Кутинг.
❤‍🔥8
Ўтганларига анча вақт бўлган бўлса-да, ҳалиям соғинаверадиган инсонларимдан бири — Ёрқинжон қори роҳимаҳуллоҳ. Ҳар қандай суҳбатлари борки, тинглаган бўлсам-да қайта тинглашдан малолланмайман ва ҳар сафар бир янгилик олган бўламан.

Аллоҳ у зотни Ўз раҳматига олсин, омин!
👍7
Аллома Абу Маолий Маҳмуд Шукрий Алусий Бағдодий жидду
жаҳди ва вақтини тежаши билан ажралиб турарди. Дарсдан жазирама иссиқда ҳам, қаҳратон қишда ҳам қолмас ва кечикмасди.
Кечиккан шогирдларини қаттиқ танқид қиларди. Шогирди аллома Баҳжа Асрий айтади: «Бир куни жуда қаттиқ шамол, ёмғир ва лойгарчилик бўлди. Устоз бу об-ҳавода келмаса керак, деб дарсдан қолдим. Эртаси куни борсам, қаттиқ ғазабланган ҳолда:
«Йўлини ҳавонинг иссиқлиги ва совуқлиги тўсиб қўйган талабада барака йўқдир», — дедилар».

«Ҳиммат – мўминнинг қуввати» китобидан.

@MuhammadAkbarAzim
Ибнул Муътаз айтади:

Гуноҳларинг билан унинг йўлини ёпиб қўйган ҳолда: «Дуоларим ижобати нега кечикяпти?» — дема!
Ҳозир мен сенга: «хайрли кун!» — десам кунинг хайрли бўладими-йўқми билмайман.
Аммо сен менга: «харли кун!» — десанг фақат куним эмас, туним ҳам хайрли бўлади.
БАХТИЁРЛИК

Сен уни севасан,
Севасан қаттиқ,
Сен менсиз яшайсан, усиз йўқ, қийин.
Кунларни санайсан тоқатсиз, интиқ,
Очилиб боряпсан кун ўтган сайин.
Серғалва шаҳарнинг барча кўчаси
Сенга йўл беради, қарар тортиниб.
У ҳақда ўйлайсан доим, кечаси
Шивирлаб айтасан, унинг отини.
Мен ҳамон гўдакман,
Ташлаб кет мени,
Энди на ёнаман ва на ўсаман...
Ҳақсизлик олдида тураман тўниб,
Тишни тишга қўйиб
муштим қисаман.
У мендан кучлироқ,
У мендан дадил,
Мен оддий йигитман,
у-чи —баҳодир.
Жуда ҳам қўрқмас у, жуда ҳам одил,
Аблаҳлар юзига туфлашга қодир.
Сен уни севавер,
ардоқла уни,
У билан бу дунё кучга тўлажак.
Дунёни етаклаб юрар бир куни
Сенинг бағрингдаги
Митти келажак...

Шавкат РАҲМОН

@MuhammadAkbarAzim
Abdurrohman Toshqandiy
— Кўзларимиз қоронғулашди туйғуларни йўқотиб қўйдик...)
Бошим бироз айлангандир, аммо кимнинг қаерда тургани эсимда.
Бир нарсани англаб етдим:

Кимгадир ҳисларингиз нақадар ижобий бўлмасин, унинг сизга нисбатан ҳиссизлигини ҳам ҳурмат қилинг, риоясини жойига қўйинг.

Ўзингизга раҳмингиз келсин.
Аллоҳим, юзимни Ўзингдан бошқасига сажда қилишдан асраганинг каби уни Сендан бошқасига тиланишидан ҳам сақла!

Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳ
Янги ўқ учун қалбимда бўш жой қолмади!

Маҳмуд Дарвиш
Forwarded from A'lamiy
#bugungikunimda

— Ba'zan o'zimni choydek his qilaman...🍵

Avval boshda sovutish uchun hamma narsani qilishadi,

keyin esa qaynoq emasligimdan nolishadi...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Aytilmagan bitiklar🕊
Ajoyib turkcha jumla o‘qib qoldim;

"Gönlüme aldığım gönlümü almayı bilemedi.."

"Ko‘nglimga olganim (qalbimdan joy berganim) ko‘nglimni olishni bilolmadi".

Qisqa, lekin, uzun satrlarda tushuntirolmaganlarimizning aniq izohi..

@aytilmagan_bitiklar
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ! Азизлар, суратда кўрган инсонимизга моддий кўмак зарур.

Ўзим текширганман, суратни ҳам ўзим олганман. Исмлари Ботир, Фарғона вилояти, Тошлоқ туманида истиқомат қиладилар.

Имконияти чекланган киши, шу сабаб давлат ёрдам пули ҳам ажратган, лекин бу пул даволанишдаги сарф-харажатларга етмайди.

Давлат томонидан ётоқ, муолажалар текин қилиб берилган бўлса-да, дорилари жуда қиммат экан, ўзим бир кунлик дориларини ҳисоблатиб кўргандим, 300 минг сўмдан ошиб кетди.

Ҳозир уларга сиз ва бизнинг ёрдамимиз зарур.

Ҳар ким қўлдан келганча ёрдам берса, анча енгиллик бўларди.

5614 6818 7297 1639

Ботир Содиқов номида.

Истаган кишини ўзларига боғлаб бераман.