Муҳаммад Акбар Азим 🔻
597 subscribers
377 photos
65 videos
136 links
• Сизлар билан хатоларимни тузатиб бораман, иншааллоҳ!
• Таклиф, эътироз, шикоят, танқидлар, хуллас, мурожаат учун: @qalb_orqali_bot

• Ҳанафий | Мотуридий

• Диний саволларингиз бўлса, ЎМИ фатво ҳайъатидан сўрашингиз мумкин: +998781503344
Download Telegram
АҲВОЛ

Куйиб битдим – нима ўзгарди?
Қачонгача ўзимни ейман?
Беҳудага юзим қизарди
Ё бемаврид келдимми, дейман.

Аҳмоқ қилди, гар гапга кирсам,
Ожизлигим инжиқлик бўлди.
Маҳмадона чиқдим гапирсам,
Жим турганим писмиқлик бўлди.

Гул чеҳралар самимий сохта,
Тўхтаб қолган соатлар бебурд.
Қололмайман узоқ бу шохда,
Кетай десам, у томон ҳам мўрт.

© Беҳзод Фазлиддин
1👍9
Forwarded from 
Келинг, киринг, кўринг!

Ёқса эмас, вақтингизга рози бўлсангиз кузатинг.


@Ichindaa
👍6
«Бир кунда икки-уч марта еб-ичишни хоҳлайдиган одам ўзи учун бир охур қурдирсин».

Саҳл ибн Абдуллоҳ ат-Тустарий раҳматуллоҳи алайҳ

@MuhammadAkbarAzim
🔥9
Танладим сал оғирроқ йўлни,
Сал енгилроқ жон берайин деб.

#Аъзам_Ўктам роҳимаҳуллоҳ
🔥13
***
Мен сизга бегона бўлмоқчи эдим,
Жой бергим йўқ эди ҳатто тушимдан.
Шундоқ ҳам ҳар нарса тиғиз дунёда
Ўй-ташвиш айирай дейди ҳушимдан.

Муттасил кимнидир ахтариб келдим,
Мўлтираб ҳар ёнга боқдим интизор.
Шу қадар девона яшарми эдим,
Башарти ўзимда бўлса ихтиёр.

Сиз-ку аллақачон кечар эдингиз
Ўртаниб, ўртаган ғариб Мажнундан.
Таассуф, ҳаммаси ҳал бўлиб бўлган
Кўзингиз кўзимда жилмайган кундан.

Шеър қилиб сочаман бутун дардимни,
Соғинсам, беркиниб оламан тунга.
Сиз хира хотирот аро гирёнсиз,
Ҳали ҳам бегона бўлолмай менга.

Беҳзод Фазлиддин
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Менинг китоб ўқишга бўлган ишқим:
👍4
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
Менинг китоб ўқишга бўлган ишқим:
Китобнинг энг қизиқ жойига келдим, қаролмайман, ўзингиз ҳал қилинг. 🙂‍↔️
🤣4
Forwarded from Ixtiyor Margʻiloniy
Har bir ish niyatga bogʻliq, muhabbat esa amal bilan ifoda topadi.

#muhabbat
Мунгли қатра...

Бугун қанд касали билан оғриган беморнинг оёғи кесилди...
Ҳаммаси жума намозида оёқ кийимининг ўғирланишидан бошланди: уйга ялангоёқ қайтди. Йўлда оёғи шилинди. Тузалиб кетарман деб ўйлади. Лекин тузалмади!
Ўғри эса: «ўғирласам бир шиппакни ўғирлабман-да», — деб юрибди!

©Маром Макковий

#Сайфуллоҳ_Носир ҳафизаҳаллоҳ таржималари
😢10
Muhabbatim - SEN-da!
Капалакларнинг ортидан қувласанг, ҳаммаси учиб кетади. Аммо чиройли боғ яратсанг, энг яхшиси ўзи учиб келади. @muhabbatimsenda
МУҲАББАТ

Муҳаббат — чиройли капалак,
қўрқаман шўрликни тутгани.
Капалак қувганим ёнимда,
ёдимда йўқ аммо етганим.

Юрагим ранжиган боладай
на эрмак, таскинга кўнади.
Муҳаббат — чиройли капалак,
ҳали ҳам гулларга қўнади.

Ортидан ҳаллослаб чопаман,
хижолат бўламан ғўрликдан —
қанчалик югурмай, барибир
орқада қолардим шўрликдан.

Шавкат Раҳмон
❤‍🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥2
Мендан доим истиқомат (тўғри йўл)да бўлишимни кутманг, ахир мен ҳам инсонман. Хато ва тўғрилик орасида яшайман. Баъзида мени ҳам шаҳват чулғаб олади ва қизиқишлар ҳалокатга чорлайди.
Мен ҳам ҳаёт сўқмоқларида кураш олиб бораман. Гоҳида ёки кўпинча ғолиб бўламан. Лекин барибир мен узоқлашадиган, ортга сурадиган ва синиб қоладиган инсонман. Сен меҳр кўрсатишнинг ўзи билан мени ҳалок қилма. Лекин менга ёрдам бер, ёнимда тур. Инсон заифдир, деган маънони тушуниб етадиган кишига ўта эҳтиёжим бор.

Анвар Аҳмад ҳафизаҳаллоҳ таржимаси

@MuhammadAkbarAzim
👏4
Forwarded from A'lamiy
Senga bo'ysunmaydigan
tuyg'u sog'inch,
nima qilsang qil,
lekin baribir sog'inasan!

@alamiy_uz
❤‍🔥5
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу сут ва ёғ билан овқатланарди. Қурғоқчилик бўлиб кишиларнинг ҳосилига путур етди. У зот сут ва ёғ ейишдан бош тортиб айтдики: «Токи ҳосил яхши бўлмас экан, буларни емайман».

Шундан кейин ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу токи қурғоқчилик кетиб, машаққатлар аригунича зайтун ёғи еб юрдилар…

Ажиб инсонлар…

Абдулқодир Самарқандийнинг «Қалблардан сўранг» китобидан.
1🔥6
Бир донишманд: «Кўп фикр қилмасдан, кўп истиғфор, айт! Чунки Аллоҳ эшикларни истиғфор билан очади, фикр қилиш билан эмас», — деган экан.
❤‍🔥9
Икки қалб ўртасидаги энг садоқатли алоқа дуодир!
❤‍🔥6
Дуо қилишдан воз кечманг.
Шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир сасингизни-да эшитади.
Ижобат бўлмади деб шошманг.
Ҳар бир дуо вақтини кутади.
Дуо қилинг. Кутинг.
❤‍🔥8
Ўтганларига анча вақт бўлган бўлса-да, ҳалиям соғинаверадиган инсонларимдан бири — Ёрқинжон қори роҳимаҳуллоҳ. Ҳар қандай суҳбатлари борки, тинглаган бўлсам-да қайта тинглашдан малолланмайман ва ҳар сафар бир янгилик олган бўламан.

Аллоҳ у зотни Ўз раҳматига олсин, омин!
👍7
Аллома Абу Маолий Маҳмуд Шукрий Алусий Бағдодий жидду
жаҳди ва вақтини тежаши билан ажралиб турарди. Дарсдан жазирама иссиқда ҳам, қаҳратон қишда ҳам қолмас ва кечикмасди.
Кечиккан шогирдларини қаттиқ танқид қиларди. Шогирди аллома Баҳжа Асрий айтади: «Бир куни жуда қаттиқ шамол, ёмғир ва лойгарчилик бўлди. Устоз бу об-ҳавода келмаса керак, деб дарсдан қолдим. Эртаси куни борсам, қаттиқ ғазабланган ҳолда:
«Йўлини ҳавонинг иссиқлиги ва совуқлиги тўсиб қўйган талабада барака йўқдир», — дедилар».

«Ҳиммат – мўминнинг қуввати» китобидан.

@MuhammadAkbarAzim