Муҳаммад Акбар Азим 🔻
596 subscribers
377 photos
65 videos
136 links
• Сизлар билан хатоларимни тузатиб бораман, иншааллоҳ!
• Таклиф, эътироз, шикоят, танқидлар, хуллас, мурожаат учун: @qalb_orqali_bot

• Ҳанафий | Мотуридий

• Диний саволларингиз бўлса, ЎМИ фатво ҳайъатидан сўрашингиз мумкин: +998781503344
Download Telegram
«Мени дуоларингда эслаб тур дейишга, у билан муроса қилиб яшашга, ундан узр сўрашга муҳтож бўладиган дўст қандай ҳам ёмондир».

Яҳё ибн Муъоз роҳимаҳуллоҳ

@MuhammadAkbarAzim
❤‍🔥5
Ажойиб, жудаям қизиқ иш бўлди. 😄

Бугун @Qamarbooks жамоаси томонидан китоб ҳадяси етиб келди. Дўкон томонидан илк марта ҳадя олишим. Суратларда кўришингиз мумкин. Жуда чиройли суратга ололмайман. 😶🌫

Ҳадяни очиб қарасам, устозим @GiyosiddinYusuf'нинг «Севдириб тарбияланг» китоблари экан.

Ахир бу китобни ўзим тасҳиҳ қилганман, яъни имловий хатоларини тузатганман. 😄 (3-суратда кўрсатганман)

Тўғриси, чоп этилгандан сўнг ҳадя ўлароқ китоб ҳолида ўқишни ўйламаган эканман. Эътибор учун @Qamarbooks жамоасига ҳамда дўкон раҳбари Жамолиддин Муҳаммаджон акага ўз миннатдорлигимни изҳор этаман.

Қилаётган хизматларингиздан, юбораётган ҳадяларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Жамоага улкан зафарлар насиб қилсин, омин!
🔥10
Forwarded from Hubbuna
Sizni hammadan ko'proq sevgan, hammadan muqaddam qo'ygan kishi sizdan ham shunday javob umid qiladi...

#Muhabbat

@Hubbuna — oila qurish, oilaviy muhabbat, baxt va farzand tarbiyasi haqida
6
Forwarded from Jasur Hasan | Tarjima (Jasur Hasan)
ФИРОҚ
Баъзи эшиклар то қайтмас бўлиб кетмагунча тақиллатгувчининг қадрини билмайдилар.

#таржима

https://t.me/tarjumaan
😢6
Forwarded from Dilfuza Komil
💙💙💙

ПСИХОГЕНЕТИКА АСЛО ТАСАВВУФ ЭМАС!


«Психогенетика деб ном олган янги фан аслида биздаги тасаввуфдир» дея, минглаб ёшларнинг, қиз-аёлларнинг миясига нотўғри ва зарарли маълумотларни юклаётган «секрет сотар шайх»га мутахассисдан тўлиқ илмий асосланган раддия!


➡️ Ислом олими «секрет» сотадими?

➡️ Тасаввуф дея тарғиб қилинаётган модерн психогенетика ниқоби остида қандай ғоялар яширин?

➡️ «Ҳиммат»чи админка»ларга кийдирилаётган тож аслида ниманинг рамзи?

➡️ Сохта илм эгалари кимларга хизмат қилади? Уларнинг манипуляция тузоғига кимлар осон илинади?

➡️ Асл илмни сохта илмдан, асл олимни сохта олимдан қандай фарқлаш мумкин?..

Шу ва шунга ўхшаш ўнлаб саволларга
29 июн якшанба куни Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланадиган раддия-суҳбатда жавоб олишингиз мумкин.

Суҳбат мавзуси журналистик текширув ва тўлиқ илмий негиздаги далилларга асосланган ҳолда очиб берилади.

Суҳбатни илмий журналист,
Нейро илмлар ва Хулқ-атвор фанлари оммалаштирувчиси,
Халқаро Пренатал таълим уюшмаси аъзоси,
Истанбулдаги Ускудар университети илмий тадқиқотчиси,
«Ўзимиз билан юзма-юз» илмий лойиҳаси муаллифи Дилфуза Комил олиб боради.

📌 Dilfuza Komil
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Dilfuza Komil
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥

Ассалому алайкум, каналимизнинг муҳтарам ва муҳтарама аъзолари!
Юқоридаги эълондан кейин, ушбу билдиришни ёзишга эҳтиёж сезилди.

Кузатганлар бўлса, гувоҳ бўлганингиздек, юқоридаги эълоннинг изоҳлар қисмида «Ҳиммат 700+» лойиҳаси иштирокчиларидан бир тўда аёллар келиб, ҳеч мулоҳазасиз, бемаъни гапларни ёзишни бошлашди (ташланиб қолишди деймиз буни оддий тилда 😊).
Тўғриси, мен учун бу янгилик ёки кутилмаган ҳолат эмас, чунки у лойиҳадаги «админ-муридка»лар шундай ҳолатларга пухта тайёрлан(тирил)ади (бу жараёнларга шахсан гувоҳман ва етарлича далилларим ҳам бор).
Мен ҳар қанча ёқимсиз бўлса-да, бу жараёнга сизлар ҳам гувоҳ бўлишларингизни истадим. Сабаби, асл илм инсонларни жоҳиллаштирмайди, аксинча сокинлаштиради, оқиллаштиради. Сохта илмлар ичидагина одам ана шундай – оғзига келганини қайтармайдиган, ақлини ишлатиб гапиролмайдиган аҳволга тушади; жазавага берилади, жоҳиллашади; масаланинг моҳиятини англамай туриб, аййуҳаннос солади.
«Ҳиммат 700+» лойиҳасидаги гуруҳ бошқарувчиларининг ана шундай аҳволини ўз кўзларингиз билан кўришларингиз керак эди, улгурганлар кўрди ҳам. Каналимиз админларининг асаби бардош беролмай қолгани учун, изоҳлар қисми сал эртароқ ўчирилди.

Хўш, бу билдириш орқали нима демоқчиман?
Биз режа қилган раддия-суҳбат (эълонда ёзилганидек), аниқ далилларга, журналистик текширув ва суриштирувларга асослангандир. Яъни, айтмоқчи бўлаётган ҳар бир маълумотимиз учун қўлимизда бир эмас, бир нечталаб аниқ далилларимиз, асосларимиз бор. Зотан, журналистик суриштирувнинг талаби ва қоидаси шундай – аниқ далил-исботсиз ҳеч бир маълумот очиқланмайди.
Бу суриштирув ва таҳлилни мен ҳам журналист сифатида, ҳам нейро илмлар ва хулқ-атвор фанлари бўйича халқаро тоифадаги мутахассис сифатида олиб бордим ва хулосаларимни жамладим. Бу ерда ҳеч қандай шахсий ғараз ёки шунга ўхшаш нарса йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас.

Бу орада «Ҳиммат 700+» лойиҳаси ҳақида «Зикр аҳлидан сўранг» жамоасининг огоҳлантириши ҳам эълон қилинди. «Зуфаржон Шосалимовнинг диний масалаларга ёндашувлари соф Ислом таълимотларига зиддир», деган хулосани берди улар.

Бундан «Ҳиммат»чиларнинг ақли бошига келдими? Йўқ.
Чунки ўртада жуда катта маблағ айланади, моддий манфаатдор кўп лойиҳа ичида. Ва бошқа сабаблари ҳам бор, улар ҳақида суҳбатда батафсил тўхталаман, насиб бўлса.

Хуллас, лойиҳанинг биридан бирига кириладиган ёпиқ каналлари ичида антиқа ишлар авжида.
Масалан, энг оддийлари:
- психология бўйича умуман маълумоти бўлмаган хотинлар «психолог» сифатида мижозлар билан ишлайди;
- ўзи пул топадиган иштирокчилар «шайх»ига фоиз тўлайди;
- «шайх» хотинлардан байъат олади, «мени оилангиздан устун қўясизлар» деб, улардан ваъдалар олади; «бошингизга ғам-ташвиш тушса, дарҳол мени эсланглар» дея ўзини илоҳлаштиради;
- «Биз Қуръонни кофирларнинг тадқиқотларидан кейин тушунишни бошладик» деб, псевдо фанлардан дарслар ўтади; нейробиология, мия фаолияти ҳақида сафсата маълумотлар беради;
- хотинларга расмини юбориб, «шайхни томоша қилиб ўтириш ҳам, унга муҳаббатли бўлиш ҳам тасаввуф одобларидандир» дейди;
- «Ҳимматдагилар нажот топувчилардир» деб, ўзига эргашмаганларни айблаб, жамиятни иккига ажратиб кўрсатади;
- ҳақиқатни айтганларни, қарши фикр билдирганларни блоклашади, ортидан лаънатлашади, баддуо қилишади.

Бу "зоти олийлари" тасаввуфнинг алифбосини ҳам билмайдиган хотинларга муридлик ва муршидликдан «тушунча»лар бериб, «Муршид ўз муридига шариатга зид амалларни ҳам буюриши мумкин. Сабабини муршид билади, мурид билмайди... Оловга кир деса ҳам кириши керак», дея муридлик «одоби»дан «тарбиявий соат» ўтади...
Шу охиргиси сизларга ҳам шубҳали, хавфли туюлдими?!

Шу кунларда саккиз минг одам бор бунга «шайхим, ҳазратим»лаб эргашиб юрган (аввал ўн мингдан ортиқ эди). Аксарияти хотин-қизлар! Аёллар эридан яшириб ўқийди бунинг курсларида. Тиллаларини сотиб, бундан куфрона «секрет»лар сотиб олишади. Минг-минглаб хотинлар шунга ишонади!
Мен ҳаммасини очиқлайман десам, кунлаб очиқлашим керак. Сизга мингдан бирини ҳам билдира олмадим ҳозир.
Биз шунда ҳам индамайликми?

Давоми 👇
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Dilfuza Komil
Қачон кўзимизни очамиз, хотинлар «муршидим айтди, шайхим айтди, мен ўйлаб ўтирмай унинг айтганини қилишим керак, чунки ақлим етмайди» деб, оловга кирганидами?! Ўзини ҳам, бошқаларни ҳам ёндирганидами?!
Ёки жамиятимизда сохтакорликни – илм; ахлоқсизликни – тасаввуф деб биладиган ўнг минглаб аёллар шаклланганидами?!
Саккиз минг, ўн минг аёлнинг онги бузилди дегани – шунча оиланинг маънавий атмосфераси бузилди, дегани; шунча оилада болаларнинг маънавияти хавф остида қолди дегани. Индамайликми шунда ҳам?!

Туркларда «Мени чақмаган илон минг яшасин» деган гап бор. «Хоин тушунчали одамлар гапи» дейилади. Биз ҳам шундай тушунчали одам бўлишни танлайликми?!

Мен шу ёшимгача ҳар доим адолат тарафида бўлдим, бу йўлда қанча жабрлар тортдик – буни биладиганлар кўп орангизда. Мен бундай сохтакорларни фош қилиш учун ҳар доим зиммамга тушганини бажаришга ҳаракат қиляпман. Сизлар ҳам қўлингиздан келганича сохтакорларга қарши курашасиз деб умид қиламан.

Каналимизнинг азиз ўқувчилари,
барчангизга эътибор учун раҳмат!

Асабларингизни бузадиган маълумотлар берганим учун мени маъзур тутасизлар.


P. S. Бизга ташланадиганларни олдиндан огоҳлантирай:
ўзингизни кўп ҳам уринтирманглар. Мен ботилни танлаган хотинлар билан гап талашиш учун бу ишни бошламаганман. Рўпарангизда ади-бади айтишадиган хотин эмас, журналист ва илмий мутахассис турибди. Мен ўз касбим доирасида, қонуний ҳаракат қиляпман.
Сизлар яхшиси, нимага кўзингизни оча олмаётганингизнинг сабаблари устида бош қотиринг.
Агар мени сохта «шайх»ингиз билан шахсан гаплашишимга қўймай, гуруҳларингизда блокламаганингизда эди, бу гаплар Зуфар Шосалимовнинг ўз юзига айтилган бўларди. Блокладингиз, тамом – мен ҳам энди гапларимни сизлар блоклай олмайдиган жойда – омма олдида гапиришга мажбурман.


📱 Dilfuza Komil
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3
Forwarded from Yakun
Assalamu alaykum, salomatmisizlar?
Bilasizlar ehson post juda kamdan kam qo’yamiz o’zimiz tekshirib aniq ishonch xosil qilganimizdan keyingina sizlar yuzlanamiz.

Bu dunyo — sinovlar makoni. Kimdadir bu sinov mol bilan, kimdadir sabr bilan, yana kimdadir sog‘liq bilan bo‘ladi. Bugun sizlarga bunday sinovda sabr bilan kurashayotgan bir yigit haqida so‘zlamoqchimiz…
Yoshi endigina 19 da. Qalbi Qur’on nuri bilan to‘lgan, Islomga xizmat qilish orzusi bilan yashayotgan bir yigit. Hofizu Qur’on. Madrasaga tayyorgarlik ko’rib, ilm yo‘liga qadam qo‘ymoqchi edi. Ammo…

Qadar unga og‘ir sinovni ravo ko‘rdi — ko‘krak saratoni.Bir marta operatsiyani boshdan o‘tkazdi. Endi esa dard qaytib, yana jarrohlik stoliga yotishga majbur. Shifo, davo, muolajalar esa og‘ir xarajat talab qiladi.
Bugun bu yigit siz-u bizning duoyimizga, ehsonimizga muhtoj. Balki siz bergan bir so‘m, bir duo uni hayotga, Qur’on yo‘liga qaytarar…


Shifoga yetishib, Qur’onni davom ettirmoqchi. Balki u ertaga minglab odamga Qur’on o‘rgatar, balki har bir harfi sizning savob daftarlaringizga ham yozilar. Kim biladi? Allohning karami keng bo’lgan zot.
Bugun sizning qilgan ehsoningiz — uning hayotini, iymon yo‘lini, Qur’on bilan bo‘lgan rishtasini saqlab qolishi mumkin.

9860120151383706 Humo

5614681913320945 Uzcard

Kerak bo’ladigan summa 15 million so’m.

Bir Hofizning orzusiga qanot bo‘ling. Siz bergan har bir so‘m — Qur’on xizmatiga qo‘shilgan bir g‘isht bo‘ladi. Har bir duo — bir davo bo‘ladi. Har bir saxiylik — abadiy ajr bo‘ladi.

Alloh saxovatli bandalarini yaxshi ko‘radi.

Savollar bo’lsa — @byyakun_bot ga murojat qiling.
🔥4
Ҳеч қайси сўз одамни «тинчланинг» сўзичалик асабийлаштирмайди. )

Гавҳар Насруллоҳ

@MuhammadAkbarAzim
😁18
Ёзишга вақтим, баъзида кайфиятим бўлмаяпти. Лекин бугун ёзмасам бўлмайдиган кун — Ашуро куни.

Бу куннинг фазилатидан насибадор бўлиб қолинглар, азизлар!

Жуда кўп телеграм каналларда унинг фазилати ҳақида хабар ўқигандирсиз, эҳтимол.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ ﷺ: «Ким Ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади», — дедилар».

Имом Байҳақий ривоят қилган.

Имом Ҳофиз Суютий бу ҳадисни саҳиҳ деган.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ ﷺ: «Ким Ашуро куни аҳли-аёлига нафақада кенгчилик қилса, Аллоҳ унга йилнинг қолганини кенг қилади», — дедилар.

Имом Розий ривоят қилган.

Ироқий айтади: «Бу ҳадиснинг бир қанча йўллари бор бўлиб, унинг баъзиларига саҳиҳ деб қарор берилган. Баъзиларига эса, имом Муслимнинг шартига кўра саҳиҳ дейилган.

Аммо Ашуро кунида рўза тутиш ва кенгчилик яратишдан бошқа амалларнинг асли йўқдир. Жумладан, Ашуро куни кундузи ёки кечаси байрам қилиш, сурма қўйиш, бўяниш каби ишларни жумҳур фуқаҳолар – Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалийлар бидъат деганлар. Бу ишларнинг бирортаси мустаҳаб эмасдир. Бу ҳақда келтирилган ривоятлар бидъатчиларнинг тўқиб чиқарган бидъатлари бўлиб, улар бу амалларни ўзларининг бидъатларини қўллаб-қувватлаш учун тўқиганлар.

Ушбу кунда тутиладиган рўзанинг фазилати:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ ﷺ: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг ойи муҳаррамдадир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», — дедилар».

Имом Муслим ривоят қилган.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий ﷺ: «Ашуро кунининг рўзаси ўзидан олдинги йилнинг гуноҳларига каффорат бўлади», — дедилар».

Имом Муслим ривоят қилган.

Дуо қипқўйинглар, мен ҳам аҳли-аёлимга кенгчилик қилишим учун солиҳа бир жуфт ато этсин. 😄

@MuhammadAkbarAzim
😁10
Ичингизда: «бу ҳалол, бу ҳаром, буниси эса шубҳали», — дейдиган бир овоз бор.

Уни йўқотиб қўйманг!
🔥14
Мен ўртада қолдим:
сени унутишга ҳаракатим билан ҳар нарсада сени соғинишим орасида.

@MuhammadAkbarAzim
👍4
Ҳожатни талаб қилишдаги энг катта воситалардан бири, Аллоҳга таваккал қилишдир. Чунки Аллоҳ таваккал қилган кишининг (ҳожатини раво қилиш учун) Ўзи кифоя қилади.

Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ

@MuhammadAkbarAzim
❤‍🔥4
Шундай бир мағлубиятлар борки, уни тан олиш, кўникиш учун йиллар кетади.

Ҳар тонг: «балки, ҳаммаси яхши бўлар», — деган умид билан кунни бошлаб, ҳар кеч муҳаббатингизга муносиб қадр бермаган инсонни кутиш азобидан толиқиб: «бугундан ҳаммасини унутаман», — деган қасд билан тунни қаршилайсиз.

Тонгда яна…
🔥4
Жаъфар Aс-Содиқ роҳимаҳуллоҳ айтадилар: Aгар осмондан (Aллоҳнинг балоси ўлароқ) чақмоқ тушса ҳам истиғфор айтаётган одамнинг бошига тушмайди, зарар бермайди, чунки Aллоҳ таоло: «Улар истиғфор айтиб турган ҳолларида Aллоҳ уларни азобламайди», — дея марҳамат қилган.

@MuhammadAkbarAzim
❤‍🔥7
Сизга суянганлар бор экан, йиқилишга ҳаққингиз йўқ.
🔥11
Тўғри, қийин замон, аммо мушук ошириб юборибди. ))
🤣19