#Мутафаккирлар
Динини ўрганиб, бошқаларга етказаман, деган одам араб тилини ўрганиш билан бирга, ўз она тилини ҳам жуда яхши билиши керак.
Бунинг учун бадиий адабиётни, хусусан Қодирийни ва хоссатан "Ўткан кунлар"ини ўқиши лозим. Мен ўзим "Ўткан кунлар"ни қирқ маротабадан кўп ўқиганман. Уни ҳар йил бир марта ўқиб қўйишга ҳаракат қиламан.
Шайх Алоуддин Мансур раҳимаҳуллоҳ
@MubashshirAhmad

Агар охират бўлмаганда, унинг бўлиши барибир шарт эди. Чунки бизнинг бу дунёмизни фирибгарлар, порахўрлар, каззоблар, мунофиқлар ва қотиллар эгаллаб олган. Пасткашлар устун, тубанлар олий. Сурбетлар бошлиғу, дажжоллар ғолиб.
Лаганбардорлар эса иззатда.
Яхшилар бўлса чуқур ва ғорларда, ҳалол луқмаларини ҳимоя қилиб девор ортига яширинганлар..
Доктор Мустафо Маҳмуд
☪https://t.me/MubashshirAhmad

Муваффақият ва муваффақиятсизлик Аллоҳнинг ҳузуридаги сирлардир. Ҳар қандай муваффақиятсизлик ҳам Аллоҳнинг жазоси эмас!
Мустафо Маҳмуд
@Mubashshirahmad

Агар бир даражага эришгансан деб нафси амморанг қўймаётган, шайтонинг васваса қилаётган бўлса, пойафзалинг топтаётган тупроққа қара. Ана шу тупроқ сендан олдин ўтган подшолар, уларнинг тахтлари, шон-шараф ва асъасларининг чанг-ғуборидир.

Бугунда бошдан кечираётганимиз бебахтлик далили - диннинг тожи ва инсоний камолот бўлган раҳмдилликдан узоқлигимиздир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
"Раҳмдиллик фақат бебахт қалбдангина суғуриб олинади".
Исломдаги раҳмдилик биз ўзаро меҳрибон бўлишимизгина эмас.
Чунки Аллоҳ таоло пайғамбарига белгилаб берган олий вазифа ҳақида: "Биз сизни фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик", дейди. (Анбиё сураси, 107-оят)
Доктор Салоҳиддин Кофтарў
---
Демак, Аллоҳ таоло пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни оламларга, яъни инсу-жин, ҳаммага раҳмат қилиб юборган экан, биз умматнинг бошқаларга нафрат қилишимиз тўғри бўлмайди. Алалхусус ўзаро нафрат ва адоватга умуман йўл йўқ!

Агар чақмоқ чақиши турли булутлар учрашувидан юзага келса, ҳақиқат эса турли фикрлар тўқнашувидан пайдо бўлади.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Аллоҳ хоҳлаган нарсасини хоҳлаган пайтда, хоҳлаганича қилади.
Буни мен умидсизликка, тушкунликка тушганлар ва келажакка ишончсизларга айтаман.

Дин комиллиги диндорлик комиллигини англатмайди. Диндорлик батамом мукаммал бўлолмайди. Чунки дин илоҳий ваҳий бўлса, диндорлик башарий ишдир.
Шайх Тоҳо Жобир Улваний

Агар мусулмонлар динларини англамоқчи бўлишса Қуръонларини хатм учун эмас, уйғониш учун тиловат қилишсин! Ўликлар учун эмас, тириклар учун ўқишсин!
Тажвидини эмас, ақлга хитобини ўрганишсин! Фақат ёдлашнинг ўзи билан тўхтаб қолишмасин!
Мусулмонларнинг йўлбошчи ва намуналари бўлган зотнинг хулқлари Қуръон эди.
Ҳақиқий муаммомиз ахлоқ бўлган бугунги кунда, у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқларига эргашмаймизми?
Доктор Салоҳиддин Куфтаро

Мағлуб ғолибга унинг шиори, кийиниши, эътиқодида, ҳамда бошқа ҳолат ва одатларида эргашишга абадий кўнгил қўяди.
Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ

Ким мамлакатга яхшиликни хоҳласа, тарбияни мукаммал йўлга қўйсин. Шундан кейин у истаган ҳамма нарса амалга ошаверади.
Шайх Муҳаммад Абдуллоҳ

Муҳаббат бизнинг оғриқли асримизда кўздан ғойиб энг буюк ислом мадрасаларидандир. Чунки биз ҳозир фақат нафрат, адоват ва ҳатто мусулмонлар ўртасида қирғинбаротни кўряпмиз. Бу муаммонинг зоҳири мазҳабий бўлса, ботини сиёсийдир.
Пайғамбар алайҳис солату вассалом: "Сизлардан бирингиз ўзига яхши кўрган нарсасини биродарига яхши кўрмагунча мўмин бўлолмайди", деганлар.
Биз эса нима қиляпмиз? Биримиз иккинчимизнинг бўйнига уряпмизку!!
Биз бугун муҳаббат мадрасасига мансуб бўлишга, унинг парталарида таълим олишга қанчалар муҳтожмиз! Шояд шунда ҳаёт имтиҳонларидан муносиб ўта олсак, муваффақият қозонсак.
Муҳаббат барча муаммоларни кетказади, миллатларни кўтаради ва юксак марраларга элтади.
Доктор Салоҳиддин Аҳмад Кўфтару
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Инсон туғилишидан то ўлгунича бўлган ҳар лаҳзада, эрта тонг уйғонганидан то ухлаш учун тўшагига киргунича, имтиҳон ортидан имтиҳонга йўлиқади.
Ҳар лаҳза инсонга муносабатни таклиф этади. Турли муқобиллар ўртасида танловни талаб этади.
У ҳар бир танловида ўзи билмаган ҳолда нафсининг навини, даража ва мартабасини очиб қўяди.
Мани тўйдир, деб шаҳвати нидо қилади.
Шаҳвати таомга, шаҳвати аёлга, шаҳвати ҳокимиятга ва шаҳвати обрўга бўлиши мумкин.
Қай бир шаҳват қондирилса, бошқаси кечиктириб турилади. Шунда нафс афзал билган ва шошилган шаҳватига қараб даражасини кашф этади.

Аллоҳ таоло пайғамбари Мусо алайҳиссаломни Фиръавнга юборган пайтда у қонхўр, золим ва Худолик даъвосидаги киши эди. Аллоҳ ўз пайғамбарини унга кароматлар, мўъжизалар ва гўзал даъват билан юборди. Ва Мусо ва иниси Ҳорунларга У: "Бас, унга юмшоқ сўз айтинглар. Шояд эсласа ёки қўрқса", деди. (Тоҳа сураси, 44-оят).
Аллоҳга чақиришдаги Қуръоний дарс мана шундайдир.
Доктор Мустафо Маҳмуд
https://t.me/MubashshirAhmad

Агар денгизга мўмин ва кофир тушиб кетса, сузишни билган қутулиб қолади. Сабаби Аллоҳ жоҳилларнинг ёнини олмайди. Билмас мусулмон чўкади, билимли кофир қутулади.
Мустафо Маҳмуд
@MubashshirAhmad
Агар денгизга мўмин ва кофир тушиб кетса, сузишни билган қутулиб қолади. Сабаби Аллоҳ жоҳилларнинг ёнини олмайди. Билмас мусулмон чўкади, билимли кофир қутулади.
Мустафо Маҳмуд
@MubashshirAhmad
#Мутафаккирлар
Фиқҳий жузъийётларга умматимиздек кўп вақт кетказган миллатни билмайман. Масалан таҳоратни олайлик. Уни ўрганишга икка дақиқа вақт етади. Ваҳоланки у тўғрида юзларча саҳифалар, китоблар, балки-да жилдлар қораланган ва мазҳаблар ихтилофи баён қилинган. Бу жуда ажиб ҳолат. Ҳатто мен бу илмни "Таҳоратни (жарроҳлик йўли билан) ёриб кўриш илми" деб атайман.
Шубҳа йўқки, кичик жузъий масалаларнинг бунчалик катта майдонни эгаллаши асл ва катта масалалар ҳисобига бўлади.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Қуръон билан қандай муомала қиламиз?" китобидан

Довул ва қорбўронлар куртак ва гулларни йўқ қилади, лекин уруғларни ҳалок этолмайди.
Жуброн Халил Жуброн

Ҳинд мутафаккири Ваҳидиддин Хон шундай дейди: "Сувга бўлган ташналик сув борлигига далолат қилганидек, адолатга бўлган ташналик ҳам, адолат борлигига далолат қилиши керак".
Лекин дунёда адолат йўқ. Бу эса ҳақиқий адолатни қарор топтирувчи охират борлигига далолат қилади.
Доктор Мустафо Маҳмуд
📷 Instagram 💬 Telegram 🌐 Facebook 🎞 YouTube
Ҳинд мутафаккири Ваҳидиддин Хон шундай дейди: "Сувга бўлган ташналик сув борлигига далолат қилганидек, адолатга бўлган ташналик ҳам, адолат борлигига далолат қилиши керак".
Лекин дунёда адолат йўқ. Бу эса ҳақиқий адолатни қарор топтирувчи охират борлигига далолат қилади.
Доктор Мустафо Маҳмуд
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мутафаккирлар
Эй мўмин! Сени Қуръонга алоқанг фақат ўлим тўшагида эканингда тикланадими? Фақат осон ўлишинг учун Ёсин ўқишадими?.
Ажабо, сенга ҳаёт бағишлаши учун нозил бўлган Китоб осон ўлишинг учун тиловат қилинсая!..
Муҳаммад Иқбол, шоир ва мутафаккир

Қоҳирада тиббиёт факультетига ўқишга кирмоқчи бўлган бир толиби илмни кўрдим. У узун кўйлак ва қалпоқ кийиб олганди.
Ундан: "Бу нотабиийлик нечун?" деб сўрадим. У: "Мен ажнабий кийимлар кийиб, кофирларга тақлид қилмайман" дея жавоб берди.
Мен айтдим: "Маън этилган тақлид - шахсият инқирозида ва бошқаларга руҳий-фикрий тақлидни эълон қилишда яшириндир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам румий (ажнабий) жубба (енги узун устки кийим) кийганлар. Унинг енглари тор бўлган. Таҳорат оладиган пайтларида қўлларини унинг тагидан чиқариб олардилар".
Лекин эсипаст бу толиб ўқишни ташлаб кетиб қолди.