Мен мусулмонман. Вазифам ўзим солиҳ бўлиб, бошқаларни ҳам солиҳ бўлишга чақириш. Ўзим эзгу амал қилиб, бошқаларни-да эзгуликка ундаш.
Бу ишларни шароит имкон берган қадар қилишга масъулман. Йўлимга тўсиқ қўйилса, тўсиқни четлаб ўтиб, ишимга таъқиқ қўйилса, таъқиқдан сакраб ўтиб, вазифамни бажариш менинг масъулиятим.
Энди вазифамни адо этишга имкон берилса, нафақат имкон, балки-да буни бажариш талаб этилса, мен кимнингдир ишорасини ёки рухсатини кутиб туришим менинг мусулмонлик вазифамга зид, балки-да хиёнат. Диним буюрган ишни шароит ва вазият истаб турса, ҳануз хадикда юришим, бу ўтиб кетган "нималар"дир.
Диндошим, биродарим! Эй аҳли илм! Эй халқнинг йўлбошчиси - имом дўстим! Ҳар қандай вазият ва ҳолатда зиммамизда жавобгарлик бор. Ҳозирги янги ва яхши шароитда эса жавобгарлик ва масъулият юки жуда ҳам оғир. Шу масъулиятни ҳис қилайлик! Зиммамиздаги вазифамизни ихлос ила бажарайлик!
Қандайдир вақтни кутиб умр ўтказмайлик! Маломатчининг маломатидан қўрқмайлик!
Шунда Ҳақ ва халқ олдида юзимиз ёруғ бўлади.
@MubashshirAhmad

Azon.tv лойиҳаси бошлаганда Шуҳрат ака Қаюмов билан маслаҳатлашган эдик. У киши кастинг уюштириш кераклиги, бошловчи ва суҳандонларни танлаб олиб, ўзлари ўқитиб беришларини айтдилар. Аллоҳга муҳаббат ва динга ихлосларини қарангки, танлаб олинган номзодларни ўзлари бир ой ўқитиб бердилар ва қанчалар илтимос қилмайлик, бунга ҳақ олмадилар.
Ундан кейин ҳам биздан маслаҳатларини ҳеч аямадилар.
Шуҳрат ака ихлосли мўмин эдилар.
*
Чамамда, 2015-йиллар бўлса керак, туҳмат туфайли Олий маъҳад талабаларидан бирининг иши судга ошадиган бўлди. Ҳурмати ва обрўсини ўртага қўйиб, Шуҳрат ака шу йигитни қутқариб қолганди. Ўша пайтларда бундай журъат ва келажагини гаровга қўйиш унча-мунча одамнинг қўлидан келмас эди.
Шуҳрат ака мард одам эдилар.
*
Шуҳрат ака билан охирги сўзлашувимиз телефонда бўлди. Ундан олдин ҳам аудио версияси тайёрланган "Ўкинма" китобини Registon tv билан ҳамкорликда ўзлари ҳам қайта ўқиб, оммага тақдим этмоқчи эканларини айтиб, одоб билан бунга изн сўрадилар. Бу одоб олдида бажонидил рози бўлдим.
Шуҳрат ака одобли инсон эдилар.
*
Шуҳрат аканинг айримларгина биладиган динга хизматлари ва холис амаллари бор. Иншааллоҳ, бунга тарих ва инсонлар гувоҳ.
Аллоҳ Шуҳрат акани раҳматига ғарқ қилсин ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин!

Статистик маълумотларга кўра, Барбадосдаги мусулмонлар сони 4000 дан ошади (Барчалари Ҳанафий мазҳабида), уларнинг аксарияти Ҳиндистоннинг Гужарат штатидан келган муҳожирлар ёки уларнинг авлодларидир. Бундан ташқари, маълум бир қисми Гайана, Тринидад, Жанубий Осиё ва Ўрта Шарқдан келган иммигрантлар ҳамда 200 га яқин маҳаллий аҳоли саналади.
Батафсил: 👇
https://azon.uz/content/views/barbados-masjidled--

azon.uz
Барбадос: болаларга 4 ёшдан бошлаб Қуръон ўқитадиган давлат | Azon.uz - Ахборот-таҳлилий портал
Барбадос - Жанубий Aмерика қитъасига нисбатан яқинроқ, Кичик Aнтил оролларида жойлашган, шу номдаги орол-давлатдир. БМТ нинг 2020 йилги ҳисо
Лентамда дуо сўралган постларга кўзим тушганда, албатта ихлос билан дуо қиламан. Ёзиб дуо қилмаганим учун айбга буюрманглар.
@MubashshirAhmad
@MubashshirAhmad
Forwarded from Ildiz kitoblari | Rasmiy kanal
📙 Аврангзеб Оламгир
Ушбу китоб Аврангзеб Оламгирнинг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланади.
Бобурий ҳукмдорлардан Аврангзеб Оламгир номи билан бутун дунёда машҳур бобурий ҳукмдор ва саркарда, Ислом динининг фаол тарғиботчиси, тақводор инсон сифатида танилган.
Аврангзеб Оламгирнинг тақводорлиги, яъни Аллоҳдан қўрқиши унинг фаолиятида ҳар қадамда кўриниб турарди. Саройда ғайридинларнинг ҳозиргача нишонланиб келинган турли маросимларини, шу жумладан ҳукмдорнинг туғилган кунини тантана қилишни ўтказишга барҳам берилди.
Шунингдек, аҳоли орасида шаръий аҳкомларни бажариш, шариат тақиқлаган ишлар билан шуғулланмасликларини текшириб, назорат қилиб турувчи махсус лавозим – муҳтасиблик таъсис этилди.
Тақризчи: Мубашшир Аҳмад
Муқоваси: юмшоқ, 110 бет
📗 Китоб нархи: 10 000 сўм
🚛 Буюртма бериш учун: @Azonadmin (+998 97 581-17-18)
Бутун дунё бўйлаб етказиб берилади.
📍Дўконимиз манзили: Геолокация
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram | Twitter | Facebook | TikTok
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj3hhVI0dAj0-nvNg

#Мутафаккирлар
Эй миллат!
Аллоҳ мусибатингизни аритсин!
Жаҳолатдан шикоят қиласиз, тамакига ишлатганингизнинг ярмини ҳам таълимга сарфламайсиз.
Ҳокимлардан нолийсиз, улар ҳам ўзингиздан бўлганлари ҳолда ислоҳларини истамайсиз.
Фақирликдан безгансиз, унинг дангасаликдан бошқа сабаби йўқ.
Бир бирингизни алдай туриб қандай ўнгланишдан умид этасиз?
Энг ночор тирикчилигингизни ожизликдан, қаноат атайсиз.
Ишларингизга бош қотирмай, осонгина, таваккал деб қўясиз.
Йўл-йўриқни билмасликни Аллоҳнинг қазоси билан ниқоблайсиз.
Кўргуликлар орини Қадарга тўнкаб, ўзингиздан қувасиз.
Лек валлоҳки, ишингиз башар иши эмас!
Абдурраҳмон Кавокибий
☪https://t.me/MubashshirAhmad

#Фатонат
Аллома Ҳасан валади Дуду Францияга борган ва замонавий шим киярдилар.
Жоҳиллардан бири: "Пайғамбарнинг кийимлари қандай бўлган, эй шайх?!" деди. Аллома унга: "Абу Жаҳлникига ўхшаган", дея жавоб қилдилар.

#Ҳикояча
- Нега унинг олдидан ҳеч жилмайсан? У ҳатто сени ўғли эканингни билмаяпти-ку.
- Лекин мен унинг отам эканини биламан!

Бугун олам яна бир бор ўлди. Чунки у мисли йўқ бир олимини бериб қўйди, ундан ажради.
Шайх, устоз, алломаи жалил, муфассир, муҳаддис ва доктор Нуриддин Итр жаноблари бу дунёдан риҳлат қилдилар.
Аллоҳ, устозни Ўзингга муқарраб зотлардан қилгин! Аллоҳим, мусибатимизга ажр ва ўринларига яхши эваз бергин!

Аброр Мухтор Алийнинг ёзувчи Эдип Юксал билан бўлган мубоҳасасини олқишлайман. Ажойиб баҳс бўлибди.
Аброржондан кўпроқ ана шундай илмий ва динга манфаатли баҳслар олиб боришларини сўраб қоламан.
@MubashshirAhmad
Аброржондан кўпроқ ана шундай илмий ва динга манфаатли баҳслар олиб боришларини сўраб қоламан.
@MubashshirAhmad
Бизнинг муваффақиятимиз ўзимизнинг заковатимизга эмас, кўпроқ бошқа томоннинг ҳамоқатига асосланади.
Давид бен Гурион, Исроил биринчи бош вазири
@MubashshirAhmad
Давид бен Гурион, Исроил биринчи бош вазири
@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Электрон ручкали Қуръон китоби бугунги кунда Қуръони Каримни ўқиб-ўрганишда энг самарали манбалардан ҳисобланади.
Сиз азизларга тақдим этилаётган
тўпламдан:
✅ Қуръони Карим ва электрон ручка ҳамда унинг йўриқномаси,
✅ Қуръони Каримнинг араб, рус ва ўзбек (2 хил) тилидаги тафсири,
✅ 22 хил энг гўзал қироат,
✅ ўқув қўланма,
✅ Саҳиҳул Бухорий ва Саҳиҳул Муслим тўпламлари,
✅ «Осонлаштирилган тажвид қоидалари» китобининг Фозилжон Қаюмов томонидан таржима қилинган электрон ручкали шакли,
✅ Ҳаж ва Умра китоби,
✅ болалар учун қўлланма,
✅ инглизча, хитойча, арабча сўзлашгичли саёҳат китоби,
✅ қувватлагич, қулоқчин ва бошқалар ўрин олган.
Қуръони Карим тиловати 22 та қорилари томонидан ўқилган.
Ўзбек тилидаги маънолар таржимасини Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ўзлари ўқиганлар.
Шунингдек, Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг «Қуръони Карим маъноларининг таржима ва тафсири» китобларини Aфзал Рафиқов ўқиган.
💸380.000 сўм.
+998903479600
+998973427414
@Solih92
@uzlat_91

Илмга қарши, фикрга душман ва ҳаёт билан шарафли сулҳ келишувини рад этадиган ҳар қандай диндорлик, яшовчанликнинг барча имкониятини бой берган диндорликдир.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
---
Изоҳ: Агар диндорлик илмга қарши, фикрга душман ва ҳаёт майдонида бошқалар билан келишиб яшашни хоҳламайдиган бўлса, бу диндорликнинг келажаги йўқ. Бу гапнинг ҳақ эканига ўрта аср Европа инквизициясини эслаш кифоя. Энди бугунда айрим мусулмон мамлакатлар ва жамоатлар ҳам ўзини бу тўғрида ўнгламаса мазкур натижага улар ҳам маҳкум. Чунки динимиз илм ва фикрни қадрлайди, ҳамда умуминсоний оилада келишиб яшашга чақиради. Буни инкор қилганлар Қуръони карим ва Суннати набавийяни, ҳамда мусулмонлар ғолиб бўлган даврлар тарихини холис кўз билан ўқиб чиқсинлар.
Мубашшир Аҳмад
☪️https://t.me/MubashshirAhmad

Кимнинг ғами қорнига кирадиган нарсада бўлса, қиймати қорнидан чиқадиган нарсачалик бўлади.
Абу Нуайм раҳимаҳуллоҳ
☪️https://t.me/MubashshirAhmad
Абу Нуайм раҳимаҳуллоҳ
☪️https://t.me/MubashshirAhmad
Кишининг хоин эканига, хоинларнинг ишончли кишиси экани етарлидир.
Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ
☪️https://t.me/MubashshirAhmad
Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ
☪️https://t.me/MubashshirAhmad
Одамга бир ишни бажаришдан кўра, қилолмаётганидан нолиб, ўзини айблаб юриш яхшига ўхшайди.
Аммо ҳозир ўйлаб қарасам, энг яхшиси бошқаларни айблаш экан.
@MubashshirAhmad
Аммо ҳозир ўйлаб қарасам, энг яхшиси бошқаларни айблаш экан.
@MubashshirAhmad
Баҳрайнда Ислом - давлат дини ҳисобланади. Ҳиндистон, Филиппин ва Шри-Ланка сингари мусулмон бўлмаган мамлакатлардан келган муҳожирлар ва меҳмон ишчилар оқими туфайли, мамлакатда мусулмонларнинг умумий улуши 20 аср охирида камайгани айтилади.
Баҳрайннинг 2010 йилдаги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра аҳолининг 70,2% мусулмонлар бўлиб, шундан, The New York Times каби манбалар, мазҳаблараро идентификациянинг тахминан 45% сунний ва 55% шиа деб кўрсатган бўлса, Баҳрайннинг расмий ҳужжатларида мамлакат фуқароларининг 51 фоизи суннийлар эканлиги, шиалар эса мусулмон аҳолисининг 49 фоизини ташкил этиши кўрсатилган.
VII асрда Ислом бутун Aраб минтақасини қамраб олган. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг биринчи элчиси Aлаъа Aл-Ҳадрамийни: Aл-Хаса, Қатиф ва Баҳрайнни ўз ичига олган Қувайтдан токи Қатарнинг жанубигача бўлган минтақа ҳукмдори Мунзир ибн Сава Aл-Тамимийга юборди.
Милоднинг 628 йилида Мунзир Исломни қабул қилганини эълон қилди, Баҳрайн ва Қатарнинг барча араб аҳолиси, шу қаторда Қатарда яшовчи баъзи форслар ҳам мусулмон бўлгач, Баҳрайнда ислом даври бошланганидан хабар беришади.
Баҳрайн ҳақида қизиқарли маълумотларни тўлиқ қуйидаги ҳаволада ўқинг.
https://azon.uz/content/views/bahrayn-islomning-avvalidayoq-dinga-kirg

Azon
Бaҳрaйн: Исломнинг аввалидаёқ динга кирган давлат
Баҳрайн - расмий равишда Баҳрайн Қироллиги ҳисобланиб, Форс кўрфазидаги суверен давлатдир. Қирқта табиий оролдан ташкил топган бу мамлакат Қатар ярим ороли ва Саудия Aрабистонининг шимоли-шарқий соҳиллари ўртасида жойлашган бўлиб, пойтахти ва энг катта шаҳри…
Анъанавий жума хутбаси услуби имконият ва воситалар кўпайган ҳозирги замонда анчайин кераксиз нарсага айланди. Хусусан ёшларнинг қалби учун дин кишилари билан мусобақалашаётган турли жилвакор нарсалар кўпайган ва дин душманлари темир тишли ва электрон ақлга эга акулага айланган замонда бу жуда муҳим масала.
Биз уларга қарши ўзларининг қуроллари билан курашишимиз даркор. Ҳамма нарсадан олдин уларнинг сувларида сузишни ўрганишимиз лозим. Динни ажиб минбар устида, қўлдаги ёғоч ҳассага таяниб нидо қилинадиган тошбақа косасига қамаб қўймаслик керак.
Балки жума хутбаси биз айтган барча замонавий қурол, услуб ва йўллар билан қуролланиши лозим. Шунда улар билан муноқаша қила оламиз ва уларни бошқара оламиз. Имом-хатиб микрофонда гапира олганидек, замонавий билим, илм ва даҳони ҳам ишга солиши керак бўлади.
Мустафо Маҳмуд, "Қуръон тирик мавжудотдир" китобидан