Mubaşşir Ahmad
93.7K subscribers
7.5K photos
1.46K videos
11 files
4.79K links
Ушбу каналда "Azon Global" Медиа лойиҳалари асосчиси, "Ўрта Осиё халқлари Азон вақфи" васийлар кенгаши раиси шайх Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.

Реклама учун:
@muazzin_91
Download Telegram
Шайхим Ҳаммод ибн Абу Сулаймоннинг этакларини тутиб қирқ йил таълим олдим. Ҳаммоднинг ҳузурларида собит туриб униб-ўсдим. Кимда сабот бўлмаса набот (ўсиш) бўлмайди.

Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
Одамларнинг муаммоси шундаки, ҳамма инсонларни одат ва тушунчаларида ўзларидек бўлишини исташади. Хоҳлаганларидек бўлганнигина оқил дейишади.

Али Вирдий

@MubashshirAhmad
Мудом ўша йўлда экансан, хато ва гуноҳларингни тўғирлаш маҳолдир.

@MubashshirAhmad
Одамлар икки хил бўлади: бири тўфондан бутун чиқса, иккинчиси косада чўкиб кетади.

Нажиб Сурур

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Араблар Исроил билан курашганда" деб номлашибди роликни.

@MubashshirAhmad
Қадимда мусулмон уламоларнинг мамлакатларни "ислом диёри", "куфр диёри", "ҳарб диёри" ёхуд "аҳд диёри" каби атамалар билан тақсимлашлари бу асло-асло, "дорул куфр" ёки "дорул ҳарб" деб аталувчи жойларда бузғунчилик, қўпорувчилик, талончилик каби манфур ишларни мубоҳ қилиш мақсадида пайдо бўлмаган. Балки мазкур истилоҳлар мамлакатларни идорий жиҳатдан, у ёки бу юртни бошқарув тизимига кўра тақсимлаш нуқтаи назаридан келиб чиққан. Ўша даврнинг табиати ва ҳолатининг тақозоси эди бу.

Демак, мазкур тақсимотлар бирор ҳукмни англатмаган балки, мамлакатларнинг идорий тизимини тавсифлаш учун шунингдек, шундай жойларда яшайдиган мусулмонларнинг юриш-туришларини баён қилиш учун чиқарилган.

Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ)га кўра бирор ерда ислом аҳкомлари бекор қилиниши билан у ер дорул куфрга айланиб қолмайди. Балки, бундай ҳисобланиши учун ўша ердаги мусулмонлар учун хотиржамлик ва омонликнинг йўқолиши лозим. У кишига кўра, бир юрт дорул исломдан дорул куфрга айланиши учун у ерда бирорта ҳам ўз жонига хотиржам бўлган мусулмон ёки зиммий қолмаслиги керак.

Батафсил 👇ўқинг

https://azon.uz/content/views/dorul-harb-nima
Ҳайрат умри энг қисқа ҳиссиётдир.

@MubashshirAhmad
Марям алайҳас салом: "Қанийди бундан олдин ўлиб кетсам", дедилар. У зот ҳали Аллоҳнинг пайғамбарига ҳомиладор эканларини билмасдилар.

Баъзи хафагарчиликлар ўз қатида каромот ва тортиқларни яширган бўлади. Шу сабаб бало қанчалик улкан бўлмасин, умидсизликка тушманг!..

@MubashshirAhmad
НИМА САБАБДАН МУСУЛМОНЛАР ОЛТИН ДАВРДА РИВОЖЛАНГАН ЭДИ?

Тарихни такрорласа бўладими? Яна ренессанс борми?

Ал-Маъмун тарихда илм-фанга алоҳида аҳамият берган саноқли раҳбарлардан бири эди.
Ҳикматлар уйи (Байт ал ҳикма) ва мусулмонларнинг Олтин асрига айнан унинг даврида асос солинди.

Нима сабабдан мусулмонлар Олтин асрда ривожланди? Бунга турли омиллар сабаб қилиб кўрсатилади:

Биринчидан, мусулмонлар улкан ҳудудларни ва цивилизацияларни фатҳ қилгач, уларни ажратиб турган деворлар қулади. Исломдан олдин, Мисрнинг Искандариясидаги бир насроний олим Форс империяси пойтахти Ктесифонга, ёки аксинча, ўқиш ёки малака ошириш учун боришнинг имкони йўқ эди. Агар имкони бўлганда ҳам, ўзаро тил тўсиқлари туфайли самарасиз бўлар эди.

Иккинчидан, Аббосийлар даврига келиб ислом диёрида араб тили келиб чиқиши турли хил бўлган одамларни бирлаштира оладиган лингуа-франка (ўзаро сўзлашув тили)га айланди. У африкалик барбарми ёки сурияликми, яҳудий ёки ҳиндми, агар у мусулмон бўлган бўлса, ҳеч бўлмаганда намоз ўқиш ва Қуръон ўқиш учун араб тилини билиши зарур эди.

Шундай қилиб, араб тили нафақат сўзлашув тили сифатида, балки олимларнинг ўзаро мулоқот қилиш ва тадқиқ қилиш учун фойдаланиши мумкин бўлган ягона тил сифатида ҳам хизмат қилди. Марказий Осиёдан етишиб чиққан йирик олимлар ҳам айнан араб тилида илмий ишларини ёзганлари шундан.
Кейинчалик Европанинг ренессансига лотин тили ҳудди шундай хизмат қилди.

Учинчидан, Исломнинг ўзи илм олишга буюради, илмий изланишларни ибодат даражасига кўтарган. Қуръони каримдаги кўплаб оятлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида, илмнинг тақводор мусулмонлар ҳаётидаги тутган ўрнига алоҳида аҳамият қаратилган.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз муборак ҳадисларида: “Ҳар бир нарсанинг ўз йўли бор. Жаннатнинг йўли илмдир” деганлар.

*


Демак, мусулмонлар яна ривожланиши учун, авваламбор, нафақат бошқа дунё билан, балки ўзларининг ичидаги деворларни олиб ташлаши керак бўлади. Сен кофир, сен мунофиқ, сен у, сен бу демасдан, жидду жаҳдни ўзаро тафриқага эмас, мусулмонлар жамиятининг ривожига қаратиш керак бўлади.

Иккинчидан, тил ўрганиши керак. Сир эмаски, бугунги кунга келиб, аввалги араб тили, ундан кейинги лотин тилидан ўтиб, инглиз тили лингуа франка даражасига келди. Илм-фан тили бугунги кунда инглиз тилидир. Бугунги кунга келиб, илмий ишларнинг 98% инглиз тилида қилинаётгани бежизга эмас.

Учинчидан, мотивация. Бошқаларнинг ку, даражаси бировларнинг айбини қидириш билан кифояланиб қолган. Аммо сизчи? Илм олишга, нафақат диний, балки дунёвий илмларни олишга, умуман жаннат сари йўлга чиқишга ошиқмайсизми?

© Саид Комил М. Холхўжа

@MubashshirAhmad
Салбчи аёллар ҳижоб ўрашда муслималарга тақлид қилишарди. Чунки ҳижоб аёлларга ҳаё ва виқор бағишларди.

Профессор Стивен Рансимeн, "Салб урушлари тарихи", 2/509

@MubashshirAhmad
#Мутафаккирлар
Ислом душманлари одамлар исломнинг чиройини кўриб қолишини ва у билан ҳаётини безашини хоҳлашмайди. Шу сабаб ислом қуёши порлагандан бери турли фитна ва қутқуларни қўзғашади. Рошид халифалар ва уларга эргашган фаросатли ҳокимлар бундайлар юзига эшикни мустаҳкам ёпишган. Лекин икки ё уч аср бўлдики, хуфялар ўзларига муносиб тушунчадаги одамлар қўли билан Исломнинг оппоқ юзини хоҳлаган равишларида булғашди ва булғашмоқда, афсус, афсус! Ислом тарихининг бирор бир даври ҳозиргидек дин номи билан қилинаётган ваҳшийликларга шоҳид бўлмаган. Тўғри, тарихда муваҳҳид ва қарматий тоифаларидан ҳам шунга ўхшаш ишлар содир бўлган. Лекин уларда ҳам ёшу қари, аёлу гўдакни фарқлаб ўтирмайдиган оммавий қирғин - ҳудкушлик амалиётларини топа олмаймиз.

Доктор Фатҳиддин Дарроз

https://t.me/MubashshirAhmad
#Мутафаккирлар

Кураш албатта узоқ давом этади, натижа учун шошмагин! Мақсад улғайгани сари йўл узаяди.

Эшикни (Парвардигорникини) қўйма, ниҳоясиз саждада бўл ва давомли кўз ёш тўк! Сен нишон ё мукофот талабида эмассан. Балки буюк Арш соҳибининг розилигини истаяпсан! Осмонлар Раббисини хоҳлаяпсан! Қудратли Азизни талаб этяпсан!

Бу матлабга толиб қачонки балоланса, синалса ва ихлоси аниқ бўлсагина эришади. Бу мақсадга унинг даражасига фаришталар гувоҳ бўлганда ва ҳужжатини Малаул аълада* кўришгандагина етишади.

Доктор Мустафо Маҳмуд
"Гуноҳ ва поклик қўшиғи" китобидан

---
* Муқарраб ва мўътабар фаришталар

https://t.me/MubashshirAhmad
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир қавм олдидан ўтиб қолдилар ва улардан : "Сизлар кимсизлар?", деб сўрадилар. Улар: "Биз Аллоҳга таваккул қилувчилармиз", дея жавоб қилишди. Шунда ҳазрат Умар дедилар: "Йўқ, сизлар беғам-дангасасизлар. Таваккул қилувчи аввал уруғини ерга тикади ва сўнг Аллоҳ таолога таваккул қилади".

Ҳаким Термизий Муовия ибн Қуррадан ривоят қилган.
"Тафсирул-мунир" китобидан


https://t.me/MubashshirAhmad
#Мутафаккирлар

Аёл жамиятнинг ярми дейишади.
Йўқ, у жамиятнинг ҳаммасидир.
У жамиятнинг ярми бўлиб қолган ярмини тарбиялайди. Аёлнинг диний, ватаний ва ижтимоий аҳамияти жудаям буюк. У она ва бувидир. У хотин, сингил ва қиздир.

У мураббия, зиёкор ва эзгулик куйчисидир. Агар уларни ҳаётга тайёрлашни эплай олсак, умумий уйимиз биносига ҳисса қўшолган бўламиз. Қуйидаги сатрларни айтган Аҳмад Шавқийга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин: "Она мадрасадир. Агар уни муносиб тайёрлай олсанг, қони тоза халқни тарбиялайсан!"

Доктор Салоҳиддин Кофтару

https://t.me/MubashshirAhmad
#Мутафаккирлар
Инсон ўзини кашф қилиши осон иш эмас. Балки у фазони забт этишдан ҳам оғирроқ кашфиётдир. Нафснинг тубига машаққатли сафарни уюштира билган кишилар жуда ҳам озчиликни ташкил қилади.

Доктор Мустафо Маҳмуд

https://t.me/MubashshirAhmad
#Фатонат

Бир кампир шайхдан масала сўради. Шайх унга: "Саволингга имом Молик сўзи билан жавоб берайми ёки Қуръон ва Суннатдан?" деди.
Кампир айтди: "Имом Молик сўзи билан жавоб қилаверинг. У киши Қуръон ва Суннатни сиздан кўра яхши билади".

@MubashshirAhmad
#Мутафаккирлар
Шундай бир ижтимоий ислоҳот керакки, яхши ишни қилмаганни жазолашдан олдин, ўша ишни қилиш имкони бўлсин.

Доктор Мустафо Маҳмуд

https://t.me/MubashshirAhmad
#Мутафаккирлар

Қалбингни ҳаммага оч. Сиққанидан ҳам кўпроққа оч. Иймон билан, инсонга муҳаббат билан лиммо-лим тўлган мисоли баҳр бўл. Эътиборингдан четда қўлинг у томон чўзилмаган маҳзун қалб қолмасин.

Шайх Фатҳиддин Дарроз
---
Мусулмоннинг инсониятга муҳаббати изҳор қилинган бундай сатрлар ҳар бир мусулмон олимининг китобларида бор. Зеро динимиз муҳаббат ва раҳмат динидир. Аллоҳ таоло ўз ҳабибининг инсониятга юборилиш сабабини баён қилган хитобига боқинг: "Биз сизни фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик." (Анбиё сураси, 107-оят)

https://t.me/MubashshirAhmad
Ҳақиқат эркинликдан ҳеч қачон қўрқмайди. Ундан фақат эгрилик, жаҳолат ва адолатсизлик хавфсирайди.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad
Forwarded from Azon Global | Tezkor
«Онлайн савол-жавоб» лойиҳасининг навбатдаги мавзуси: «Ҳалол туризм»

 «Онлайн савол-жавоб» жорий йилнинг 25 сентябрь, жума куни соат 16.00 да жонли эфир орқали “Ҳалол туризм” мавзусида бўлади. 

Батафсил: https://azon.uz/content/views/33527

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAER1go5eBCbDvNhp_g